Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 20.07.1993 йилдаги 367-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 20.07.1993 йилдаги 367-сон
Kuchga kirish sanasi
20.07.1993
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИДА ЎҚУВЧИЛАРНИ ЎҚИТИШНИ ВА УЛАРНИНГ ТАЖРИБА ЎРГАНИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон мактабларининг юқори синф ўқувчиларини АҚШга ўқишга юбориш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан маориф соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича Америка кенгаши (АКСЕЛС) ўртасидаги Битимга мувофиқ ҳамда уларни уюшган ҳолда жўнатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон мактабларининг танловдан ўтган 48 нафар юқори синф ўқувчиларини 1993 йилнинг 15 июлидан бошлаб АҚШга бир йил муддат билан, илова* қилинаётган рўйхатга мувофиқ ўқишга юборсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*Илова берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўқувчиларни жўнатиш ва уларнинг АҚШда бўлишлари билан боғлиқ барча масалаларни мувофиқлаштириш ва ҳал этиш учун қуйидаги таркибда комиссия тузилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
М. Қ. Қорабоев ‎

—‎

Бош вазир ўринбосари, комиссия раиси‎
Ж..Ғ. Йўлдошев ‎

—‎

Халқ таълим вазири, комиссия раисининг
‎ўринбосари ‎

‎Комиссия аъзолари ‎

С. С. Сафоев ‎

—‎

Ташқи ишлар вазири ‎
З. Алматов‎

—‎

Ички ишлар вазири‎
У. Абдуғаниев ‎

—‎

Давлат божхона қўмитаси раиси ‎
Ғ. М. Рафиқов ‎

—‎

«Ўзбекистон ҳаво йўллари»‎ миллий
‎авиакомпаниясининг бош директори
Ш. И. Каримов ‎

—‎

Соғлиқни сақлаш вазири‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Маълумот учун қабул қилинсинки, Америка томони ўқувчиларнинг йўлкиралари ва АҚШда бўлишлари билан боғлиқ харажатларни тўлиқ ўз зиммасига олади, уларнинг тиббий муҳофазасини кафолатлайди ҳамда бир йилдан кейин ўқишни тугатганлиги тўғрисида уларга тегишли шаҳодатномалар берган ҳолда уларнинг Тошкент шаҳрига қайтишларини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқувчиларни уюшган ҳолда кутиб олишни, жойлаштиришни, АҚШга учиб кетгунларига қадар, Москва шаҳригача кузатиб боришни ҳамда ўқиш тугаганидан сўнг уларни уюшган ҳолда кутиб олишни таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АКСЕЛС, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан алоқалар орқали ҳамда ўқувчилар, улар ўқиётган мактаблар, улар яшаётган оилалар билан бевосита почта ва бошқа турдаги ахборот алоқаси бoғлaб ўзбекистонлик ўқувчиларнинг яшашлари ва ўқишларини доимо диққат марказида тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг буюртманомасига биноан ўқувчиларнинг вилоятлардан Тошкентга келишлари, уларни овқатлантириш, жойлаштириш ҳамда ўқиш муддати тугаганидан сўнг Тошкентдан доимий яшаш жойларига жўнатиш учун зарур мaблағлap ажратсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жўнаб кетувчиларнинг кетиш ҳужжатларини расмийлатиришни ҳамда ушбу қарорни Ўзбекистоннинг АҚШдаги ва Россия Федерациясидаги элчихоналарига етказишни таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонасига ўқувчиларни Москвадан АҚШга жўнатишда ва уларнинг қайтишида ёрдам кўрсатиш бўйича топшириқ берсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги Элчихонасига ўзбекистонлик мактаб ўқувчиларига доимий ёрдам кўрсатиш дастурининг муваффақиятли бажарилишига кўмаклашиш учун АҚШдаги ўқувчилар, тегишли мактаблар ва оилалар билан зарур алоқалар ўрнатиш вазифасини юкласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон ҳаво йўллари миллий авиакомпанияси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг буюртманомасига мувофиқ Москва шаҳригача бўлган авиачипталарни белгиланган муддатларда банд қилиб қўйишни ва сотишни амалга оширсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. «Ўздавтелерадио» компанияси (Яҳёев), «Ўздавкинокомпания» (Жўраев), Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги (Ҳазратқулов) ўзбекистонлик ўқувчиларни АҚШда ўқитиш дастурининг амалга оширилишини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритишни ташкил этсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М. Қорабоев зиммасига юклатилсин
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1993 йил 20 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
367-сон