Ҳужжат кучини йўқотган 04.10.1995 27.08.1993 йилдаги 430-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 27.08.1993 йилдаги 430-сон
Kuchga kirish sanasi
27.08.1993
Ҳужжат кучини йўқотган 04.10.1995
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ЖАМҒАРМАЛАРИ ВА АҲОЛИГА КРЕДИТ БЕРИШ ДАВЛАТ-ТИЖОРАТ БАНКИ («ЎЗЖАМҒАРМАБАНК») УСТАВИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Mаҳкамасининг 1995 йил 4 октябрдаги 386-сон «Ўзжамғармабанк»ни Ўзбекистон Республикаси халқ банкига айлантириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси меҳнат жамғармалари ва аҳолига кредит бериш давлат-тижорат банки («Ўзжамғармабанк») нинг Устави иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1993 йил 27 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
430-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
1993 йил 27 августдаги 430-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси меҳнат жамғармалари ва аҳолига
кредит бериш давлат-тижорат банки («Ўзжамғармабанк»)нинг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
УСТАВИ

I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон жамғарма банки («Ўзжамғармабанк») Ўзбекистон Республикаси меҳнат жамғармалари ва аҳолига кредит бериш давлат-тижорат банки ҳисобланади ҳамда кредит-молия муассасаси мақомига эгадир;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзжамғармабанк» «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ташкил этилган ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 августдаги 411-сон қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. «Ўзжамғармабанк» Ўзбекистон Республикаси банкларининг ягона тизимига киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. «Ўзжамғармабанк» юридик шахс ҳисобланади, ўз номи ёзилган ва Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳрга, ўзбек ва рус тилларида штамплар ва бланкаларга эгадир, тўла хўжалик ҳисоби ҳамда ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш асосида фаолият кўрсатади, алоҳида мол-мулкка эгалик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзжамғармабанк» ўз номидан ҳуқуқларга эга бўлиши ҳамда мажбуриятларни бажариши, судда, хўжалик ва холислик судларида даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзжамғармабанк» муассасалари тизимига қуйидагилар киради: Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, «Ўзжамғармабанк» нинг туман бўлимлари, уларнинг филиаллари ва агентликлари билан биргаликда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзжамғармабанк» иқтисодий мақсадга мувофиқликка боғлиқ равишда тақиқланмаган фаолият турларини амалга ошириш учун белгиланган тартибда бошқа муассасалар ташкил этиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзжамғармабанк» нинг жойлашган манзили — Тошкент шаҳри, Халқлар дўстлиги шоҳ кўчаси, 6.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. «Ўзжамғармабанк» ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг бошқа қарорларига, Президентнинг фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан республиканинг барча тижорат банклари учун белгиланган кредит, ҳисоб-китоб ва касса операциялари бўйича умумий қоидаларга, шунингдек, мазкур Уставга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. «Ўзжамғармабанк»нинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, фуқаролар ва юридик шахслар билан ўзаро муносабатларининг ҳуқуқий асоси бўлиб улар билан тузиладиган ҳамда томонларнинг ўзаро мажбурияти ва жавобгарлигини белгиловчи шартномалар ҳисобланади. Умумий қабул қилинган қоидаларга асосан омонатлар қўйиш бўйича операциялар шартнома билан расмийлаштирилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. «Ўзжамғармабанк» банк операциялари ўтказиш билан боғлиқ қарорлар қабул қилишда ўз фаолиятида давлат ҳокимияти ва бошқарув органларидан мустақилдир. Аҳоли билан операцияларни содир этишда фақат «Ўзжамғармабанк» муассасалари «Ўзжамғармабанк» атрибутикасига эга бўлган жамғарма дафтарчалари ва бошқа ҳужжатлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. «Ўзжамғармабанк» томонидан жалб этилган пул маблағлари шартнома асосида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ҳалқ хўжалигининг кредит ресурсларига бўлган эҳтиёжини қондириш учун камида 70 фоиз миқдорида берилади. Қолган 30 фоизи «Ўзжамғармабанк» томонидан аҳолига, юридик шахсларга кредит бериш учун фойдаланилади ҳамда Ўзбекистон Республикасининг қарз мажбуриятларига жойлаштирилади. Аҳолига ва юридик шахсларга кредит бериш ягона давлат пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишларига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. «Ўзжамғармабанк» аҳолининг омонатларини қабул қилишни ва бошқа операцияларни бажаришни агар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида бошқача ҳол белгиланмаган бўлса, ўзининг йўриқномалари ва қоидаларига мувофиқ амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикасининг, бошқа давлатларнинг фуқаролари, шунингдек, фуқаролиги бўлмаган шахслар «Ўзжамғармабанк»нинг омонатчилари бўлишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пулни омонатга қабул қилиш банк томонидан омонатчига бу операцияни тасдиқловчи ҳужжат (жамғарма дафтарчаси, квитанция, кредит карточкаси ва бошқалар) берилган ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. «Ўзжамғармабанк» кредитни ўз вақтида қайтаришни таъминлаш сифатида гаров, кафолат, ваколат ҳамда банк амалиётида қабул қилинган бошқа шакллардаги мажбуриятларни қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. «Ўзжамғармабанк» давлатнинг мажбуриятлари учун жавоб бермайди, давлат ҳам «Ўзжамғармабанк»нинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди, фуқароларнинг омонатлари бўйича мажбуриятлар бундан мустаснодир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. «Ўзжамғармабанк» нинг асосий вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. «Ўзжамғармабанк» нинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида жамғарма иши соҳасида ягона давлат сиёсатини ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолига комплекс ҳисоб-китоб-касса хизмати кўрсатишни, шунингдек, фуқароларга ва юридик шахсларга кредит беришни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз маблағларидан ва жалб этилган маблағлардан «Ўзжамғармабанк»нинг тижорат фаолиятида самарали фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нақд пулсиз ҳисоб-китобларни кенгайтириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. «Ўзжамғармабанк» унга юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамғарма ишини ҳамда аҳолига ва юридик шахсларга банк хизмати кўрсатишни ривожлантиришнинг принципиал асосларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолига ва юридик шахсларга банк хизмати кўрсатиш соҳасида республика дастурлари амалга оширилишини ташкил этиш, республиканинг бутун ҳудудида «Ўзжамғармабанк» муассасаларининг тўлов ва ҳисоб-китоб ҳужжатлари пухта олиб борилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзжамғармабанк» муассасалари томонидан аҳоли ва юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бўйича операцияларни содир этишнинг умумий услубий принципларига риоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлов ҳужжатлари ва бошқа қимматли қоғозлар (чеклар, аккредитивлар, векселлар, акциялар, облигациялар ва бошқалар) чиқариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзжамғармабанк» муассасалари операциялари бўйича ҳисоб-китобларни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзжамғармабанк» муассасалари тармоқлари учун кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзжамғармабанк» муассасаларининг бошқарув номенклатурасига кирувчи раҳбар ходимларини тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк фаолияти соҳасида белгиланган тартибда бошқа давлатларнинг банклари билан ҳамкорлик қилиш, зарурат бўлганда акционерлик банклари таъсис этиш, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ бошқа тижорат фаолиятини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзжамғармабанк» муассасаларини қимматли қоғозлар бланкалари, махсус техника билан таъминлаш, қуйи муассасаларнинг марказлаштирилган ишларга буюртмаларини бажариш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. «Ўзжамғармабанк»нинг мижозлар билан операциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. «Ўзжамғармабанк» аҳолининг пул омонатларини қабул қилади ва жойлаштиради, кредитларни жалб қилади ва беради, шу жумладан кичик корхоналар ташкил этиш ва уларни ривожлантириш, фуқаролар томонидан давлат мулкининг хусусийлаштирилиши, турар жой бинолари қурилиши ва уларни тузатиш ҳамда аҳолининг бошқа эҳтиёжларини қондириш билан боғлиқ кредитларни жалб қилади ва беради, мижозлар ва банклар корреспондентларнинг топшириғи бўйича ҳисоб-китобларни, мижозларга касса хизмати кўрсатишни амалга оширади, шунингдек, қуйидаги операцияларни содир этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) мижозларнинг счётларини юритиш, фуқаролар ва юридик шахсларнинг счётлари ҳамда банклар-корреспондентларнинг счётлари ҳам шу жумлага киради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) давлат тўлов ҳужжатларини, қимматли қоғозларни сотиб олиш, сотиш ва сақлаш ҳамда улар билан бошқа операциялари амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) учинчи шахслар учун пул шаклида бажарилишини назарда тутувчи кафиллик, кафолат ва бошқа мажбуриятларни бериш. Бу «Ўзжамғармабанк» томонидан жалб этилган маблағлар доирасида амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) мижозларнинг топшириғи бўйича ишончли (трест) операциялар (маблағларни жалб этиш ва жойлаштириш, қимматли қоғозларни бошқариш ва бошқалар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) банк фаолияти билан боғлиқ бўлган маслаҳат хизматлари кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) товарлар етказиб бериш ва хизматлар кўрсатишдан келиб чиқувчи талаблар қўйиш ҳуқуқига эга бўлиш, бундай талабларни бажаришда таваккалчилик қилиш ва бу талабларни инкассация қилиш, шунингдек, бу талабларни товарларнинг ҳаракатини қўшимча равишда назорат қилиш орқали бажариш (факторинг);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) лизинг операцияларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг лицензияси асосида ва у томонидан белгиланган қоидаларга мувофиқ республикада ва чет элда чет эл валютасида операцияларни амалга ошириш.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 августдаги 411-сон қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Банк томонидан юридик шахслар ва бошқа ташкилотларнинг операциялари ва счётлари бўйича маълумотномалар ташкилотларнинг ўзига, давлат солиқ инспекцияларига, судларга, хўжалик судларига, тергов органларига, аудиторлик ташкилотларига берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Фуқароларнинг счётлари ва омонатлари бўйича маълумотномалар мижозлар ва уларнинг вакилларидан ташқари терговда бўлган ишлар бўйича мижозларнинг счётларда ва омонатларда бўлган пул маблағлари ва бошқа бойликлари хатланиши, банд солиниши ёки мол-мулк мусодара қилиниши мумкин бўлган ҳолларда судларга ва тергов органларига ҳам берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Счётлар ва омонатларнинг эгаси вафот этган тақдирда улар бўйича маълумотномалар счёт ёки омонатнинг эгаси томонидан ўлим ҳодисаси назарда тутилган ҳолда банкка берилган топшириқда кўрсатилган шахсларга, вафот этган омонатчиларнинг омонатлари бўйича меросхўрлик ишларини олиб бораётган давлат нотариал идораларига, шунингдек, хорижий консуллик муассасаларига берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судлар, дастлабки тергов, суриштирув органлари нотариал органларида омонатлар бўйича счётлар ёки бошқа кўринишдаги жамғармаларининг жойлашган жойи тўғрисида маълумотлар бўлмаган тақдирда «Ўзжамғармабанк» томонидан уларни қидириш амалга оширилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Юридик шахсларнинг «Ўзжамғармабанк» даги пул маблағлари ва бошқа бойликлари судлар, хўжалик судлари, тергов органларининг қарори билан хатланиши мумкин, ундириш эса судлар томонидан берилган ижро варақалари, хўжалик судларининг буйруқлари ҳамда бошқа ижро ҳужжатлари бўйича, шунингдек, давлат солиқ инспекцияларининг талаби бўйича амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Фуқароларнинг «Ўзжамғармабанк» даги пул маблағлари ва бошқа бойликлари фақат қонуний кучга кирган ҳукм ёки суднинг қарори асосида хатланиши ва ундириб олиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқароларнинг пул маблағлари ва бошқа бойликлари қонуний кучга кирган ҳукм ёки қонунга мувофиқ чиқарилган мол-мулкни мусодара қилиш тўғрисидаги қарор асосида мусодара қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. «Ўзжамғармабанк» муассасалари томонидан операциялар содир этиш шартлари технологияси, фоиз ставкалари, банк муассасалари томонидан аҳолига кўрсатиладиган хизматлар учун комиссион мукофот миқдори «Ўзжамғармабанк» Бошқаруви томонидан белгиланади, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга кўрсатиладиган хизматлар учун банклар томонидан ундириб олинадиган комиссион мукофот миқдори эса «Ўзжамғармабанк» бўлими томонидан шартнома асосида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Агар банк ҳужжатларини сақлаш муддати тамом бўлган бўлса, «Ўзжамғармабанк» мижозларнинг содир этилган операциялар бўйича эътирозларини қабул қилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Банк:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалардан тўлов топшириқларини, агар бу топшириқлар белгиланган тартибга хилоф равишда берилган бўлса, фуқароларнинг омонатларига маблағ ўтказиш учун қабул қилмасликка; кредит бериладиган юридик ва жисмоний шахслардан ҳисоботлар, баланслар ҳамда уларнинг тўловга лаёқатликларини ва берилган кредитларнинг таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни олишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит ресурсларидан жисмоний ва юридик шахсларга кредит беришда фойдаланишга, шунингдек, кредит ресурсларини банклараро пул бозорида кимошди савдоси орқали сотишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолининг омонатлари бўйича энг кам фоиз ставкаларини юқори чегара билан чекланмасдан мустақил кўпайтиришга;
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 августдаги 411-сон қарорига мувофиқ хатбошилар билан тўлдирилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит шартномаларида назарда тутилган мажбуриятлар бузилган тақдирда бундан кейин кредит беришни тўхтатишга, берилган кредит суммаларини муддатидан илгари ундириб олишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартномалар асосида ўтказилган операциялар учун фоиз ставкаларини ҳамда кўрсатилган хизматлар учун комиссион мукофотлар миқдорини белгилашга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. «Ўзжамғармабанк» омонатчиларининг ҳуқуқлари ва уларни ҳимоя қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Омонатчи «Ўзжамғармабанк» ка исталган миқдорда омонат қўйишга ҳақлидир. «Ўзжамғармабанк» ка қўйиладиган жамғарма омонат дастлабки бадалининг энг оз суммаси «Ўзжамғармабанк» Бошқаруви томонидан тасдиқланган тегишлича Низом билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Омонатчи ўз омонатларини тасарруф қилиши, улар бўйича «Ўзжамғармабанк» таклиф қиладиган фоизларда ва бошқа шаклларда даромад олиши, омонатлар бўйича счётлардан нақд пулсиз тўловлар содир этиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Омонатчи бировнинг номига ёзилган омонатни қўйишга ёки олувчига бериладиган омонатни қўйишга ҳақлидир. «Ўзжамғармабанк» муассасаси томонидан номига омонат қабул қилинган ҳужжат берилган шахс омонатчи ҳисобланади. Омонатга бадаллар фақат омонат эгаси томонидан эмас, балки ҳар қандай шахс томонидан қўйилиши мумкин. Олувчи учун счётларнинг очилиши ва омонатни бериш бўйича кейинги операцияларни содир этиш омонатни қўювчи ёки пул олувчи шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгач берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Вояга етмаган шахс ҳам омонатчи бўлиши мумкин. Ўз номига ўзи омонат қўйган вояга етмаган шахс бу омонатни мустақил тасарруф этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бирор киши томонидан вояга етмаганнинг номига қўйилган омонатларни қуйидагилар тасарруф этадилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) вояга етмаганлар 15 ёшга тўлгунларига қадар — ота-оналар ёки вояга етмаганларнинг бошқа қонуний вакиллари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 15 ёшга тўлгандан кейин вояга етганнинг ўзи, лекин ўз ота- онасининг ёки бошқа қонуний вакилларнинг розилиги билан.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Омонатчи омонатни шахсан, шунингдек, вакил орқали ҳам тасарруф этиши мумкин, бунда омонатчи вакилнинг номига тегишли ишончномани расмийлаштириши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Омонатчи «Ўзжамғармабанк»ка агар ўзи вафот этган тақдирда исталган шахсга, корхонага, муассасага, ташкилотга ёки давлатга омонатни бериш тўғрисида топшириқ бериш ҳуқуқига эгадир. Омонат эгаси вафот этган тақдирда топшириқ берилмаган омонатни банк меросхўрларга Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўлим ҳодисаси сабабли топшириқни ва омонатларни тасарруф этишга ишончномаларни расмийлаштириш тартиби «Ўзжамғармабанк» Бошқаруви томонидан белгиланади
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Омонатлар бўйича ва жамғармаларнинг бошқа турлари бўйича даромадларга солиқ солинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Аҳолининг «Ўзжамғармабанк»ка қўйилган омонатларининг сақланиши ва ўз вақтида қайтарилиши Ўзбекистон Республикаси томонидан кафолатланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. «Ўзжамғармабанк»нинг барча хизматчилари операциялар, ўз мижозлари ва корреспондентларининг счётлари ва омонатлари бўйича сирни сақлашга мажбурдирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. «Ўзжамғармабанк» муассасалари томонидан мижозларга пул маблағлари нотўғри берилган ёки счётларга суммалар нотўғри ўтказилган тақдирда мижозларга етказилган зарар фуқаро қонунчилигига мувофиқ ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. «Ўзжамғармабанк»нинг ўз маблағлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Асосий ва оборот маблағлар фондлари, шунингдек, балансда акс эттириладиган бошқа бойликлар «Ўзжамғармабанк» нинг мулкини ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзжамғармабанк» да банкнинг ўз маблағлари ҳамда «СССР жамғармалар банкининг республикалар ва давлатлар жамғарма банклари билан ўзаро муносабатлари ва ҳисоб-китобларининг умумий асослари тўғрисида» 1991 йил 30 октябрда имзоланган битимга мувофиқ ССР Жамғармалар банки балансидан «Ўзжамғармабанк» балансига ўтказилган активлар ва пассивлар суммаси бўладиган устав фонди ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. «Ўзжамғармабанк» нинг устав фонди Бошқарув томонидан 150 млн сўм миқдорида белгиланган ҳамда «Ўзжамғармабанк» нинг мажбуриятларини таъминлаш учун хизмат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ банк фаолиятидан олинган даромадлap ҳамда республика қонунчилиги билан тақиқланмаган бошқа даромадлар «Ўзжамғармабанк» мулки шаклланишининг манбалари ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. «Ўзжамғармабанк» да қуйидаги жамғармалар ташкил этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
устав ва захира жамғармалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
асосий маблағлар жамғармаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмол жамғармаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш ва ижтимоий ривожлантириш жамғармаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
моддий рағбатлантириш жамғармаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш-хўжалик фаолияти учун ташкил этиладиган бошқа жамғармалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бу жамғармаларни ташкил этиш ва улардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. «Ўзжамғармабанк» нинг даромадларига амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ солинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Даромад ресурсларни жалб этиш ва жойлаштириш, хизматлар кўрсатиш бўйича операцияларни ўтказишдаги фаолият, шунингдек, бошқа операцияларни, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси қонуни ва мазкур Уставда назарда тутилган тижорат операцияларини бажариш натижасида ҳосил бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бюджетга солиқ тўлангандан, жамғармалар ташкил этилгандан кейин даромаддан Бошқарув томонидан белгиланадиган тартибда фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Аҳолининг, жамоат ташкилотларининг счётларидаги пул маблағлари қолдиқлари, жамғармаларнинг ўз маблағлари, бошқа банкларнинг депозитлари ва кредитлари, бошқа жалб этилган маблағлар, тақсимланмаган даромад «Ўзжамғармабанк» нинг кредит ресурслари ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. «Ўзжамғармабанк» нинг ташкилий тузилмаси ва уни
бошқариш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Раис, унинг ўринбосарлари ва Бошқарув аъзоларидан иборат таркибдаги Ўзбекистон Жамғармалар банкининг бошқаруви «Ўзжамғармабанк» бошқарувининг юқори органи ҳисобланади. Бошқарув раиси Марказий банк Бошқаруви раисининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади. Раиснинг ўринбосарлари, Бошқарув аъзоларининг сони ва шахсий таркиби «Ўзжамғармабанк» Бошқаруви раисининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. «Ўзжамғармабанк» Бошқарувига бошқармалар ва унга қарашли муассасалар фаолиятининг барча муҳим масалаларини ҳал этиш юклатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзжамғармабанк» Бошқаруви бошқарувнинг юқори органи сифатида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) жамғарма ишларини, нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ривожлантириш ва такомиллаштириш ҳамда кредит ресурсларини жойлаштириш, кадрлар тайёрлаш бўйича тадбирларни белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) хўжалик ҳисобини, ҳисоб ва ҳисоботни, банк ички назоратини, ўзига қарашли муассасаларда бойликларни сақлашни таъминлашни, банк операцияларини автоматлаштиришни, меҳнатни илмий ташкил этишни уюштиришнинг асосий қоидаларини ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) «Ўзжамғармабанк» кредити ва молия йиғма ҳисоб-китоб режалари лойиҳасини муҳокама қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) банкка бўйсунувчи бошқармаларнинг йиллик ҳисоботлари ва балансларини тасдиқлайди, «Ўзжамғармабанк» нинг йиғма балансини кўриб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) белгиланган иқтисодий нормативлардан келиб чиққан ҳолда марказий аппаратнинг тузилмасини, штатларини, сонини, меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари ва миқдорини, шунингдек, «Ўзжамғармабанк» муассасаларида меҳнатга ҳақ тўлаши ва моддий рағбатлантириш тизимини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) «Ўзжамғармабанк» Бошқарувининг харажатлари сметасини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) ўзига қарашли муассасаларни текшириш тартибини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) «Ўзжамғармабанк» ва унинг муассасалар ходимлари учун сир сақланиши керак бўлган ахборотлар рўйхатини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) «Ўзжамғармабанк» ка қарашли муассасалар фаолиятига раҳбарликни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
к) унинг кўриб чиқиши учун киритилган бошқа масалаларни ҳал этади. «Ўзжамғармабанк» Бошқарувининг муҳим қарорлари, одатда, Раиснинг буйруқлари билан ҳаётга жорий этилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. «Ўзжамғармабанк» Бошқаруви ўз ишини республика «Ўзжамғармабанк» муассасалари фаолиятига раҳбарлик қилиш бўйича барча масалаларни ҳал этишни муҳокама қилишда коллегиалликни яккабошчилик билан қўшиб олиб бориш асосида ташкил этади. Бошқарув фаолияти иш тартибига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. «Ўзжамғармабанк» Бошқарувининг Раиси «Ўзжамғармабанк» фаолиятига унга Устав томонидан берилган ваколатларга мувофиқ раҳбарлик қилади ҳамда «Ўзжамғармабанк» юклатилган вазифалар бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Раис:

«Ўзжамғармабанк» мyaccacaлари фаолиятига тегишли бўлган барча масалаларни ҳал этади, бошқарув фаолиятига тегишли деб топилган масалалар бундан мустаснодир;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзжамғармабанк» номидан ишончномасиз ҳаракат қилади, «Ўзжамғармабанк» нинг фаолияти масалалари бўйича республиканинг барча органларида, корхоналарида, ташкилотларида ва бошқа давлатларда унинг номидан иш кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзжамғармабанк» нинг мол-мулкини тасарруф қилади, шартномалар, битимлар, шу жумладан меҳнат шартномалари тузади, ишончномалар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизмат сафарларининг, вакилликнинг ва бошқа харажатларнинг чекланган миқдорини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзжамғармабанк» нинг штат жадвалини тасдиқлайди, меҳнатга ҳақ тўлашнинг ҳамда ходимлар бошқа даромадларининг шакли ва миқдорларини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мукофотлаш тўғрисидаги низомни, «Ўзжамғармабанк» ходимларининг лавозим йўриқномаларини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзжамғармабанк» нинг барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар ва фармойишлap чиқаради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзжамғармабанк» фаолиятининг бошқа масалаларини кўриб чиқади ва ҳал этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII. Ҳисоб, ҳисобот ва «Ўзжамғармабанк» фаолиятини текшириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. «Ўзжамғармабанк» муассасалар бухгалтерия учётини юритадилар ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланадиган умумий қоидаларга мувофиқ ҳисобот тақдим этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзжамғармабанк» да бухгалтерия учёти ҳисобот ва операциялар бўйича ҳужжатлар оборотининг аниқ тартиби «Ўзжамғармабанк» Бошқаруви томонидан белгиланади. «Ўзжамғармабанк» йиллик балансни ҳамда даромадлар ва зарарлар счётини тузади, ҳисобот ва бошқа материалларнинг характери ва ҳажми Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган шаклларда ва муддатларда бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. «Ўзжамғармабанк»нинг операция йили 1 январдан бошланади ва 31 декабрда тугайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44 «Ўзжамғармабанк» фаолиятини текшириш «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VIII. Суғурта
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Банк ходимлари суғурта ташкилотида суғурта қилинишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. «Ўзжамғармабанк» нинг асосий маблағлари (асосий воситаларга тегишли бўлган бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналар ва бошқа мол-мулк) ихтисослаштирилган суғурта ташкилотида суғурта қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IX. «Ўзжамғармабанк» нинг тугатилиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. «Ўзжамғармабанк»нинг тугатилиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. «Ўзжамғармабанк» тугатилган тақдирда тугатиш комиссияси тузилади, комиссиянинг хулосаси тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади.
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат қарорлари тўплами, 1993 й., 8-сон, 32-модда)