Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғининг буйруғи, 09.09.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3935
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Ахборот ва ахборотлаштириш. Электрон тижорат (ҳужжат айланиши);
2.Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИ БОШЛИҒИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
БУЙРУҒИ

Бюджет тизими бюджетлари маблағлари мақсадли сарфланиши устидан назорат қилиш соҳасида «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 9 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3935]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Бюджет тизими бюджетлари маблағлари мақсадли сарфланиши устидан назорат қилиш соҳасида «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департамент бошлиғи Ж. ХАТАМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 18 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30-сон

Келишилди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Савдо саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 30 июль
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил А. БЎРИЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 16 июнь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғининг 2026 йил 18 августдаги 30-сон буйруғига ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бюджет тизими бюджетлари маблағлари мақсадли сарфланиши устидан назорат қилиш соҳасида «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қошидаги Давлат молиявий назорат инспекцияси (бундан буён матнда Инспекция деб юритилади) томонидан бюджет тизими бюджетлари маблағлари мақсадли сарфланиши соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилишига оид ҳуқуқбузарликларни содир этиш хавфи мавжуд бўлган тадбиркорлик субъектларини аниқлаш имкониятини берувчи «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик субъекти — белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
текширув — тадбиркорлик субъекти томонидан фаолиятини тартибга солувчи қонунчиликка қай даражада риоя этилаётганлигини текшириш учун керакли материаллар, ҳужжатлар ёки уларнинг фаолиятига доир маълумотларни олиш ҳамда муайян ҳаракатларни амалга ошириш орқали Инспекция ваколати доирасида ўтказиладиган назорат тадбири;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими — Инспекция томонидан тегишли назорат соҳаси бўйича аниқ мезонларга асосланиб, тадбиркорлик субъекти фаолиятида қонунчилик бузилиш хавфи даражасини аниқлаш электрон тизими.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Инспекция томонидан «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талабларга мувофиқ ишлаб чиқилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Минимал талабларга зид бўлган «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими тадбиркорлик субъектида текширув ўтказиш ташаббуси билан чиқишга асос бўлмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ишлаб чиқилган «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими асосида аниқланган ҳуқуқбузарлик хавфи қай даражада бўлишидан қатъи назар, тадбиркорлик субъектига нисбатан таъсир чораларини қўллашга асос бўла олмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Хавф даражасини таҳлил қилишга доир умумий талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Тадбиркорлик субъектининг қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузиш хавфи даражасини таҳлил қилиш жараёни тадбиркорлик субъекти фаолиятини тўхтатиб туриш, унга тўсқинлик қилиш ёки фаолиятини амалга оширишга тўғридан-тўғри аралашишни назарда тутувчи хатти-ҳаракатларни ўз ичига олмаслиги зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Хавф даражасининг таҳлили қуйидаги маълумотларни ўрганиш асосида амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий маълумотлар (лицензия, рухсат этувчи ва давлат органларида мавжуд бошқа ҳужжатлар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
даврий статистика маълумотлари, жумладан, аввал ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган тадбиркорлик субъектларини умумлаштирувчи белгилар, хабарлар ва бошқа корреляцион таҳлил натижалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушган мурожаатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий ахборот воситаларидан ёки бошқа ташқи манбалардан (ижтимоий тармоқлар, веб-сайтлар) олинган маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назорат хариди натижалари асосида аниқланган камчиликларнинг таҳлили;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан ва тадбиркорлик субъектларининг одатий фаолиятига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатмаган ҳолда, давлат органлари ва бошқа тадбиркорлик субъектларидан олиниши мумкин бўлган бошқа маълумотлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Хавф даражаси таҳлили жараёнида тадбиркорлик субъектларидан ҳужжатлар ва ахборотлар талаб қилинишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Назорат ваколатига кирмайдиган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Хавф даражалари таснифи ва уларни мезонлашга доир талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида хавф даражасини баҳолаш ўрганиладиган маълумотлар асосида шакллантирилган мазкур Низомнинг 1 ва 2-иловаларида кўрсатилган асосий кўрсаткичларга тадбиркорлик субъекти фаолиятининг мувофиқлигини «балл» тизими асосида баҳолаш орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Хавф даражасини баҳолаш учун қуйидаги асосий кўрсаткичлар «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимига киритилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ Бюджет тизими бюджетлари маблағларидан мақсадли фойдаланиш соҳасида тадбиркорлик субъектлари томонидан қонунчилик талаблари бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ Тадбиркорлик субъектлари томонидан бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобига амалга оширилаётган қурилишлар бўйича қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда тадбиркорлик субъектларининг хавф даражаси мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган кўрсаткичлар бўйича «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида автоматик равишда алоҳида аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст, ўрта ва юқори даражаларга таснифланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда баҳолаш натижасида аниқланган хавф даражасининг умумий баллари асосида тадбиркорлик субъекти томонидан ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи қуйидаги уч хил тоифага таснифланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хавф даражаси юқори — баҳолаш натижалари бўйича 81 баллдан 100 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хавф даражаси ўрта — баҳолаш натижалари бўйича 61 баллдан 81 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хавф даражаси паст — баҳолаш натижалари бўйича 61 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Баҳолаш натижаларига мувофиқ ҳуқуқбузарлик хавфи юқори ва ўрта таснифидаги тадбиркорлик субъектларида профилактика тадбирлари ҳамда текширувларни ўтказиш амалдаги қонунчилик ҳужжатлари, жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, 2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талаблар асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Хавф даражаси паст бўлган тадбиркорлик субъекти фаолиятида текширувлар ўтказилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Якуний қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Хавфни таҳлил этиш натижаларидан норози бўлган тадбиркорлик субъектлари қонунчиликда белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бюджет тизими бюджетлари маблағлари мақсадли сарфланиши устидан назорат қилиш соҳасида «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бюджет тизими бюджетлари маблағларидан мақсадли фойдаланиш соҳасида тадбиркорлик субъектлари томонидан қонунчилик талаблари бузилиши хавфини аниқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р
Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари
Балл
Таҳлил якунига кўра қўйилган баллар
1.
Тадбиркорлик субъектларига ажратилган бюджет (субсидия) маблағларидан фойдаланиш бўйича шартнома шартларига риоя этилмаганлиги, шунингдек товарлар етказиб берилмаганлиги ёки ишлар (хизматлар) тўлиқ бажарилмаганлиги
30
2.
Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат харидларини амалга оширишда қонунчилик талабларига риоя этилмаганлиги
30
3.
Тадбиркорлик субъектларининг бенефициар мулкдорлари билан давлат харидлари бўйича буюртмачилар ёки субсидия маблағларини ажратишга масъул шахслар ўртасида манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари аниқланганлиги
20
4.
Тадбиркорлик субъектларининг солиқлар ва йиғимлар бўйича муддати ўтган қарздорлиги, шунингдек суд қарорлари асосидаги бажарилмаган мажбуриятлари мавжудлиги
20
Жами баллар йиғиндиси
100
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бюджет тизими бюджетлари маблағлари мақсадли сарфланиши устидан назорат қилиш соҳасида «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорлик субъектлари томонидан бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобига амалга оширилаётган қурилишлар бўйича қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Т/р
Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари
Балл
Таҳлил якунига кўра қўйилган баллар
1.
Харажатлар сметасида фойдаланиладиган материаллар нархининг асоссиз равишда ошириб кўрсатилиши
20
2.
Харажатлар сметасида иш ҳақи қийматининг белгиланган меъёрий кўрсаткичлардан асоссиз равишда юқори ҳисобланиши
20
3.
Сметага киритилган ишлар ҳажмининг спецификацияларда белгиланган миқдорга нисбатан асоссиз равишда ошириб ҳисобланиши
20
4.
Бажарилган ишлар сертификатларида кўрсатилган иш ҳажми билан лойиҳа ечимларида (чизмаларда) қайд этилган иш ҳажми ўртасида тафовут аниқланиши
20
5.
Бажарилган ишлар далолатномасидаги нархларнинг тендер ҳужжатларида белгиланган қурилиш-монтаж ишлари нархларидан асоссиз равишда юқори кўрсатилиши
20
Жами баллар йиғиндиси
100
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2026 й., 10/26/3935/0914-сон)