Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 11.01.2006 йилдаги ПФ-3713-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони , 11.01.2006 йилдаги ПФ-3713-сон
Kuchga kirish sanasi
11.01.2006
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрида йўловчи транспортини ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги йилларда Тошкент шаҳри аҳолисига транспорт хизмати кўрсатишни яхшилаш бўйича муайян ишлар амалга оширилди. Автобуслар парки изчил янгиланмоқда, сервис хизмати тармоғи ташкил этилган ва бу йўловчилар ташиш хавфсизлигини ошириш имконини бермоқда. Шаҳар йўловчи транспортининг янги, мунтазам йўналишлари очилди, метрополитеннинг Юнусобод йўналиши ишга туширилиши таъминланди, хусусий йўловчи ташувчилар кўрсатаётган хизматлар ҳажмини ошириш имконини берадиган қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий база яратилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, жамоат транспортида аҳолига хизмат кўрсатиш тизимида бозор механизмларини жорий этиш жараёни суст бормоқда. Хусусий йўловчи ташувчиларнинг тендер савдоларида иштирок этишида ва йўловчиларга транспорт хизмати кўрсатишидаги турли чеклашлар транспорт хизматлари бозори ривожига тўсқинлик қилмоқда. «Тошшаҳарйўловчитранс» акциядорлик компаниясида корхоналарнинг низом жамғармасидаги давлат улушини қисқартириш бўйича мақсадли ишларнинг амалга оширилмаётгани автобус парклари, ҳайдовчилар ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, йўналишларда вақтида ва ишончли ҳаракатланиш ҳамда ҳаракатланувчи таркибни сақлаш ва йўловчи ташиш таннархини пасайтириш борасидаги мустақиллиги, моддий манфаатдорлиги ва масъулиятини ошириш имконини бермаяпти.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳри аҳолисига транспорт хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш, барча мулкчилик шаклидаги йўловчи ташувчилар ўртасида ошкора рақобат учун қулай шароит яратиш, кўрсатилаётган хизматларнинг сифат стандартларига мос бўлиши ва йўналишларда ҳаракат жадвалларига риоя этиш даражасини ошириш, йўловчи ташишлар бўйича буюртмачи ва пудратчи вазифаларини аниқ белгилаш, йўловчи транспорти ходимлари моддий манфаатдорлигини кучайтириш, ноишлаб чиқариш ва маъмурий-бошқарув харажатларини камайтириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. «Тошшаҳарйўловчитранс» акциядорлик компанияси Кенгашининг мазкур компанияни тугатиш тўғрисидаги қарори маъқуллансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 11 октябрдаги ПФ-4573-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 544-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 11 октябрдаги ПФ-4573-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 544-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 11 октябрдаги ПФ-4573-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 544-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси автобус паркларининг давлат активларини хусусий мулк сифатида сотиш механизмини ишлаб чиқиш бўйича Ишчи комиссия 2-иловага* мувофиқ ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 2-илова берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи комиссия бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2006—2010 йиллар мобайнида «Тошавтобустранс» компанияси автобус паркларининг давлатга тегишли акциялар пакетлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан жалб этилган хорижий кредитлар ҳисобига харид қилинган автобусларни, мулк қийматини баҳолаш, сотиш босқичлари, тўлов жадваллари ва инвесторларнинг давлат активларини сотиб олишдан манфаатдорлигини оширишга ёрдам берувчи механизмларни кўзда тутган ҳолда, хусусий мулк қилиб сотиш тартиби тўғрисида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жаҳон тажрибасини ўрганиш асосида, йўл ҳақи тўлашни соддалаштириш, маблағларни тўлиқ йиғиб олиш ва хизмат кўрсатишдан тушган пулни яширишдан иборат суиистеъмолликларнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратган ҳолда, жамоат транспортида йўл ҳақини тўлаш тизимини босқичма-босқич такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқсин ва киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 августдаги ПФ-5525-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Тошкент шаҳар ҳокимлиги жамоат йўловчи транспортини қайта ташкил этиш ва ислоҳ қилиш бўйича мазкур Фармонда кўзда тутилган тадбирларни амалга оширишда шаҳар транспортида йўловчи ташиш тарифлари ошишининг олдини олишга қаратилган барча чораларни кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти фаолиятини ташкил этиш масалалари бўйича қарор лойиҳасини киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автобус парклари ва электр транспорти корхоналари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш бўйича комиссия тузсин, уни ўтказиш муддатлари, аттестациядан ўтадиган шахслар ҳамда хизмат вазифалари бажарилишини баҳолаш мезонларини белгиласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2006 йил 11 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПФ-3713-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 2-сон, 6-модда; 2013 й., 41-сон, 544-модда)