Т/р | Устувор йўналишлар | Амалга ошириладиган | Бажариш муддати Бажариш учун масъуллар | Бажариш учун масъуллар | Маблағ-ларга ҳисобланган эҳтиёж, | Маблағ билан таъминлаш манбалари | ||
Хўжаликлар ва аҳолининг ўз маблағлари | Марказлаштирилган манбалар | Хорижий инвестициялар | ||||||
Бухоро вилояти | ||||||||
1. | Чучук сувларнинг янги манбаларини қидириб топишни давом эттириш | Олот, Вобкент, Ғиждувон, Жондор, Қоракўл, Пешку, Ромитан ва Шофиркон туманларининг бориш қийин бўлган, узоқда жойлашган ва аҳоли кам пунктларини таъминлаш учун чучук сувларнинг янги ер ости манбаларини қидириб топиш, уларнинг захираларини тасдиқлаш. | 2004-2005 йиллар | Давлат геология қўмитаси вилоят ҳокимлиги билан биргаликда | 200 | 200 | ||
2. | Сув билан таъминлаш объектларини қуриш | 2.1. «Двойник» ер усти манбаидан сув олиш иншоотларини реконструкция қилиш; Олот тумани марказидаги сув қувурларини тозалаш иншоотларини реконструкция қилиш, уларнинг қувватини ҳар суткада 60 т. м3 гача етказиш; 700 мм диаметрли «Двойник-Олот» ва 500 мм диаметрли Олот-Қоракўл сув қувурларини қуриш – узунлиги 40,4 км. | 2004—2007 йиллар | Вилоят ҳокимлиги | 3500 | 1500 | 2000 | |
2.2. «Қуйимозор» насос станциясини реконструкция қилиш ва насосларни алмаштириш. | 2004—2007 йиллар | Вилоят ҳокимлиги | 2000 | 1000 | 1000 | |||
2.3. I ва II кўтармалар насос станцияларидаги насосларни алмаштириш йўли билан Зарафшон сув чиқариш иншоотларини реконструкция қилиш. | 2004—2007 йиллар | Вилоят ҳокимлиги | 4,5 млн АҚШ доллари | — | — | 4,5 млн АҚШ доллари* | ||
2.4. 24 км узунликдаги Қорадарё сув чиқариш иншоотидан «Кўрпа» сув тақсимлаш узелигача сув оқизиш иншооти бўлган минтақалараро Дамхўжа сув қувурини ривожлантиришнинг II навбати бўйича суткалик қуввати 100 минг м.куб бўлган ишга тушириш комплекси қурилишини амалга ошириш. | 2004—2009 йиллар | «Ўзкоммунхизмат» агентлиги | 40 млн АҚШ доллари | 40 млн АҚШ доллари* | ||||
2.5. «Бухоро ва Самарқанд шаҳарларининг сув таъминотини яхшилаш бўйича Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки Халқаро тараққиёт уюшмаси томонидан ажратиладиган кредитлар ҳисобига Бухоро шаҳрида 110 км узунликдаги эскирган ва авария ҳолатидаги сув қувурлари тармоқларини алмаштириш; Шохруд узели сув қувурларини тозалаш иншоотларини реконструкция қилиш (13 та қишлоқ аҳоли пунктида, «Сувоқова» ишлаб чиқариш бошқармаси тармоқлари ва иншоотларини ривожлантирган ҳолда). | 2003—2009 йиллар | «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, вилоят ҳокимлиги | 76,4 6,8 млн АҚШ доллари | 43,7 | 32,7 | 6,8 млн АҚШ доллари | ||
3. | Қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик сув билан таъминлаш | Қишлоқ аҳоли пунктларини марказлаштирилган сув таъминоти билан таъминлаш – 2003-2005 йилларда 150 та қишлоқ аҳоли пункти. | 2003—2005 йиллар | Вилоят ҳокимлиги | 2641,4 | 1533,4** | 1108** | — |
4. | Хорижий инвестициялар ва кредитлардан фойдаланиш | 4.1. «Зарафшон» ва Шохруд сув тақсимлаш узели», Бухоро шаҳри сув қувурларини тозалаш иншоотларида, «Қуйимозор» сув чиқариш иншоотида, Когон ва Олот шаҳарлари насос станцияларида насосларни ҳамда насос жиҳозларини замонавийлаштириш. | 2003—2005 йиллар | «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, вилоят ҳокимлиги | 16,175 млн евро 736,4 млн сўм | — | 736,4*** | 16,175*** млн евро |
4.2. Вазирлар Маҳкамасининг «Бухоро вилоятини сув билан таъминлашни яхшилаш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 26 февралдаги 67-сон қарорига мувофиқ сув тақсимлаш узелларида сувни ҳисобга олишни ташкил этиш, лаборатория жиҳозлари, машина ва механизмлар сотиб олиш. | ||||||||
4.3. Вазирлар Маҳкамасининг «Жаҳон банки гуруҳи иштирокида «Бухоро ва Самарқанд шаҳарларини сув билан таъминлаш» лойиҳасини амалга ошириш чора тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 11 декабрдаги 435-сон қарорига мувофиқ Бухоро шаҳрининг авария ҳолатидаги сув қувурлари тармоқларини реконструкция қилиш (110 км), аҳоли уйларида сувни ҳисобга олиш приборлари ўрнатишни ташкил этиш. | 2003—2006 йиллар | «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, вилоят ҳокимлиги | 22,17 млн АҚШ доллари 6080 млн сўм | 2430 | 3650 | 22,17 млн АҚШ доллари | ||
Жами: | 15234,2 млн сўм; 7347 млн АҚШ доллари; 16,175 млн евро | 6507,2 | 8727 | 73,47 млн АҚШ доллари; 16,175 млн евро | ||||
Қашқадарё вилояти | ||||||||
1. | Чучук сувларнинг янги манбаларини қидириб топишни давом эттириш | Деҳқонобод, Ғузор, Косон, Қамаши, Муборак ва Чироқчи туманларининг бориш қийин бўлган, узоқда жойлашган ва аҳоли кам пунктларини таъминлаш учун чучук сувларнинг янги ер ости манбаларини қидириб топиш, уларнинг захираларини тасдиқлаш. | 2004-2005 йиллар | Давлат геология қўмитаси вилоят ҳокимлиги билан биргаликда | 50 | — | 50 | — |
2. | Сув билан таъминлаш объектларини қуриш | 2.1. Сув қувурларини тозалаш иншоотлари комплекси ва ПК-162 КМКнинг суткалик қуввати 208 минг м3 бўлган насосстанцияси қурилишини тугаллаш (қурилишнинг бошланиши – 1980 йил, консервация қилинган вақти – 1992 йил, консервация вақтидаги тайёрлик ҳолати – 70 фоиз). | 2004—2009 йиллар | Вилоят ҳокимлиги | 1300 | — | 1300 | — |
2.2. «Нишон – Бешкент» II тармоғининг диаметри 1000 мм бўлган сув қувурини қуриш, (қолдиқ – 27 км) | 2004—2009 йиллар | «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, вилоят ҳокимлиги | 4 млн АҚШ доллари | — | — | 4,0 млн АҚШ доллари* | ||
2.3. «Шаҳрисабз-Қарши» минтақавий сув қувурини ривожлантириш, 5-сув чиқариш узелини қуриш, 105 км. | 2004—2008 йиллар | «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, вилоят ҳокимлиги | 53,5 млн АҚШ доллари | — | — | 53,5 млн АҚШ доллари* | ||
2.4. «Оқсув-Деҳқонобод» (I, II, III навбати)ни қуриш, узунлиги – 62,4 км. | 2004—2009 йиллар | Вилоят ҳокимлиги | 5,5 млн АҚШ доллари | — | — | 5,5 млн АҚШ доллари* | ||
3. | Қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик сув билан таъминлаш | Қишлоқ аҳоли пунктларини марказлаштирилган сув таъминоти билан таъминлаш – 2003-2005 йилларда 125 та қишлоқ аҳоли пункти. | 2003—2005 йиллар Вилоят ҳокимлиги | Вилоят ҳокимлиги | 2986 | 1457,3** | 1528,7** | |
4. | Хорижий инвестициялар ва кредитлардан фойдаланиш | Вазирлар Маҳкамасининг «Осиё тараққиёт банки иштирокида «Гулистон, Жиззах ва Қарши шаҳарларининг сув таъминоти тизимини такомиллаштириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 26 мартдаги 98-сон қарорига мувофиқ Қарши шаҳри аҳолисини сифатли ичимлик сув | 2003—2006 йиллар | «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, вилоят ҳокимлиги | 16,8 млн АҚШ доллари, 14400 млн сўм | 14000 | 400 | 16,8 млн АҚШ доллари |
5. | Хорижий инвестицияларни жалб этиш | Осиё тараққиёт банки иштирокида «Қашқадарё вилояти қишлоқ аҳоли пунктларининг сув таъминотини яхшилаш» лойиҳасини амалга ошириш. | 2004—2006 йиллар | Вилоят ҳокимлиги | 15 млн АҚШ доллари | — | — | 15 млн АҚШ доллари* |
Жами: | 18736 млн сўм; 94,8 млн АҚШ доллари; | 15457,3 | 3278,7 | 94,8 млн АҚШ доллари |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 07.10.2003 йилдаги 435-сон
Kuchga kirish sanasi
07.10.2003
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Бухоро ва Қашқадарё вилоятлари аҳолисининг сифатли ичимлик сув билан таъминланганлигини тубдан яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 5 августдаги Ф-1820-сон фармойиши билан тасдиқланган Махсус комиссия томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Бухоро ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари иштирокида ишлаб чиқилган Бухоро ва Қашқадарё вилоятлари аҳолисининг сифатли ичимлик сув билан таъминланганлик даражасини ошириш чора-тадбирлари дастури, республика Ҳукумати томонидан илгари қабул қилинган аҳоли пунктларини ичимлик сув ва табиий газ билан таъминлаш бўйича мақсадли дастурларни ҳисобга олган ҳолда иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик сув ва табиий газ билан таъминлаш дастурини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси (К.Н. Тўлаганов) Бухоро ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда ушбу қарор билан тасдиқланган Чора-тадбирлар дастурини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрсин.
2. Бухоро, Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Бухоро вилоятида ва Қарши шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 февралдаги 67-сон, 2002 йил 26 мартдаги 98-сон ва 2002 йил 11 декабрдаги 435-сон қарорлари билан тасдиқланган 2003—2006 йиллар учун инвестиция лойиҳаларининг Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки, Халқаро тараққиёт уюшмаси, Швейцария Ҳукуматининг гранти ва Испания Ҳукуматининг кредитлари иштирокида амалга оширилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўрсинлар.
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги ҳар йилги Инвестиция дастурларини ишлаб чиқишда Бухоро ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликларига, «Ўзкоммунхизмат» агентлигига ушбу қарор билан тасдиқланган Чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш учун, хорижий инвестициялар, корхоналар, ташкилотлар ва аҳоли маблағларини жалб этишни ҳисобга олган ҳолда капитал қўйилмаларнинг марказлаштирилган лимитларини назарда тутсинлар.
4. Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги 2004-2005 йилларда Осиё тараққиёт банкининг 15 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредитини Қашқадарё вилоятининг қишлоқ аҳоли пунктлари сув таъминотини яхшилаш лойиҳасини амалга оширишга жалб этиш масалаларини ишлаб чиқсинлар.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов, Бухоро (Хусенов) ва Қашқадарё (Зайниев) вилоятлари ҳокимлари зиммасига юклансин.