04.09.2026 йилдаги 464-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 04.09.2026 йилдаги 464-сон
Kuchga kirish sanasi
05.09.2026
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

Лола Муротова номидаги қишлоқ хўжалигига ихтисослашган техникумни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лола Муротова номидаги қишлоқ хўжалигига ихтисослашган техникумда илғор хорижий тажрибалар асосида замонавий билим ва малакага эга бўлган, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасида илғор технологияларни ўзлаштирган ўрта бўғин кадрларини тайёрлаш учун моддий-техник базани мустаҳкамлаш, бюджетдан ташқари маблағлар ва даромадлар жамғарилишини таъминлаш, шунингдек, техникум ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Лола Муротова номидаги қишлоқ хўжалигига ихтисослашган техникумни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма фаолиятини бошқариш ва унинг маблағларини тақсимлаш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма маблағларининг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартиби.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермерлари кенгаши Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълим агентлигининг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси ҳамда Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан ҳар йили 1 апрелга қадар Жамғармага маблағлар ажратиб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма маблағларидан самарали фойдаланишни режа асосида мониторинг қилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 4 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
464-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 4 сентябрдаги 464-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лола Муротова номидаги қишлоқ хўжалигига ихтисослашган техникумни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Лола Муротова номидаги қишлоқ хўжалигига ихтисослашган техникумни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш, Жамғарма фаолиятини бошқариш, унинг маблағларини тақсимлаш, ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва унинг маблағлари Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг Фарғона вилояти Ғазначилик хизмати бошқармасида очилган Лола Муротова номидаги қишлоқ хўжалигига ихтисослашган техникумнинг (кейинги ўринларда — Техникум) бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварағида жамланади ҳамда ушбу Низомда белгиланган мақсадлар учун сарфланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси ҳамда Ўзбекистон фермерлари кенгаши ҳузуридаги Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан ажратиладиган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари (заруратга кўра техникумнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун талаб этиладиган маблағлар тегишли ҳисоб-китоблар асосида Касбий таълимни ривожлантириш жамғармасидан ажратилади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайриялари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг грантлари ҳамда техник кўмаклари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банкларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағлари Техникум томонидан Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг депозит ҳисобварақларига жойлаштирилиши мумкин. Олинадиган фоиз даромадлари ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган мақсадларга сарфлаш учун тақсимланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмаган маблағлари кейинги йилга ўтади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадларга йўналтирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Техникумнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Техникум ходимларини моддий рағбатлантириш ва уларнинг малакасини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти соҳасида илғор технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги соҳасида методик қўлланмаларни тайёрлаш ва оммалаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий-амалий конференцияларни ташкил этиш ва ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Техникум ўқув ва илмий лабораторияларини зарур материаллар ва бутловчи қисмлар билан таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий етакчи олим, профессор-ўқитувчи ва мутахассисларни Техникумнинг ўқув ва илмий-методик жараёнига жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Техникумда ижтимоий, тарбиявий, психологик ва бошқа ўқув-услубий, илмий лойиҳалар ҳамда тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказиш (ишчи гуруҳларнинг иш ҳақи, хизмат сафари ва бошқа харажатлар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
педагог кадрлар ва ўқувчилар ўртасида ўтказиладиган республика танловлари ғолибларини тақдирлаш ва рағбатлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Техникум фаолиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритишда фаоллик кўрсатган ходимларни моддий рағбатлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд ва етим болалар тоифаларига кирувчи ўқувчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш тадбирлари (бир йилда бир ўқувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдоридан ошмайдиган бир марталик моддий ёрдам);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий делегацияларни кутиб олиш, транспорт хизмати, таржимонларни жалб қилиш, совға ва сувенирлар сотиб олиш, овқатлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Техникум раҳбар ва ходимларини тажриба ўрганиш ва ҳамкорлик ўрнатиш мақсадларида хорижий хизмат сафарига юбориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Техникум фаолиятини самарали ташкил этиш ва ривожлантиришга йўналтирилган бошқа тадбирларни молиялаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Жамғарма маблағлари ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Техникумнинг келгуси йилга режалаштирилган тадбирлари учун буюртманома Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълим агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)нинг Фарғона вилояти касбий таълим бошқармаси (кейинги ўринларда — Бошқарма)га Техникум томонидан ҳар йили 5 декабрга қадар тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Бошқарма ҳар йили 15 декабрга қадар Техникум томонидан тақдим қилинган буюртманомани кўриб чиқади ва Агентликка юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда Агентлик Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ва Ўзбекистон фермерлари кенгашига ҳар йили 25 декабрга қадар Жамғармага маблағ ажратиш юзасидан (буюртманомани илова қилган ҳолда) мурожаат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон фермерлари кенгаши ҳар йили 1 апрелга қадар Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси ҳамда Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан Жамғармага маблағ ажратиш чораларини кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Техникум раҳбар ходимлари, педагог кадрлари ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг фаолиятини ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ баҳолаш мезонлари асосида уларга қуйидаги миқдорларда базавий тариф ставкаларига нисбатан устама ҳақ белгиланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
65 — 70 балл тўпласа — 40 фоиз;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
71 — 75 балл тўпласа — 50 фоиз;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
76 — 80 балл тўпласа — 60 фоиз;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
81 — 85 балл тўпласа — 70 фоиз;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
86 — 90 балл тўпласа — 80 фоиз;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
91 — 95 балл тўпласа — 90 фоиз;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
96 — 100 балл тўпласа — 100 фоиз.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Техникум раҳбар ходимлари, педагог кадрлари ва ишлаб чиқариш таълими усталарига ушбу ҳар ойлик устамалар ўтган ўқув йили якунлари бўйича янги ўқув йили давомида Жамғарма ҳисобидан тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда бошқа ходимлар фаолиятини баҳолаш мезонлари назарда тутилмайди, мазкур ходимларга тегишли директор ўринбосарлари ва касаба уюшмасининг билдиргиси асосида ҳар ойлик устама белгилаш, мукофотлар ва уларга моддий ёрдам кўрсатиш Техникум директорининг буйруғи асосида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Жамғарма маблағларини шакллантиришда ҳужжатлар ва маълумотларнинг асосланганлиги ва тўғрилиги юзасидан Техникум директори ва бош ҳисобчиси жавобгардир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Жамғарма маблағларидан унинг тасдиқланган харажатлар сметаси асосида фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарманинг харажатлар сметаси Техникум томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилади ва тасдиқланади ҳамда Фарғона вилояти иқтисодиёт ва молия бош бошқармасида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Жамғарма фаолиятини бошқариш ва унинг маблағларини тақсимлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Жамғарма фаолиятини бошқариш ва унинг маблағларини тақсимлаш учун камида етти кишидан иборат таркибда тоқ сонда Жамғармани бошқариш комиссияси (кейинги ўринларда — Комиссия) ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия таркиби Техникум педагогик кенгаши томонидан кўриб чиқилиб, Техникум директорининг буйруғи билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Техникум директори лавозимига кўра Комиссия раиси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия аъзолари таркиби шаффофликни таъминлаш мақсадида, ҳар ўқув йилининг бошида Техникумнинг педагогик кенгаши йиғилишида қайта кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисобот йили якуни бўйича Жамғарма маблағларининг даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Комиссия раиси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия мажлиси кун тартибини белгилайди ва тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия қарорларини тасдиқлайди ва уларнинг бажарилишини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия аъзоларига юкланган вазифалар бажарилиши юзасидан уларнинг ишини мувофиқлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Комиссия аъзолари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия мажлисларида кўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама қилиш ва ҳал этишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Техникум фаолиятини ривожлантиришнинг долзарб масалалари бўйича Комиссияга таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия томонидан кўриб чиқиладиган масалалар бўйича овоз беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия мажлисларида шахсан қатнашадилар. Бунда қатнашишнинг имкони бўлмаган тақдирда, Комиссия аъзоси мажлиснинг кун тартиби бўйича ўз фикрини ёзма равишда тақдим этишга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Комиссия котиби:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия мажлисига барча зарур ҳужжатларнинг ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мажлисни ўтказиш муддатлари ва жойини Комиссия раиси билан келишади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кун тартибидаги масалалар бўйича Комиссия мажлислари ўтказилишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия аъзолари ва таклиф этилган шахсларни мажлиснинг санаси, вақти, жойи ва кун тартиби лойиҳасидан хабардор қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия қарорлари бажарилиши мониторингини юритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳужжатларнинг юритилиши ва сақланишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия баённомаларини расмийлаштиради ва тасдиқланган баённомаларни Комиссия аъзоларига ва бошқа манфаатдор ташкилотларга юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Жамғарма фаолиятини бошқариш бўйича Комиссия муҳокамасига киритилган масалалар юзасидан Комиссия мажлиси 6 ойда камида бир марта, истисно ҳолларда, заруратга кўра ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарур ҳолларда, Комиссия раисининг ташаббуси ёки Комиссия аъзоларидан камида икки нафарининг таклифига кўра, Жамғарма маблағлари сарфланиши ва тақсимланиши масаласида Комиссиянинг навбатдан ташқари мажлиси чақирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Комиссия иштирок этишнинг ихтиёрийлиги ва Комиссия ваколатига тегишли масалаларни ҳал этишда унинг барча аъзоларининг тенг ҳуқуқлилиги тамойиллари асосида шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Комиссия мажлиси Комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми, шу жумладан, Комиссия раиси ёки унинг ўринбосари иштирок этганда ўтказилган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур қоида ижроси таъминланмаган тақдирда, Комиссия мажлиси ўтказилмаган ҳисобланади ва уни ўтказишнинг янги санаси белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Комиссия мажлисига унда кўриб чиқиладиган масалаларнинг хусусиятига кўра давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассислари, Техникум ходимлари таклиф этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Комиссия қарори Комиссиянинг мажлисида қатнашган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда, Комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия қарорлари Комиссия мажлисининг баённомаси билан расмийлаштирилади. Комиссия мажлисининг баённомаси Комиссия раиси ва котиби томонидан уч кун муддат ичида тасдиқланади ҳамда Техникумнинг муҳри қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Баённомада белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш учун Техникум директори буйруғи уч кун ичида қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Жамғарма маблағларининг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Жамғарма маблағларининг ҳисоб ва ҳисоботини юритиш ҳамда жорий хизмат кўрсатиш ишлари Техникумнинг бош ҳисобчиси томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича ҳисоб ва ҳисоботлар Техникумнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларидан алоҳида юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметасининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисобот ҳар йили 31 декабрга қадар Бошқармага тақдим қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Жамғарма маблағларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилиши юзасидан давлат молиявий назорати қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Ички аудит хизмати томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лола Муротова номидаги қишлоқ хўжалигига ихтисослашган техникумни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

Лола Муротова номидаги қишлоқ хўжалигига ихтисослашган техникумни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Лола Муротова номидаги қишлоқ хўжалигига ихтисослашган техникум

Техникумнинг келгуси йилга режалаштирилган тадбирлари учун буюртманомани Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълим агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)нинг Фарғона вилояти касбий таълим бошқармаси (кейинги ўринларда — Бошқарма)га тақдим қилади.

Ҳар йили 5 декабрга қадар

2-босқич

Бошқарма

Техникум томонидан тақдим қилинган буюртманомани кўриб чиқади ва Агентликка юборади.

Ҳар йили 15 декабрга қадар

3-босқич

Агентлик

Техникум томонидан тақдим қилинган буюртманомани кўриб чиқади ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон фермерлари кенгашига юборади.

Ҳар йили 25 декабрга қадар

4-босқич

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Ўзбекистон фермерлари кенгаши

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси ҳамда Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан маблағлар ажратади.

Ҳар йили 1 апрелга қадар

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лола Муротова номидаги қишлоқ хўжалигига ихтисослашган техникумни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Техникум раҳбар ходимлари, педагог кадрлари ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг фаолиятини
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Кўрсаткичлар

Балл

1.

Семестр якунида ўқув фанлари бўйича ўқувчиларнинг билим даражаси (сифат кўрсаткичи)

Максимал 10 балл

Сифат кўрсаткичи 86 — 100 фоиз оралиғида

10 балл

Сифат кўрсаткичи 71 — 85 фоиз оралиғида

7 балл

Сифат кўрсаткичи 56 — 70 фоиз оралиғида

4 балл

2.

Ўқувчиларининг эришган ютуқлари учун

Максимал 12 балл

Камида бир нафар ўқувчиси халқаро WorldSkills, олимпиада ёки шу каби мусобақаларнинг республика босқичида 1 — 3-ўринларни қўлга киритган бўлса

6 балл

Камида бир нафар ўқувчиси халқаро WorldSkills, олимпиада ёки шу каби мусобақаларнинг вилоят босқичида 1 — 3-ўринларни қўлга киритган бўлса

4 балл

Камида бир нафар ўқувчиси ҳудудий WorldSkills, олимпиада ёки шу каби мусобақаларда республика ёхуд вилоят босқичида иштирок этган бўлса

2 балл

3.

Ўқув йили давомида ташкил этилган очиқ дарслар учун (ҳар семестр учун алоҳида ҳисобланади, бир семестр учун ўтилган очиқ дарс бошқа семестр учун ҳисобланишига йўл қўйилмайди)

Максимал 5 балл

Семестр давомида 3 та ва ундан ортиқ очиқ дарс учун

5 балл

Семестр давомида 2 та очиқ дарс учун

3 балл

4.

Ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг электрон портфолиоси учун

Максимал 10 балл

86 — 100 балл оралиғида баҳоланганда

10 балл

65 — 85 балл оралиғида баҳоланганда

8 балл

40 — 64 балл оралиғида баҳоланганда

5 балл

20 — 39 балл оралиғида баҳоланганда

3 балл

20 баллдан паст баҳоланганда

0 балл

5.

Таълим ташкилотидаги самарали меҳнат фаолияти учун (Таълим ташкилотининг педагог кенгаши қарори асосида)

Максимал 7 балл

Ўқув йили давомида жамоат ишларида энг фаол деб топилганда (ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталари умумий сонининг 10 фоизидан ошмаслиги лозим)

7 балл

Ўқув йили давомида жамоат ишларида фаол деб топилганда (ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталари умумий сонининг 30 фоизидан ошмаслиги лозим)

2 балл

6.

Ўз малакасини оширишдаги фаолияти

Максимал 5 балл

Белгиланган муддатда малака ошириш курсидан ўтгани учун (сертификатнинг амал қилиш даври учун)

3 балл

Ўқув йили давомида йўналиши бўйича камида 1 та семинар-тренинг ёки конференцияда иштирок этгани учун

2 балл

7.

Хорижий тилларни билиш даражаси учун

Максимал 10 балл

B2 даражасида миллий сертификат ёки унга тенглаштирилган халқаро тест тизимлари сертификати (чет тили ўқитувчилари учун иккинчи хорижий тил бўйича) мавжуд бўлса

10 балл

B1 даражасида миллий сертификат ва унга тенглаштирилган халқаро тест тизимлари сертификати (чет тили ўқитувчилари учун иккинчи хорижий тил бўйича) мавжуд бўлса

7 балл

8.

Компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларини билиш даражаси учун

Максимал 6 балл

Интернет ресурслари, мультимедиа воситалари ва контентлардан мақсадли фойдалана олса ва офис дастурлари ёрдамида ўқув-услубий, кўргазмали материалларни тайёрлай олса

6 балл

Офис дастурлари (матн муҳаррири, электрон жадвал, тақдимот) ёрдамида ўқув-услубий, кўргазмали материалларни тайёрлай олса

4 балл

Компьютер тузилиши ва имкониятларини билса, офис дастурларидан (матн муҳаррири, электрон жадвал, тақдимот) фойдалана олса

2 балл

9.

Яратган дарсликлари, ўқув қўлланмалари ва ўқитиш материаллари тўплами учун

Максимал 10 балл

Охирги уч ўқув йилида яратилган дарсликлар ёки ўқув қўлланмалари учун

5 балл

Охирги икки ўқув йилида яратилган ўқитиш материаллари тўплами, услубий қўлланмалар ёки методик тавсиялар учун (ҳудуд даражасида оммалаштирилган бўлса)

5 балл

10.

Илмий, илмий-оммабоп журналларда ва амалий семинарларда ўз йўналиши бўйича чоп этилган мақолалари ёки тезислари учун

Максимал 7 балл

Охирги уч йилда хорижий илмий журналларда чоп этилган илмий мақола ёки тезислар учун

3 балл

Халқаро ва республика миқёсида охирги ўқув йили мобайнида чоп этилган мақола ёки тезислар учун

3 балл

Ҳудуд миқёсида охирги ўқув йили мобайнида чоп этилган мақола ёки тезислар учун

1 балл

11.

Илмий тадқиқот фаолияти билан шуғулланаётгани учун

Максимал 6 балл

Фан доктори (DSc) даражаси учун илмий тадқиқот фаолиятини олиб бораётган бўлса

6

Фалсафа доктори (PhD) даражаси учун илмий тадқиқот фаолиятини олиб бораётган бўлса

5

12.

Таълим ташкилоти томонидан ташкил этиладиган маънавий-маърифий тадбирларда иштироки учун

Максимал 7 балл

Тадбир ташкилотчиси сифатида

5 балл

Тадбир иштирокчиси сифатида

2 балл

13.

Мукофотлангани учун

Максимал 5 балл

Педагогик фаолияти давомида Давлат мукофоти билан тақдирлангани учун

3 балл

Педагогик фаолияти давомида халқаро тан олинган мукофотлар билан тақдирлангани учун

2 балл

Жами максимал балл

100 балл

14.

Қўлланадиган жарима баллари

-10

1.

Сабабсиз ўқув машғулотини ўтказмаслик (педагогнинг айби билан)

-2

2.

Ўқув машғулотларига кечикиб кириш, муддатидан аввал тугатиш ёки машғулот хонасини тарк этиш

-2

3.

Ўқув машғулотини тайёргарлик кўрмаган ҳолда ўтказиш (машғулотга услубий-методик материалларсиз/адабиётларсиз кириш)

-2

4.

Таълим жараёнларини бошқарувчи ҳамда таълим сифатини назорат қилувчи ахборот тизимига ресурсларни ўз вақтида юкламаслик

-2

5.

Техникумнинг кун тартиби, ички меҳнат тартиби ёки бошқа педагогик этика қоидаларини бузиш

-2

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: Баҳолаш мезонининг 2-бандида кўрсатилган баллар охирги 2 йилда WorldSkills ва шу каби мусобақаларга мос келувчи тегишли касб ёки мутахассислик ўқув режасидаги махсус фанлар ва ўқув амалиётлари учун бириктирилган ўқитувчилар ҳамда ишлаб чиқариш таълими усталарининг ҳар бирига берилади. Бундан ташқари фан олимпиадалари бўйича тегишли фан ўқитувчилари учун балл белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жорий йилда олий таълим ташкилотларини тамомлаган (бакалавр ва магистр) битирувчиларга навбатдаги мақсадли малака ошириш муддатига қадар баҳолаш мезонининг 6-бандининг биринчи қисми бўйича 3 балл берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Баҳолаш мезонининг 8-банди бўйича мутахассислардан иборат ташкил этилган ишчи гуруҳ соҳага оид саволлар билан ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг билимини баҳолайди ҳамда ишчи гуруҳнинг тегишли қарори таълим ташкилоти раҳбарига тақдим этилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.09.2026 й., 09/26/464/0894-сон)