Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021 08.11.2005 йилдаги ПҚ-216-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 08.11.2005 йилдаги ПҚ-216-сон
Kuchga kirish sanasi
08.11.2005
Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ 2006 ЙИЛГИ ИНВЕСТИЦИЯ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика иқтисодиётида таркибий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, корхоналарнинг инвестиция фаолиятини авж олдириш ва ишлаб чиқаришни хусусийлаштириш, модернизациялаш, техник жиҳатдан қайта қуроллантириш ва реконструкция қилиш дастурларини амалга ошириш, ишчи кучи кўп бўлган минтақаларда янги иш жойларини яратиш, Ўзбекистон иқтисодиётини барқарор ва динамик тарзда ривожлантиришга эришиш учун хорижий кредит маблағларидан самарали фойдаланиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари билан биргаликда ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасининг 2006 йилги Инвестиция дастури асосий параметрлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини фойдаланишга топшириш прогнози 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ маъқуллансин. Уларда инвестицияларни иқтисодиётнинг устувор тармоқларини ривожлантиришга, корхоналарни модернизация қилиш ва технологик жиҳатдан янгилашга, ишга тушириладиган объектлар қурилишини ниҳоясига етказиш ва тугалланмаган қурилишлар ҳажмини қисқартиришга жамланиши назарда тутилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 1-2 иловалар берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар тасдиқлансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 2006 йилги марказлаштирилган капитал маблағлар лимитлари 3-иловага мувофиқ*;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 3 илова берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджетдан ташқари Республика мактаб таълими жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2006 йилги марказлаштирилган капитал маблағлар лимитлари 3а-иловага* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 3-а илова берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджетдан ташқари Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2006 ва 2007 йилларда автомобиль йўллари қуриш ҳамда реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш учун марказлаштирилган капитал маблағлар лимитлари 4 ва 4а-иловаларга* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 4 ва 4-а иловалар берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кафолати билан хорижий кредитларни жалб этган ҳолда амалга ошириладиган 2006 йилги инвестиция лойиҳаларининг аниқ дастури 5-иловага* мувофиқ.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 5 илова берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар маъқуллансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этган ҳолда амалга ошириладиган 2006 йилги инвестиция лойиҳаларининг аниқ дастури 6-иловага* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 6 илова берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
устувор инвестиция таклифларининг йиғма рўйхати 7-иловага* мувофиқ.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 7 илова берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар — буюртмачилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2005 йилнинг 1 декабригача Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси билан биргаликда 2006 йилда янгидан бошланадиган объектлар бўйича танлов савдолари ўтказилишини ҳамда пудрат ташкилотлари билан биргаликда 2006 йилнинг 1 январигача бўлган ҳолатга кўра кейинги йилга ўтувчи объектларнинг қолдиқ қийматини қайта ҳисоблаб чиқишни таъминласинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва унинг жойлардаги органларига, шунингдек хизмат кўрсатувчи банкларга расмийлаштириш ҳамда молиялашни очиш мақсадида тақдим қилиш учун танлов савдоларининг натижаларига кўра янгидан бошланадиган объектлар бўйича белгиланган муддатларда пудрат шартномалари тузилишини таъминласинлар ва қурилишларнинг титул рўйхатларини тасдиқласинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2005 йилнинг 15 декабригача 2006 йилги қурилишларнинг узил-кесил аниқ рўйхатларини келишиб олиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигига тақдим этсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда объектлар бўйича 2006 йилги қурилишларнинг буюртмачилар томонидан тақдим этилган аниқ рўйхатларини кўриб чиқсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида муҳокама қилиш ва маъқуллаш учун ўз таклифларини берсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2006 йилнинг 1 январигача 2006 йилги инвестиция дастури бўйича қарор қабул қилсин, бунда қурилиши тугалланмаган объектларни қисқартиришга ва маблағларни юқори даражада тайёр ҳолда ишга тушириладиган объектларга жамлашга, уларнинг ўз вақтида фойдаланишга топширилиши учун буюртмачилар ва пудратчиларнинг масъулиятини оширишга алоҳида эътибор қаратсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа ва қурилиш-монтаж ишларининг сифати, шаҳар қурилиши тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шаҳарсозлик нормалари, қоида ва стандартларига инвестиция лойиҳалари амалга ошириладиган давр мобайнида риоя этилиши устидан назоратни амалга оширсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
танлов савдолари натижалари бўйича тузилган шартнома мажбуриятлари ижроси мониторинги олиб борилишини, марказлаштирилган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар қурилиши муддатлари ва шартнома мажбуриятлари бажарилиши устидан назорат амалга оширилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2006 йилнинг ҳар чораги якунлари бўйича мониторинг натижалари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига маълумот бериб турилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Хорижий сармоялар иштирокидаги йирик ва муҳим стратегик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг қўшма тақдимномаси бўйича 2006 йил мобайнида тасдиқланган Инвестиция дастурининг умумий параметрлари доирасида инвестиция лойиҳаларининг аниқ дастурига ва айрим буюртмачилар бўйича капитал маблағлар лимитларига аниқликлар киритиш, шу жумладан инвестиция лойиҳаларини йиғма рўйхатдан аниқ дастур қисмига ёки аниқ дастурдан йиғма рўйхатга ўтказиш ҳуқуқи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланган лимитлар доирасида ўтказилган танлов савдолари ҳамда айрим қурилиш ва объектлар бўйича маблағларнинг амалда ўзлаштирилишини ҳисобга олган ҳолда буюртмачилар қурилишларининг аниқ рўйхатига ўзгартишлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Белгилансинки, марказлаштирилган капитал маблағлар ҳисобидан бажариладиган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш жараёнида лойиҳа ёки эксперт ташкилотининг айби билан йўл қўйилган қўшимча ҳажмдаги иш ва харажатлар аниқланган тақдирда мазкур лойиҳани ишлаб чиқиш ёки экспертизадан ўтказиш учун тўланган пулнинг ҳаммаси ана шу ташкилотлардан давлат бюджети даромадига олиб қўйилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси ва Молия вазирлиги билан биргаликда марказлаштирилган капитал маблағлар ҳисобидан амалга ошириладиган капитал қурилишда нархларнинг шакллантирилиши устидан доимий назорат ўрнатсин ва бажарилаётган ишларнинг натижаларини ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиб турсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари В.А. Голишев ва Н.М. Ханов зиммаларига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2005 йил 8 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ–216-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 45-сон, 340-модда; 2006 й., 10-сон, 73-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 3-сон, 151-модда; 8-сон, 471-модда)