Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 28.08.1993 йилдаги 431-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 28.08.1993 йилдаги 431-сон
Kuchga kirish sanasi
28.08.1993
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАЛАБАЛАР, СТАЖЁРЛАР ВА АСПИРАНТЛАРНИНГ МИСР АРАБ РЕСПУБЛИКАСИДА ТАЪЛИМ ОЛИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан Миср Республикаси Таълим вазирлиги ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги Битимга ва Тошкент давлат шарқшунослик институти билан Қоҳиранинг «Ал-Азҳар» университети ўртасидаги Ўзбекистон олий ўқув юртларининг талабалари, стажёрлари ва аспирантларини Миср Араб Республикасига ўқишга ва стажировкага юбориш тўғрисидаги шартномага мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Олий ўқув юртларининг 86 талабаси, стажёри ва аспирантларини 1993-1994 ўқув йилидан бошлаб араб тили ва адабиёти, араб мамлакатлари тарихи, араб шарқи мамлакатлари жуғрофияси, тиббиёт, геология, иқтисодиёт ва бозор муносабатлари, менежмент, журналистика мутахассисликлари бўйича илова қилинаётган рўйхатга* мувофиқ Миср Араб Республикасига ўқишга ва стажировкага юборсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*Рўйхат берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Миср томони талабалар, стажёрлар ва аспирантларнинг Миср Араб Республикасида юришлари, таълим олишлари ва бўлишлари харажатларини тўлиқ ўз зиммасига олиши, тиббий суғурта билан таъминлаши ва ҳар йили уларнинг ёзги таътилга Тошкентга келиб-кетишлари билан боғлиқ транспорт харажатлари қийматини тўлаши маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабалар, стажёрлар ва аспирантларнинг МАРга учиб кетишларигача Москва шаҳрига ташкилий равишда жўнатилиши, жойлаштирилиши ва уларга ҳамроҳлик қилинишини ҳамда ўқув йили тамом бўлгандан кейин кутиб олинишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабалар, стажёрлар ва аспирантларнинг яшашлари ва MAP ўқув юртларида таълим олишларининг мақбул шароитларини таъминлашда ёрдам кўрсатсин, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон ва Миср вазирликлари ва олий ўқув юртлари ўртасидаги ҳамкорлик каналларидан фойдаланган ҳолда доимий почта ва бошқа алоқалар ўрнатилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МАРнинг Россиядаги элчихонаси билан келишган ҳолда вазирликлар ва идораларнинг 3 нафар вакилини талабалар, стажёрлар ва аспирантларга белгиланган жойларигача ҳамроҳлик қилиш ҳамда уларни жойлаштириш ва мутахассисликлар бўйича тақсимлаш ҳақидаги Битим шартлари бажарилишини таъминлаш учун 2 ҳафтагача бўлган муддатга Миср томони ҳисобидан юборилишини назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги жўнаб кетаётганларнинг ҳужжатлари расмийлаштирилишини таъминласин ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонасига талабалар, стажёрлар ва аспирантларни кутиб олиш, жойлаштириш ва уларни Мисрга жўнатишда ҳамда улар Тошкентга қайтиб келишларида зарур ёрдам бериш ва кўмаклашиш тўғрисида топшириқ берсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Мисрга бораётган талабалар, стажёрлар ва аспирантларнинг Москва шаҳрига боришлари ҳамда ўқиш тамом бўлгандан кейин қайтиб келишларини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буюртманомаси бўйича зарур маблағлар ажратишни назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон талабалари, стажёрлари ва аспирантларининг Мисрга учишлари ва Тошкентга қайтиб келишлари пайтда аэропортда зарур тартиб ва интизомни, шунингдек, улар Ўзбекистон шаҳарлари бўйлаб юрган маршрутларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси Мисрга ўқишга бораётган ҳамда Ўзбекистонга қайтиб келаётган Ўзбекистон талабалари, стажёрлари ва аспирантларининг божхона назоратидан соддалаштирилган ҳолда ўтишлари учун зарур шароитлар яратсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буюртмалари бўйича авиачипталарни Москвагача ва қайтишга белгиланган муддатларда банд қилсин ва сотсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Давлат телевидение ва радиоэшиттириш компанияси, давлат кинокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Ўзбекистондан борган талабалар, стажёрлар ва аспирантларнинг Миср Араб Республикасида таълим олишлари дастури қандай амалга оширилаётганлиги оммавий ахборот воситаларида ёритилишини ташкил этсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг ижтимоий масалалар, фан ва маданият бўлими зиммасига юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1993 йил 28 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
431-сон