Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2005 02.02.2004 йилдаги 47-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори, 02.02.2004 йилдаги 47-сон
Kuchga kirish sanasi
02.02.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2005
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚарорИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ЁҚИЛҒИ-ЭНЕРГЕТИКА КОМПЛЕКСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДЕПАРТАМЕНТИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 22 февралдаги 73-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда баъзиларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 27 декабрдаги 574-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритилганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёқилғи-энергетика комплексини ривожлантириш департаменти тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёқилғи-энергетика комплексини ривожлантириш департаментини ташкил этиш тўғрисида» 2001 йил 24 февралдаги 95-сон қарорининг 3 ва 6-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2004 йил 2 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил
2 февралдаги 47-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёқилғи-энергетика комплексини ривожлантириш департаменти тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ёқилғи-энергетика комплексини ривожлантириш департаменти (кейинги ўринларда «Департамент» деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Департаментнинг фаолияти республика ёқилғи-энергетика комплекси таркибига кирувчи идоралар ва хўжалик бирлашмаларининг нефть-газ, энергетика ва геология-разведка тармоқларини барқарор ва мутаносиб ривожлантиришни таъминлашга доир фаолиятини мувофиқлаштиришни кучайтиришга; ушбу мақсадларда мамлакатнинг энергетика мустақиллигини таъминловчи ёқилғи-энергетика базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш дастурларини шакллантириш ва амалга оширишни ташкил этишга; ёқилғи-энергетика комплексини ривожлантиришга чет эл инвестициялари кенг жалб этилишини таъминлашга йўналтирилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Департаментнинг тузилмаси ва мақоми
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Департамент ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Машинасозлик, металлургия, кимё, ёқилғи, энергетика ва геология комплекси раҳбари бошчилигида амалга оширади ва бевосита унга ҳисоб беради, ижро интизомини мустаҳкамлаш масалалари бўйича эса — Вазирлар Маҳкамаси Аппарати раҳбарига ҳисоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Департамент таркибида қуйидаги гуруҳлар тузилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ёқилғи-энергетика балансларини ишлаб чиқиш гуруҳи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) қуйидаги дастурларни:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
геология-қидирув ишлари соҳасида дастурлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш гуруҳи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нефть-газ тармоғида дастурлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш гуруҳи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энергетика ва кўмир саноати соҳасида дастурлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш гуруҳи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) энергия ресурсларини тежаш масалалари гуруҳи, Ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш комиссияси котибияти ҳам шу жумлага киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Департамент ишига мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси вазирининг биринчи ўринбосарига тенглаштирилган департамент бошлиғи раҳбарлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Департамент бошлиғи лавозимга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тайинланади ва озод қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Департамент давлат тилида ёзилган ва Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ўз бланкига эгадир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Департаментнинг асосий вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакат ёқилғи-энергетика комплексини ривожлантириш ҳамда нефть ва газ қидирувга оид геология-разведка ишлари олиб бориш соҳасида ягона давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари билан биргаликда нефть-газ ва энергетика тармоқларини ривожлантиришнинг қисқа муддатли ва узоқ муддатли прогнозлари ва дастурлари, ёқилғи-энергетика ва бирламчи энергетика ресурслари ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш баланслари ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиёт тармоқларини ва республика аҳолисини ёқилғи-энергетика ресурслари билан барқарор таъминлаш, электр энергетикасини, нефть-газ ва кўмир саноати корхоналарини замонавий асбоб-ускуналар ва илғор технологиялар негизида замонавийлаштириш ва техника билан қайта жиҳозлаш ишларини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Устюрт минтақасида ва республиканинг бошқа истиқболли нефть-газли вилоятларида қидирув ва разведка ишларини жадал суръатда амалга оширишни таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш, ушбу мақсадлар учун чет эл инвестицияларини кенг жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нефть ва газ қидирувга оид геология-разведка ишлари, нефть ва газ конденсати, табиий газ ва кўмир қазиб олиш ва қайта ишлаш, энергетикани ривожлантириш соҳасида алоҳида йирик ва стратегик жиҳатдан муҳим инвестиция лойиҳаларининг техника-иқтисодий асосланишини ва маблағ билан таъминлаш схемаларини кўриб чиқиш, шунингдек уларни амалга ошириш мониторингини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етакчи хорижий компаниялар ва фирмалар билан ҳамкорликни кенгайтириш чора-тадбирлари комплексини ташкил этиш, республика ёқилғи-энергетика ва геология-разведка тармоғига чет эл инвестицияларини кенг жалб этиш учун норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
монополиядан чиқариш жараёнларини чуқурлаштириш, ёқилғи-энергетика тармоғида рақобат учун шарт-шароитлар яратиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энергия манбалари жаҳон бозори мониторинги асосида ёқилғи-энергетика комплекси тармоқларининг экспорт салоҳиятини ривожлантиришга доир аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нефть ва газ қидирувга оид геология-разведка, углеводород хом ашё излаб ер қаърини геологик ўрганиш ишларининг стратегик йўналишларини белгилашга доир ишланмаларни мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош вазир ўринбосарининг кўриб чиқиши учун Вазирлар Маҳкамасига киритилаётган таклифлар эксперт ишлаб чиқилишини, Вазирлар Маҳкамасининг Раиси, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазир ўринбосарининг топшириғи бўйича Ҳукумат қарорлари лойиҳаси тайёрланишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги комиссияларнинг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш; Ягона энергетика тизимига уланадиган турғун электр станцияларида электр энергияси ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш; Нефть, газ ва газ конденсати қазиб олиш, қайта ишлаш ва сотиш, магистраль газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, фойдаланиш ва таъмирлаш бўйича фаолиятни лицензиялаш; Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларини ишлаб чиқиш ва маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимлар лойиҳаларини кўриб чиқиш комиссиялари самарали ишлашини таъминлаш. Комиссиялар томонидан қабул қилинган қарорлар бажарилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёқилғи-энергетика ресурсларини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишда улардан оқилона фойдаланиш масалалари бўйича давлат бошқаруви органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, самарали, энергияни тежовчи технологияларни жорий этишга доир лойиҳалар ва чора-тадбирларни амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Департаментнинг асосий функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Департамент ўз зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда Ёқилғи-энергетика комплекси тармоқларини ривожлантиришнинг ўртача муддатли ва узоқ муддатли дастурларини, ёқилғи-энергетика ресурслари ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш балансларини ишлаб чиқиш, улар бўйича Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларини тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёқилғи-энергетика комплекси тармоқларини ривожлантириш стратегияси бўйича таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёқилғи-энергетика комплекси тармоқларининг молиявий-иқтисодий ҳолатини тизимли таҳлил этиш ва Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда солиқ ва нархларни тартибга солиш чора-тадбирларини ҳисобга олган ҳолда комплекс тармоқларининг молиявий-иқтисодий кўрсаткичларини яхшилаш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёқилғи-энергетика комплекси тармоқларида молиявий интизомга риоя этилишини назорат қилиш ишларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ёқилғи-энергетика комплексини ривожлантириш бўйича алоҳида инвестиция лойиҳалари юзасидан Ҳукумат қарорлари ишлаб чиқилиши, тайёрланиши жараёнини ва уларнинг бажарилиши назорат қилинишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий давлатларнинг сиёсий ва ишбилармон доираларини, халқаро молия-иқтисодиёт институтларини ва чет эл банкларини республика ёқилғи-энергетика тармоғидаги инвестиция муҳитидан ва амалга оширилишида чет эл инвесторлари қатнашиши мумкин бўлган лойиҳалардан кенг хабардор қилиш учун республикада ва чет элда конференциялар ва тақдимотлар ташкил этиш ишларини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чет эл инвесторларини нефть ва газ қидирувга оид геология-разведка ишларига жалб қилиш мақсадида вазирликлар ва идоралар билан биргаликда халқаро тендерлар ўтказиш ишларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янги геоахборот технологиялари ва тизимларини жорий этиш соҳасида истиқболли ривожлантиришни прогнозлаш, устувор давлат илмий-техник дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ишларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишлари, Ҳукуматнинг қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг департамент юритадиган масалаларга тегишли бўлган топшириқлари ўз вақтида бажарилишини назорат қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Департаментнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Департамент қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси комплекслари котибиятлари ва бўлимларидан, вазирликлар, идоралар, корпорациялар, уюшмалар, бирлашмалар, корхоналардан, шунингдек барча даражалардаги давлат бошқаруви органларидан департамент ваколатига кирувчи масалалар бўйича материалларни сўраб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нефть-газ, энергетика ва геология-разведка тармоқларини барқарор ва мутаносиб ривожлантириш, республиканинг энергетика мустақиллигини ва минерал-хом ашё базасини янада мустаҳкамлашга қаратилган хорижий инвестициялар жалб қилинган дастурларни тайёрлаш ва амалга ошириш масалалари бўйича вазирликлар ва идораларнинг, барча даражалардаги давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳисоботларини эшитиш ва ўз ваколатлари доирасида уларга топшириқлар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёқилғи ва энергетика соҳасидаги энг муҳим муаммоларни маслаҳатлашиш, ўрганиш ва ҳал этиш учун мамлакатимиз экспертларини ва хорижий экспертларни жалб қилиш, ушбу соҳада таклифлар тайёрлаш учун вақтинчалик ишчи гуруҳлар тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича халқаро конференциялар, конгресслар, симпозиумлар ва кенгашлар ишида, давлатлараро ва ҳукуматлараро ҳамкорлик масалаларига доир музокараларда қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар ва идоралар раҳбарлари иштирокида кенгашлар ўтказиш, уларнинг ҳайъатлари ишида, Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида, ижроия ҳокимият маҳаллий органлари мажлисларида, вазирликлар, идоралар, корпорациялар, уюшмалар ва корхоналардаги кенгашларда қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари билан, шунингдек ўзаро ҳамкорлик масалалари бўйича халқаро, хорижий, молиявий ва иқтисодий ташкилотлар билан мустақил равишда ёзишмалар олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатлари доирасида Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари ва идоралари ахборотидан ва маълумотлар электрон базаларидан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Департамент қуйидагиларга мажбурдир:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нефть-газ қазиб олиш ва қайта ишлаш саноати тармоқларини, энергетика ва кўмир саноатини ривожлантириш дастурлари лойиҳаларини, улар амалга оширилиши мониторинги ва молиявий ресурслардан, шу жумладан жалб этиладиган хорижий инвестициялардан самарали фойдаланиш натижаларини, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ёқилғи-энергетика комплекси идоралари ва хўжалик бирлашмалари томонидан бажарилиши устидан амалий назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро компаниялар ва фирмаларнинг, хорижий ҳукумат муассасалари молиявий ва иқтисодий ташкилотларининг ёқилғи-энергетика тармоғида ўзаро ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги таклифларини ишлаб чиқиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департамент ўзи томонидан қабул қилинадиган қарорлар учун амалдаги қонун ҳужжатларида ва мазкур Низомда белгиланган ўз ваколатлари доирасида жавоб беради.
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 5-сон, 52-модда)