Ҳужжат кучини йўқотган 12.06.2001 08.06.2000 йилдаги 222-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 08.06.2000 йилдаги 222-сон
Kuchga kirish sanasi
08.06.2000
Ҳужжат кучини йўқотган 12.06.2001
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2000/2001 ЎҚУВ ЙИЛИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ҚАБУЛ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Кўчирма]
 LexUZ шарҳи
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 12 июндаги 250-сонли «2001/2002 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларини етук педагог кадрлар билан таъминлаш, таълим хизматлари бозорини шакллантириш ва республика иқтисодиётининг олий маълумотли мутахассисларга бўлган эҳтиёжини қондириш ҳамда олий таълим муассасаларига иқтидорли ва қобилиятли ёшларни танлаб олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 2000/2001 ўқув йилида бакалаврлар тайёрлаш бўйича умумий қабул сони 49500, шу жумладан 19800 давлат грантлари ва 29700 тўлов-контракт асосидаги қабул квоталари белгиланиб, улар Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасалари ҳамда таълим йўналишлари бўйича 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ тақсимлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 1-2-иловалар берилмайди
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 2000/2001 ўқув йилида магистрлар тайёрлаш бўйича умумий қабул квоталари 3600, шу жумладан 1400 давлат грантлари ва 2200 тўлов-контракт асосида белгиланиб, улар олий таълим муассасалари ва мутахассисликлар бўйича 3-иловага* мувофиқ тақсимлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 3-илова берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур ўқув йилида илк бор тиббиёт олий таълим муассасаларида магистратурага қабул амалга оширилиши ва ундаги ўқув жараёнининг алоҳида хусусиятларини инобатга олган ҳолда магистрлар тайёрлаш бўйича профессор-ўқитувчиларнинг талабаларга нисбати 1:5 этиб белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. 2000/2001 ўқув йилида тиббиёт олий таълим муассасалари қошидаги 3 йиллик олий малакали ҳамширалар тайёрлаш бўлимларига умумий қабул квоталари 200, шу жумладан 100 давлат грантлари ва 100 тўлов-контрактлари асосида белгиланиб, улар республика тиббиёт олий таълим муассасалари бўйича 4-иловага* мувофиқ тақсимлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 4-илова берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. 2000/2001 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг таркиби 5-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 5-илова берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Давлат комиссиясига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10 кун муддат ичида «Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига бакалаврлар тайёрлаш бўйича талабаларни қабул қилиш тартиби ва қоидалари тўғрисида Низом»га ва «1999/2000 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг магистратурасига қабул қилиш тартиби ва қоидалари тўғрисида Низом»га;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тест синовлари натижаларидан келиб чиққан ҳолда, тўлов-контракт асосида белгиланган умумий қабул режаси доирасида, қабул кўрсаткичларига зарур бўлган ўзгартиришлар киритишга рухсат берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар Давлат тест маркази билан биргаликда бир ҳафта муддат ичида ўзларига қарашли таълим муассасаларида давлат грантларини ва тўлов-контракт асосидаги бакалавриат ва магистратура бўйича ўринлар квотасини таълим шакллари ва тиллари бўйича тақсимлаш тўғрисидаги таклифларни Давлат комиссиясига тасдиқлаш учун киритсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар билан биргаликда, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талабларига мувофиқ, ҳар бир олий таълим муассасасида Васийлик ва кузатув кенгашини ташкил қилиш, унинг асосий вазифалари ва ҳуқуқлари ҳақида, аввало, олий таълим муассасасининг мустақиллигини кучайтириш ва моддий базасини такомиллаштириш масалалари бўйича ўн кун муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда, таълим соҳасидаги ислоҳотлар ва жаҳондаги илғор тажрибани ҳисобга олган ҳолда, 2001/2002 ўқув йилидан бошлаб, талабаларга ўқитишнинг тўлов-контракт шакли учун таълим кредитлари бериш ва қайтариш тартибини ишлаб чиқсинлар ва уни жорий этиш бўйича уч ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2000/2001 ўқув йилига белгиланган давлат грантлари асосида бакалавриат ва магистратурага ҳамда олий малакали ҳамширалар тайёрлаш учун қабулни ҳисобга олган ҳолда бюджетдан зарур маблағлар ажратишни таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 2 июндаги 282-сон қарори (3-бандидан ташқари) ва 1994 йил 28 июндаги 327-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2000 йил 8 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
222-сон