Ҳужжат кучини йўқотган 08.08.2021 20.04.2000 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 992-1
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 20.04.2000 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 992-1
Kuchga kirish sanasi
30.04.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 08.08.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори

тижорат банкларининг ички аудитига Марказий банк томонидан қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 20 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 992-1]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 16 апрелдаги 3/2-сонли «Тижорат банкларининг ички аудитига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3302, 07.05.2021 й.) асосан 2021 йил 8 августдан ўз кучини йўқотади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3, 7, 17, ва 51-моддаларига асосан тижорат банкларидаги ички назорат тизимини Базел қўмитасининг тавсиялари ва аудитнинг халқаро андозаларига мувофиқлаштириш ҳамда ички назоратга қўйиладиган талабларни янада такомиллаштириш мақсадида Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. «Тижорат банкларининг ички аудитига Марказий банк томонидан қўйиладиган талаблар тўғрисида»ги Низомга (Адлия вазирлигида 2000 йил 22 декабрда 992-рақам билан рўйхатга олинган) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин ва унинг янги таҳрири иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг ўн кун ўтгач кучга киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2004 йил 13 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6/12-сон

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
Бошқаруви томонидан 2004 йил 13 март,
6/12-сон
«ТАСДИҚЛАНГАН»
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тижорат банкларининг ички аудитига Марказий банк томонидан қўйиладиган талаблар тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
(Янги таҳрири)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги, «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонунлари ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда тижорат банкларида ички аудитни ташкил этишга Марказий банк томонидан қўйилган талабларни белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ички аудит — банк ходимларининг ўз вазифаларини самарали бажаришларига ёрдам бериш мақсадида банк фаолиятини текшириш ва баҳолаш учун банк ичида доимий асосда тузилган мустақил экспертиза. Ички аудитнинг асосий мақсади бўлиб Ички аудит хизмати томонидан банк раҳбариятига банк фаолиятининг назорати ва натижалари бўйича холисона таҳлил, баҳо, тавсиялар ва маълумотлар тақдим этиш орқали банк Кенгаши ва Бошқарувига банк фаолияти мақсадига эришишига кўмаклашиш ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ички аудит хизмати (кейинги ўринларда «Аудит хизмати») — банкда ички назорат ҳолатини, жумладан молия-хўжалик фаолияти самарадорлиги, ҳисобнинг ишончлилиги ва аниқлиги, ҳисоботларнинг тўлиқлиги ва объективлиги, Ўзбекистон Республикаси банк қонунчилиги ҳужжатларига, таъсис ва ички ҳужжатларга, банк операцияларини амалга ошириш қоидалари ва тартибларига риоя қилинишини текшириш (аудит) ва мониторингини амалга оширувчи, шунингдек банк операцияларининг самарадорлиги ва ишончлилигини ошириш бўйича банк Кенгашига маслаҳатлар берувчи мустақил таркибий тузилма.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ҳар бир банк Ички аудит хизматини ташкил этиши, шунингдек банк Кенгаши тасдиқлайдиган «Ички аудит хизмати тўғрисидаги низом», «Ички аудитни ўтказиш тартиби ва жараёнлари» ҳамда «Бош ички аудитор лавозим йўриқномаси»ни ишлаб чиқиши ва амалга киритиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Аудиторлик қўмитаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ички назорат тизимини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида банк Кенгаши Аудиторлик қўмитасини тузиши лозим ва ушбу қўмита таркибига фақатгина банк Кенгаши аъзолари киритилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Аудиторлик қўмитаси раиси ва аъзолари банк Кенгаши раиси тавсиясига биноан банк Кенгаши томонидан тасдиқланади. Аудиторлик қўмитаси таркибига банк Кенгашининг камида учта аъзоси киритилиши керак. Аудиторлик қўмитаси таркибига кирувчи банк Кенгаши аъзолари банк фаолиятига жавоб берадиган бошқа Кенгаш қўмиталари аъзолари этиб тайинланмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Аудиторлик қўмитаси аъзолари аудит хизмати вазифалари ва фаолиятини ташкиллаштириш учун олий маълумотга ва етарли иш тажрибасига эга бўлишлари лозим. Аудиторлик қўмитаси аъзоларининг камида битта аъзоси молиявий ҳисоботларни тузиш бўйича малакага эга бўлиши ҳамда бухгалтерлик ҳисоби ёки аудит бўйича мутахассис бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Аудиторлик қўмитасининг асосий вазифалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир ички аудит текширувлари ўтказилгандан сўнг тақдим этиладиган Аудит хизмати ҳисоботларини ўрганиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички аудит бўйича чораклик ҳисоботларни ўрганиш ва уларни банк Кенгашига тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташқи аудиторлар учун техник вазифаларни ишлаб чиқишда банк Кенгашига амалий ёрдам бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташқи аудитор таклифларини баҳолашда банк Кенгашига амалий ёрдам бериш, ташқи аудиторни танлашда банк Кенгашига тавсиялар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички аудит хизмати ва ташқи аудиторларнинг тавсияларини амалга ошириш жараёнини бошқариш бўйича ишларни банк Бошқаруви раиси билан мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташқи аудиторлар ҳисоботлари, жумладан раҳбариятга йўлланган хатни кўриб чиқиш ва уларни банк Кенгашига тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташқи ва ички аудиторлик текшируви жараёнида аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, шунингдек аудиторлар берган тавсияларнинг банк Бошқаруви томонидан бажарилиши устидан назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудит хизмати фаолияти мустақиллигини таъминлаш ва унинг фаолиятига, шунингдек текширувлар таркиби ва ҳажмига Бошқарув аъзолари ва банк бўлимларининг бошқа раҳбарлари аралашишига йўл қўймаслик.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Аудит хизматининг мақсадлари, вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Банк аудит хизмати ички назорат мониторингини амалга ошириш ва банк раҳбариятига банк фаолиятининг назорати ва натижалари бўйича объектив таҳлил, баҳо, тавсиялар ва маълумотлар тақдим этиш орқали банкнинг самарали фаолият юритишини таъминлашда банк Бошқаруви органларига кўмаклашиш мақсадида ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Аудит хизматига қуйидаги вазифалар юклатилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўтказилган ички аудит текшируви натижаларига асосланган банкнинг реал ҳолати ва ички назорат тизимининг самарадорлиги тўғрисидаги ишончли ва мустақил ахборот билан банк Кенгашини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички назорат тизимининг самарадорлиги ва монандлиги ҳамда ички аудитни ўтказиш бўйича қабул қилинган жараёнларнинг таъсирчанлигини таҳлил қилиш ва баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк фаолияти олдига қўйилган мақсадга эришишда маъмурий ва операцион жараёнларнинг самарадорлигини кузатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таваккалчиликларни бошқариш жараёнлари ва таваккалчиликларни баҳолаш услубиётининг самарадорлиги ва қўлланилишини кузатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молиявий ахборот тизимини, шунингдек электрон ахборот тизими ва электрон банк хизматини кузатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бухгалтерия ҳисобварақлари ва молиявий ҳисоботларнинг саранжом-саришталиги аниқлиги ва ишончлилигини кузатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкнинг капитал таваккалчилигини баҳолаш билан боғлиқ капитални баҳолаш тизимини кузатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк Кенгаши талабларига биноан махсус текширишларни ўтказиш ёки ўтказишда амалий ёрдам бериш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Аудит хизмати шунингдек қуйидаги функцияларни бажаради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк раҳбарияти билан биргаликда фаолият юритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк ходимлари ўз вазифаларини самарали бажаришларида ёрдам бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молиявий ҳисоботни (ойлик, чораклик, йиллик) жорий аудиторлик текширувидан ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
операциялар ёки дастурларнинг натижалари уларнинг олдига қўйилган мақсад ва вазифаларга мос келиши ҳамда режалаштирилганидек бажарилишини аниқлаш мақсадида уларни текшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бухгалтерия, операцион ва маъмурий назорат тизимларининг монандлигини баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк фаолиятини ташқи аудитга тайёрлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Бундан ташқари, Аудит хизмати:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички низом, йўриқнома, тартиб ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малака ошириш ва тажриба алмашиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари ва бошқа ташкилотларнинг ўхшаш хизматлари билан ҳамкорлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маълумотларни алмашиш орқали ташқи аудиторларга ёрдам беради ва уларнинг ишида кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амалий назоратни мақбул харажат билан татбиқ этишда ёрдам беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
текшириш материалларини умумлаштиради ва текшириш натижалари тўғрисидаги маълумотларни Аудиторлик қўмитаси ва банк раҳбариятига тақдим этади, аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун чора кўриш тўғрисида Аудиторлик қўмитаси ва банк раҳбариятига таклифлар беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Аудит хизмати ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари асосида олиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Аудит хизмати ходимларининг сони ички аудит вазифаларини самарали ҳал этиш ва унинг мақсадларига эришиш учун етарли бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Аудит хизмати текширувлари жараёнида аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисида банк Кенгашига ахборот бериши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Аудит хизмати раҳбарияти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Аудит хизматини бош ички аудитор (кейинги ўринларда «бош аудитор») бошқаради, у банк департаменти (бош бошқармаси) раҳбари мақомига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Бош аудиторнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудит хизмати ходимлари учун мажбурий бўлган аудит дастури, ёзма кўринишда ички аудит сиёсати ва жараёнларини ишлаб чиқиш ва ижро этиш. Бош аудитор белгиланган ҳужжатларнинг ички аудит стандартларига мувофиқлиги учун жавобгар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудит хизмати ходимлари томонидан амалга ошириладиган Аудит хизмати фаолиятининг ёзма ишларини бажарилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудит хизматига малакали ва етарли маълумотга эга бўлган ходимларни танлаш ва уларнинг иш фаолияти устидан бевосита назорат ўрнатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимларнинг малака даражаларининг ошириб борилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк Кенгаши ва Бошқаруви билан биргаликда ишлаш, шу жумладан ички аудит фаолияти олдига қўйилган вазифаларни бажарилиши ва ички аудит тизими ишлари тўғрисида банк Кенгаши ёки Аудиторлик қўмитасига мунтазам равишда ҳисобот бериб бориш. Хусусан, Аудит хизмати Аудиторлик текшируви режасининг бажарилиши тўғрисида банк Кенгаши ва Аудиторлик қўмитасига ахборот бериб бориши шарт;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар чоракда Аудит хизмати фаолияти натижалари тўғрисида Аудиторлик қўмитасига ҳисобот бериб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички аудиторлар ишларини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташқи аудиторга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лавозим йўриқномасига мувофиқ бошқа масалалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Бош аудитор аудиторлик текширувлари жараёнида аниқланган қоидабузарликларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича кўрилган чораларни баҳолаш учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Банк Кенгаши бош аудиторнинг ҳар чоракдаги маърузаларини тинглаши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Аудит хизматининг мустақиллиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Аудит хизмати мустақилдир ва у бевосита банк Кенгаши ёки унинг Аудиторлик қўмитасига бўйсунади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Банкнинг ҳудудий филиалларида тайинланган барча Аудит хизмати ходимлари бевосита бош аудиторга бўйсунишлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Аудит хизмати ходимлари улар томонидан текширилаётган фаолиятлардан мустақил бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Бош аудитор ёки Аудит хизмати ходимларига нисбатан бўладиган ҳар қандай тазйиқ тўғрисида банк Кенгаши раисига дарҳол билдирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Бош аудитор банк Кенгаши қарорига асосан тайинланади ва ўз хизмат вазифасидан озод этилади. Аудит хизмати ходимлари Бош аудитор тақдимномасига мувофиқ Аудиторлик қўмитаси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Аудит хизматининг мустақиллигини таъминлаш мақсадида Аудит хизмати ходимларининг иш ҳақлари банк Кенгаши томонидан белгиланади. Бош аудитор ҳар йили Аудит хизматининг йиллик харажатлар сметасини ишлаб чиқиши ва уни банк Кенгашига тасдиқлаш учун тақдим этиб бориши лозим. Банк Кенгаши Аудит хизмати харажатлар сметасига истисноли ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга. Шунингдек, банк Кенгашининг қарорига кўра Аудит хизмати ходимларини қўшимча моддий рағбатлантириш назарда тутилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Аудит хизмати ходимларининг ваколатлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Аудит хизмати ходимлари текширув ўтказиш жараёнида қуйидаги ваколатларга эгадирлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк раҳбарияти ва ходимларидан банк фаолиятига боғлиқ бўлган барча зарур ҳужжатларни ёки аудит предмети ҳисобланган ҳужжатларни талаб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички аудиторлик текширувларини ўтказиш жараёнида туғилган саволлар бўйича банк раҳбарлари ва ходимларидан тушунтиришлар олиш. Аудит хизмати ходимлари лозим бўлганда қизиқтирган саволлари бўйича ёзма равишда тушунтиришлар олиш ҳуқуқига эга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур ҳужжатлардан нусхалар олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур бўлганда белгиланган тартибда банкда келгусида сақланиши гумонда бўлган ҳужжатларнинг асл нусхаларини олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
текшириш ўтказиш мақсадида банкнинг барча биноларига, шунингдек электрон ва қоғоз архивларига кириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик текшируви ўтказилгандан сўнг текшириш жараёнида аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларнинг бажарилишини назорат қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Аудит хизмати ходимлари қуйидагилар учун жавобгардирлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
текшириш натижаларини бузиб кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларига мувофиқ банк сирини ташкил этувчи ҳар қандай маълумотларнинг махфийлигини таъминламаслик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкнинг тегишли бўлимларидан олинган ҳужжатлар бутунлигини таъминламаслик ва қайтармаслик.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Ички аудит хизмати ходимлари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги ҳамда ички аудиторлар жавобгарлигини белгиловчи банкнинг ички низомларига биноан жавобгар бўладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Аудит хизмати ходимларига нисбатан қўйилган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Аудит хизмати ходимлари (аудиторлар) қуйидаги талабларга жавоб беришлари керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бажараётган вазифалари характерига мос бўлган олий маълумотга эга бўлишлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тижорат банкларининг пул муомаласи, кредит, валюта, депозит операциялари ёки бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи билан боғлиқ бўлинмаларида камида уч йиллик иш стажига эга бўлишлари керак. Бош аудитор тижорат банкининг юқорида қайд этилган бўлинмаларида раҳбарлик лавозимида камида уч йиллик ёки аудит хизматида камида икки йиллик иш стажига эга бўлиши лозим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк қонунчилиги соҳасида билимларга эга бўлишлари, шу жумладан Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатларини билишлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республикада белгиланган бухгалтерия ҳисоби ҳамда умумқабул қилинган бухгалтерия ҳисоби ва аудит халқаро стандартлари қоидаларини қўллаш бўйича билимларга эга бўлишлари, шунингдек халқаро стандартлардаги ўзгаришларга мувофиқ махсус курсларда мунтазам ўқишни ўтказишлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ўтказиладиган аттестациядан ўтишлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Банк Кенгаши ва Аудиторлик қўмитаси бош аудитор билан биргаликда Аудит хизматининг ҳар бир ходими касбий маҳоратини унинг ахборот танлаш, текширувлар ўтказиш, хулосаларни баҳолаш ва тайёрлаш жараёнидаги касбий маҳорати даражасини эътиборга олиб, баҳолаб боришлари лозим. Шу муносабат билан молия сектори ривожланиши натижасида банк фаолияти мураккаблашиб бораётганини ҳамда Аудит хизмати бажариши лозим бўлган вазифалар ортиб бораётгани ҳисобга олиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Аудит хизмати ходимларининг касбий кўникмалари уларни мунтазам ва узлуксиз ўқитиб бориш орқали оширилиши лозим. Аудит хизмати ходимлари тегишли банклардан банк соҳасини компьютерлаштириш шароитида аудит ўтказиш бўйича зарурий билим ва малакага эга бўлишларида ёрдам олиш имкониятига эга бўлишлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ички аудитни ўтказишга нисбатан қўйиладиган асосий талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Ички аудит текширувлари фақатгина Аудит хизмати ходимлари томонидан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Ички аудит банк Кенгаши томонидан тасдиқланган Аудиторлик текшируви режасига мувофиқ ўтказилади. Аудиторлик текшируви режаси асосида батафсил аудиторлик дастури тайёрланади. Аудиторлик текшируви режасини ишлаб чиқиш учун жавобгарлик Аудиторлик қўмитасига, аудиторлик дастурини ишлаб чиқиш ва бажариш учун жавобгарлик эса банкнинг Бош аудиторига юклатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Аудит хизмати ишининг самарадорлиги ва монандлигини таъминлаш мақсадида аудиторлик текшируви режаси банк Кенгаши томонидан бир йилда камида бир марта тегишли йилнинг 1 январига қадар қайта кўриб чиқилиши ва тасдиқланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Аудиторлик дастури аудиторлик текшируви мақсадини аниқ белгилаши ва изоҳлаб бериши, шунингдек батафсил иш режаси, аудиторлик текширувини ўтказиш графиги ҳамда кўрилаётган ҳар бир соҳа учун зарурий тартиблар изоҳини ўз ичига олиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Дастур қамров доираси аудиторлик мақсадларига эришиш учун етарли бўлиши лозим. Ҳар бир дастур талаб қилинаётган ишнинг аниқ ва қисқа тарзда изоҳлаб бериши лозим ҳамда операцияларнинг хусусияти ва мукаммаллигига қараб бир ёки бир нечта бўлимлар фаолиятини қамраб олиши мумкин. Дастурга киритилган тартиблар амалга оширилаётган операциялар ёки бошқа омиллар ҳажми ва мураккаблигига қараб ўзгартирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Тижорат банкларида ички аудит бир йилда камида бир марта ўтказилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Ички аудиторлик текширувини ўтказиш даврийлиги аудит ўтказиш лозим бўлган ҳар бир соҳага боғлиқ бўлган таваккалчилик даражасини баҳолашга асосланган бўлиши (Аудит хизмати ходими операциялар таваккалчилиги даражасини аниқлашда банк операцияларининг хусусиятлари, банк активлари ва мажбуриятлари билан боғлиқ бўлган ва ички назоратнинг тегишли сиёсати ва стандартларининг мавжудлиги ҳамда бошқарув ва ички назоратнинг самарадорлиги каби омилларни эътиборга олиши керак).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Ички аудит ҳажми банк ички назорат тизимининг етарли бўлиши ва самарадорлигини ҳамда юклатилган мажбуриятларни бажаришдаги ишлар сифатини текшириш ва баҳолашни ўз ичига олиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Аудит хизмати амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги ва тўғрилигини текшириши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Ички аудит текширувини ўтказиш жараёнида банк операциялари ва ҳисоботларга сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин бўлган қоида, режа, тартиб ва қонун ҳужжатларига риоя этилиши текширилиши, шунингдек банк томонидан уларга амал қилиш даражаси аниқланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Аудит хизмати текширув вақтида капиталнинг етарлилик даражасини баҳолаш, активларнинг таснифланиши, таваккалчиликни бошқаришни ва ликвидлиликни баҳолаш, ўтказилган банк операцияларини бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботда ўз вақтида, тўлиқ ва аниқ акс эттирилишини баҳолаш каби саволларга жавоб бериши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Аудит хизмати активларнинг сақлаш усулларини ва зарурат туғилганда уларнинг мавжудлигини текшириши лозим. Бундан ташқари Аудит хизмати натижаларнинг қўйилган мақсад ва вазифаларга мослиги ҳамда операция ва дастурлар режага асосан бажарилишини аниқлаш мақсадида операциялар ёки дастурларни текшириши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Ички аудит текшируви натижалари текшириш ҳисоботи ва уни тўлиқ тасдиқловчи иш ҳужжатлари тўпламини ўз ичига олиши зарур. Аудиторлик текшируви иш ҳужжатлари Аудит хизмати ходимлари томонидан тайёрланади ва Аудит хизмати бўлими раҳбарлари томонидан текширилади. Ушбу ҳужжатларда олинган маълумотлар ва ўтказилган таҳлил қайд этилган бўлиши, шунингдек улар аудиторлик текшируви жараёнида аниқланган ҳолатлар учун асослар ҳамда уларни яхшилаш бўйича тавсияларни ўз ичига олиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудит хизмати ходимлари уларга берилган ёки улар томонидан хизмат вазифалари бажарилиши муносабати билан маълум бўлган махфий маълумотларни ҳимоя қилиш учун жавобгар бўладилар. Банк сири ва махфий бўлган маълумотларни учинчи шахсга, ошкор қилиниши тақиқланган банк раҳбарларига ошкор қилинган ҳолларда уларга нисбатан қонунчиликда белгиланган чоралар кўрилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Аудиторлик ҳисоботи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Аудит ҳисоботи аудиторлик текшируви якунланганидан сўнг зудлик билан тайёрланиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Аудиторлик ҳисоботи камида аудит мақсади ва объектларини, ички аудит кўламини, аниқланган муаммо ва камчиликлар, шунингдек ҳар бир муаммоли соҳа бўйича аниқ тавсияларни ўз ичига олиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Тавсиялар аниқланган муаммоларнинг қисқача изоҳидан иборат бўлиб, уларни бартараф қилишга доир талаб этиладиган чора-тадбирлар ва ушбу чора-тадбирларни амалга оширишга шахсан жавобгар бўлган шахслар ҳамда чора-тадбирларни бажариш муддатларини акс эттириши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Аудит хизмати ҳисоботлари бевосита банк Кенгашига ёки Аудиторлик қўмитасига тақдим этилиб, банк Кенгаши томонидан тасдиқланиши лозим. Ушбу ҳисоботларнинг нусхалари банк Бошқаруви ва банкнинг алоҳида таркибий тузилмалари бошлиқларига тақдим этилади (бевосита ушбу бўлинмага тегишли қисми).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк Кенгаши банк аудит хизматини қуйидаги йўллар билан назорат қилиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк Кенгаши мажлисларида тижорат банкининг филиаллари фаолиятини мониторинг қилиш натижаларини мунтазам равишда кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
активлар, кредит ва инвестиция портфелининг сифати ва банк фаолиятининг бошқа кўрсаткичларидан келиб чиқиб аудит хизмати ишининг самарадорлигини баҳолаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Банк ва филиал раҳбарияти ўтказилган аудиторлик текширувида аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган чора-тадбирлар қабул қилиши шарт. Шу муносабат билан ушбу камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар графиги тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Аудит хизмати ходимлари аниқлаган асосий камчилик ва таклифлар текшириш ўтказилаётган бўлим раҳбарияти томонидан ёзма равишда изоҳлаб берилиши лозим. Зарурат туғилганда ушбу тушунтиришлар банк Кенгаши ва Аудиторлик қўмитасига тақдим этилишидан олдин ҳисоботга киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Аудит хизмати аниқланган камчиликларни тузатиш ва аудит тавсияларини амалга ошириш бўйича зарурий чора-тадбирларни таъминлаш учун тадбирлар ишлаб чиқиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Аудит хизмати текшириш жараёнида аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни ўз вақтида ва тегишли равишда бажарилиши устидан текширишдан кейинги назоратни ўрнатиши лозим. Текширишдан кейинги назоратни ўтказиш учун жавобгарлик Аудит хизматининг ёзма низомида белгиланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Аудит хизматининг Марказий банк ва банк ташқи аудитори билан ўзаро муносабатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Мунтазам назоратни таъминлаш ва олиб бориладиган ишларнинг такрорланишидан қутулиш учун Аудит хизмати Марказий банк ва банк ташқи аудитори билан ишга доир муносабатларни таъминлаши ва ўз ишини келишиб олиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Аудит хизмати Марказий банк билан таваккалчиликларнинг маълум турлари ва уларни бартараф этиш бўйича кўрилган чоралар, шунингдек банк ташқи аудитори билан ҳамкорлик даражалари юзасидан вақти-вақти билан консультациялар ўтказиб туриши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Банк ҳар чоракда Марказий банкка банк Кенгаши томонидан тасдиқланган ички аудит ҳисоботлари нусхаларини, шунингдек ўз ичига қуйидагилар тўғрисидаги маълумотларни олган, тақвимий йил якуни бўйича ўтказилган банк аудити бўйича йиғма ҳисоботни тақдим этиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички назорат тизимининг етарлилиги ва самарадорлигини текшириш ва баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таваккалчиликларни бошқариш жараёнлари ва таваккалчиликларни баҳолаш услубиётининг қўлланилиши ва самарадорлиги таҳлили;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқарув ва молиявий ахборотлар тизими, шунингдек электрон ахборотлар тизими ва банк электрон хизматлари таҳлили;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисоб ёзувлари ва молиявий ҳисоботнинг (шунингдек нашр этилган) аниқлиги ва ишончлилиги таҳлили;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таваккалчиликка нисбатан капитални баҳолаш бўйича банк тизими таҳлили;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички назорат аниқ тартибини, масалан, манфаатлар тўқнашуви соҳасидаги операциялар ва ишлаш тизимини синовдан ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик ва меъёрий ҳужжатлар талабларига, ахлоқ қоидаларига риоя қилиш ҳамда қоида ва тартибларни татбиқ этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисоботларнинг бутлиги, ишончлилиги ва ўз вақтида тузилишини текшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус текширувлар ўтказиш (масалан, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши таъсир кўрсатиш соҳасида).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Марказий банк лозим бўлганда банкдан Аудит хизмати ўтказган текширувлар билан боғлиқ бошқа ахборотни олиш ҳуқуқига эга.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2000 й., 16-сон, 192-модда; 2011 й., 17-сон, 176-модда)