Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 03.08.1993 йилдаги 386-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 03.08.1993 йилдаги 386-сон
Kuchga kirish sanasi
03.08.1993
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ДАВЛАТ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ КОРХОНАЛАРИГА МОЛИЯВИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШ ВА УЛАРНИНГ ХЎЖАЛИК ЮРИТИШ ШАКЛЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА» 1992 ЙИЛ 21 ЯНВАРДАГИ 21-СОН ВА «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲоТЛАРНИ ЯНАДА ЧУҚУРЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 1993 ЙИЛ 7 ЯНВАРДАГИ 13-СОН ҚАРОРЛАРИНИНГ ҚАНДАЙ БАЖАРИЛАЁТГАНЛИГИ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, республика қишлоқ хўжалиги органлари айтиб ўтилган қарорларни бажара бориб давлат хўжаликларини давлат тасарруфидан чиқариш ва қишлоқда ишлаб чиқаришни ташкил этиш усулларини такомиллаштириш, мулкчиликнинг давлатга қарашли бўлмаган турли шаклларидаги хўжаликларнинг янги турларини ташкил этиш бўйича муайян ишларни амалга оширдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 21 январдаги 21-сон қарорига мувофиқ ўтган йили 360 та зарар кўриб ишловчи давлат хўжаликлари жамоа хўжаликларига, кооперативларга ва давлатга қарашли бўлмаган бошқа хўжаликларга айлантирилди, уларнинг банклар ва маҳсулот етказиб берувчиларга тўланадиган 1 млрд сўмдан ортиқ қарзидан кечиб юборилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жорий йилда 505 та давлат хўжалиги мулкчиликнинг давлатга қарашли бўлмаган жамоа шаклларига айлантирилди, уларнинг асосида 180 та жамоа хўжалиги, 268 та кооператив хўжалик, 57 та ижара хўжалиги ҳамда корхоналарнинг бошқа турлари ташкил этилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалигида мулкчилик шаклларини қайта ўзгартириш нарх сиёсатини такомиллаштириш, давлат буюртмаси улушини камайтириш билан бирга олиб борилди. Ҳозирги вақтда пахта хом ашёси ва дондан ташқари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг барча турларига эркин (шартномавий) харид нархлари амал қилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Амалга оширилаётган иқтисодий қайта ўзгартиришлар қишлоқ хўжалигида аҳволнинг барқарорлашувига, етиштирилган маҳсулотни тақсимлаш ва сотиш масалаларида меҳнат жамоаларининг мустақилликлари ва эркинликларини кенгайтиришга кўмаклашмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Айни вақтда Вазирлар Маҳкамаси қайд қиладики, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманларнинг ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзмевасабзавотузумсаноат» концерни ва уларнинг маҳаллий органлари хўжаликлар иқтисодиётини соғломлаштириш, бозор муносабатларини шакллантириш, мана шу асосда маҳсулот етиштиришни кўпайтириш учун давлат томонидан яратилган имкониятлардан фойдаланиш борасида зарур чора-тадбирларни кўрмадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодий қайта ўзгартиришлар паст ташкилий ва профессионал савияда, меҳнат жамоаларининг янги шароитларда ишлашлари учун тегишлича тайёргарлик кўрилмасдан ва ҳар бир хўжаликнинг хусусиятлари ҳисобга олинмасдан олиб борилмоқда. Бу ишда кўпинча юзаки ёндашиш, расмиятчилик ва маъмуриятчилик устунлик қилмоқда. Давлат хўжаликларини хўжаликларнинг давлатга қарашли бўлмаган бошқа турларига айлантиришда кўпинча хўжаликнинг фақатгина номи ўзгариб ишлаб чиқаришни ташкил этиш принциплари, хўжалик ички ишлаб чиқариш муносабатлари аввалги ҳолича қолмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқда қайта ўзгартиришларни амалга ошириш чоғида бу ишга боқимандачилик кайфиятида ёндашиш ҳоллари давом этмоқда, туманлар ва хўжаликларнинг раҳбарлари ҳамон давлат маблағлари ва ресурсларига умид қилмоқдалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 21 январдаги 21-сон қарорига мувофиқ зарар кўриб ишловчи давлат хўжаликлари негизида ташкил этилган 360 та хўжаликдан 99 таси 1992 йил якунлари бўйича 3,9 млрд сўм миқдорида зарар кўрдилар ҳамда қарзларни тўлаш муддатларини узайтириш мақсадида мулкчилик шаклини ўзгартириш тўғрисида яна таклиф киритмоқдалар. Бундай хўжаликларнинг сони айниқса Қорақалпоғистон Республикасида (12), Қашқадарё (15), Сирдарё (10), Бухоро (7) ва Хоразм (7) вилоятларида кўпдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикасида, Бухоро, Самарқанд, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 7 январдаги 13-сон қарорига мувофиқ давлат хўжаликларини давлат тасарруфидан чиқариш қониқарсиз олиб борилмоқда. Бу ерларда вилоят ташкилотлари билан келишилган жадваллар белгиланган ҳажмда бажарилмаяпти ва деярли тўхтатиб қўйилган. Когон, Бухоро, Қизилтепа, Комсомолобод ва бошқа бир қанча туманларда иш ёмон ташкил этилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Андижон, Бухоро, Тошкент вилоятларида кам маҳсулли чорвачилик фермаларини чорвачилик жамоаларининг жамоа мулкига бериш бўйича ишлар чинакамига авж олдириб юборилмаган, қарорда назарда тутилган фермаларнинг ярмидан ками жамоа мулки қилиб берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларнинг паст даражадалиги, ушбу масала бўйича чуқур ишлаб чиқилган тавсияларнинг, услубий қўлланмалар ва илмий ишланмаларнинг йўқлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзмевасабзавотузумсаноат» концерни иқтисодий хизматлари ва уларнинг жойлардаги органлари томонидан бу муаммога эътибор ниҳоятда камлиги билан ҳам изоҳланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Буларнинг барчаси ўтказилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини пасайтирмокда, қишлоқ хўжалигида бозор муносабатлари ривожланишига тўсқинлик қилмоқда, ишлаб чиқаришнинг ўсишини тўхтатиб қўймоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (ўртоқ Қаюмов), «Ўзмевасабзавотузумсаноат» концерни (ўртоқ Мирзаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва ушбу масалалар юзасидан Ҳукумат қарорларини бажариш бўйича ишлари қониқарсиз деб топилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири (ўртоқ Қаюмов), Сирдарё (ўртоқ Маҳмудов), Тошкент (ўртоқ Сайдалиев), Жиззах (ўртоқ Тошкенбоев), Сурхондарё (ўртоқ Норалиев) вилоятлари ҳокимлари давлат хўжаликларини хўжаликнинг бошқа турларига айлантириш, янги шароитларда қишлоқ хўжалиги корхоналарининг самарали ишлашлари учун иқтисодий имкониятлар ва шарт-шароитлар яратиш ишини ташкил этиш учун шахсан жавобгap эканликлари тўғрисида огоҳлантирилсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни амалга ошириш бўйича ташкилотчилик ишларининг паст даражаси, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг пасайиб кетишига йўл қўйганлик учун Бухоро (ўртоқ Шомуродов), Қизилтепа (ўртоқ Паттулаев), Пискент (ўртоқ Носиров), Бука (ўртоқ Элчибоев) ва Комсомолобод (ўртоқ Қодиров) туманлари ҳокимлари қатъий огоҳлантирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзмевасабзавотузумсаноат» концернидан сифат жиҳатидан янги хўжалик ички ишлаб чиқариш муносабатларига ўтиш учун шарт-шароитлар яратишга, бошланғич ишлаб чиқариш бўлинмалари ва хўжаликларга ишлаб чиқаришни юритиш, маҳсулотларни тақсимлаш ва сотиш, меҳнатга ҳақ тўлаш, ходимлар штат сонини белгилаш, маҳсулотларни сотиш бозорларини ва сотиш нархларини танлаш масалаларида умуман кенг мустақиллик беришга алоҳида эътибор бериб қишлоқ хўжалигида иқтисодий қайта ўзгартириш ишларини тубдан қайта қуриш талаб қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агротехника, ишлаб чиқариш технологияси ва уни ташкил этиш масалаларига маъмурий аралашув ҳолларига барҳам берилсин, ислоҳотлар ва уларни чуқурлаштириш йўлига тўғаноқ бўлаётган сабаблар аниқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва «Ўзмевасабзавотузумсаноат» концернининг барча давлат хўжаликларини кооператив хўжаликларга ва хўжаликларнинг давлатга қарашли бўлмаган бошқа шаклларига айлантиришни 1-иловага мyвофиқ 1993 йил декабрь ойигача тугаллаш ва чорвачилик фермаларини 2-иловага мувофиқ шу йилнинг сентябрь ойигача жамоаларнинг мулки қилиб бериш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси ишлаб чиқариш самарадорлигининг ўсишини тўхтатиб турган сабабларни аниқлаш мақсадида йил якунлари бўйича қишлоқда иқтисодий ислоҳотларнинг қандай бораётганлигини чуқур ўрганиб чиқсинлар ҳамда мана шунинг асосида хўжалик юритишнинг янги шаклларига ва ривожланаётган бозор муносабатларига татбиқан туманлар ва вилоятлар даражасида қишлоқ хўжалиги бошқарув органлари тузилмaсини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мулкчиликнинг бошқа шаклларига айлантирилган ҳамда жорий йилда ишнинг барқарорлигини таъминлаётган хўжаликларга молиявий ёрдам кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзмевасабзавотузумсаноат» концерни, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан «Ўздеҳқончиликсаноатбанк» ка бу хўжаликларнинг банкка ва маҳсулот етказиб берувчиларга қарзлари бўйича 3-иловага мувофиқ 20 йил муддатга фоизсиз кредит ресурслари ажратиш тарзида уларга ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўздеҳқончиликсаноатбанк» вa уларнинг жойлардаги органлари кредитлардан тўғри фойдаланилаётганлиги ва тўловлар муддати узайтирилишининг расмийлаштирилиши устидан қаттиқ назоратни таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзмевасабзавотузумсаноат» концерни қишлоқ хўжалигини бозор муносабатларига ўтказиш масалалари бўйича Ҳукумат қарорлари ва бошқа қонунлар мажмуини жойларда чуқур ўрганишни ташкил этсинлар, хўжаликларнинг раҳбарлари ва мутахассислари бозор иқтисодиёти асосларини, ушбу масалалар бўйича қонунчилик ва норматив ҳужжатларни қанчалик билишлари аттестациядан ўтказилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ҳокимликларининг мажлисларида, вазирликлар ва идораларнинг ҳайъатларида хўжаликлар, туманлар, қишлоқ хўжалиги бошқаруви вилоят органлари раҳбарларининг қишлоқдаги иқтисодий қайта ўзгартиришларнинг аҳволи тўғрисидаги ахборотлари мунтазам эшитиб борилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Деҳқончилик саноати мажмуи (ўртоқ Жўрабеков) зиммасига юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1993 йил 3 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
386-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1993 йил 3 августдаги 386-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 7 январдаги 13-сон
қарорига мувофиқ давлат хўжаликларини мулкчиликнинг бошқа
шаклига ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЖАДВАЛИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
‎‏
‎‏1993 йилда ҳаммаси бўлиб
‎ўтказилиши керак бўлган
‎хўжаликлар
1993 йилнинг биринчи
‎ярим йилида ўтказилди‎‏

1993 йилда ўтказилиши керак‎‎

август‎

сентябрь‎

октябрь‎

Қорақалпоғистон Республикаси‎ 86‎ 76‎ —‎ 5‎ 5‎

‎вилоятлар:‎
Андижон‎ 40‎ 14‎ 6‎ 10‎ 10‎
Бухоро‎ 38‎ 19‎ 9‎ 5‎ 5‎
Жиззах‎ 81‎ 60‎ 7‎ 7‎ 7‎
Қашқадарё‎ 125‎ 125‎ —‎‎ —‎‎ —‎‎
Навоий‎ 9‎ 9‎ —‎‎ —‎‎ —‎‎
Наманган‎ 33‎ 24‎ 5‎ 4‎ —‎‎
Самарқанд‎ 45‎ 22‎ 10‎ 6‎ 7‎
Сурхондарё‎ 67‎ 29‎ 14‎ 15‎ 9‎
Сирдарё‎ 57‎ 38‎ 9‎ 5‎ 5‎
Тошкент‎ 45‎ 37‎ 4‎ 4‎ —‎‎
Фарғона‎ 44‎ 44‎ —‎‎ —‎‎ —‎‎
Хоразм‎ 31‎ 29‎ 2‎ —‎‎ —‎‎
ЖАМИ:‎ 701‎ 526‎ 66‎ 61‎ 48‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил
3 августдаги 386-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1993 йилнинг июль—сентябрь ойларида ферма жамоалари
мулкига берилиши керак бўлган қорамолчилик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ФЕРМАЛАРИ СОНИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
‎‏1993 йилда
ҳаммаси бўлиб берилиши керак бўлган фермалар
1993 йил 1.07 гача берилди Берилиши керак

июль—августь

сентябрь

Қорақалпоғистон Республикаси‎ 98‎ 26‎ 36 36

‎вилоятлар:‎
‎‎
Андижон‎ 32‎ 14‎ 9‎ 9
Бухоро‎ 31‎ 15‎ 8‎ 8
Жиззах‎ 35‎ 25‎ 5‎ 5
Қашқадарё‎ 120‎ 120‎ —‎‎
Навоий‎ 27 7‎ 10‎‎ 10
Наманган‎ 8‎ 7‎ 1
Самарқанд‎ 107 107
Сурхондарё‎ 37 29‎ 4 4
Сирдарё‎ 21‎ 21‎
Тошкент‎ 25‎ 10‎ 8 7
Фарғона‎ 21‎ 18‎ 2‎‎ 1
Хоразм‎ 47‎ 27‎ 10‎ 10
ЖАМИ:‎ 609 426 93‎ 90
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил
3 августдаги 386-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарзларнинг тўлов муддатлари 20 йилга
узайтириладиган хўжаликлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
‎‏1993 йилда
‎мулкчилик ‎ шакли
‎ўзгартирилиши керак
1993 йил 01.07 гача
‎мулкчилик шаклини ўзгартирдилар
шу жумладан, қарзларнинг тўлов
‎муддати узайтирилиши керак

сони

млн сўм

Қорақалпоғистон Республикаси‎ 86‎ 76‎ 48‎ 3594,5

‎вилоятлар:‎
‎‎
Андижон‎ 40‎ 14‎ 14‎ 920,9
Бухоро‎ 38‎ 19‎ 12‎ 588,3
Жиззах‎ 81‎ 60‎ 25‎ 559,2
Қашқадарё‎ 125‎ 125‎ 105‎‎ 2039,7
Навоий‎ 9‎ 9‎ 4‎‎ 42,0
Наманган‎ 33‎ 24‎ 24‎ 1008,5
Самарқанд‎ 45‎ 22‎ 19‎ 585,1
Сурхондарё‎ 67‎ 29‎ 22 913,7
Сирдарё‎ 57‎ 38‎ 18‎ 795,3
Тошкент‎ 45‎ 37‎ 23‎ 357,9
Фарғона‎ 44‎ 23‎ 21‎‎ 658,1
Хоразм‎ 31‎ 29‎ 11‎ 665,9
ЖАМИ:‎ 701‎ 505‎ 346‎ 12729,1

‎(1993 йилнинг 1 июлигача)‎