1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.07.00 Хорижий мамлакатларнинг таълим муассасалари ва ташкилотлари;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
М.В. ЛОМОНОСОВ НОМИДАГИ МОСКВА ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИНИНГ ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ФИЛИАЛИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий маълумотли юқори малакали кадрлар тайёрлашни янада ривожлантириш ва такомиллаштириш, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда иқтидорли ёшларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш ва улардан самарали фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратиш, олий таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.07.00 Хорижий мамлакатларнинг таълим муассасалари ва ташкилотлари;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази ва М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиалини (кейинги ўринлардаги матнда «Филиал» деб юритилади) таъсис этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.04.00 Давлат таълим стандартлари ва талаблари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетида қабул қилинган нормаларга ва олий таълим сифатига қўйиладиган умумий эътироф этилган халқаро талабларга, Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунининг мақсад ва вазифаларига мувофиқ юқори малакали мутахассислар тайёрлаш Филиалнинг асосий вазифаси этиб белгилансин.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 ноябрдаги ПФ-3-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2021 й., 06/21/3/1037-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Филиални ташкил этиш бўйича ташкилий комиссия таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.11.00 Таълим муассасаларига қабул қилиш, ўқишни кўчириш, ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Филиал Москва давлат университетининг алоҳида таркибий бўлинмаси, барча даражаларда мутахассислар тайёрлайдиган, шу жумладан илмий-педагог кадрлар тайёрлайдиган олий таълим ташкилоти ҳисобланади;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 ноябрдаги ПФ-3-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2021 й., 06/21/3/1037-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Филиалнинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
абитуриентлар қабул қилиш ва Филиал битирувчиларини аттестациядан ўтказиш М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университети томонидан белгиланадиган талабларга, тартиб ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Филиалда ўқитиш М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университети томонидан тасдиқланган ўқув режалари ва дастурлар бўйича амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Филиалнинг қабул параметрлари М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университети, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда Филиал Васийлик кенгаши қарори билан тасдиқланади;
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Филиал битирувчиларига М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетини тамомлаганлиги тўғрисида белгиланган намунада бериладиган диплом Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази ва М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университети билан биргаликда бир ой муддатда Тошкент шаҳрида М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг филиалини ташкил этиш бўйича таъсис ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек, Филиални белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш юзасидан зарур чора-тадбирларни кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Белгилансинки, М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетидан жалб этиладиган профессор-ўқитувчи ходимларнинг хизмат сафарларига ҳақ тўлаш Россия Федерациясида олий ўқув юртлари ходимлари учун белгиланган нормалар бўйича амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университети:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқув жараёнига илғор педагогик ва ахборот технологиялари, фан ва олий таълимнинг энг янги ютуқлари жорий этилишига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Филиал профессор-ўқитувчилари таркиби М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетида малака ошириши ва қайта тайёрланишига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Филиалнинг кутубхона фонди шакллантирилиши ва унинг замонавий ўқув, ўқув-методик ва илмий-оммабоп ҳамда бадиий адабиётлар билан тўлдирилиб боришига кўмаклашиши маълумот учун қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.06.00 Ижтимоий ва бошқа соҳаларни молиялаштириш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Белгилансинки, Филиал фаолиятини молиялаштириш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига давлат грантлари шаклида ажратиладиган давлат бюджети маблағлари;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлов-контракт асосида талабаларни (тингловчиларни) ўқитганлик учун тушадиган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳомийларнинг маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Белгилансинки, М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университети Тошкент филиалининг давлат грантлари асосида ўқиган битирувчилари камида уч йил республиканинг таълим муассасалари, корхоналари ва ташкилотларида ишлаб бериш шарти билан ишга тақсимланадилар.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2006/2007 ўқув йилидан бошлаб, ҳар йили, талабалар (тингловчилар)ни давлат грантлари бўйича ўқитиш учун, бироқ Филиалда ўқишга қабул қилинадиган талабалар (тингловчилар) умумий сонининг 40 фоизидан ортиқ бўлмаган қисмига давлат бюджетидан маблағ ажратсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича Филиални зарур ўқув-лаборатория жиҳозлари, компьютер техникаси ва кутубхона фонди билан жиҳозлаш учун маблағ ажратсин.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Филиални жиҳозлаш ва унинг фаолияти учун олиб келинадиган ускуналар, адабиётлар, мультимедия маҳсулотлари, инвентарлар, моддий-техника ресурслари, истисно тариқасида, 5 йил муддатга божхона тўловлари тўлашдан озод қилинсин (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Филиалнинг буюртманомалари бўйича Филиал томонидан таклиф этиладиган чет эллик ўқитувчилар ва мутахассислар давлат божи тўламасдан турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилишини ва унинг муддати узайтирилишини таъминласин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Филиалга ўқитувчилик ва илмий иш учун таклиф этиладиган чет эллик профессорлар ва ўқитувчиларнинг яшаши ва транспорт харажатлари учун тўловни Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган тарифлар бўйича миллий валютада тўлашга рухсат берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 27 декабрдаги 575–ф-сон фармойиши билан ташкил этилган комиссиянинг М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университети филиалини Тошкент шаҳар, Мовароуннаҳр кўчасида қурилаётган 22-уйда жойлаштириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бинолар комплекси қурилишини тугаллаш ва 2006/2007 ўқув йили бошлангунга қадар фойдаланишига топширишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур бинолар комплексида М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиали жойлаштирилишини таъминлаш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2006 йил 24 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-290-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 февралдаги ПҚ-290-сон қарорига ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрида М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университети филиалини ташкил этиш бўйича Ташкилий комиссия
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.
Ш.М. Мирзиёев
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Комиссия раиси
2.
Р.С. Қосимов
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири, Комиссия раиси ўринбосари
3.
А.К. Ворисов
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат маслаҳатчиси ўринбосари
4.
Э.М. Ғаниев
—
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири
5.
Р.С. Азимов
—
Ўзбекистон Республикаси молия вазири
6.
А.Х. Тўхтаев
—
Тошкент шаҳар ҳокими
7.
Л.И. Каримова
—
Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази директори
8.
В.А. Садовничий
—
М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университети ректори (келишув бўйича)
9.
Ш.Э. Қурбонов
—
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича АТД мудири, Комиссия котиби
LexUZ шарҳи
илова норасмий таржима.
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 9-сон, 63-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2021 й., 06/21/3/1037-сон; 16.06.2022 й., 07/22/279/0530-сон; 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон; 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)