1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.01.00 Умумий қоидалар;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.05.00.00 Иш юритиш (штамплар, бланкалар)]
[ТСЗ:
1.Молия / Бухгалтерия ҳисоби]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Буйруғи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
БУХГАЛТЕРия ҲИСОБИДА ҲУЖЖАТЛАР ВА ҲУЖЖАТЛАР АЙЛАНиши ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 14 январда 1297-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 14 июндаги 143-сонли «Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3538, 30.07.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги тўғрисидаги Низомга мувофиқ буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтгандан кейин кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ушбу буйруқ кучга кирган кундан эътиборан СССР Молия вазирлиги 1983 йил 29 июлда 105-сон билан тасдиқлаган «Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжат айланиши тўғрисида»ги низоми Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланилмаслиги эътироф этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазири М.НУРМУРАТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2003 йил 23 декабр,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
131-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2003 йил 23 декабрда, 131-сон билан «ТАСДИҚЛАНГАН»
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИДА ҲУЖЖАТЛАР ВА ҲУЖЖАТ АЙЛАНИШИ ТЎҒРИСИДАГИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низом «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни асосида ишлаб чиқилган ва ҳужжатларни тузиш, қабул қилиш, сақлаш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш, ҳамда ҳужжатлар айланишини амалга ошириш бўйича ягона тартибни белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низомнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикасидаги барча корхона, ташкилот ва муассасаларга (банклар ва нобанк кредит ташкилотлари бундан мустасно) татбиқ қилинади (кейинги ўринларда — корхоналар).
(1-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 6 мартдаги 3-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1297-6, 27.03.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2023 й., 10/23/1297-6/0174-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Корхоналар томонидан амалга ошириладиган барча хўжалик операциялари тасдиқловчи ҳужжатлар билан расмийлаштирилиши лозим. Ушбу ҳужжатлар бошланғич ҳисоб ҳужжатлари бўлиб хизмат қилади ва улар асосида бухгалтерия ҳисоби юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Тегишли техник воситалар мавжуд бўлганда, бошланғич ҳужжатларни ва регистрларни, шунингдек товар-моддий захиралар, пул маблағлари ҳамда иш берувчининг ходимлари билан боғлиқ бўлган ички хўжалик операциялари бўйича қатнашчиларни идентификациялашни таъминлаган ҳолда тузилган ҳисоб ҳужжатларини ахборот тизимлари хизматлари ва ахборот технологиялари орқали юритишга йўл қўйилади. Бунда, мазкур Низом ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши лозим.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 6 мартдаги 3-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1297-6, 27.03.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2023 й., 10/23/1297-6/0174-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Техник воситалар ҳамда ахборот тизимлари хизматлари ва ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда тузилган бирламчи ҳужжатлар ва регистрлар бухгалтерия ҳисобида тегишли мажбурий реквизитлар мавжуд бўлгандагина қўлланилади. Электрон ҳужжатларни сақлаш чоғида улардан эркин фойдаланиш ва уларнинг қоғоз нусхаларини тақдим этиш имконияти таъминланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Бухгалтерия ҳисобини автоматлаштириш шароитида бошланғич ҳужжатлар реквизитлари кодлар кўринишида қайд этилиши мумкин. Бунда электрон шаклда тузилган бошланғич ҳужжат ва регистр, электрон рақамли имзо ҳақидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ унинг тўғри тузилиши учун жавобгар бўлган шахснинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланиши лозим.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Бошланғич ҳужжатлар ва ҳисоб регистрларини тузиш, хатоларни тузатиш ҳамда сақлаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Бошланғич ҳужжатлар қуйидаги мажбурий реквизитларга эга бўлиши лозим:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2020 йил 5 августдаги 36-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1297-5, 20.08.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.08.2020 й., 10/20/1297-5/1195-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) корхонанинг номи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ҳужжатнинг номи ва рақами, унинг тузилган санаси ва жойи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) хўжалик операциясининг номи, мазмуни ва ўлчов бирликларини кўрсатган ҳолдаги миқдор ўлчови (натура ва пулда ифодаланган ҳолда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) хўжалик операциясини амалга оширган шахсларни (шахсни) идентификация қилиш учун зарур бўлган фамилияси ҳамда исми ва отаси исмининг бош ҳарфларини ёхуд бошқа реквизитларини кўрсатган ҳолда лавозимлари ва имзолари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61. Бошланғич ҳужжатлар электрон шаклда тузилган ҳолларда, улар мазкур Низом ва электрон ҳужжат айланиши тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган мажбурий реквизитларга эга бўлиши лозим.
(61-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур Низом талабларига мувофиқ тузилган бошланғич ҳужжатлар, амалга оширилган хўжалик операциялари ҳақидаги маълумотларни бухгалтерия ҳисоби регистрларида акс эттириш учун асос бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Бошланғич ҳисоб ҳужжатларини тузган ва имзолаган шахслар уларнинг ўз вақтида, тўғри ва ишончли тузилиши, шунингдек бухгалтерия ҳисобида акс эттириш учун белгиланган муддатларда топширилишига жавобгардир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Бошланғич ҳужжатлар мазкур Низом талабларига риоя қилган ҳолда корхона томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган бланкаларда ёки қонунчилик ҳужжатларида ўрнатилган бошқа шаклларда тузилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Бошланғич ҳужжатлардаги ёзувлар уларни архивда белгиланган муддатларда сақланишини таъминлайдиган сиёҳ, шарикли ручка пастаси, ёзув машиналари, механизация воситалари ва бошқа воситалар ёрдамида амалга оширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёзувлар учун қаламдан фойдаланиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Бошланғич ҳужжатлар ва регистрлардаги бўш қаторлар чизилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Бошланғич ҳужжатлар ва ҳисоб регистрларини имзолаш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхати корхона раҳбари ёки у томонидан қонунчилик ҳужжатларида ўрнатилган тартибда белгиланадиган шахслар томонидан тасдиқланади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Касса операцияларини, товар-моддий қийматликлар билан операцияларни, кредит ва ҳисоб-китоб мажбуриятларини амалга оширганлик фактларини қайд этувчи бошланғич ҳужжатларни тузиш тартиби бўйича қўшимча талаблар Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Бухгалтерияга келиб тушадиган бошланғич ҳужжатлар шартли равишда текширувдан ўтказилади. Текширув шакл бўйича (ҳужжатларни расмийлаштириш, реквизитларни тўлдиришнинг тўлиқлиги ва тўғрилиги), мазмуни бўйича (ҳужжатлаштирилаётган операциянинг қонунийлиги, алоҳида кўрсаткичларнинг мантиқий боғланиши) амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Қонунчилик ҳужжатларига ва пул маблағлари, товар-моддий захиралари ва бошқа активларни қабул қилиш, сақлаш ва сарфлаш бўйича белгиланган тартибга зид бўлган бошланғич ҳужжатлар келиб тушганда, улар корхона раҳбари ёки у томонидан қонунчилик ҳужжатларида ўрнатилган тартибда белгиланадиган шахсларга қарор қабул қилиш учун топширилиши керак.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Текширувдан ўтган бошланғич ҳужжатлар уларнинг қайта қўлланилишини истисно этувчи белгига эга бўлиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) техник воситалар ҳамда ахборот тизимлари хизматлари ва ахборот технологиялардан фойдаланган ҳолда ишловдан ўтказилганда — ишловдан ўтказиш бўйича масъул оператор штампини қўйиш орқали.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Кирим ва чиқим касса ордерларига илова қилинган барча ҳужжатлар ҳамда иш ҳақини ҳисоблаш учун асос бўлган ҳужжатлар албатта «Олинди» ёки «Тўланди» штампини қўйиш ёки қўл ёзувини киритиш орқали санасини (ой, кун, йил) кўрсатиш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Бухгалтерия ҳисобида акс эттириш учун ҳисобга қабул қилинган бошланғич ҳужжатлардаги ахборотлар ҳисоб регистрларида йиғиб борилади ва тизимлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Корхона томонидан муайян давр (ой, чорак, ярим йиллик, йил) давомида амалга оширилган хўжалик операциялари ҳақидаги маълумотлар гуруҳлаштирилган ҳолда ҳисоб регистрларидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда тузиладиган молиявий ҳисоботларга ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда корхоналар қўллаётган бухгалтерия ҳисоби регистрларини ўз фаолиятининг хусусиятларига, Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя қилган ҳолда, мустақил мослаштиришлари мумкин.
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Бошланғич ҳужжатлар ва ҳисоб регистрларидаги матн ва рақамларни ўчиришга ва изоҳ берилмаган тузатишлар киритишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Бошланғич ҳужжатлардаги (банк ва касса пул ҳужжатларидан ташқари) хатоликлар қуйидагича тузатилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) хато матн ёки суммалар чизилади ва чизилганнинг юқори қисмидан тўғри матн ёки суммалар ёзилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) чизиш битта чизиқ билан амалга оширилади ва унда тузатилаётган хатони ўқиш имконияти бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Бошланғич ҳужжатда тузатилган хатоларга «тузатилди» ёзуви билан изоҳ берилиши, ҳужжатни имзолаган шахслар имзоси билан тасдиқланиши ҳамда тузатиш санаси қўйилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Бошланғич банк ва касса пул ҳужжатларида тузатишларга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ҳамда юритиш билан боғлиқ ҳужжатлар қонунчиликда белгиланган муддатлар мобайнида, бироқ ҳисобот йилидан кейин камида беш йил бухгалтерия ҳисоби субъекти томонидан сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 1 январдан кейин ҳисобланган жисмоний шахсларнинг иш ҳақи ва бошқа даромадлари ҳамда улар бўйича ҳисобланган солиқ суммалари тўғрисидаги ҳужжатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат солиқ хизмати ва статистика органларига электрон тарзда топширилган молиявий, солиқ ва статистика ҳисоботлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ органининг автоматлаштирилган ахборот тизимлари орқали электрон шаклда расмийлаштирилган ҳужжатлар мажбурий сақланмайди ва архивга топширилмайди.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 6 мартдаги 3-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1297-6, 27.03.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2023 й., 10/23/1297-6/0174-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Бошланғич ҳужжатлар, ҳисоб регистрлари, молиявий ҳисоботларни бут сақланиши корхона раҳбари томонидан таъминланиши шарт.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 6 мартдаги 3-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1297-6, 27.03.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2023 й., 10/23/1297-6/0174-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Касса ордерлари, бўнак ҳисоботлари, банк кўчирмалари уларга тааллуқли бўлган ҳужжатлар билан биргаликда хронологик тартибда йиғилиши ва муқоваланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳужжатларнинг айрим турлари (иш нарядлари, смена рапортлари) муқоваланмасдан, лекин уларнинг йўқолиши ёки суиистеъмол қилинишининг олдини олиш мақсадида йиғмажилдларга тикилган ҳолда сақланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Корхоналардан бошланғич ҳужжатлар, ҳисоб регистрлари, молиявий ҳисоботларни олиб қўйиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. Ҳужжатларни терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлар, суриштирув, дастлабки тергов органлари, прокуратура идоралари ва судлар томонидан олиб қўйишлар, мазкур идораларнинг Ўзбекистон Республикаси жиноят процессуал қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ равишда расмийлаштирилган қарорлари асосида амалга оширилади. Олиб қўйиш баённома билан расмийлаштирилади ва унинг нусхаси, корхонанинг тегишли мансабдор шахсига имзо қўйдирган ҳолда топширилади.
(28-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олиб қўйишни амалга ошираётган идоралар вакилларининг рухсати билан ва уларнинг иштирокида корхонанинг тегишли мансабдор шахслари олиб қўйилаётган ҳужжатлардан, асосларни ва олиб қўйиш санасини кўрсатган ҳолда нусха олишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар охиригача расмийлаштирилмаган ҳужжатлар жилдлари (тикиб қўйилмаган, рақамланмаган ва ҳоказо) олиб қўйилаётган бўлса, олиб қўйишни амалга ошираётган идоралар вакилларининг рухсати билан ва уларнинг иштирокида корхонанинг тегишли мансабдор шахслари бу жилдларни охиригача расмийлаштириши (улар рўйхатини тузиши, варақларни рақамлаши, тикиши, имзо билан тасдиқлаши ёки олиб қўйилаётган ҳужжатларнинг рўйхатини ҳар бир ҳужжатдаги бетлар сонини кўрсатган ҳолда тузиши керак. Бунда рўйхатни олиб қўйишни амалга ошираётган идораларнинг вакиллари ва корхонанинг тегишли мансабдор шахслари имзолашади.
(28-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 4 мартдаги 29-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1297-4, 11.03.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2019 й., 10/19/1297-4/2739-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Бошланғич ҳужжатларни йўқотиш ҳолларида корхона раҳбари буйруқ билан йўқотиш сабабларини текшириш бўйича комиссия тайинлаши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, текширув натижалари корхона раҳбари ёки у томонидан қонунчилик ҳужжатларида ўрнатилган тартибда белгиланадиган шахслар томонидан тасдиқланадиган далолатнома билан расмийлаштирилади.
(29-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(29-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Қатъий ҳисобдаги бланкаларни ҳисобга олиш, сақлаш, ҳисобдан чиқариш ва йўқ қилиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда бошланғич ҳужжатлар шакли бланкалари қатъий ҳисобдаги бланкаларига киритилиши мумкин.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Қатъий ҳисобдаги бланкаларнинг шакллари ва ишлатиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Расмий давлат ҳужжатларини ҳисобга олиш, сақлаш, ҳисобдан чиқариш ва йўқ қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 25 июлдаги 283-сон қарори билан тасдиқланган Расмий давлат ҳужжатларини тайёрлашга буюртма бериш, уларни тайёрлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва топшириш тартиби тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 2000 йил, 7-сон, 42-модда) мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Қатъий ҳисобдаги бланкалар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда рақамланиши (нумератор билан, босмахона усулида) лозим.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Қатъий ҳисобдаги бланкаларни олиш, сақлаш, бериш ва ишлатиш юклатилган корхонанинг масъул шахслари корхона раҳбарининг буйруғи билан тайинланади, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 343-моддасида белгиланган ҳолларда ва тартибда якка тартибдаги тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисидаги ёзма шартнома тузилади.
(34-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 6 мартдаги 3-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1297-6, 27.03.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2023 й., 10/23/1297-6/0174-сон — 2023 йил 30 апрелдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар масъул шахс вақтинча йўқ бўлса ёки бошқа ишга ўтиб кетаётган бўлса, қатъий ҳисобдаги бланкалар масъул шахс ва ушбу вазифани бажариш юклатилаётган шахс томонидан имзоланган қабул қилиш-топшириш далолатномаси бўйича ўтказилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Қатъий ҳисобдаги бланкаларни маҳсулот етказиб берувчидан қабул қилиш корхонанинг масъул шахси томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қатъий ҳисобдаги бланкаларни қабул қилишда бланкалар пакети масъул шахс томонидан шартли равишда ўрами бузилган ёки бузилмаганлиги текширилади, қабул қилинаётган ўрамлар миқдорининг йўлланма кузатув ҳужжатларда кўрсатилган миқдорга мувофиқлиги текширилади ва бу тўғрисида далолатнома тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Матбаа корхонасидан харид қилинган (буюртма қилинган) қатъий ҳисобдаги бланкаларда камомад ёки нуқсонлар (ҳимоя сеткасининг, босма матннинг йўқлиги ёки бузилганлиги, тартиб рақамларининг такрорийлиги ёхуд бошқа сериялар ёки тартиб рақамлари бўлган, қийшайган шрифтли, нотўғри кесилган ва нотўғри шаклли, серия ва тартиб рақамлари йўқ бўлган ёки пакетлардаги матбаа корхонасининг ёпиштирилган наклейкаларига бошқача тарзда номувофиқ бўлган бланкалар) аниқланган тақдирда уч нусхада далолатнома тузилади. Далолатноманинг биринчи нусхаси йўлланма хат билан матбаа корхонаси наклейкаси ва нуқсонли бланкалар билан бирга матбаа корхонасига жўнатилади, иккинчи ва учинчи нусхалар наклейка ксеронусхаси билан бирга корхонада қолади. Эътирозлар қонунчилик ҳужжатларида ўрнатилган тартибда билдирилиши лозим.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Қатъий ҳисобдаги бланкалар сейфларда ёхуд ёнмайдиган жавонларда ёки корхонанинг махсус жиҳозланган хоналарида сақланиши керак. Қатъий ҳисобдаги бланкаларни кўп миқдорда қабул қилувчи корхоналарда уларнинг бузилиш ёки ўғирланиш ҳолатини истисно этувчи махсус жиҳозланган омборхоналарда сақлашга йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхонада мавжуд бўлган қатъий ҳисобдаги бланкаларнинг иш пайтидан ташқари вақтда сақланишини таъминлаш мақсадида сейфлар, ёнмайдиган жавонлар ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни сақлаш учун махсус жиҳозланган хоналар муҳрланади ёки пломбаланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Масъул шахс қатъий ҳисобдаги бланкаларнинг ҳисобини уларнинг номи, серияси ва рақами бўйича мазкур Низомнинг 1-сонли иловасига мувофиқ, рақамланган ва тикилган «Қатъий ҳисобдаги бланкаларни ҳисобга олиш журнали»да олиб боради. Журналнинг сўнгги варағида корхона раҳбари ёки у томонидан қонунчилик ҳужжатларида ўрнатилган тартибда белгиланадиган шахслар имзоси билан «Мазкур журналда... варақ рақамланган» деган ёзув киритилади. Варақлар сони ёзув билан кўрсатилади.
(38-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Қатъий ҳисобдаги бланкаларни ҳисобга олиш журанали» аниқ, тушунарли ва қисқартиришларсиз тўлдирилади. Журналда ўчиришларга йўл қўйилмайди. Йўл қўйилган хатоликлар тегишли изоҳлар билан тузатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Корхона раҳбари ёки у томонидан қонунчилик ҳужжатларида ўрнатилган тартибда белгиланадиган шахслар томонидан қатъий ҳисобдаги бланкаларни топшириш, сақлаш, ишлатиш билан боғлиқ бўлган масъул шахсларга қатъий ҳисобдаги бланкаларнинг сақланишини таъминловчи шароитлар яратилиши лозим.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Қатъий ҳисобдаги бланкалар материалларни ҳисобга олувчи счётларда уларнинг номи, миқдори ва баҳолаш бўйича ҳисобга олинади.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2020 йил 5 августдаги 36-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1297-5, 20.08.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.08.2020 й., 10/20/1297-5/1195-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Ҳисобдор шахслар қатъий ҳисобдаги бланкаларни қабул қилиш ва ишлатилиши бўйича ҳисобот бериб туради ва улар томонидан олинган ҳар бир қатъий ҳисобдаги бланканинг ишлатилиши учун жавобгардир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Ҳисобдор шахсларга қатъий ҳисобдаги бланкаларни бериш масъул шахс томонидан корхона раҳбари ёки у томонидан қонунчилик ҳужжатларида ўрнатилган тартибда белгиланадиган шахсларнинг топшириғи асосида амалга оширилади.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Ҳисобдор шахсларга берилган қатъий ҳисобдаги бланкаларни назорат қилиш мақсадида корхона томонидан мазкур Низомнинг 2-сонли иловасидаги шакл бўйича олиш-назорат қилиш варақларини юритиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда олиш-назорат қилиш варақлари икки нусхада тўлдирилади ва улардан биттаси Қатъий ҳисобдаги бланкаларни ҳисобга олиш журналида имзо чекилган ҳолда ҳисобдор шахсга, иккинчиси масъул шахс томонидан бухгалтерияга топширилади. Қатъий ҳисобдаги бланкаларнинг ҳар бир номдаги тури учун алоҳида олиш — назорат қилиш варақлари очилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олиш-назорат қилиш варағининг юқоридаги чап бурчагида варақ берилган сана, корхона раҳбари ёки у томонидан қонунчилик ҳужжатларида ўрнатилган тартибда белгиланадиган шахслар имзоси қўйилади.
(43-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисобдор шахс олиш-назорат қилиш варағини қатъий ҳисобдаги бланкаларини тўғри ишлатилишининг назоратини амалга оширадиган шахсга тақдим этади. Аввал берилган қатъий ҳисобдаги бланкаларнинг ишлатилганлигини ва бланкаларнинг кейинги туркумини бериш лозимлиги тўғрисидаги маълумотлар тўғри тўлдирилганлигини текшириб, назорат қилувчи шахс варақнинг тегишли сатрида имзо чекади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Қатъий ҳисобдаги бланкаларни инвентаризация қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1999 йил 19 октябрда ЭГ/17192075-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (19-сон БҲМС) «Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш»да белгиланган тартибда амалга оширилади (рўйхат рақами 833, 1999 йил 2октябрь).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Қатъий ҳисобдаги бланкаларнинг йўқолиши ва камомади ҳисоби Инвентаризация жараёнида аниқланган мол-мулк камомади ва ортиқчасининг бухгалтерия ҳисоби тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1334, 2004 йил 6 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 14-сон, 173-модда) мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Қатъий ҳисобдаги бланкаларда ўчиришлар ва тузатишлар аниқланган ҳолларда, шунингдек қатъий ҳисобдаги бланкаларни тўлдириш ва ишлатилиши бўйича белгиланган тартибнинг бошқа бузилиш ҳолатлари аниқланганда масъул шахсга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда чоралар кўрилади.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Қатъий ҳисобдаги бланкалар материалларни ҳисобга олувчи счётлардан харажатларни ҳисобга олувчи счётларга уларни ҳисобдор шахсларга берилишига қараб ҳисобдан чиқариб борилади ва балансдан ташқари «Қатъий ҳисобдаги бланкалар»счётига қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қатъий ҳисобдаги бланкалар балансдан ташқари «Қатъий ҳисоботдаги бланкалар» счётидан ҳисобдор шахсларнинг олинган ва ишлатилган қатъий ҳисобдаги бланкалар учун ҳисобот беришига қараб ҳисобдан чиқариб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қатъий ҳисобдаги бланкаларнинг балансдан ташқари ҳисоби уларнинг мавқеи (қадр-қиммати), миқдори ва номинал бўйича уларнинг умумий ҳисоб суммаси бўйича юритилади. Қатъий ҳисобдаги бланкаларнинг мавқеи мавжуд бўлмаганда, улар ҳақиқий харид қиймати бўйича ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Нуқсонли, тўлдиришда бузилган, эскирган, шикастланган, шунингдек алмаштирилган қатъий ҳисобдаги бланкалар корхона бухгалтериясига топширилади ва бу ҳақда тегишли далолатнома тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Нуқсонли, тўлдиришда бузилган, эскирган, шикастланган, шунингдек алмаштирилган қатъий ҳисобдаги бланкаларни йўқ қилиш махсус тайинланган комиссия томонидан, зарурат туғилган ҳолларда, лекин йилда камида бир маротаба амалга оширилади ва йўқ қилинганлиги тўғрисида далолатнома тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Касса ҳисоботига (қайдномага, реестрга) илова қилинадиган бузилган ёки нотўғри тўлдирилган бланкалар йўқ қилинмайди, балки устига бир неча бор чизиб қўйилади ва улар ёзилган куннинг ўзидаги касса ҳисоботига (қайдномага, реестрга) илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Қатъий ҳисобдаги бланкаларни белгиланган муддат мобайнида сақлаш бўйича жавобгарлик корхона раҳбарига ёки у қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тайинлаган шахсларга юкланади.
(50-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-§. Ҳужжат айланишини ташкил этиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Корхонанинг бухгалтерия ҳисобида ҳужжатларнинг ҳаракати (уларни тузиш ёки бошқа корхоналардан олиш, ҳисобга қабул қилиш, ишлов бериш, архивга топшириш — ҳужжат айланиши) график билан тартибга солинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Корхона раҳбари ёки у томонидан қонунчилик ҳужжатларида ўрнатилган тартибда белгиланадиган шахслар ҳужжат айланиши графигини тузиш бўйича ишни ташкил этадилар. Ҳужжат айланиши графиги корхона раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади.
(52-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. График корхонада оқилона ҳужжат айланишини таъминлаши зарур, яъни ҳар бир бошланғич ҳужжатнинг ҳаракати бўйича ижро этувчиларнинг мақбул сонини назарда тутиши, ҳужжатнинг бўлинмада энг кам муддатда бўлишини белгилаши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳужжат айланиши графиги корхонада барча ҳисоб ишининг яхшиланишига, бухгалтерия ҳисобининг назорат қилиш функциясининг кучайишига ёрдам бериши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Ҳужжат айланиши графиги корхонанинг ҳар бир бўлинмаси, шунингдек барча ижро этувчилар томонидан уларнинг ўзаро боғлиқлигини ва ишларни бажариш муддатларини кўрсатган ҳолда ҳужжатларни тузиш, текшириш ва уларга ишлов бериш бўйича бажариладиган ишларнинг схемаси ёки рўйхати кўринишида расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Корхона ходимлари ўзларининг фаолият соҳасига тааллуқли бўлган ҳужжатларни ҳужжатлар айланиши графиги бўйича тузади ва тақдим этади. Бунинг учун хар бир ижрочига графикдан кўчирма берилади. Кўчирмада ижрочининг фаолият соҳасига тегишли ҳужжатлар, уларни тақдим этиш муддатлари ва ушбу ҳужжатлар тақдим этиладиган корхона бўлинмалари кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. Ҳужжатлар айланиши графигига риоя қилиш бўйича жавобгарлик, шунингдек ҳужжатларни ўз вақтида ва сифатли тузиш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида акс эттириш учун уларни ўз вақтида тақдим этиш, ҳужжатлардаги мавжуд маълумотларнинг ишончлилиги бўйича жавобгарлик ушбу ҳужжатларни тузган ва имзолаган шахслар зиммасига юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57. Корхона бўйича ижрочиларнинг ҳужжат айланиши графигига риоя қилишини назорат қилиш корхона раҳбари ёки у томонидан қонунчилик ҳужжатларида ўрнатилган тартибда белгиланадиган шахслар томонидан амалга оширилади.
(57-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжат айланиши тўғрисидаги Низомга 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қатъий ҳисобдаги бланкларни ҳисобга олиш ЖУРНАЛИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КИРИМ
ЧИҚИМ
№
Келиб тушган
бланкларга
илова қилинган
ҳужжат
Бланклар
миқдори
Бланклар
рақамлари
(№ _дан
№ _гача)
Бериш
санаси
Кимга
берилган
Бланклар
миқдори
Бланклар
рақамлари
(№ _дан
№ _гача)
Олганлик
тўғрисида
имзо
сана
№
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжат айланиши тўғрисидаги Низомга 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish