Ҳужжат кучини йўқотган 15.10.2024 14.01.2006 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1538
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг қарори , 14.01.2006 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1538
Kuchga kirish sanasi
24.01.2006
Ҳужжат кучини йўқотган 15.10.2024
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тиббиёт муассасалари раҳбар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлашда соғлиқни сақлаш муассасаларини турларга ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 14 январда 1538-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 11 сентябрдаги 775-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 4 сентябрдаги 171-сон, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2024 йил 26 августдаги 08/513-сонли «Тиббиёт муассасалари раҳбар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлашда уларни турларга ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3560, 14.10.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сонли «Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 51-сон, 380-модда) ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламиз:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Илова қилинаётган Тиббиёт муассасалари раҳбар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлашда соғлиқни сақлаш муассасаларини турларга ажратиш тартиби тўғрисида низом тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соғлиқни сақлаш вазири Ф. НАЗИРОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2005 йил 31 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
06-3/439-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири О. ОБИДОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2005 йил 31 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11/5112-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2005 йил 31 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
108-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлигининг 2005 йил 31 декабрдаги 06-3/439, 11/5112, 108-сон қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тиббиёт муассасалари раҳбар ходимларининг меҳнатига хақ тўлашда соғлиқни сақлаш муассасаларини турларга ажратиш тартиби тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон «Тиббиёт ходимлари меҳнатга хақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларини тўплами, 2005й., 51-сон, 380-модда) қарорига мувофиқ тиббиёт муассасалари раҳбар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича соғлиқни сақлаш муссасалари турига тегишли деб ҳисоблаш тартибини ҳамда разряд ва тариф коэффициентларини аниқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон «Тиббиёт ходимлари меҳнатга хақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари тўғрисидаги Низомнинг 1–иловасида кўрсатилган тиббий муассасалар раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари ҳамда бош тиббий хамшираларга (бундан буён матнда — раҳбар ходимлар деб юритилади) тадбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 26 февралдаги ПФ-3214-сон «Cоғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони билан ташкил этилган республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларига тадбиқ этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Муассасалар турларини аниқлаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Раҳбар ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича тиббий муассасалар турлари улар бевосита бўйсунадиган бошқарув органлари томонидан стационар муассасалар учун тўлиқ даволанган беморлар сонидан, амбулатория-поликлиник хизмати ва соғлиқни сақлашнинг бошқа муссасалари учун хизмат кўрсатиладиган аҳоли сонидан келиб чиқадиган кўрсаткичлар бўйича аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Таркибида амбулатория-поликлиника бўлинмалари, ёки стационарлари бўлган диспансерлари мавжуд бўлган даволаш-профилактика муссасалари раҳбарлари меҳнатига ҳақ тўлаш бир тур юқори муссасалар турига тегишли бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Соғлиқни сақлаш бошқарув органи функциялари юкланган марказий, туман (шахар) касалхоналари бир тур юқори муассасалар турига тегишли бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Бўйсунишида соғлиқни сақлаш муассасалари бўлган бошқарув органлари аҳолининг асосланган шикоятлари, муассаса ишини ташкил этиш ва унинг иш сифатида камчиликлар мавжуд бўлган тақдирда раҳбарлар мехнатига ҳақ тўлашнинг белгиланган турини бир турга пасайтириш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Раҳбар ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича разряд ва тариф коэффициентлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Соғлиқни сақлаш муассасалари раҳбар ходимлари учун, муассасаларнинг типидан келиб чиқиб, меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича қуйидаги разряд ва тариф коэффициентлари ўрнатилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Муассасалар типи

Разряди

Тариф коэффициенти

IV — тип

8

5,453

III — тип

9

6,053

II — тип

10

6,719

I — тип

11

7,390

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Соғлиқни сақлаш муассасалари даволаш ишлари бўйича раҳбар ўринбосарлари учун, муассасаларнинг типидан келиб чиқиб, мехнатга ҳақ тўлаш бўйича қуйидаги разряд ва тариф коэффициентлари ўрнатилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Муассасалар типи

Разряди

Тариф коэффициенти

IV — тип

7

4,913

III — тип

8

5,453

II — тип

9

6,053

I — тип

10

6,719

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Соғлиқни сақлаш муассасалари бош хамширалари учун, муассасаларнинг типидан келиб чиқиб, меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича қуйидаги разряд ва тариф коэффициентлари ўрнатилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Муассасалар типи

Разряди

Тариф коэффициенти

IV — тип

5

4,060

III — тип

6

4,466

II — тип

7

4,913

I — тип

8

5,453

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон «Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацефтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга асосан, раҳбар ходимларга тариф стафкалари миқдорини белгилаш вақтида муассасалар гуруҳига қараб тузатиш коэффициентлари қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Раҳбар ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича муассасалар типлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Соғлиқни сақлаш муассасалари раҳбар ходимларга иш ҳақи тўлашда мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ типларга бўлинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Соғлиқни сақлаш муассасаларининг мазкур тартибда назарда тутилмаган раҳбарларига фаолият ихтисосига кўра муассасаларининг IV типи раҳбари сифатида тариф белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тиббиёт муассасалари раҳбар ходимларининг меҳнатига хақ тўлашда соғлиқни сақлаш муассасаларини турларга ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish


Амбулатория-поликлиника муассасалари, санатария-эпидимиология хизмати ва бошқа муассасалар
(хизмат кўрсатиладиган аҳоли сонидан келиб чиқиб, минг киши)

Т/р

Муассасанинг номи

Муассасалар типи

I

II

III

IV

1.

Шаҳарлардаги поликлиникалар

40.0 ва ундан ортиқ

30.0 дан, 40 гача

20.0 дан, 30.0 гача

20.0 гача

2.

Туман марказий касалхоналари

250.0 ва ундан ортиқ

200.0 дан, 250.0 гача

150.0 дан, 200.0 гача

150.0 гача

3.

Мустақил болалар поликлиникалари

25.0 ва ундан ортиқ

20.0 дан, 25.0 гача

15.0 дан, 20.0 гача

15.0 гача

4.

Скрининг-марказлари, стационарга эга бўлмаган ихтисослаштирилган (эндокриналогия, сил, тери-таносил) диспансерлари

3000.0 ва ундан ортиқ

2000.0 дан, 3000.0 гача

1500.0 дан, 2000.0 гача

1500.0 гача

5.

Саломатлик институти (тиббиёт статистикаси бюроси) ва унинг филиалллари

2000.0 ва ундан ортиқ

1500.0 дан, 2000.0 гача

1000.0 дан, 1500.0 гача

1000.0 гача

6.

Санитария-эпидемиология хизмати муассасалари (республика, вилоят, шаҳар ва туман санитария-эпидималогия назорати марказлари, карантинли ва алоҳида хавфли юқумли касалликлар профилактикаси маркази ва унинг филлиалари, дезинфекция станциялари)

2000.0 ва ундан ортиқ

5000.0 дан, 2000.0 гача

500.0 дан, 1000.0 гача

500.0 гача


Умумий ихтисослик стационар тиббиёт муссасалари ва бошқа муассасалар

(тўлиқ даволанган беморлар сонидан келиб чиқиб, минг киши)

Т/р

Муассасанинг номи

Муассасалар типи

I

II

III

IV

7.

Республика, вилоят, шаҳар касалхоналари, илмий-текшириш институтлари ва олий ўқув юртлари, болалар уйларининг клиникалари. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронлари учун госпиталллар.

15.0 ва ундан ортиқ

9.0 дан, 15 гача

4.5 дан, 9.0 гача

4.5 гача

8.

Шаҳар ва туман марказий касалхоналари

8.0 ва ундан ортиқ

5.0 дан, 8.0 гача

2.5 дан, 5.0 гача

2.5 гача

9.

Республика (вилоят, шаҳар) перинатал маркази, туғруқхоналар (юридик мақомга эга бўлганлари) туғруқ комплекслари

9.0 ва ундан ортиқ

7.0 дан, 9.0 гача

5.0 дан, 7.0 гача

5.0 гача

10.

Болалар реабилитация сиҳатгоҳлари

14.0 ва ундан ортиқ

9.0 дан, 14.0 гача

4.0 дан, 9.0 гача

4.0 гача


Қон қуйиш станциялари

(қон тайёрлаш ва қайта ишлаш ҳажмидан келиб чиқиб, бир йилда минг киши)

Т/р

Муассасанинг номи

Муассасалар типи

I

II

III

IV

11.

Қон қуйиш станциялари

7.0 ва ундан ортиқ

5.0 дан, 7.0 гача

3.0 дан, 5.0 гача

3.0 гача


Бошқа соғлиқни сақлаш муссасалари

(хизмат кўрсатилувчи аҳоли сонидан келиб чиқиб, минг киши)

Т/р

Муассасанинг номи

Муассасалар типи

I

II

III

IV

12.

Республика (ҳудудий) суд тиббиёт экспертизаси бюроси

2000.0 ва ундан ортиқ

1500.0 дан, 2000 гача

1000.0 дан, 1500.0 гача

1000.0 гача

13.

Патологоанатомик марказ ва унинг вилоятлардаги бюролари

2000.0 ва ундан ортиқ

1500.0 дан, 2000 гача

1000.0 дан, 1500.0 гача

1000.0 гача


3. Ихтисослаштирилган стационар муссасалар

(тўлиқ даволанган беморлар сонидан келиб чиқиб, минг киши)

Т/р

Муассасанинг номи

Муассасалар типи

I

II

III

IV

14.

Ихтисослаштирилган касалхоналар, клиникалар, диспансерлар ва марказлари:

14.1

Сил касалхоналари (катта ёшдагилар ва болалар касалхоналари)

1.4 ва ундан ортиқ

0.9 дан, 1.4 гача

0.4 дан, 0.9 гача

0.4 гача

14.2

Сил касаллиги сиҳатгоҳлари (катта ёшдагилар ва болалар учун)

5.0 ва ундан ортиқ

3.5 дан, 5.0 гача

1.5 дан, 3.5 гача

1.5 гача

14.3

Юқумли кассаликлар (катта ёшдагилар ва болалар учун), онкологик, тери-таносил, эндокринология

7.0 ва ундан ортиқ

4.0 дан, 7.0 гача

2.0 дан, 4.0 гача

2.0 гача

14.4

Психиатрик, психоневрологик (катта ёшдагилар ва болалар учун), наркологик касалхоналар

5.0 ва ундан ортиқ

4.0 дан, 5.0 гача

2.0 дан, 4.0 гача

2.0 гача

15.

Нейрохирургия, онкология (шу жумладан), аллергология, суяк-йирингли жарроҳлик ва йирингли жарроҳлик, жароҳатлари оқибатлари ва қанд кассалигининг жарроҳлик ассоратлари, болалар ортопедияси республика тиббиёт марказлари

11.0 ва ундан ортиқ

7.0 дан, 11.0 гача

3.0 дан, 7.0 гача

3.0 гача

16.

Сил, эпидемиология ва юқумли касалликлар, вирусология, эндокринология ва паразитология илмий-текшириш институтлари

7.0 ва ундан ортиқ

4.0 дан, 7.0 гача

2.0 дан, 4.0 гача

2.0 гача

17.

Болалар касалхоналари

15.0 ва ундан ортиқ

9.0 дан, 15.0 гача

4.5 дан, 9.0 гача

4.5 гача


ОИТС маркази

(хизмат кўрсатиладиган аҳоли сонидан келиб чиқиб, минг киши)

Т/р

Муассасанинг номи

Муассасалар типи

I

II

III

IV

18.

ОИТС маркази ва унинг филиаллари

2000.0 ва ундан ортиқ

1500.0 дан, 2000 гача

1000.0 дан, 1500.0 гача

1000.0 гача


Шошилинч ва тез ёрдам марказлари

(тўлиқ даволанган беморлар сонидан келиб чиқиб, минг киши)

Т/р

Муассасанинг номи

Муассасалар типи

I

II

III

IV

19.

Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази ва унинг филиаллари

15.0 ва ундан ортиқ

9.0 дан, 15 гача

4.5 дан, 9.0 гача

4.5 гача


Тез тиббий ёрдам станциялари

(бир йилдаги жойларга чиқиш сонидан келиб чиқиб, минг киши)

Т/р

Муассасанинг номи

Муассасалар типи

I

II

III

IV

20.

Тез тиббий ёрдам кўрсатиш станциялари

75.0 ва ундан ортиқ

50.0 дан, 75.0 гача

25.0 дан, 50.0 гача

25.0 гача

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 3-сон, 16-модда)