1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрида қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини вақтинча сақлаб туриш жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрида қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини вақтинча сақлаб туриш жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаш тартибини ҳамда ушбу хизматларни кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларини очиқ танлов асосида аниқлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги учун ваколатли давлат органлари томонидан ушланган транспорт воситаларини (кейинги ўринларда — ушланган транспорт воситалари) транспорт воситаларини вақтинча сақлаб туриш жойларига (кейинги ўринларда — жарима майдончаси) олиб келиш, жойлаштириш, сақлаш, ҳисобини юритиш ва олиб чиқишга рухсат бериш Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими «Жарима майдончаси» модули (кейинги ўринларда — «Жарима майдончаси» модули) орқали электрон тарзда амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушланган транспорт воситаларини жарима майдончасидан чиқариб юбориш бўйича рухсатнома фақат маъмурий ишни кўриб чиқувчи орган ёки ижро органининг мансабдор шахслари томонидан «Жарима майдончаси» модули орқали QR-код билан тасдиқланади ва электрон тарзда транспорт воситаси ҳайдовчисига юборилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушланган транспорт воситаларини транспорт воситаларини вақтинча сақлаб туриш хизматларини (кейинги ўринларда — сақлаб туриш хизматлари) кўрсатувчи юридик шахсларнинг ахборот тизимлари «Жарима майдончаси» модулига интеграция қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сақлаб туриш хизматларини кўрсатувчи юридик шахсларнинг пул айланмалари тўғрисида маълумотлар «Жарима майдончаси» модули орқали автоматик тарзда солиқ органларига юборилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жарима майдончаларида олти ойдан ортиқ муддат давомида сақланаётган транспорт воситалари, талаб қилинмаган транспорт воситалари реестрига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар «Жарима майдончаси» модулининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушланган, жарима майдончасига жойлаштирилган ҳамда олиб чиқишга рухсат берилган транспорт воситаларининг ягона электрон рўйхати ва ҳисобини юритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт воситаларини жарима майдончасидан олиб чиқиш учун барча тўловларни (ҳуқуқбузарлик учун жарималар, жарима майдончасида сақланганлик учун тўловлар ва бошқа мажбурий тўловлар) электрон шаклда тўлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушланган транспорт воситаларини жарима майдончасидан олиб чиқишга QR-код билан тасдиқланган электрон рухсатномани Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали шакллантириш ва сақлаб туриш хизматларини кўрсатувчи юридик шахсларга «Жарима майдончаси» модули орқали электрон тарзда тақдим этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ички ишлар вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Тошкент шаҳрида 2026 йил 1 октябрдан 2034 йил 31 декабргача бўлган муддатга тажриба тариқасида сақлаб туриш хизматларини кўрсатувчи юридик шахсларни очиқ танлов асосида «Жарима майдончаси» модули орқали электрон тарзда Тошкент шаҳрида қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини вақтинча сақлаб туриш жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаб туриш хизматларини кўрсатувчи юридик шахсларни очиқ танлов асосида танлаб олиш бўйича идоралараро комиссия (кейинги ўринларда — ҳудудий идоралараро комиссия) томонидан танлаб олиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагилар ҳудудий идоралараро комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
танловга қўйиладиган ҳудудлар рўйхатини тайёрлаш, танлов предметини ҳамда вақтини танлов ўтказилишидан камида ўн беш кун олдин «Жарима майдончаси» модулига киритиш ва бу ҳақида оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
танлов қатнашчилари томонидан келиб тушган таклифларни «Жарима майдончаси» модули орқали баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
баҳолаш натижаларига кўра, ғолибни аниқлаш ва танлов натижаларини расмий веб-сайтга жойлаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрида қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини вақтинча сақлаб туриш жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаб туриш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрида қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини вақтинча сақлаб туриш жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаб туриш хизматларини кўрсатувчи юридик шахсларни очиқ танлов асосида танлаб олиш бўйича идоралараро комиссия намунавий таркиби 2-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрида қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини вақтинча сақлаб туриш жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаб туриш хизматларини кўрсатувчи юридик шахсларни очиқ танлов асосида танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрида қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини вақтинча сақлаб туриш хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ички ишлар вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сақлаб туриш хизматларини кўрсатувчи юридик шахсларни танловда қатнашиш учун аризалар ЯИДХП орқали қабул қилиниши таъминлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳри ҳокимлиги билан биргаликда сақлаб туриш хизматларини кўрсатувчи юридик шахсларни ҳудудий идоралараро комиссия томонидан «Жарима майдончаси» модулида очиқ танлов асосида танлаб олиш имкониятини яратсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда «Жарима майдончаси» модулини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ транспорт воситаларини ушлаш ваколатига эга бўлган давлат органларининг ахборот тизимларига интеграция қилинишини ҳамда ишга туширилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Жарима майдончаси» модулини солиқ органларининг ахборот тизимига интеграция қилинишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талаб қилинмаган транспорт воситалари реестри юритилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жарима майдончасига жойлаштирилганига беш йилдан ортиқ бўлган, мазкур транспорт воситасининг эгаси (эгасининг вакили) томонидан олиб кетилмаган транспорт воситаларини хатловдан ўтказсин, хатлов натижаларига кўра уларни эгасиз деб эътироф этиш тўғрисида белгиланган тартибда судга мурожаат қилинишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Тошкент шаҳри ҳокимлиги Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 1 октябрга қадар ушбу қарорда белгиланган талабларга мувофиқ сақлаб туриш хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар билан тузилган шартномаларга ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгиловчи қўшимча келишувлар тузилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2034 йил 1 декабрга қадар мазкур қарорга асосан амалга ошириладиган тажриба натижаларидан келиб чиқиб, унинг ижобий ва салбий жиҳатларини инобатга олган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 5-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов, ички ишлар вазири А.А. Ташпулатов ҳамда Тошкент шаҳри ҳокими Ш.Б. Умурзаков зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 22 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
508-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 сентябрдаги 508-сон қарорига 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрида қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини вақтинча сақлаб туриш жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаб туриш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Тошкент шаҳрида қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини вақтинча сақлаб туриш жойларига олиб келиш (эвакуация қилиш), жойлаштириш ва сақлаб туриш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ваколатли давлат органи — қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ транспорт воситаларини ушлаб туриш ва уларни жарима майдончасига жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш ваколатига эга бўлган давлат органлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вақтинча сақлаб туриш жойлари — қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини олиб келиш (эвакуация қилиш), жойлаштириш ва вақтинча сақлаб туриш учун мўлжалланган махсус ҳудуд (кейинги ўринларда — жарима майдончаси);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Жарима майдончаси» модули — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими «Жарима майдончаси» модули (кейинги ўринларда — «Жарима майдончаси» модули);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушланган транспорт воситалари — қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ваколатли давлат органининг қарори асосида ҳаракатланиши чекланган, ушлаб турилган, шунингдек, йўл ҳаракати қоидаларини бузиш натижасида ҳайдовчиси ҳозир бўлмаган ёки ҳуқуқбузарликни бартараф этиш имкони бўлмаган ҳолларда жарима майдончасига жойлаштирилган транспорт воситалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизмат кўрсатувчи юридик шахс — ушланган транспорт воситаларини вақтинча сақлаб туриш жойларига олиб келиш (эвакуация қилиш), жойлаштириш ва сақлаб туриш хизматларини кўрсатувчи юридик шахс (кейинги ўринларда — хизмат кўрсатувчи юридик шахс).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Транспорт воситаларини вақтинча сақлаб туриш жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаб туриш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ваколатли давлат органи томонидан транспорт воситасини жарима майдончасига жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинганда, бу ҳақда «Жарима майдончаси» модули орқали тегишли давлат органларига, шунингдек, хизмат кўрсатувчи юридик шахсларга хабар юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушланган транспорт воситаларини жарима майдончасига олиб келиш (эвакуация қилиш), жойлаштириш ва сақлаб туриш билан боғлиқ маълумотларнинг электрон ҳисоби «Жарима майдончаси» модулида юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жарима майдончасига жойлаштирилган транспорт воситаларининг киритилиши, сақланиши ва чиқариб юборилиши «Жарима майдончаси» модулига интеграция қилинган видеокузатув камералари орқали доимий назорат қилинади ҳамда электрон тарзда қайд этиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қидирувдаги ва ушлашга берилган транспорт воситаси ушланганда, шунингдек, йўл ҳаракати қоидаларини бузган транспорт воситасининг ҳайдовчиси ҳозир бўлмаганда дарҳол ҳудудий ички ишлар органининг навбатчилик қисмига «Жарима майдончаси» модули орқали хабар берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тезкор навбатчи транспорт воситаси эгасини ёки унинг вакилини аниқлаш чораларини кўради ҳамда транспорт воситаси ушланганлиги ва жарима майдончасига олиб кетилаётгани (эвакуация қилинаётгани) тўғрисида уларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ваколатли давлат органи томонидан транспорт воситасини жарима майдончасига жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, бу ҳақидаги хабар «Жарима майдончаси» модули орқали, ушлаш жойига энг яқин бўлган хизмат кўрсатувчи юридик шахсга, шунингдек, тегишли давлат органларининг навбатчилик қисмларига юборилади. Мазкур юридик шахс хабарни олганидан сўнг транспорт воситасини эвакуация қилиш учун махсус техника воситасини (эвакуатор, манипулятор) ушлаш жойига дарҳол юбориш чораларини кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хизмат кўрсатувчи юридик шахслар ваколатли давлат органининг қарори асосида ушланган транспорт воситаларини ҳайдовчиси иштирокисиз жарима майдончасига эвакуация қилиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ваколатли давлат органи ўз ваколатлари доирасида ушланган транспорт воситасининг ҳайдовчисини ушбу транспорт воситасини бошқаришдан четлатиш юзасидан зарур чораларни кўради, шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани ёки транспорт воситаси ушланганлиги тўғрисидаги қарорни расмийлаштиради, ушланган транспорт воситаси жарима майдончасига жойлаштирилган тақдирда ундаги мол-мулк рўйхатини ўз ичига оладиган далолатномани тузади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўл ҳаракати қоидаларини бузиш натижасида ҳайдовчиси ҳозир бўлмаган ёки ҳуқуқбузарликни бартараф этиш имкони бўлмаган ҳолларда, транспорт воситасини жарима майдончасига жойлаштириш лозим бўлганда транспорт воситасининг ташқи кўриниши кўздан кечирилади ва бу ҳақида далолатнома расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Далолатнома нусхалари чора қўлланилган шахсга, шунингдек, хизмат кўрсатувчи юридик шахснинг масъул ходимига топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Хизмат кўрсатувчи юридик шахснинг ушланган транспорт воситасини жарима майдончасига олиб келиш (эвакуация қилиш) учун масъул бўлган ходими:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушланган транспорт воситасини жарима майдончасига жойлаштириш мақсадида уни қабул қилиш учун ёнида хизмат гувоҳномасига ҳамда юридик шахс томонидан берилган транспорт воситаларини ташиш (эвакуация қилиш) ҳуқуқини берувчи ишончномага эга бўлиши керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома ёки транспорт воситасини ушлаш тўғрисидаги қарор асосида қабул қилиш-топшириш далолатномасини тузади ва конструкциясида кириш жойлари назарда тутилган қисмларнинг (эшиклар, юкхона, капот, бензин баки қопқоғи ва бошқалар) сурғучланганини текширади, ушланган транспорт воситасини кўздан кечиради ҳамда уни ваколатли давлат органидан қабул қилиб олади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушланган транспорт воситасини жарима майдончасига олиб келиш (эвакуация қилиш) ва унга жойлаштириш чораларини кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун ушланган транспорт воситасининг ҳайдовчиси (эгаси ёки эгасининг вакили) транспорт воситасини махсус техника воситасига (оддий ёки кран-манипуляторли эвакуаторга) юклаш ишлари бошлангунга қадар ҳозир бўлиб, ҳуқуқбузарликни бартараф этган тақдирда, транспорт воситасини жарима майдончасига олиб кетиш (эвакуация қилиш) амалга оширилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатли давлат органининг қарори асосида ҳаракатланиши чекланган ёки йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун ушланган транспорт воситаси махсус техника воситасига (оддий ёки кран-манипуляторли эвакуаторга) қисман ёки тўлиқ юкланганда ушбу транспорт воситасининг ҳайдовчиси (эгаси ёки эгасининг вакили) ҳозир бўлган тақдирда, ушланган транспорт воситасини жарима майдончасига олиб кетиш (эвакуация қилиш) тўхтатилмайди ҳамда белгиланган тартибда давом эттирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ транспорт воситасини бошқаришдан четлаштириш назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларга тегишли транспорт воситалари фақат махсус техника воситалари (эвакуатор, манипулятор) ёрдамида жарима майдончасига олиб келиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур транспорт воситалари ваколатли давлат органи томонидан мустақил равишда жарима майдончасига олиб келиниши тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ушланган транспорт воситаларини қабул қилиш байрам ва дам олиш кунларидан қатъий назар узлуксиз амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушланган транспорт воситаси жарима майдончасига олиб келинганидан сўнг, унинг эгаси ёки ишончнома асосида бошқариш ваколатига эга бўлган шахснинг белгиланган тартибдаги мурожаати асосида, транспорт воситасига тегишли калит (пульт) ва бошқа жиҳозлар (агар улар транспорт воситаси билан бирга топширилган бўлса) унга қайтариб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушланган транспорт воситасининг эгасига ёки ишончнома асосида бошқариш ваколатига эга бўлган шахсга «Жарима майдончаси» модули орқали жарима майдончасида сақланаётган транспорт воситасини реал вақт режимида кузатиб бориш имконияти яратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Жарима майдончасидаги ушланган транспорт воситаси олдига, унинг эгаси ёки эгасининг вакили келишига, ушланган транспорт воситасини жарима майдончасига жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилган ваколатли давлат органи хабардор қилинганидан сўнг, жарима майдончасининг масъул ходими иштирокида рухсат берилади ҳамда бу ҳақида «Жарима майдончаси» модулига ташриф буюрувчилар тўғрисидаги маълумот киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ушланган транспорт воситасини сақлаб туриш муддати, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома ёки транспорт воситасини ушлаш тўғрисида қарор асосида уни махсус техника воситасига (эвакуаторга) жойлаштирилган пайтдан бошлаб суткаларда ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ушланган транспорт воситасини ушлаб туриш сабаблари бартараф этилгандан кейин жарима майдончасидан олиб чиқишга «Жарима майдончаси» модули орқали рухсат берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда транспорт воситасини жарима майдончасидан чиқариб юбориш бўйича рухсатнома фақат маъмурий ишни кўриб чиқувчи органнинг мансабдор шахслари томонидан «Жарима майдончаси» модули орқали расмийлаштирилиб, QR-код билан тасдиқланади ва электрон тарзда транспорт воситаси ҳайдовчисига ҳамда сақлаб туриш хизматларини кўрсатувчи юридик шахсга «Жарима майдончаси» модули орқали бир иш кунида юборилади, бунда транспорт воситаси ҳайдовчисининг телефон рақамига қисқа хабар (SMS) жўнатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ушланган транспорт воситасининг ҳайдовчиси (эгаси, эгасининг вакили) томонидан хизмат кўрсатувчи юридик шахсга ушланган транспорт воситасини жарима майдончасига олиб келиш (эвакуация қилиш) ва сақлаб туриш учун белгиланган тўлов тўлангандан кейин «Жарима майдончаси» модули орқали берилган рухсатнома асосида транспорт воситаси жарима майдончасидан чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Жарима майдончаси» модули орқали расмийлаштирилмаган рухсатномалар асосида ушланган транспорт воситасини жарима майдончасидан чиқариб юбориш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатли давлат органи томонидан қабул қилинган қарор бекор қилинган тақдирда, транспорт воситаси, мазкур қарорни бекор қилиш тўғрисидаги ҳужжат асосида жарима майдончасидан чиқариб юборилади. Бунда ҳайдовчи томонидан сарфланган харажатлар маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ваколатли давлат органининг маблағлари ҳисобидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушланган транспорт воситасини олиб келиш (эвакуация қилиш) ва сақлаб туриш бўйича кўрсатилган хизматлар учун харажатлар ҳайдовчига нисбатан ноқонуний равишда қарор ёки баённома расмийлаштирган ходимдан белгиланган тартибда регресс тартибида ундирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушланган транспорт воситасини жарима майдончасидан чиқариш байрам ва дам олиш кунларидан қатъий назар узлуксиз давомида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Жарима майдонига олиб келинган транспорт воситаларининг сони, сақлаб туриш муддатлари, уларни олиб келиш ва сақлаб туриш бўйича кўрсатилган хизматлар учун амалга оширилган тўловлар тўғрисида маълумотлар (ҳисоботлар) «Жарима майдончаси» модули орқали юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ташиш (эвакуация) пайтида ушланган транспорт воситасига етказилган зарар, агар у хизмат кўрсатувчи юридик шахснинг айби билан етказилган бўлса, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ушбу хизмат кўрсатувчи юридик шахс ҳисобидан қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Қабул қилиш-топшириш далолатномаси асосида транспорт воситаси хизмат кўрсатувчи юридик шахснинг масъул ходимига топширилгунга қадар, транспорт воситасининг сақланиши учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тегишли ваколатли давлат органи масъул ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ушланган транспорт воситаси жарима майдончасига жойлаштирилгандан кейин унинг сақланиши учун хизмат кўрсатувчи юридик шахс жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушлаб туриш сабаблари тўлиқ бартараф этилмасдан туриб транспорт воситасини чиқариб юбориш ёки ундан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг олдини олиш юзасидан назорат тадбирлари «Жарима майдончаси» модули орқали, шунингдек, Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ходимлари томонидан бевосита жойига чиққан ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ходимлари томонидан транспорт воситасини жарима майдончасидан чиқариб юбориш ёки ундан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини жойга чиққан ҳолда назорат қилиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ушбу Низом талабларининг бажарилишини назорат қилиш «Жарима майдончаси» модули орқали транспорт воситаларини ушлаб туриш ваколати берилган давлат органлари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 сентябрдаги 508-сон қарорига 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрида қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини вақтинча сақлаб туриш жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаб туриш хизматларини кўрсатувчи юридик шахсларни очиқ танлов асосида танлаб олиш бўйича идоралараро комиссиянинг намунавий
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лавозим бўйича
—
Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари, комиссия раиси
Лавозим бўйича
—
Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ бошлиғи, комиссия раисининг ўринбосари
Лавозим бўйича
—
Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси бошлиғи, комиссия раисининг ўринбосари
Лавозим бўйича
—
Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи, комиссия раисининг ўринбосари
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси бошлиғи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 сентябрдаги 508-сон қарорига 3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрида қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини вақтинча сақлаб туриш жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаб туриш хизматларини кўрсатувчи юридик шахсларни очиқ танлов асосида танлаб олиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Тошкент шаҳрида қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини (кейинги ўринларда — транспорт воситалари) вақтинча сақлаб туриш жойларига (кейинги ўринларда — сақлаб туриш жойлари) олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаб туриш хизматларини кўрсатувчи юридик шахсларни очиқ танлов (кейинги ўринларда — танлов) асосида электрон тарзда танлаб олиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Транспорт воситаларини сақлаб туриш жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаб туриш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга оширишда қонунчилик ҳужжатлари талабларига тўлиқ риоя этилишини таъминлаш имкониятига эга бўлган юридик шахсларни аниқлаш танлов ўтказишнинг мақсади ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аффилланганлик хусусиятига эга алоқалар — тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ёки жисмоний шахсларнинг бир-бирлари фаолиятига таъсир кўрсатиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ваколатли орган — қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини вақтинча сақлаб туриш жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаб туриш хизматларини ташкил этиш ва ушбу хизматларни кўрсатувчи ташкилотлар билан шартномалар тузиш ваколатига эга бўлган давлат органи (Тошкент шаҳар ҳокимлиги);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоралараро комиссия — ваколатли орган ҳузурида ташкил этиладиган, қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини вақтинча сақлаб туриш жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаб туриш хизматларини кўрсатувчи юридик шахсларни аниқлаш бўйича очиқ танлов ўтказиш, иштирокчиларни баҳолаш ва ғолибни аниқлаш билан шуғулланувчи коллегиал орган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабгор — таклиф этилган шартларда танловда қатнашиш ниятини маълум қилган юридик шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
танлов таклифлари — танлов қатнашчисининг транспорт воситаларини сақлаб туриш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга оширишда қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
танлов предмети — транспорт воситаларини сақлаб туриш жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаб туриш хизматларини кўрсатишга бўлган ҳуқуқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
танлов ғолиби — танлов якунларига кўра таклифи энг мақбул деб топилган қатнашчи.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Танлов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими «Жарима майдончаси» модули (кейинги ўринларда — «Жарима майдончаси» модули) орқали ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрида қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини вақтинча сақлаб туриш жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаб туриш хизматларини кўрсатувчи юридик шахсларни очиқ танлов асосида танлаб олиш бўйича идоралараро комиссия (кейинги ўринларда — идоралараро комиссия) танловни «Жарима майдончаси» модули орқали ташкил этиш ва ўтказиш учун масъул ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт воситаларини сақлаб туриш хизматларини кўрсатиш соҳасида рақобат муҳитини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунийлик, очиқлик, шаффофлик ва баҳолашнинг холислиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизмат кўрсатувчиларнинг танлов ҳужжатларида қайд этилган ягона талаблар асосида рақобатлашиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлом рақобат учун шарт-шароитларнинг тенглиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
танловларни фақат «Жарима майдончаси» модули орқали электрон тарзда ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
танловда белгиланган талабларга энг тўлиқ жавоб берадиган хизмат кўрсатувчини ғолиб деб топиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Танлов очиқ ҳисобланади ва унда Ўзбекистон Республикасида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган ҳар қандай юридик шахс қатнашиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Танловда иштирок этиш учун иштирокчиларнинг мулк мажмуаси ваколатли орган томонидан танлов ҳужжатларида белгиланган транспорт воситалари учун минимал сақлаб туриш жойлари умумий сонининг камида 20 фоизини қамраб олиши, шунингдек, белгиланган талабларга тўлиқ мувофиқ бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қуйидаги талабгорларнинг танловда иштирок этишига йўл қўйилмайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт воситаларининг вақтинча сақлаб туриш жойларини жойлаштириш ва жиҳозлаш бўйича ваколатли орган томонидан белгиланган меъёрий талабларга мувофиқ талаб этиладиган сақлаб туриш жойлари сонига эга бўлмаган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган энг кам миқдордан кам бўлган мулкий мажмуалари ва (ёки) ваколатли орган томонидан белгиланган энг кам сондан кам бўлган махсус техника воситалари (оддий ва кран-манипуляторли эвакуаторлар) бўлган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топилган ёки тугатиш босқичида бўлган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мол-мулки хатланган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёлғон ёки сохта маълумотлар тақдим этган талабгорлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ваколатли органнинг танловни ташкил этиш ва ўтказиш доирасидаги асосий ваколатлари қуйидагилар ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабгорларнинг мулк мажмуаларидаги (эгалик ҳуқуқи ёки ижара асосида) транспорт воситаларини сақлаб туриш жойларининг минимал сонидан, шунингдек, бу жойларнинг камида 20 фоизи жойлаштириш ва жиҳозлаш бўйича техник талабларга мувофиқ бўлишидан ҳамда талабгор мулкида бўлиши лозим бўлган махсус техника воситалари (оддий ва кран-манипуляторли эвакуаторлар) минимал сонидан, шунингдек, тегишлилиги бўйича ҳудуднинг маъмурий-ҳудудий бўлинишининг жойлашишидан келиб чиққан ҳолда транспорт воситаларини сақлаб туриш хизматларини кўрсатувчилар сонини аниқлаш бўйича қарорлар қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўтказиладиган танлов тўғрисидаги эълонларни «Жарима майдончаси» модулига ҳамда оммавий ахборот воситаларига жойлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
танлов ғолибига ушланган транспорт воситаларини вақтинча сақлаб туриш жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаб туриш хизматларини кўрсатиш ҳуқуқини тасдиқловчи QR-код (матрик штрихли код) қўйилган электрон гувоҳномалар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
танлов ғолиби билан шартнома тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт воситаларини сақлаб туриш хизматлари кўрсатилишини назорат қилиш ва мониторингини олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартнома шартларига амал қилмаслик ҳолатлари юзасидан далолатномаларни расмийлаштириш ва шартнома шартларига мувофиқ қонуний чораларни кўриш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Тегишли ҳудуд транспорт воситаларини сақлаб туриш хизматларини кўрсатувчисиз қолган ҳолатда навбатдаги танлов натижалари эълон қилингунга қадар ушланган транспорт воситалари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларига тегишли жойларда вақтинча сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Тегишли ҳудуд қуйидаги ҳолларда транспорт воситаларини сақлаб туриш хизматларини кўрсатувчисиз қолган деб ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт воситаларини сақлаб туриш хизматларини кўрсатиш бўйича тузилган шартнома муддатидан олдин бекор қилинганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
танловда талабгорлардан бирорта ҳам таклиф келиб тушмаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
танлов натижаларига кўра ғолиб аниқланмаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
танлов ғолиби шартнома тузишдан бош тортганда ёки белгиланган муддатда шартнома тузмаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сақлаб туриш хизматини кўрсатувчининг фаолияти белгиланган тартибда тўхтатилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фавқулодда ҳолатлар, табиий офатлар ёки бошқа енгиб бўлмас куч (форс-мажор) ҳолатлари оқибатида хизмат кўрсатиш имконияти мавжуд бўлмаганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Идоралараро комиссия фаолиятини ташкил этиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Танлов доимий асосда ишлайдиган идоралараро комиссияси томонидан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Идоралараро комиссия аъзолари сони қоида тариқасида 11 кишидан иборат бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Идоралараро комиссияга Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли ўринбосари бошчилик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Идоралараро комиссия, заруриятга кўра, комиссия раиси, шунингдек, унинг аъзолари тақдимига биноан, олти ойда камида бир марта чақирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Идоралараро комиссия:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
танловни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади, танлов тўғрисидаги эълонни «Жарима майдончаси» модулида жойлаштириш муддатларини, танлов таклифларини тақдим этишнинг бошланиш ва тугаш санаси ҳамда вақтини, шунингдек, уларни кўриб чиқиш санаси ва вақтини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабгорлар томонидан «Жарима майдончаси» модули орқали тақдим этилган танлов таклифларини кўриб чиқади, уларнинг танлов ҳужжатларида назарда тутилган талабларга (ҳужжатларнинг тўлиқлиги, тўғри расмийлаштирилгани) мувофиқлигини текширади, танлов таклифларини белгиланган мезонлар асосида баҳолайди ҳамда танлов натижалари бўйича баённомани тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарурият бўлганда, танлов таклифларини баҳолаш учун мустақил экспертларни (маслаҳатчиларни) жалб этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомда назарда тутилган ҳолатларда, янги танлов ўтказган ҳолда, транспорт воситаларини сақлаб туриш бўйича хизматлар кўрсатиш ҳуқуқини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоралараро комиссияга юкланган вазифаларни ҳал этиш учун зарур бўлган бошқа функцияларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Идоралараро комиссия қарорлари, агар мажлисда унинг аъзоларининг камида тўртдан уч қисми ҳозир бўлганда ваколатли ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Идоралараро комиссия аъзоларининг ярмидан кўпи қарорни ёқлаб овоз берган тақдирда, қарор қабул қилинган деб ҳисобланади. Овозлар сони тенг бўлиб қолганда, комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарорлар идоралараро комиссиянинг мажлисда қатнашадиган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда комиссия раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Идоралараро комиссия қарорлари баённома билан расмийлаштирилади ҳамда комиссия мажлиси ўтказилган кундан бошлаб уч иш куни ичида «Жарима майдончаси» модули орқали танлов иштирокчиларига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Идоралараро комиссия фаолиятини ташкил этиш Тошкент шаҳар ҳокимлиги қарори билан белгиланадиган ишчи органга юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Идоралараро комиссиянинг ишчи органи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
танлов ҳужжатларини (жумладан, танловга қўйиладиган ҳудудлар рўйхатини) тайёрлайди, танлов ўтказилишидан камида ўттиз кун олдин танлов предметини, унинг асосий шартларини, уни ўтказиш тартиби, шу жумладан, танлов қатнашчилари томонидан ҳужжатларни расмийлаштириш тартибини оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоралараро комиссия фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлайди, комиссия аъзоларини мажлис ўтказилиши тўғрисида хабардор қилади ҳамда танловни ўтказиш билан боғлиқ бошқа ташкилий чора-тадбирларни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
танлов иштирокчилари томонидан «Жарима майдончаси» модули орқали тақдим этилган танлов таклифларининг қабул қилиниши, рўйхатга олиниши ва сақланишини ҳамда уларнинг мазмуни идоралараро комиссия томонидан кўриб чиқилгунга қадар махфийлигини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоралараро комиссия томонидан жалб этиладиган экспертлар ва маслаҳатчиларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Танловни ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ушланган транспорт воситаларини вақтинча сақлаб туриш жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаб туриш хизматларини кўрсатиш юзасидан танлов ташкил этиш ва ҳужжатларни расмийлаштириш жараёни ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ваколатли орган ўз ташаббуси билан ёки жисмоний ва юридик шахсларнинг таклифлари асосида танловга қўйиладиган ҳудудлар рўйхатини тайёрлайди, танлов предметини ва вақтини танлов ўтказилишидан камида ўттиз кун олдин «Жарима майдончаси» модулига киритади ва бу ҳақида оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Танловда қатнашиш учун таклифлар танлов қатнашчилари томонидан «Жарима майдончаси» модули орқали тақдим этилади ва бу маълумотлар танлов қатнашчилари ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар очиқ ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Танлов қатнашчилари томонидан танлов таклифларини тақдим этиш муддати танлов эълон қилинган кундан бошланиб, ўн беш иш кунини ташкил этади ва «Жарима майдончаси» модулида кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Танлов таклифлари белгиланган муддат якунлангандан кейин қабул қилинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Танлов қатнашчиси танлов таклифларини бериш муддати тугагунига қадар берилган танлов таклифини қайтариб олишга ёки унга ўзгартиришлар киритишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Танлов қатнашчилари танлов бўйича белгиланган талабларни «Жарима майдончаси» модули орқали электрон тарзда юклаб олишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. «Жарима майдончаси» модулида танлов ўтказилгунга қадар танлов қатнашчилари томонидан юборилган таклифларни кўриш имконияти бўлмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Транспорт воситаларини вақтинча сақлаб туриш жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаб туриш хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар тўғрисидаги маълумотлар очиқ маълумот ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Танлов таклифларининг мазмуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Танлов таклифларида қуйидаги талаблар ва маълумотлар бўлиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабгор эгалигидаги (мулк ёки ижара ҳуқуқи асосида) мулкий мажмуаларда жойлашган, транспорт воситаларини сақлаб туриш учун мўлжалланган, жойлаштириш ва жиҳозлаш бўйича техник талабларга жавоб берадиган транспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойларидаги транспорт воситаларини сақлаб туриш жойлари сони ҳамда бир транспорт воситасини сақлаб туриш учун таклиф этилаётган майдон ҳажми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сақлаб туриш хизматларини кўрсатиш вақтида транспорт воситаларини сақлаб туриш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сақлаб туриш хизматларини кўрсатиш қиймати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабгорнинг мулк эгалигида бўлган, транспорт воситасини сақлаб туриш жойига ўз вақтида олиб келишни таъминлаш учун мўлжалланган махсус техника воситалари (оддий ва кран-манипуляторли эвакуаторлар) мавжудлиги ва уларнинг сони;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушланган транспорт воситаларини вақтинча сақлаб туриш учун мўлжалланган жойнинг тури (ёпиқ бинода ёки очиқ майдонда жойлашганлиги);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушланган транспорт воситаларини вақтинча сақлаб туриш жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаб туриш хизматларини кўрсатиш фаолиятига қўйиладиган талабларга риоя этиш имконияти мавжудлигини тасдиқловчи бошқа маълумотлар ва ҳужжатлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Танлов қатнашчилари танлов таклифларининг барча бандларига доир ҳаққоний, тўлиқ ва батафсил ахборотларни юборишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Танлов таклифларини баҳолаш ва ғолибни аниқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Танлов қатнашчилари томонидан танлов бўйича келиб тушган таклифлар «Жарима майдончаси» модули орқали баҳоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Танлов таклифларини баҳолаш ва ғолибни аниқлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) битта транспорт воситасининг тўхташ жойи учун тавсия этилаётган майдон учун — ҳисобланган даражадагидан (25 кв метр) ортиқ бўлган ҳар бир пункт учун ортиб борувчи коэффициент қўлланган ҳолда, 5 балли тизим бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) сақлаб туриш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирлар учун — 10 балли тизим бўйича. Баҳолаш қуйидаги тарзда амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бинолар билан тўхтаб туришга қўйилган транспорт воситаси оралиғидаги норматив бўйича ёнғин хавфсизлиги масофасини (6 метр) таъминлаганлик учун — 5 балл. Ёнғинга қарши нормативдан ортиқ масофа (6 метрдан ортиқ) таъминланган тақдирда, ёнғинга қарши масофанинг оширилган ҳар бир метри учун ортиб борувчи коэффициент қўлланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўхташ жойлари меъёрий ҳужжатлар асосида ташқи ёнғинга қарши сув таъминоти тизими таъминлаганлиги учун — 5 балл. Тўхташ жойидан ёнғин гидрантигача бўлган масофа камайтирилган тақдирда масофанинг ҳар бир метри учун ортиб борувчи коэффициент қўлланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) талабгор эгалигидаги (мулк ёки ижара ҳуқуқи асосида) мулкий мажмуаларда жойлашган, транспорт воситаларини сақлаб туриш учун мўлжалланган тўхтаб туриш жойларида жойлаштириш ва жиҳозлаш бўйича техник талабларга мувофиқ келадиган сақлаб туриш жойлари сони учун — ваколатли орган томонидан белгиланган энг кам миқдордан ҳар бир фоизга ортиши учун кўпайтирувчи коэффициент қўлланган ҳолда 10 баллик тизим бўйича баҳоланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) махсус техника воситаларининг (оддий ва кран-манипуляторли эвакуаторлар) мавжудлиги учун — ваколатли орган томонидан белгиланган энг кам миқдордан ҳар бир фоизга ортиши учун кўпайтирувчи коэффициент қўлланган ҳолда 35 баллик тизим бўйича баҳоланади. Баҳолаш қуйидаги тарзда амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оддий эвакуаторлар — 5 балл;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кран-манипуляторли эвакуаторлар — 30 балл;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) транспорт воситаларини сақлаб туриш учун мўлжалланган жой шаҳарнинг чекка ҳудудида жойлаштирилиши — 30 балл.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қатнашчи танлов таклифларининг якуний баҳоси юқорида санаб ўтилган кўрсаткичлар бўйича балларни қўшиш йўли билан аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таклифлари энг юқори баллар сонини олган қатнашчи танлов ғолиби деб эътироф этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Баҳолаш натижаларига кўра бир нечта қатнашчи тенг баллар олган бўлса, у ҳолда ғолиб тенг баллар олган қатнашчиларнинг танлов таклифларидаги қуйидаги мезонлардан келиб чиқиб аниқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган талаблардан қўшимча жиҳозлар ва транспорт воситаларини сақлаб туриш учун шароитлар (транспорт воситаларини қуёш, ёмғир-қордан сақлаш учун шароит яратилган ҳолатига қараб) яратилганлигига қараб;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушланган транспорт воситаларини сақлаб туриш жойларида махсус транспорт воситаларининг (оддий ва кран-манипуляторли эвакуаторлар) ишлаб чиқарилган йилига қараб;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушланган транспорт воситаларини сақлаб туриш жойларининг сиғимига қараб;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
катта габаритли транспорт воситаларини сақлаб туриш учун имкониятнинг мавжудлигига қараб таклифлар қайта кўриб чиқилиб, ғолиб аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Агар танлов давомида фақат бир нафар қатнашчидан таклиф келиб тушса, унинг танлов таклифлари қўйилаётган талабларга мувофиқ бўлганда мазкур қатнашчи ғолиб деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар қатнашчининг таклифлари қўйилаётган талабларга мувофиқ бўлмаса, «Жарима майдончаси» модули томонидан рад этилади ва такрорий танлов ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Танлов натижалари бўйича маълумотлар ваколатли органнинг расмий веб-сайтига танлов ўтказилиб, баҳолангандан кейин дарҳол жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Танлов ғолибининг таклифлари ваколатли органнинг масъул ходимлари томонидан транспорт воситаларини сақлаб туриш учун ташкил этилган жойга чиққан ҳолда ўрганилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга масъул ходимлар мулк мажмуаларини ўрганиб, уларнинг транспорт воситалари учун минимал сақлаб туриш жойлари умумий сонининг камида 20 фоизига тегишли талабларга мувофиқлигини текширадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарурат бўлганда, таклифлардаги маълумотларнинг ҳақиқийлигини ўрганиш жараёнига бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар вакиллари жалб этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Таклифлардаги маълумотларнинг ҳақиқийлигини ўрганиш вақти ва манзили олдиндан келишилади ҳамда танлов ғолиби аниқлангандан кейин беш кун ичида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таклифлардаги маълумотларнинг ҳақиқийлигини ўрганиш жараёнини очиқ ва шаффоф ташкил этиш мақсадида сақлаб туриш хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар кузатувчи сифатида иштирок этишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Ваколатли органнинг масъул ходимлари маълумотларнинг ҳақиқийлигини ўрганишдан олдин танловнинг барча иштирокчилари билан аффилланганлик хусусиятига эга алоқалари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотни «Жарима майдончаси» модулига киритиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иштирокчи ва унинг аффилланган шахси танлов бўйича айни битта лотда иштирок этиш ҳуқуқига эга эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Танлов иштирокчилари билан аффилланганлик хусусиятга эга алоқалари бўлган ваколатли органнинг масъул ходимлари келтирилган маълумотларнинг ҳақиқийлигини ўрганишда иштирок этмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Унинг ўрнига бошқа ходим келтирилган маълумотларнинг ҳақиқийлигини ўрганиш учун тайинланади. Масъул ходим томонидан аффилланганлик тўғрисида киритилган маълумотлар «Жарима майдончаси» модулида ёпиқ сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Ваколатли орган танлов ғолибининг «Жарима майдончаси» модули орқали юборган таклифларидаги маълумотларнинг ҳақиқийлигига шубҳа юзага келса, уларни тасдиқловчи ҳужжатларни сўраб олишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Ўрганиш натижалари ва тегишли фото ва видеотасвирлар ваколатли орган томонидан «Жарима майдончаси» модулига юкланади. Юкланган маълумотлар шартноманинг амал қилиш муддати якунланишига қадар сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Ваколатли орган томонидан ўтказилган ўрганиш натижалари юзасидан танлов қатнашчиларига тушунтиришлар берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Танлов ғолиби билан ҳужжатларни расмийлаштириш ва бекор қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Ваколатли орган билан танлов ғолиби ўртасидаги ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгиловчи шартнома оммавий оферта шаклида «Жарима майдончаси» модулига танлов эълон қилинган пайтда жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Танлов ғолиби аниқлангандан сўнг беш кун ичида жойлаштирилган шартномани акцептлайди (таклифни қабул қилади).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Танлов қатнашчисининг ғолиблиги бекор қилинган тақдирда, энг кўп баллар миқдори бўйича кейинги қатнашчи танлов ғолиби деб эътироф этилади. Кейинги қатнашчининг танлов таклифларидаги маълумотларнинг ҳақиқийлиги белгиланган тартибда ўрганилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Қуйидагилар транспорт воситаларини вақтинча сақлаб туриш жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаб туриш хизматларини кўрсатиш ҳуқуқини бекор қилиш учун асослар ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт воситаси транспорт воситаларини сақлаб туриш жойидан маъмурий ишни кўриб чиқувчи орган ёки ижро органининг мансабдор шахслари томонидан «Жарима майдончаси» модули орқали расмийлаштирилмаган рухсатномасиз чиқариб юборилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахснинг транспорт воситаларини вақтинча сақлаб туриш жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаб туриш бўйича фаолиятни амалга ошириш имкони йўқлиги тўғрисида комиссияга юборган ёзма билдиришномаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт воситаларини вақтинча сақлаб туриш жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаб туриш хизматларини кўрсатиш юзасидан шартноманинг унда кўрсатилган асослар бўйича бекор қилиниши ёки амал қилиш муддатининг тугаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахснинг белгиланган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топилгани ёки уни тугатиш амалиётининг бошланиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. «Жарима майдончаси» модулидаги танлов якунлари асосида танлов ғолиби билан шартномалар тузиш ҳамда уларнинг талаб ва шартларига риоя этилиши устидан ваколатли орган томонидан мунтазам мониторинг олиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Танлов ғолиби билан ваколатли орган ўртасида 10 йил муддатга транспорт воситаларини вақтинча сақлаб туриш жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаб туриш хизматларини кўрсатиш юзасидан шартнома тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Шартноманинг амал қилиш муддати тугашидан камида олтмиш кун аввал ҳудуд бўйича қайта эълон берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Транспорт воситаларини сақлаб туриш хизматларини кўрсатувчи томонидан шартнома талаб ва шартларига риоя қилмаслик ҳолати аниқланса, ваколатли органнинг масъул ходимлари томонидан далолатнома расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Танлов ғолиби таклиф этган таъриф даражаси бўйича камида икки йил транспорт воситаларини вақтинча сақлаб туриш жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаб туриш бўйича хизматларни кўрсатиш мажбуриятини олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Шартнома шартларига қўшимча ёки ўзгартиришлар томонларнинг қўшимча келишувига асосан киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Танлов иштирокчилари танлов натижаларидан норози бўлган ҳолларда, белгиланган тартибда судга ёки юқори турувчи органларга мурожаат қилишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрида қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини вақтинча сақлаб туриш жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаб туриш хизматларини кўрсатувчи юридик шахсларни очиқ танлов асосида танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрида қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини вақтинча сақлаб туриш жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаб туриш хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар учун танлов ташкил этиш ва ҳужжатларни расмийлаштириш жараёни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Муддатлар
1-босқич
Ваколатли орган
Танловга қўйиладиган ҳудудлар рўйхатини шакллантиради, лот талаблари, танлов предметини «Жарима майдончаси» модулига киритади ва бу ҳақида оммавий ахборот воситалари орқали эълон беради.
Танлов ўтказилишидан камида 30 кун олдин
2-босқич
Ариза берувчи
1. «Жарима майдончаси» модули орқали рўйхатдан ўтади.
2. Электрон шаклдаги сўровномани тўлдиради (зарур ҳужжатларнинг электрон шаклини илова қилган ҳолда) ҳамда ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди.
Танлов эълон қилингандан сўнг 15 кун ичида
3-босқич
«Жарима майдончаси» модули
Сўровнома тегишли Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига жўнатилади.
Автоматик равишда
4-босқич
«Жарима майдончаси» модули
1. Танлов қатнашчилари томонидан танлов бўйича келиб тушган таклифлар баҳоланади.
2. Танлов таклифларини баҳолаш ҳар бир қатнашчи бўйича аниқланади. Энг кўп балл тўплаган қатнашчи танлов ғолиби деб эътироф этилади.
15 кун ичида
5-босқич
«Жарима майдончаси» модули
Танлов натижалари бўйича маълумотлар ваколатли органнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Танлов ўтказилгандан кейин дарҳол
6-босқич
Ваколатли орган
Танлов ғолиби билан транспорт воситаларини сақлаб туриш хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома тузади.
Танлов якунлари бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 сентябрдаги 508-сон қарорига 4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрида қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини вақтинча сақлаб туриш хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом юридик шахслар томонидан Тошкент шаҳрида қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини вақтинча сақлаб туриш жойларида сақлаб туриш хизматларини (кейинги ўринларда — транспорт воситаларини сақлаб туриш хизматлари) кўрсатиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Транспорт воситаларини сақлаб туриш хизматлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда транспорт воситаларини сақлаб туриш хизматларини кўрсатиш учун эгалигида (мулк ёки ижара ҳуқуқи асосида) мулкий мажмуа бўлган ва белгиланган тартибда танлаб олинган юридик шахслар томонидан кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган юридик шахсларнинг ижара ҳуқуқи асосида эгалигидаги мулкий мажмуалар бўйича ижара шартномалари муддати 10 йилдан кам бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини вақтинча сақлаб туриш жойлари (кейинги ўринларда — жарима майдончаси) қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қаттиқ қоплама, транспорт воситаларини сақлаб туриш жойларининг майдонини реал вақт режимида тўлиқ кўриш имконини берувчи кузатув камералари, ёритиш, ахлат тўплаш учун контейнерлар, сувни тиндирадиган ёмғир канализацияси, ёнғинга қарши воситалар мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўхташ жойларига олиб келинган транспорт воситаларини кириб-чиқишини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими «Жарима майдончаси» модули (кейинги ўринларда — «Жарима майдончаси» модули) орқали назорат қилиш ҳамда транспорт воситаларининг давлат рақам белгиларини таниб олиш имконини берувчи кузатув камера, шлагбаум ва бошқа техника воситаларининг мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудга кириш ва ундан чиқиш учун махсус ажратилган жойлар мавжудлиги. Кириш (чиқиш) жойлари йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашни ҳисобга олинган ҳолда ажратилиши керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудуд 2 метрдан паст бўлмаган темир-бетон (металл, ғишт, шлакоблок) девор билан ўралган бўлиши керак. Ўралган ҳудудда 50 та ва ундан ортиқ транспорт воситасини сақлаб туриш назарда тутилган тўхташ жойида камида иккита кириш (чиқиш) йўллари бўлиши керак. Ўралган деворда дарвозаларнинг кенглиги камида 4,5 метр бўлиши керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар ҳудуд бир неча қаторга жойлаштириладиган транспорт воситаларини сақлаб туриш имконини берса, у ҳолда ҳудуд ичида транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланиши учун тасмалар ажратилиши керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кириш (чиқиш)нинг ажратилган жойига назоратчи кассирнинг хонаси туташган бўлиши керак, у ерда кўринарли жойда ташқи томонга транспорт воситаларини сақлаб туриш хизматлари амалга оширишнинг тарифлари ва шартлари тўғрисида йирик ҳарфларда (ҳарфларнинг катталиги камида 3 см бўлиши керак) маълумот жойлаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус жиҳозланган транспорт воситалари учун камида иккита тўхташ жойи мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битта транспорт воситасининг тўхташ жойи учун ҳисобланган майдон 25 кв метрга тенг деб қабул қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўхташ жойи ҳудудида хизмат кўрсатувчи ходимлар, қўриқлаш ходимлари учун хоналар бўлиши ва у бегона шахсларнинг киришига имкон бермайдиган ҳолда тўсилиши керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бинолар ва сақлаб турилган транспорт воситалари ўртасидаги ёнғинга қарши оралиқ лойиҳалаштириш нормалари талабларига мувофиқ камида 6 метр бўлиши керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушланган транспорт воситаларини жарима майдончаси ҳудудида жойлаштириш ҳар бир сақлаб турилган транспорт воситасига махсус техника воситаларининг (оддий ва кран-манипуляторли эвакуаторлар) кириб бориши ва ташқи ёнғинга қарши сув таъминоти манбаларидан ёнғин-қутқарув автомобиллари сув олиш имкониятини ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади, бунда асосий ўтиш жойларининг кенглиги камида 4 метр бўлиши керак. Боши берк йўлларнинг охирида 12х12 метр ўлчамли айланиб олиш майдончаси бўлиши керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёнғинга қарши ташқи сув таъминоти тизими билан таъминланган аҳоли пунктларида тўхташ жойидан ёнғин гидрантигача бўлган энг узоқ масофа 150 метрдан ортиқ бўлмаслиги керак. Тўхташ жойи сувсиз туманда жойлаштирилган тақдирда унинг ҳудудида меъёрий ҳужжатлар талабларига асосан ёнғинга қарши сув ҳовуз бўлиши керак. Ёнғинга қарши шитлар ва ёнғин ўчиришнинг бирламчи воситалари сони ёнғин хавфсизлиги қоидаларига мувофиқ бўлиши керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жарима майдончалари ҳудудида жойлашган ва қўриқлаш постларини жойлаштириш, келувчиларни қабул қилиш, ҳужжатларни расмийлаштириш ва тўлов учун мўлжалланган бинолар ва иншоотлар телефон алоқаси, ички ишлар органлари қўриқлаш бўлинмаларининг нарядларини тез чақириш тугмаси билан таъминланган, ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари норматив сони билан жиҳозланган, сунъий ёритилган бўлиши керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жарима майдончалари ҳудудида ёнғин гидрантларининг жойлашиш жойи давлат стандартлари бўйича ёритувчи кўрсаткичлар билан таъминланади ва транспорт воситасини қудуқ олдида ва қудуқнинг ҳар икки томонида 1,5 метр масофада ёнғин гидранти қудуғи люки устида жойлаштиришга тўсқинлик қиладиган 15 см баландликдаги бордюр билан тўсилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жарима майдончалари ҳар бир 10 транспорт воситасига 1 трос (буксир) ҳисобидан эвакуаторлар, тортиш трослари (юк транспорт воситалари сақланган тақдирда қаттиқ шатаклар) билан жиҳозланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт воситаларини сақлаб туриш жойларига ўрнатилган кузатув камералари «Жарима майдончаси» модули билан интеграция қилинган бўлиши керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фавқулодда ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиши ҳамда эвакуация режаси (схемалар) кўринарли жойларга жойлаштирилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Жарима майдончаларида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудга бегона шахсларни қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт воситаларини уларни жойлаштириш режасини бузган ҳолда тўхташ жойларининг ҳисобланган сонидан ортиқча қабул қилиш ва жойлаштириш, транспорт воситалари ўртасидаги масофани камайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чиқиш дарвозаларини ва ўтиш йўлларини тиқилинч қилиб қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бирор-бир ёнғин чиқарадиган таъмирлаш ишларини бажариш, эшиклар ва двигателларни муздан тозалаш учун очиқ оловдан фойдаланиш, енгил алангаланадиган ва ёнувчи суюқликларни сақлаш ва улардан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт воситаларининг ёнилғи бакларини оғзи очиқ ҳолда сақлаш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Транспорт воситаларини сақлаб туриш хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар ушланган транспорт воситаларини жарима майдончасига ўз вақтида олиб келишни таъминлаши учун махсус техника воситаларининг (эвакуаторлар, шатакка тортиш трослари, қаттиқ шатаклар, ва кран-манипуляторли эвакуаторлар) етарлича сонига эга бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Транспорт воситаларини сақлаб туриш хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасига ва банк карталаридан тўловларни қабул қиладиган ҳисоб-китоб терминалига эга бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Транспорт воситаларини сақлаб туриш хизматлари ва уларни ташиш (эвакуация) харажатлари ҳамда эвакуатор (манипулятор)нинг чақирув жойига транспорт воситасини юкламасдан чиқиб келиш харажатлари учун тўловлар Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Тошкент шаҳар Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси билан келишилган ҳолда тасдиқланган тарифлар асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Транспорт воситаларини сақлаб туриш хизматлари харажатлари ҳисоб-китоби ҳар бир тўлиқ сутка учун амалда сақланган муддатдан келиб чиқиб назорат-касса машинаси ёки ҳисоб-китоб терминали чеки мажбурий берилган ҳолда транспорт воситаси ҳудуддан чиқаётганда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Транспорт воситаларини сақлаб туриш хизматлари учун ҳақ тўлаш нақд пул шаклида, шунингдек, банк карталари ёки бошқа тўлов усулларидан фойдаланган ҳолда нақд пулсиз амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Транспорт воситалари жарима майдончасига жойлаштирилган кундан бошлаб олти ойдан ортиқ муддат давомида сақланаётган бўлса, улар талаб қилинмаган транспорт воситалари реестрига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда транспорт воситалари бўйича транспорт воситаларини сақлаб туриш хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) транспорт воситаси эгасини уни олиб кетиш ва мавжуд қарздорликни сўндириш зарурлиги тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилишни таъминлайди, шунингдек, транспорт воситасини эвакуация қилиш ва сақлаб туриш билан боғлиқ қарздорлик миқдорини ҳисоблаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) қарздорлик мавжуд бўлган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда, шу жумладан, тегишли материалларни Мажбурий ижро бюросига юбориш орқали ундириш чораларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) транспорт воситаларини сақлаб турганлик учун қарздорликни ундириш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ суд органларига мурожаат этиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Транспорт воситаси жарима майдончасида жойлаштирилган кундан бошлаб ўн икки ойдан ортиқ муддат давомида сақланаётган бўлса ва эгаси томонидан мурожаат қилинмаган тақдирда, транспорт воситаларини сақлаб туриш хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари билан биргаликда транспорт воситасини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда эгасиз деб топиш масаласини кўриб чиқиш учун суд органларига мурожаат қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Транспорт воситасини ундирувга қаратиш ҳамда уни реализация қилиш ижро иши юритуви доирасида, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Транспорт воситаларини сақлаб туриш хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар санитария ва ёнғинга қарши қоидаларга риоя қилиниши, транспорт воситалари жарима майдончасига олиб келиниши, сақланиши, шунингдек, транспорт воситаси салонидаги шахсий буюмлар сақланиши учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Транспорт воситаларини сақлаб туриш хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
табиий офатлар (зилзила, довул, сув тошқини) вақтида транспорт воситалари шикастланганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жарима майдончаси ҳудудидан чиққандан кейин транспорт воситаларини сақлаб туришга бўлган даъволар учун жавоб бермайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ушбу Низом талабларининг бажарилишини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда «Жарима майдончаси» модули орқали транспорт воситаларини ушлаб туриш ваколати берилган давлат органлари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 сентябрдаги 508-сон қарорига 5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини тўхташ жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2011 йил 25 майдаги 149-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 1-илованинг 1-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ушбу Низом Тошкент шаҳрида транспорт воситаларини тўхташ жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаш тартибига нисбатан татбиқ этилмайди»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ушбу Низом транспорт воситаларини сақлаш хизматлари кўрсатиш бўйича фаолиятни белгиланган тартибда амалга ошириш тартибига нисбатан татбиқ этилмайди»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини тўхташ жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2011 йил 25 майдаги 149-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2023 йил 11 августдаги 358-сон қарорининг 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.09.2026 й., 09/26/508/0961-сон)