1-ИЛОВА
Т/р | Мақсадли кўрсаткич номи | Ўлчов бирлиги | Мақсадли қиймат | Эришиш муддати | Масъул идоралар |
I. Билим ва малакани тараққиётнинг асосий капиталига айлантириш | |||||
1. | 6 ёшли болаларнинг бир йиллик мажбурий мактабга тайёрлов билан қамровини ошириш | фоиз | 100 | 2027 йилдан | Таълим ва илм-фан вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
2. | Халқаро мезонларга мос миллий диагностика билан барча умумтаълим мактабларини тўлиқ қамраб олиш | фоиз | 100 | 2030 йилгача | Таълим ва илм-фан вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
3. | Техникумларда юқори даромадли касбларга ўқитиш қамровини ошириш | млн нафар | 1,0 | 2031 йил | Таълим ва илм-фан вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Савдо-саноат палатаси |
4. | Дунёнинг нуфузли халқаро рейтингларининг топ-1000 талик рўйхатига маҳаллий олий таълим ташкилотларини киритиш | та | 10 | 2030 йил | Таълим ва илм-фан вазирлиги |
5. | Рақамли кўникма ва келажак касбларига ёшларни жалб қилиш | млн нафар | 10 | 2031 йилгача | Рақамли технологиялар вазирлиги, Таълим ва илм-фан вазирлиги, Касбий таълим агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги |
II. Аҳолининг соғлом ва узоқ умр кўришини таъминлаш | |||||
6. | Саломатликка давлат харажатларининг ялпи ички маҳсулотдаги улушини ошириш | фоиз | 3,2 3,7 4,1 4,6 5,0 | 2027 йил 2028 йил 2029 йил 2030 йил 2031 йил | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
7. | Давлат тиббий суғуртаси тизими билан республикадаги барча хонадонларни тўлиқ қамраб олиш | фоиз | 100 | 2031 йилгача | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси |
8. | Реимбурсация дастури бўйича бепул бериладиган дори воситалари турини кўпайтириш | тур | 60 дан ортиқ | 2027 йилдан | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси |
9. | Дунёнинг нуфузли клиникаларини жалб қилиш ва уларнинг амалда хизмат кўрсатишини таъминлаш | та | 5 | 2030 йилгача | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
10. | Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг узлуксиз касбий таълим билан қамровини ошириш | фоиз | 100 | 2030 йил | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Таълим ва илм-фан вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
III. Юқори технология ва меҳнат унумдорлигига асосланган иқтисодиётни ривожлантириш | |||||
11. | Ялпи ички маҳсулот ҳажмини ошириш | млрд АҚШ доллари | 300 | 2030 йил | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар |
12. | Саноатда юқори даромадли иш ўринларини яратиш | млн та | 2,0 | 2030 йилгача | Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Таълим ва илм-фан вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар |
13. | Ҳар йили кичик ва ўрта корхоналарни ривожлантириш дастурларига киритиш | та | 500 та кичик, 100 та ўрта | ҳар йили | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Марказий банк, Солиқ қўмитаси, Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги, Савдо-саноат палатаси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги |
IV. Сув ресурслари ва табиатга муносабатни тубдан ўзгартириш | |||||
14. | Суғориладиган экин майдонларида сув тежовчи технологиялар қамровини ошириш | фоиз | 100 | 2030 йил | Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
15. | Туман ва шаҳар марказларида яшиллик даражасини ошириш | фоиз | камида 30 | 2030 йил | Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
V. Суд мустақиллигини кучайтириш ва қонун устуворлигини таъминлаш | |||||
16. | Барча умумтаълим мактабларида ҳуқуқий саводхонлик дастурини жорий этиш | фоиз | 100 | 2031 йилгача | Таълим ва илм-фан вазирлиги, Адлия вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман), Болалар омбудсмани, Судьялар олий кенгаши, Одил судлов академияси |
VI. Маҳаллани жамият тараққиётининг асосий буюртмачисига айлантириш | |||||
17. | Маҳалла буюртмалари юзасидан 30 кунлик муддатда асослантирилган қарор қабул қилинишини тўлиқ таъминлаш | фоиз | 100 | 2028 йилдан | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари |
VII. Ўзбекистоннинг тинчлик, дўстлик ва бағрикенглик диёри сифатидаги нуфузни юксалтириш | |||||
18. | Барча дипломатик ваколатхоналарда иқтисодий дипломатия лойиҳалари бўйича натижавий ҳисоб юритишни жорий этиш | фоиз | 100 | 2027 йилдан | Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Транспорт вазирлиги, хориждаги дипломатик ваколатхоналар |
2-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбир | Амалга ошириш механизми | Ижро муддати | Масъул ижрочилар |
I. Билим ва малакани тараққиётнинг асосий капиталига айлантириш — масъул Э.О. Турдимов, О.А. Хакимов, О.Д. Давлатов | ||||
1. | 6 ёшли болаларни мактабга тайёрлов гуруҳлари билан тўлиқ қамраб олиш. | Амалий чора-тадбирлар. Бунда: | Таълим ва илм-фан вазирлиги (Турдимов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари | |
ҳудудлар кесимида эҳтиёж юзасидан хатловни якунлаш; | 2026 йил декабрь | |||
педагог ва жиҳозлар меъёрини тасдиқлаш; бепул мажбурий бир йиллик тайёрлов гуруҳлари учун мўлжалланган хоналарни мебель ва бошқа жиҳозлар билан тўлиқ таъминлаш. | 2027-2028 йиллар давомида | |||
2. | 2026 йилдан бошлаб, ҳар йили камида 100 тадан мактабгача таълим ташкилотини қуриш, реконструкция қилиш мақсадида Осиё тараққиёт банки кўмагида Самарқанд, Жиззах, Сурхондарё, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида 500 тадан мактабгача таълим ташкилотини ташкил қилиш | 1. Лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2027 йил январь | Таълим ва илм-фан вазирлиги (Турдимов), Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Бобоев), Жиззах вилояти ҳокимлиги (Мустафоев), Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Қосимов), Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (Азимов), Тошкент вилояти ҳокимлиги (Мирзаев), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов) |
2. Лойиҳа учун зарур бўлган ер участкаларини ажратиш. | 2027 йил февраль | |||
3. Барча ҳудудларни бир лот қилган ҳолда тендернинг биринчи босқичини ўтказиш ва баҳолаш. | 2027 йил март | |||
4. Тендернинг иккинчи босқичини ўтказиш ва баҳолаш. | 2027 йил август | |||
5. Тендер ғолибини эълон қилиш ва ДХШ тўғрисидаги битимни имзолаш. | 2027 йил октябрь | |||
3. | Хусусий боғча ташкил этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни давом эттириш ва таълим сифатини ошириш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда: нодавлат боғчаларни ташкил этиш учун ер майдонларини ажратиш ва имтиёзли кредит линияларини ишга тушириш; нодавлат боғчаларда ишловчи тарбиячилар педагогик маҳоратини ошириш, шу жумладан, малака оширишнинг янги тизимини йўлга қўйиш; нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари педагогларининг касбий ривожланишини таъминлашга қўшимча шароитлар яратиш мақсадида «Тарбиячи» таълимни бошқариш платформасини (LMS) яратиш; замонавий педагогик методикалар, инновацион таълим технологияларига оид видеодарсликлар, услубий қўлланмалар, тестлар ҳамда интерфаол машғулотларни ишлаб чиқиш ва уларни «Тарбиячи» платформасига жойлаштириш; халқаро экспертларни жалб этган ҳолда нодавлат боғчаларга бюджет субсидияларини ажратиш шартларини қайта кўриб чиқиш; бюджет субсидияларини таълим сифатига боғланган ҳолда ажратиш бўйича янги механизмларни жорий қилиш. | 2027 йил апрель | Таълим ва илм-фан вазирлиги (Турдимов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов) |
4. | Барча мактабларни халқаро баҳолаш дастурлари билан босқичма-босқич қамраб олиш. | Амалий чора-тадбирлар. Бунда босқичма-босқич: PISA ва бошқа халқаро баҳолаш дастурларида Ўзбекистон эришган натижалар таҳлили асосида таълим сифатини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш ва уларни амалиётга жорий этиш; ўқув дастурлари ва дарсликларга PISA ва бошқа халқаро баҳолаш дастурлари намунасидаги функционал саводхонлик топшириқларини киритиш; барча мактабларда «Касбий ривожланиш куни» (КРК) ва «Касбий ривожланиш соати» (КРС) доирасида ўқитувчилар учун халқаро баҳолаш дастурлари натижалари ва функционал саводхонлик бўйича мунтазам машғулотларни ташкил этиш. | 2027 — 2030 йиллар | Таълим ва илм-фан вазирлиги (Турдимов) |
5. | Техникумларда халқаро таълим стандартларини жорий этиш ва юқори даромадли касбларга ўқитиш. | Амалий чора-тадбирлар. Бунда: ички ва ташқи меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича халқаро таълим стандартлари жорий этилган техникумлар сонини 300 тага етказиш; техникумлардаги барча маҳаллий таълим дастурларини халқаро стандартлар асосида янгидан ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш; Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ваучер тизими асосида ишсиз, банд бўлмаган аҳолини талаб юқори бўлган касб-ҳунар ва хорижий тилларга ўқитиш; иш берувчи талаби асосида дуал таълимни ривожлантириш ва касбга ўқитишда амалий машғулотлар улушини 70 фоизга етказиш. | 2027 — 2030 йилларда босқичма-босқич | Касбий таълим агентлиги (Хусанов), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Захидов), масъул вазирлик ва идоралар |
6. | Камида 10 та университетни дунёнинг топ-1000 талик рейтингига киритиш. | Амалий чора-тадбирлар. Бунда: 1. «U 10 — Ўзбекистоннинг глобал илғор университетлари» дастури доирасида йирик илмий лойиҳаларни амалга оширувчи, юқори салоҳиятга эга республика олийгоҳларни танлов асосида аниқлаш. | 2027 йилдан бошлаб ҳар йили ноябрь | Таълим ва илм-фан вазирлиги (Турдимов), Ташқи ишлар вазирлиги (Саидов), тегишли олий таълим ташкилотлари |
2. Илмий кластер ташкил этиш лойиҳаси бўйича ўтказиладиган танловда ғолиб бўлган олийгоҳлар билан халқаро рейтинг мезонлари асосида мақсадли ишлаш, уларнинг халқаро рейтингга киришга (ўрнини оширишга) қаратилган «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш. 3. Халқаро тан олинган рейтинг ташкилотлари вакиллари билан музокаралар ўтказиш. | 2027 — 2030 йиллар | |||
4. Халқаро рейтингларнинг топ-1000 талик рўйхатига кирувчи олийгоҳлар сонини 10 тага етказиш. | 2030 йил | |||
7. | 10 миллион ёшни рақамли индустрия ва келажак касбларига жалб қилиш. | Қуйидагиларни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш: ҳудудлар кесимида рақамли кўникмалар дастурини тасдиқлаш; IT, сунъий интеллект ва креатив иқтисодиёт бўйича қисқа муддатли курсларни ташкил этиш чораларини белгилаш; сертификат ва бандликка боғланган ваучерлар тизимини жорий этиш. | 2027 йил январь | Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов), Таълим ва илм-фан вазирлиги (Турдимов), Ёшлар ишлари агентлиги (Саъдуллаев), Касбий таълим агентлиги (Хусанов), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Захидов) |
8. | Ўзбек тилини рақамли дунёда илм ва технология яратиладиган тилга айлантириш. | Қуйидагиларни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш: ўзбек тилидаги адабиётлар, қўлланмалар ва бошқа ахборот ресурсларини рақамли кўринишга ўтказиш дастурини тасдиқлаш; ўзбек тилидаги сунъий интеллект моделлари, хусусан, катта тил моделларидан ўқитиш жараёнларида фойдаланиш чораларини белгилаш. | 2027 йил январь | Фанлар академияси (Аюпов), Таълим ва илм-фан вазирлиги (Турдимов), Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети (Сирожиддинов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов) |
II. Аҳолининг соғлом ва узоқ умр кўришини таъминлаш — масъул Э.О. Турдимов, Ж.А. Қўчқоров, Т.А. Алиева | ||||
9. | Аҳоли саломатлиги билан боғлиқ давлат харажатларини ЯИМга нисбатан 5 фоизга етказиш. | Амалий чора-тадбирлар. Бунда: 2027 — 2031 йилларда соғлиқни сақлаш соҳасига йўналтириладиган маблағларнинг ЯИМга нисбатан 2027 йил учун 3,2 фоиз, 2028 йил — 3,7 фоиз, 2029 йил — 4,1 фоиз, 2030 йил — 4,6 фоиз, 2031 йил — 5,0 фоиз улушларда ажратилишини таъминлаш; ажратилаётган маблағлар самарадорлигини баҳолаб бориш мақсадида соғлиқни сақлаш соҳасида қабул қилинган ривожлантириш дастурларидан келиб чиқиб мақсадли кўрсаткичларни белгилаш. | 2027 — 2031 йиллар | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Адилов), Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси (Эрматов) |
10. | Тиббиётда профилактикага асосланган саломатликни асраш моделига ўтиш. | Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш: бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг янги моделини босқичма-босқич барча ҳудудларда жорий қилиш; аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатишда оилавий шифокор улушини 70 фоизга етказиш; аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи, соғлом овқатланиш, соғлом ва фаол кексаликни таъминлаш чораларини белгилаш; «Ақлли соғлиқ харитаси» дастури орқали ҳар бир фуқаро учун ёши, жинси ва хавф омилларига қараб индивидуал профилактик кўриклар режасини шакллантириш. | 2027 йил январь | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Адилов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
11. | Давлат тиббий суғуртасини мамлакатдаги барча хонадонларга етказиш. | 1. Амалий чора-тадбирлар. Бунда: Ягона интерактив давлат хизматлари порталида ҳар бир фуқаронинг шахсий кабинети орқали унинг давлат тиббий суғуртаси доирасидаги ҳуқуқий мақоми, фойдаланиши мумкин бўлган бепул тиббий хизматлар ва дори воситалари рўйхатини акс эттирувчи электрон полис жорий этиш; давлат тиббий суғуртаси доирасида тегишли ҳуқуқ ёки хизмат мавжудлиги ҳақида фуқарога СМС ва ЯИДХПдаги шахсий кабинет орқали хабарнома юбориш механизмини йўлга қўйиш; ҳар бир беморга кафолатланган пакет доирасида реимбурсация дастури бўйича дорихоналардан бериладиган бепул дори воситалари турини 28 тадан 69 тагача етказиш; | 2027 — 2030 йиллар | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Адилов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси (Эрматов) |
2. Режали амбулатор гемодиализ олувчи беморларнинг даволаш муассасасига бориб-келиш харажатларини ижтимоий карта орқали қоплаш механизмини жорий этиш бўйича таклифлар киритиш. | 2026 йил декабрь | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Адилов), Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (Оллоёров) | ||
12. | Ихтисослашган тиббиётда рақобатни кучайтириш учун дунёнинг камида 5 та нуфузли клиникасини жалб қилиш. | Амалий чора-тадбирлар. Бунда: 1. Етакчи хорижий клиникалар (бошқарув компаниялари) билан музокаралар ўтказиш. | 2027 — 2030 йиллар | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Адилов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Кудратов), Ташқи ишлар вазирлиги (Саидов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов) |
2. Танлов асосида хорижий клиникалар (бошқарув компаниялари) билан битим имзолаш. | 2027 йил август | |||
3. Халқаро консультантларни жалб қилган ҳолда тиббиёт муассасаларини бошқаришнинг корпоратив моделини, талаблар ва энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини (KPI) ишлаб чиқиш ва таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2027 йил март | |||
13. | Тиббиёт, фармацевтика, биотехнология ва тиббий таълимни комплекс ривожлантириш. | Амалий чора-тадбирлар. Бунда: 2027 — 2030 йилларда олий тиббий таълим муассасаларининг ўқув дастурларини босқичма-босқич Бутунжаҳон тиббий таълим федерацияси (WFME) стандартларига мувофиқлаштириш ва аккредитациядан ўтказиш дастурини жорий қилиш; 2027 — 2030 йилларга мўлжалланган олий таълим ташкилотларининг клиник базаси, илмий-амалий тадқиқот лабораторияси ва симуляцион марказларини ташкил этиш ва (ёки) ривожлантириш «йўл харитаси»ни тасдиқлаш; халқаро ҳамкорлик асосида қўшма таълим дастурлари, академик алмашинув ва стажировка дастурларини жорий этиш; олий ва ўрта маълумотли тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг узлуксиз касбий таълим билан қамровини 2030 йилга қадар 100 фоизга етказишни назарда тутиш; тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш орқали касбий фаолиятга рухсат бериш тизимини жорий этиш; тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг ойлик маошларига устамалар тўлаш орқали ихтиёрий равишда махсус имтиҳонлар асосида давлат рўйхатидан ўтказиш тизими билан қамраб олишни жадаллаштириш. | 2027 — 2030 йиллар | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Адилов), Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Азизов), (Турдимов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов) |
III. Юқори технология ва меҳнат унумдорлигига асосланган иқтисодиётни ривожлантириш — масъул Ж.А. Қўчқоров, Ж.А. Ходжаев, К.К. Мардонов | ||||
14. | Келгуси ўн йилда 450 млрд доллар хорижий инвестицияларни жалб қилиш. | Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш: хорижий инвестицияларни замонавий ва юқори технологияларни олиб кириш ҳамда юқори даромадли лойиҳаларни амалга ошириш учун жалб этишни назарда тутувчи янги стратегияни ишлаб чиқиш; Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан тақдим этиладиган макроиқтисодий прогноз, тармоқлар ва ҳудудларнинг инвестицияларга бўлган эҳтиёжи ҳамда давлат ташқи қарзи бўйича чекланган миқдорлар асосида келгуси ўн йилда жалб қилиниши лозим бўлган 450 млрд доллар хорижий инвестицияни йиллар, тармоқлар ва ҳудудлар кесимида мақсадли параметрларга тақсимлаш (2027 — 2030 йиллар учун — аниқ, кейинги йиллар учун — прогноз параметрлар) ҳамда ушбу параметрларга эришиш учун 2027 — 2030 йилларга мўлжалланган манзилли инвестиция лойиҳалари портфелини шакллантириш ва уни ҳар йили янгилаб бориш; хорижий инвестицияларни жалб қилишда технологиялар трансфери ҳамда маҳаллий мутахассислар, шу жумладан, муҳандисларни тайёрлашга инвестиция шартларини киритиш; инвестициялар таркибида (давлат аралашувисиз) хусусий ва хорижий инвестициялар улушини босқичма-босқич 80 фоизга ошириш; иқтисодиётни ривожлантириш бўйича танлаб олинган соҳаларда (секторда) дунёнинг камида 10 та энг нуфузли брендларини (якор инвесторларни) жалб қилиш; портфелга киритилган ҳар бир инвестиция лойиҳаси бўйича ташаббускор (инвестор), лойиҳа қиймати, молиялаштириш манбаи, жойлашуви, амалга ошириш муддати, инфратузилма эҳтиёжи, яратиладиган иш ўринлари ва экспорт параметрларини қамраб олган лойиҳа паспортини лойиҳа бўйича масъул тармоқ вазирлик ва идоралари ҳамда ҳокимликлар томонидан шакллантириш ва Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига тақдим этиш; давлат томонидан қўллаб-қувватланадиган лойиҳалар ҳам инвестиция битимлари (шартномалари) доирасида миллий иқтисодиётга қўшиладиган қиймат улушини баҳолаш ва баҳолаш натижалари асосида эълон қилинган мажбуриятлар ижро этилишини банд сифатида киритиш; махсус иқтисодий ва саноат зоналарининг бўш майдонлари, инфратузилма қувватлари ва инвестиция салоҳиятини хатловдан ўтказиб, ҳар бир зона бўйича инфратузилмани кенгайтириш, инвесторларни жойлаштириш ва лойиҳаларни ишга туширишнинг манзилли режасини белгилаш; яшил энергетика ва юқори технологияли лойиҳалар бўйича алоҳида инвестиция портфелини шакллантириб, уларни молиялаштириш, ер ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш ҳамда давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириш механизмларини белгилаш, шунингдек, ушбу лойиҳаларда фойдаланиладиган асбоб-ускуна ва бутловчи қисмларни кооперация асосида ўзлаштириш; устувор хорижий давлатлар, халқаро молия институтлари ва йирик инвесторлар кесимида аниқ инвестиция таклифлари пакетини тайёрлаш, музокара ва тақдимотлар тақвимини тасдиқлаш ҳамда эришилган келишувларни амалий лойиҳаларга айлантириш натижаларини ҳар чоракда мониторинг қилиш. | 2027 йил июнь | Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Кудратов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Энергетика вазирлиги (Ходжаев), Ташқи ишлар вазирлиги (Саидов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар |
15. | 2030 йилгача ЯИМ ҳажмини 300 млрд долларга етказиш ҳамда аҳоли жон бошига ЯИМни 10 минг доллардан ошириш бўйича келгуси ўн йил учун мақсадли траекторияни белгилаш. | Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш: юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш ҳамда барқарор иш ўринларини яратишга қаратилган «Янги иқтисодий ўсиш модели ва саноат сиёсатига ўтиш» дастурини ишлаб чиқиш; 6 та муҳим йўналишдаги таркибий ислоҳотларни давом эттириш ҳамда иқтисодиётнинг камида 8 та соҳасини ривожлантириш бўйича аниқ ва амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш; 2030 йилгача ЯИМ ҳажмини 300 млрд долларга етказиш ҳамда аҳоли жон бошига ЯИМни 10 минг доллардан ошириш бўйича келгуси ўн йил учун йиллик мақсадли траекторияни, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларнинг ЯИМ ўсишига қўшадиган ҳиссасини аниқ параметрларда белгилаш; хусусий секторни кенгайтириш ва рақобат муҳитини ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган омилларни тармоқлар кесимида хатловдан ўтказиб, уларни бартараф этиш бўйича манзилли чоралар, масъуллар ва ижро муддатларини белгилаш; хизматлар соҳаси ва замонавий инфратузилмани ривожлантириш бўйича тармоқ ва ҳудудлар кесимида ўсиш драйверлари, йирик лойиҳалар, уларнинг қиймати ва ишга тушириш муддатларини қамраб олган дастурни шакллантириш; экспорт ҳажмини ошириш учун логистика, сертификатлаш ва ташқи бозорларга чиқиш билан боғлиқ тўсиқларни бартараф этиш. | 2027 йил март | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Кудратов), Марказий банк (Ишметов), Транспорт вазирлиги (Махкамов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар |
16. | 2030 йилгача саноатда 2 миллионта юқори даромадли иш ўрни яратиш. | Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш: «юқори даромадли иш ўрни» тушунчасининг аниқ мезонларини белгилаш ҳамда бундай иш ўринларини ҳисобга олиш услубиётини (шу жумладан, модернизация натижасида юқори даромадли тоифага ўтказилган мавжуд иш ўринларини ҳисобга олиш тартибини) белгилаш, 2026 йил 1 октябрь ҳолатига саноатдаги юқори даромадли иш ўринларининг бошланғич сонини аниқлаш, 2030 йилгача яратиладиган 2 миллионта иш ўрнини йиллар, ҳудудлар ва саноат тармоқлари кесимида мақсадли параметрларга тақсимлаш; амалдаги инвестиция лойиҳалари портфели асосида юқори қўшилган қийматли ва экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган корхоналарни ташкил этиш ва кенгайтириш лойиҳаларини белгилаш, уларда халқаро стандартлар ва сертификатларни жорий этиш бўйича манзилли графикни тасдиқлаш; махсус иқтисодий ва саноат зоналарида янги корхоналарни ишга тушириш учун зарур электр энергияси, газ, сув, йўл ва бошқа муҳандислик инфратузилмасига бўлган эҳтиёжни ҳар бир ҳудуд кесимида аниқлаб, қуриш ва улаш муддатларини ҳамда молиялаштириш манбаларини белгилаш; дуал таълимни иш берувчиларнинг аниқ буюртмалари асосида ташкил этиб, касблар кесимида ўқув квоталари, ҳамкор корхоналар, амалиёт ўташ ва битирувчиларни ишга жойлаштириш параметрларини белгилаш; яратилган иш ўринларини меҳнат ва солиқ ҳисоботларидаги маълумотлар асосида тасдиқлаш, такрорий ёки амалда мавжуд бўлмаган иш ўринларини ҳисобга олишга йўл қўймаслик ҳамда натижаларни ҳар чоракда мониторинг қилиш (Солиқ қўмитаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги). | 2027 йил март | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Қўчқоров), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Захидов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Кудратов), Таълим ва илм-фан вазирлиги (Турдимов), Энергетика вазирлиги (Ходжаев), Солиқ қўмитаси (Пулатов), Касбий таълим агентлиги (Хусанов), Транспорт вазирлиги (Махкамов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар |
17. | Кичик бизнесни ўрта корхонага, ўрта корхоналарни йирик компания ва корпорацияларга ўстириш экотизимини яратиш. | Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш: ўсиш имконияти мавжуд бўлган йилига 500 та кичик ҳамда 100 та ўрта корхоналарни саралаб олиб, уларни йириклаштириш юзасидан 3 йиллик дастурларни ишлаб чиқиш чораларини белгилаш; кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни ривожлантириш учун мавжуд инструментлардан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш бўйича яхлит экотизимни яратиш. Бунинг учун «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБни ушбу хизматларни кўрсатишга ихтисослашган банкка айлантириш (трансформация қилиш); дастурларни амалга ошириш учун кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш марказларини масъул этиб белгилаш; кичик ишлаб чиқарувчиларни йирик ишлаб чиқарувчилар билан боғлаш, шунингдек уларни ишлаб чиқариш занжирларига киритиш; дастурларга киритилган тадбиркорлик субъектларининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, янги молиялаштириш пакетларини жорий этиш; экспортга чиқмоқчи бўлган корхоналар учун қуруқ порт шаклидаги янги авлод эркин иқтисодий зоналарини (махсус экспорт зоналарини) ташкил этиш ҳамда улардан жой ажратиш тартибини белгилаш; экспортчи учун маҳсулотни харидор талабига мослаштириш, сертификат, қадоқлаш, намуна жўнатиш ва дистрибьютор топиш ишларини ягона пакет тизимида тақдим этиш. | 2026 йил декабрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Марказий банк (Ишметов), Солиқ қўмитаси (Пулатов), Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги (Ҳайдаров), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Кудратов) |
IV. Сув ресурслари ва табиатга муносабатни тубдан ўзгартириш — масъул Ж.А. Ходжаев, Т.А. Алиева, Т.Н. Бутунбаев, А.А. Абдухакимов | ||||
18. | Экин майдонларида сув тежовчи технологиялар қамровини 100 фоизга етказиш. | Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш: сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича беш йиллик манзилли дастурни тасдиқлаш; сув тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича мавжуд субсидияларни хатловдан ўтказиш ва уларнинг самарадорлигини таҳлил қилиш асосида амалда кам самара берадиган субсидия ва молиявий қўллаб-қувватлаш механизмларини истиқболда сифатли натижа берадиганларига алмаштириш; имтиёзли кредит ва субсидия маблағларини ажратиш тизимини соддалаштириш механизмини белгилаш. Бунда 5 йил ва ундан ортиқ муддат давомида фойдаланиб келаётган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига тизимни қайта тиклаш учун имтиёзлар беришни назарда тутиш; сув тежовчи технологияларни жорий қилиш ва ундан фойдаланиш бўйича кадрлар малакасини ошириш; субсидия маблағлари ҳисобидан жорий қилинган сув тежовчи технологиялардан келгусида самарали фойдаланишни назорат қилиш тизимини кучайтириш. | 2026 йил декабрь | Сув хўжалиги вазирлиги (Хамраев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Абдураҳмонов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
19. | «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини янги сифат босқичига олиб чиқиш. | 1. Қонун ҳужжатларига барча давлат таълим ва тиббиёт ташкилотлари ва муассасалари ҳудудида жойлашган ва улар балансидаги боғлар ҳамда ер майдонлари хусусийлаштирилиши тақиқланишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2027 йил 20 январь | Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси (Абдухакимов), Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги (Мухитдинов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
2. Туман ва шаҳар марказларида яшиллик кўламини 30 фоизга етказиш чораларини кўриш. | Доимий | |||
V. Суд мустақиллигини кучайтириш ва қонун устуворлигини таъминлаш — масъул Н.Ж. Хакимова, А.Х. Азимов | ||||
20. | Ҳуқуқий тарбияни мактабдан бошлаб тизимли йўлга қўйиш. | 1. Қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирлар дастури: 1 — 11-синфлар учун ҳуқуқий саводхонлик тарғиботини амалга ошириш. Бунда кичик синфларда — бола ҳуқуқлари, ўзаро ҳурмат ва ёрдам сўраш; кейинги синфларда — зўравонликдан ҳимоя, меҳнат ва истеъмолчилик ҳуқуқлари; юқори синфларда — мурожаат ҳуқуқи, шартнома ва меҳнат муносабатлари ўргатилади; ҳуқуқий саводхонлик мавзуларини «Тарбия» фанига киритиш, ўқитувчилар учун Тошкент давлат юридик университети профессор-ўқитувчилари иштирокида методик қўлланма ишлаб чиқиш ва қисқа малака ошириш курсларини ташкил этиш. 2. Амалий машғулотлар: вазиятли масалалар, ҳуқуқ бузилганда кимга ва қандай мурожаат қилиш машқлари ва бошқаларни ташкил этиш. | 2026 йил декабрь | Таълим ва илм-фан вазирлиги (Турдимов), Адлия вазирлиги (Ташкулов), Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) (Эшматова), Болалар омбудсмани (Раҳмонова), Судьялар олий кенгаши (Ёдгоров), Одил судлов академияси (Абдуқодиров) |
21. | Жиноят ишларини юритишда хусусий мулк дахлсизлигини кафолатлаш ҳамда тадбиркорлик фаолиятининг узлуксизлигини таъминлаш. | 1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжати лойиҳасини киритиш: жиноят ишларини юритиш муносабати билан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг мулкий ҳуқуқлари асоссиз чекланишининг олдини олиш ҳамда процессуал мажбурлов чораларини мутаносиблик принципи асосида қўллаш; мол-мулк ва пул маблағларини хатлаш, олиб қўйиш ҳамда улардан фойдаланишни чеклаш асослари ва тартибини такомиллаштириш, хатланган мол-мулкни вақтинча бошқарувга бериш механизмини жорий этиш; жиноят процесси доирасида тадбиркорлик субъектларининг банк ҳисобварақлари, мол-мулки ва бошқа активларидан зарур доирада фойдаланиш имкониятини сақлаш орқали улар фаолиятининг узлуксизлигини таъминлаш; мол-мулкни хатлашни банк кафолати ёки етарли миқдордаги пул маблағларини депозит ҳисобварағига киритиш билан алмаштириш, шунингдек, мол-мулкка нисбатан қўлланган чекловларни бекор қилиш механизмларини белгилаш. | 2026 йил октябрь | Адлия вазирлиги (Ташкулов), Олий суд (Махмудова), Бош прокуратура (Йўлдошев), Бизнес-омбудсман (Буриев), Савдо-саноат палатаси (Вахабов) |
2. Фуқаролар ва тадбиркорларнинг мулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда фирибгарлик ҳамда инсофсиз мулкий муносабатлар оқибатларини бартараф этишнинг самарали тизимини жорий этишга қаратилган таклифлар, шу жумладан, Олий суд Пленуми қарорига ўзгартиришларни ишлаб чиқиш. Бунда фирибгарликни фуқаролик-ҳуқуқий мажбуриятларни бажармасликдан фарқлаш ва жиноий қасдни баҳолашнинг аниқ мезонларини белгилаш. | 2026 йил ноябрь | Олий суд (Махмудова), Адлия вазирлиги (Ташкулов), Бош прокуратура (Йўлдошев) | ||
22. | Кибержиноятчилик, гиёҳвандлик ва одам савдосининг олдини олиш чораларини кучайтириш. | Комплекс чора-тадбирлар. Бунда: 1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, унда Ички ишлар вазирлиги ва банклар иштирокида 24/7 режимида ишловчи тезкор марказ ташкил этиш ҳамда кибермаконда фирибгарлик ёки ўғрилик ҳаракатлари юзасидан хабар келиши билан пул ҳаракатини кузатиш ва зудлик билан чора кўриш механизмини йўлга қўйиш. 2. Амалдаги Ҳукумат қарорини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда такомиллаштириш: одам савдосидан жабрланган шахс ёрдам учун якуний идентификация ёки шахсий режа тасдиқланишини кутиб қолишини бартараф этиш; уни аниқлаган масъул шахс зиммасига ўша заҳоти хавфсиз жой, тиббий ёрдам ва таржимонга улаш мажбуриятини юклаш; ёрдамнинг ўз вақтида етиб боришини назорат қилиш механизмларини кучайтириш. | 2026 йил декабрь | Ички ишлар вазирлиги (Ташпулатов), Давлат хавфсизлик хизмати (Курбанов), Бош прокуратура (Йўлдошев), Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов), тегишли комиссиялар |
23. | Яширин иқтисодиётга қарши курашни янги босқичга кўтариш. | 1. Яширин иқтисодиёт кўламини баҳолашнинг яхлит тизимини яратиш мақсадида қуйидагиларни назарда тутувчи «Яширин иқтисодиёт харитаси» ягона онлайн платформасини яратиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони лойиҳасини ишлаб чиқиш: соҳалар ва ҳудудларда яширин иқтисодиёт кўлами ҳамда эҳтимолий бюджет йўқотишларини аниқлаш; яширин иқтисодиёт кўлами ҳамда эҳтимолий бюджет йўқотишлари юқори бўлган соҳа ва ҳудудларни тоифаларга ажратиш; яширин иқтисодиётни аниқлаш индикаторлари орқали қонунбузилиши ҳолатлари бўйича прокурор назоратини йўлга қўйиш. | 2026 йил октябрь | Бош прокуратура (Йўлдошев), Ички ишлар вазирлиги (Ташпулатов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Хайдаров), Солиқ қўмитаси (Пулатов), Адлия вазирлиги (Ташкулов), Марказий банк (Ишметов) |
2. «Шаффоф қурилиш» ахборот тизимини такомиллаштириш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш: лойиҳа-смета ҳужжатларини рақамлаштирилган ҳолда рўйхатдан ўтказиш ҳамда солиқ органлари ахборот тизимига интеграция қилиш; лойиҳа-смета ҳужжатларини қурилиш ресурслари миллий каталоги асосида ишлаб чиқиш ва ушбу каталог ахборот тизимини солиқ органлари ахборот тизимига интеграция қилиш; қурилишда пудратчи ва субпудратчи томонидан тузиладиган шартнома ва бажарилган ишлар тўғрисидаги далолатномани рақамлаштириб, унда ҳақиқий иш ҳақи фондини алоҳида акс эттириш. | 2026 йил декабрь | Қурилиш ва коммунал хўжалиги вазирлиги (Хидоятов), Бош прокуратура (Йўлдошев), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Хайдаров), Солиқ қўмитаси (Пулатов) | ||
24. | Аёллар ва болалар ҳуқуқларини камситишга қарши курашишни кучайтириш. | Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш: ҳимоя ордери, ижтимоий-ҳуқуқий хизматлар ва хавфни эрта аниқлаш механизмларини бирлаштириш; бу турдаги мурожаатларни махфий ва тезкор кўриб чиқиш тартибини жорий қилиш; ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари учун бундай ҳолатлар билан ишлаш ва қонунларни тўғри қўллаш бўйича махсус ўқув курслари ташкил этиш ҳамда амалий методик қўлланмалар яратиш; ота-онанинг вояга етмаган болаларига тўлайдиган алимент миқдорини яшаш харажатларига мувофиқ тарзда адолатли белгилаш тизимини йўлга қўйиш; хорижда меҳнат миграциясида бўлган фуқароларнинг фарзандлари учун сифатли таълим олиш ва иқтидорни ривожлантириш тизимини яратиш. | 2027 йил июнь | Оила ва хотин-қизлар қўмитаси (Каттахонова), Болалар омбудсмани (Саттарова), Ички ишлар вазирлиги (Ташпулатов), Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (Оллоёров), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Адилов), Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси (Мирзаев), Олий суд (Махмудова), Бош прокуратура (Йўлдошев), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Захидов), Ташқи ишлар вазирлиги (Саидов), Миграция агентлиги (Абдурахмонов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари |
VI. Маҳаллани жамият тараққиётининг асосий буюртмачисига айлантириш — масъул Ғ.Ғ. Мирзаев, Р.А. Гулямов, О.Д. Давлатов | ||||
25. | Давлат дастурларини маҳалла талаб ва эҳтиёжлари асосида шакллантириш. | Давлат дастурларини шакллантириш тартибини такомиллаштиришга қаратилган Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда: маҳалла муаммоларининг ягона рақамли реестрини шакллантириш; аҳоли иштирокида устувор лойиҳаларни саралаш тартибини белгилаш; дастур лойиҳаларини очиқ муҳокама қилиш бўйича мажбурий механизмларни жорий этиш. | 2026 йил декабрь | Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси (Мирзаев), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Захидов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари |
26. | Туман (шаҳар) бюджети, инвестиция дастури ва инфратузилма лойиҳаларини маҳалла буюртмаси асосида ишлаб чиқиш. | Қуйидагиларни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш: туман (шаҳар) бюджетида инфратузилмани яхшилаш учун назарда тутиладиган маблағлар ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳаларни, инвестиция дастури ва бошқа инфратузилма лойиҳаларини шакллантиришда маҳаллаларнинг талаб ва эҳтиёжларини устувор равишда белгиловчи аниқ мезонларни тасдиқлаш; тасдиқланган мезонлар асосида лойиҳа паспортларини тайёрлаш тартибини белгилаш; инвестиция дастури ва инфратузилма лойиҳаларини шакллантиришда маҳалла буюртмасининг устуворлигини белгилаш. | 2026 йил декабрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Кудратов), Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси (Кудбиев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари |
VII. Ўзбекистоннинг тинчлик, дўстлик ва бағрикенглик диёри сифатидаги нуфузини юксалтириш — масъул В.В. Махмудов, А.Х. Камилов, М.М. Камилов, О.Д. Давлатов | ||||
27. | Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш. | Амалий чора-тадбирлар. Бунда: миллий маданий марказлар ва конфессиялар билан доимий мулоқотни йўлга қўйиш; «Дўстлик» фестивалини ўтказиш; бағрикенглик ҳафталигини ўтказиш; миллий маданий марказлар форумини ўтказиш; ёшлар учун маърифий дастурларни амалга ошириш. | 2026 — 2030 йиллар | Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита (Сариев), Дин ишлари бўйича қўмита (Тошбоев), Маданият вазирлиги (Назарбеков) |
28. | Очиқ ва прагматик, кўп қиррали, вазмин ҳамда мувозанатли ташқи сиёсатни, жумладан иқтисодий дипломатияни изчил давом эттириш. | Амалий чора-тадбирлар. Бунда: асосий хорижий шериклар билан икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорлик платформалари салоҳиятини тўла ишга солиш; дунёнинг етакчи давлатлари билан стратегик шериклик муносабатлар тизимини такомиллаштириш; Марказий Осиёда минтақавий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, «Марказий Осиё+» форматлари фаолиятини кенгайтириш; устувор бозорлар ва шериклар кесимида экспортни қўллаб-қувватлаш, инвестиция ҳамда технологияларни жалб қилиш; транспорт дипломатияси бўйича элчихоналар KPIни белгилаш. | Доимий | Ташқи ишлар вазирлиги (Саидов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Кудратов), Транспорт вазирлиги (Маҳкамов), хориждаги дипломатик ваколатхоналар |
29. | 2027 — 2030 йилларда Қўшилмаслик ҳаракатига раислик доирасида ташкилот фаолияти самарадорлигини ошириш ташаббусларини илгари суриш. | Амалий чора-тадбирлар. Бунда: раислик концепцияси ва тадбирлар тақвимида кўрсатилган вазифаларни ўз вақтида амалга ошириш; аъзо давлатлар билан ташаббусларни келишиш; саммит ва вазирлар учрашувларига пухта тайёргарлик кўриш ҳамда уларни амалий жиҳатдан самарали ўтказиш. | 2027 — 2030 йиллар | Ташқи ишлар вазирлиги (Саидов), масъул вазирлик ва идоралар |
30. | Афғонистон бўйича конструктив сиёсатни изчил давом эттириш. | Савдо-иқтисодий, транспорт-логистика, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда гуманитар ҳамкорликни жадал суръатларда олиб бориш. | Доимий | Ташқи ишлар вазирлиги (Саидов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Кудратов), Транспорт вазирлиги (Махкамов), Энергетика вазирлиги (Ходжаев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Абдураҳмонов), Сув хўжалиги вазирлиги (Хамраев), тегишли идоралар |