09.01.2006 йилдаги ПФ-3709-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 09.01.2006 йилдаги ПФ-3709-сон
Kuchga kirish sanasi
09.01.2006
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МЕВА-САБЗАВОТЧИЛИК ВА УЗУМЧИЛИК СОҲАСИДА ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар мамлакатда мева-сабзавот маҳсулоти ва узум етиштириш ва уни комплекс қайта ишлашни ривожлантириш, унинг самарадорлиги ва сифатини янада ошириш, шунингдек, зарур экспорт базасини яратишнинг энг муҳим шартлари деб ҳисоблансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) тармоққа бозор иқтисодиёти тамойиллари ва нормаларини ҳамда шартнома муносабатларини кенг жорий этиш, мева-сабзавотчилик ва узумчиликка ихтисослашган қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари)ни Ўзбекистон Республикасининг «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонуни талабларига қатъий мувофиқ равишда, мавжуд ихтисослашувни сақлаган ҳолда фермер хўжаликлари этиб қайта ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил қилишда, ўз меҳнати натижалари, етиштирилган маҳсулот ва даромадларини тасарруф этишда фермерларнинг ҳуқуқлари ва мустақиллигини кенгайтириш, шунингдек, шартнома мажбуриятларини бажариш ва ер-ресурсларидан оқилона фойдаланиш учун уларнинг ҳуқуқий жавобгарлигини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) фермер хўжаликлари томонидан қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлашнинг тез мослашувчан замонавий кичик технологияларидан фойдаланадиган, шу жумладан хорижий инвесторлар иштирокидаги агросаноат фирмаларини ихтиёрийлик асосида шакллантириш, мавжуд қайта ишлаш корхоналарини модернизация қилиш, мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини кенгайтириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) тугатилаётган ширкатлар ҳудудида зарур ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмаси — муқобил машина-трактор парклари, сув истеъмолчилари уюшмалари, ёнилғи-мойлаш материаллари ва минерал ўғитлар сотиш пунктлари, мини-банклар, турли тара идишлар ишлаб чиқариш ва сотиш пунктлари барпо этиш.
(1-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 2 февралдаги ПФ-4273-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 4-5-сон, 32-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) мева-сабзавотчилик ва узумчилик ширкатларининг экин майдонларида ташкил этиладиган фермер хўжаликлари махсус комиссиялар томонидан очиқ ва ошкора танловлар ўтказиш йўли билан амалга оширилади, уларнинг натижаларига кўра бошқа тенг шартлар бўлгани ҳолда, мазкур участкада оилавий пудрат асосида ишлаган ширкат аъзоларига ғолиблик ҳуқуқи берилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) боғ ва узумзорлар фермерларга электрон онлайн аукцион савдолари орқали сотилади, савдоларда мазкур соҳада муайян иш стажи ва малакаларига эга бўлган даъвогарларнинг иштирок этишларига йўл қўйилади;
(2-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) боғ ва узумзорлар жойлашган ер майдонлари электрон онлайн аукцион савдоси ғолибларига ҳадя қилиш, сотиш, гаровга бериш, айирбошлаш ҳуқуқини бермаган ҳолда узоқ муддатли ижарага топширилади;
(2-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) боғ ва узумзорларни электрон онлайн аукцион савдосида сотишдан тушадиган маблағлар энг аввало тугатилаётган ширкатнинг кредиторлик қарзини узишга йўналтирилади, маблағларнинг қолган қисми ширкат пайчилари ўртасида уларнинг пайларига мутаносиб равишда тақсимланади.
(2-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) тугатилаётган ширкатлар негизида барпо этилган фермер хўжаликлари ўз фаолиятини хўжалик ҳисоби ва ўзини-ўзи маблағ билан тўла қоплаш тамойиллари асосида амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) фермер томонидан ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган, ер ресурсларидан мақсадга номувофиқ ва норационал фойдаланган, шунингдек ер участкаларини узоқ муддатли ижарага бериш шартномаси талабларини бажармаган тақдирда шартнома белгиланган тартибда суд орқали муддатидан илгари бекор қилиниши мумкин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) фермер хўжалигида ходимлар, жумладан хўжалик эгасининг оила аъзолари, шунингдек, вақтинча (мавсумий) ёлланадиган фуқаролар ўртасидаги меҳнат муносабатлари меҳнат шартномалари (контрактлари) тузиш йўли билан тартибга солинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) мева-сабзавотчилик ва узумчилик фермер хўжаликларининг қайта ишлаш корхоналари ва хизмат кўрсатувчи тузилмалар билан ўзаро муносабатлари, маҳаллий бошқарув органлари аралашмаган ҳолда, тузилган узоқ муддатли шартномалар, шу жумладан фьючерс шартномалари асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» ХК, хўжалик юритувчи субъектлар агросаноат фирмаларини шакллантириш ва фаолиятини ташкил қилишда қуйидаги асосий тамойилларга амал қилсинлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) агрофирмалар фермер хўжаликлари томонидан ихтиёрийлик асосида ташкил этилади, айни чоғда муассислар таркибига фермерлар билан бир қаторда барқарор хўжалик алоқалари ва илғор ишлаб чиқариш технологияларига эга бўлган, шунингдек, яқин ҳудудда жойлашган мева-сабзавот ва узумчилик маҳсулотларини қайта ишлайдиган корхоналар кириши мумкин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) агрофирмалар исталган ташкилий-ҳуқуқий шаклда, жумладан хорижий инвесторлар иштирокидаги қўшма корхоналар шаклида ташкил қилиниши мумкин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) фермер хўжаликларининг агрофирма таркибига кирган қайта ишловчи ва бошқа корхоналар билан ўзаро муносабатлари тузилган узоқ муддатли шартномалар асосида амалга оширилади;
(4-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.08.2024 й., 06/24/111/0623-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) агрофирма муассислари — фермер хўжаликлари шартномадан ташқари етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотини ўз хоҳишига қараб ички бозор ва экспортга сотади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича республика комиссияси (Мирзиёев) манфаатдор вазирликлар ва идораларни жалб этган ҳолда бир ой муддатда мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасида агросаноат фирмаларини шакллантириш ва фаолиятини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги ПФ-4399-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 558-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда ушбу Фармон талаблари ва қоидалари бажарилишини таъминлайдиган қарор лойиҳаси ҳамда аниқ ташкилий тадбирларни тақдим этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» ХКнинг бошқарув тузилмаси танқидий қайта кўриб чиқилсин, бунда компания спирт, ликёр-ароқ ва виночилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича корхоналар фаолиятини бошқариш ва мувофиқлаштириш функцияларини сақлаб қолиши, консерва саноати корхоналари эса агрофирмалар таркибида иштирок этиш имконияти билан мустақил фаолият кўрсатиши назарда тутилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2006 йил 9 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПФ-3709-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 2-сон, 6-модда; 2009 й., 10-11-сон, 105-модда; 15-сон, 180-модда; 2011 й., 4-5-сон, 32-модда; 2011 й., 52-сон, 558-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.08.2024 й., 06/24/111/0623-сон; 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)