Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
АҲОЛИГА СОТИЛАДИГАН ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ
ЧАКАНА НАРХЛАРИНИ ВА ХИЗМАТЛАРНИНГ ТАРИФЛАРИНИ
ҚАЙТА КЎРИБ ЧИҚИШ ТЎҒРИСИДА
ЧАКАНА НАРХЛАРИНИ ВА ХИЗМАТЛАРНИНГ ТАРИФЛАРИНИ
ҚАЙТА КЎРИБ ЧИҚИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 июндаги 210-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
МДҲ мамлакатларидан келтириладиган энергия манбалари ва озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари оширилганлиги муносабати билан, республика аҳолисини биринчи навбатда зарур бўлган энг муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ва хизмат кўрсатиш соҳаси ривожлантирилишини рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1993 йилнинг 1 июнидан бошлаб айрим озиқ-овқат маҳсулотларининг чегараланган чакана нархлари 1-иловага мувофиқ белгилансин.
2. Гуручнинг чакана нархлари шартномавий (эркин) нархлар тоифасига ўтказилсин.
3. Аҳолига кўрсатиладиган айрим хизмат турлари тарифларини оширишнинг чегараланган коэффициентлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги:
— ушбу қарорга берилган 1-иловага мувофиқ озиқ-овқат маҳсулотлари чакана нархларининг янги прейскурантлари, шунингдек қайта баҳолаш тўғрисидаги кўрсатмалар ўз вақтида босиб чиқарилишини ҳамда манфаатдор вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотларга, Қорақалпоғистон Республикасининг Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига етказилишини таъминласин;
чегараланган чакана нархлар билан сотиладиган озиқ-овқат маҳсулотларининг улгуржи нархларини икки ҳафта муддат ичида қайта кўриб чиқсин;
бир ҳафта муддат ичида 2-иловага мувофиқ хизматларнинг янги тарифлари прейскурантларини тасдиқласин ҳамда уларнинг барча манфаатдор вазирликларга, идораларга, корхоналар ва ташкилотларга ўз вақтида етказилишини таъминласин;
— бир ҳафта муддат ичида Уй-жой-коммунал хўжалиги вазирлигига, «Ўзавтотранс» корпорациясига ва «Тошшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмасига бериладиган ёрдам пули миқдорларини аниқласин.
5. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
— «Озиқ-овқат маҳсулотларининг нархларини тартибга солиш ҳамда чорва ва сутнинг харид нархларини ошириш тўғрисида» 1992 йил 16 октябрдаги 475-сон қарорнинг 1-иловаси;
«Гўшт ва қанд-шакарнинг чегараланган чакана нархларини ўзгартириш тўғрисида» 1993 йил 5 февралдаги 62-сон қарор;
«Чорва, сут, картошка, мева-сабзавот маҳсулотлари асосий турларининг чегараланган харид нархларини ўзгартириш ҳамда айрим озиқ-овқат маҳсулотларининг чакана нархларини тартибга солиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 17 апрелдаги 180-сон қарорига берилган 4-иловадаги ўсимлик ёғи, гўшт, қаймоғи олинмаган сут, макарон чакана нархларининг чегараланган миқдорлари;
«Энергия ресурсларининг нархларининг давлат йўли билан тартибга солиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 16 октябрдаги 474-сон қарорида берилган 2-иловадаги марказдан иситиш ва иссиқ, сув таъминоти тарифларининг чегараланмаган миқдорлари;
«Аҳолига сотиладиган ёқилғи, энергия ва кўрсатиладиган хизматлар чакана нархлари ҳамда тарифларини қайта кўриб чиқиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 14 августдаги 381-сон қарорида берилган иловадаги водопровод ва канализация хизматларининг чегараланган тарифлари;
— Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 30 декабрдаги 598-сон қарори;
— Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 сентябрдаги 442-сон қарори.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 27 май,
259-сон
Белгиланган меъёрларда аҳолига сотиладиган ижтимоий
аҳамиятдаги озиқ-овқат маҳсулотлари чакана нархларининг
аҳамиятдаги озиқ-овқат маҳсулотлари чакана нархларининг
ЧЕГАРаЛАНГАН МИҚДОрЛАРИ
|
Н о м и |
Ўлчов бирлик |
Бирлик учун ўрта ҳисобдаги |
| Нон /оқ, қора, жавдари, қолипда пиширилган* | кг | 20 |
| Ун | кг | 30 |
| Макарон | кг | 100 |
| Ўсимлик ёғи | кг | 100 |
| Чой | кг | 250 |
| Қанд-шакар | кг | 200 |
| Гўштнинг барча турлари | | |
| Парранда гўштидан ташқари | кг | 400 |
| Сут /қаймоғи олинмагани* | л | 40 |
| Кир совун | дона | 30 |
| | | |
*Нон ва сутни қанчадан бериш меъёри белгиланмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 14 октябрдаги 494-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)