18.08.2026 йилдаги 447-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 18.08.2026 йилдаги 447-сон
Kuchga kirish sanasi
19.08.2026
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни вақтинчалик бошпана билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2026 йил 3 августдаги ПҚ-288-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни Вақтинчалик бошпана ва ижтимоий тикланиш марказига жойлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вақтинчалик бошпана ва ижтимоий тикланиш марказ (кейинги ўринларда — Марказ)ларига жойлаштириш муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларнинг бевосита мурожаати асосида амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар Марказга қабул қилишга монелик қилувчи шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдамга муҳтожлик ҳолатлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулоса асосида жойлаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказга жойлаштирилган шахслар дастлаб етти календарь кун ичида муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс сифатида эътироф этилади ҳамда уларнинг ижтимоий хизматларга эҳтиёжлари баҳоланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахснинг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, уларга индивидуал тартибда ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режаси ишлаб чиқилади ва амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказлар ижтимоий ходимларига «Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг ижтимоий ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари, иш ҳақи миқдорлари ҳамда фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш натижалари бўйича тўланадиган мукофот миқдорлари қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 1 октябрдан туман (шаҳар) ҳокимликлари тасарруфидаги муниципал ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидаги турар жойлар давлат таъминотидаги ҳамда номида мол-мулки бўлмаган муайян яшаш жойига эга бўлмаган оилаларга устувор равишда ижара асосида берилади. Бунда муниципал уй-жой фондидаги уйларнинг ижара ҳақи ҳар йил учун тасдиқланадиган мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний ва юридик шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкаларининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда белгиланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муайян яшаш жойига бўлмаган шахсларга туман (шаҳар), ҳудудий ва республика даражасидаги тиббиёт муассасаларида амбулатор ёки режали стационар тиббий хизмат кўрсатилиши Марказ жойлашган аҳолига хизмат кўрсатувчи бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаси томонидан амалга оширилади. Бунда ушбу тиббий хизматлар Марказ бошлиғининг шахсни муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс деб топиш тўғрисидаги қарори ҳамда «ЯМИҲ» АТдаги идентификация рақами асосида ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг Марказларни қурилиш-таъмирлаш (реконструкция қилиш) ишларини амалга ошириш бўйича қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказиш харажатларини — Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш-таъмирлаш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш харажатларини — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан шаклланган маблағлари, тегишли маҳаллий бюджетларда етарлича маблағлар шаклланмаган тақдирда, маҳаллий ҳокимликларнинг сўровларига асосан Агентликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ички ишлар вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 2026 йил 1 сентябрга қадар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказларнинг низомлари ҳамда ички тартиб-қоидаларини тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказлар ижтимоий ходимларининг фаолият самарадорлигини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқсин ва Агентлик билан келишган ҳолда тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказларнинг ижтимоий ходимлари иш фаолияти учун зарур бўлган замонавий компьютер ҳамда Интернет алоқаси билан таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказлар биноларига қўйилган минимал талабларни Агентлик билан келишган ҳолда тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Агентлик билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 1 сентябрга қадар Марказларни малакали, юқори касбий компетенцияга эга бўлган мутахассислар билан тўлдирсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 1 октябрга қадар Марказлар раҳбарлари ва барча ходимларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни Марказларга жойлаштириш ҳамда уларга ижтимоий хизматларни кўрсатиш бўйича малакасини оширсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2027 йил 1 июлга қадар барча Марказларни санитария ҳамда қурилиш норма ва қоидаларига ҳамда Марказлар биноларига қўйилган минимал талабларга мувофиқ реконструкция қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда Марказлар жойлашган ҳудуддаги туман (шаҳар) даражасидаги тиббиёт муассасаларини муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни Марказга жойлаштиришга монелик қилувчи шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдамга муҳтожлик ҳолатлари мавжуд эмаслиги юзасидан кўрикдан ўтказиш ва тегишли хулоса бериш учун бириктирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Агентлик Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда 2026 йил 1 октябрга қадар тегишли ахборот тизимларини интеграция қилган ҳолда, муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни Марказга жойлаштириш, уларни муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс деб эътироф этиш тартиб-таомилларини амалга ошириш учун «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида алоҳида ахборот модули ишга туширилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда ички ишлар вазири А.А. Ташпулатов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 18 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
447-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 18 августдаги 447-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни Вақтинчалик бошпана ва ижтимоий тикланиш марказига жойлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Регламент муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни Вақтинчалик бошпана ва ижтимоий тикланиш марказига (кейинги ўринларда — Марказ) жойлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Регламент доирасида муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс деганда доимий ёки вақтинча яшаш жойига эга бўлмаган, яшаш учун мўлжалланмаган бино ва иншоотларда (бараклар, омборхоналар, кўп квартирали уйларнинг умумий фойдаланиш жойлари ва бошқаларда) ёхуд жамоат жойларида (хиёбонлар, боғлар, вокзаллар ва шу каби жойларда) яшайдиган шахс тушунилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни Марказга қабул қилиш, сўровнома тўлдириш, жойлаштириш, рўйхатга олиш, индивидуал ижтимоий хизматлар кўрсатиш режаси (кейинги ўринларда — индивидуал режа)ни тасдиқлаш ҳамда ижтимоий хизмат ва ёрдамларни кўрсатиш «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «ЯМИҲ» АТ)да амалга оширилади. Бунда «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари (кейинги ўринларда — «Инсон» маркази) томонидан Марказларнинг фаолияти мувофиқлаштирилади ҳамда уларга услубий ёрдам кўрсатиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни Марказга қабул қилишнинг асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахснинг қадр-қимматини ҳурмат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказга ихтиёрийлик асосида жойлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
камситмаслик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махфийлик ва шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хавфсизлик ва фавқулодда ҳолатларда тезкор йўналтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий хизматларни комплекс ташкил этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни аниқлаш, Марказга жойлаштириш ва уларга ижтимоий хизматларни кўрсатиш ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни Марказга жойлаштириш ва чиқариш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ички ишлар органлари ходимлари ҳамда маҳаллада комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатувчи ижтимоий ходимлар томонидан кўча, вокзал, бозор, ер ости йўлаклари, яшаш учун мўлжалланмаган бинолар ва бошқа жамоат жойларида мунтазам равишда муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар аниқланади ҳамда уларга Марказ хизматларидан фойдаланиш таклиф этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Вояга етган муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс жойлашиш учун Марказга бевосита мурожаат қилади. Бунда вояга етган муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахснинг вояга етмаган фарзандлари мавжуд бўлса, улар ушбу шахс билан биргаликда жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар туман (шаҳар) даражасидаги тиббиёт муассасаларининг шошилинч қабул бўлимлари (кейинги ўринларда — тиббиёт муассасаси) томонидан улар олиб келинган вақтда тиббий кўрикдан ўтказилади. Мазкур тиббий кўрикда шахсда Марказга жойлаштиришга монелик қилувчи шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдамга муҳтожлик ҳолатлари ҳамда юқумли касалликлар мавжуд бўлмаган тақдирда Марказга қабул қилинади. Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шошилинч ва тез тиббий ёрдамга муҳтож шахсга тез тиббий ёрдам бригадаси томонидан тиббий ёрдам кўрсатилиб, тиббий кўрсатмага асосан юқумли касалликлари мавжудлиги бўйича кўрик ва текширувдан ўтказилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахс шошилинч ва тез тиббий ёрдамга муҳтож бўлмаган тақдирда тиббиёт муассасасига Марказ йўлланмасига асосан боради ҳамда тиббий кўрсатмага асосан юқумли касалликлари мавжудлиги бўйича кўрик ва текширувдан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Тиббиёт муассасаси томонидан тиббий кўрик натижасига кўра муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсда мастлик ҳолати ёки психоактив моддалар таъсирида маст ҳолатда эканлиги, руҳий ҳолати бузилиши, шунингдек, юқумли касалликларига гумон бўлган тақдирда, тегишлилиги бўйича белгиланган тартибда ихтисослашган тиббиёт муассасасига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шахс ушбу бандда кўзда тутилган муассасалардан чиқарилгандан сўнг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахснинг розилиги асосида Марказга жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар Марказга кеча-кундуз қабул қилинади. Бунда Марказга фақат бир кечага тунаш учун келган шахслар ҳар куни соат 17-00 дан бошлаб қабул қилинади ва қабул қилинган кундан кейинги кун соат 08-00 да Марказдан чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни Марказга жойлаштиришга монелик қилувчи тиббий ҳолатлар аниқланмаганда, Марказнинг ижтимоий ходими ёки Марказ навбатчиси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идентификация қилишнинг замонавий воситалари (шахснинг юзини биометрик идентификация қилиш технологияси (Face-ID), дактилоскопия ва бошқалар) ёки фуқаронинг биометрик паспорти ёхуд ID-картаси орқали унинг шахсини аниқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни Марказда яшаш шартлари, хизматлар, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари билан таништиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни «ЯМИҲ» АТда рўйхатга олади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс иштирокида ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровнома (кейинги ўринларда — сўровнома)ни тўлдиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни Марказга жойлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинади ва сўровномада автоматик равишда шаклланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс ва унинг тўғри шажара бўйича биринчи даражадаги қариндошлари ва эри (хотини)нинг шахсига доир маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсга ногиронлик белгиланганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсга тайинланган пенсия, ижтимоий нафақалар, компенсациялар ва бошқа ижтимоий тўловлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахснинг меҳнат фаолияти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсга мулк ҳуқуқи, ижара ёки бошқа ҳуқуқ асосида тегишли бўлган кўчмас мулк;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахснинг доимий ва вақтинча яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахснинг соғлигига оид маълумотлар, шу жумладан руҳий касалликлар ва наркология диспансерида рўйхатда туриши тўғрисидаги маълумотлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахснинг шахсига аниқлик киритишнинг имкони бўлмаган тақдирда, сўровнома унинг сўзларига асосан тўлдирилади ва сўровномада бу ҳақида ёзув қолдирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс томонидан сўровномани тўлдириш учун маълумотларнинг тақдим этилиши, унинг Марказга жойлаштириш, Марказнинг ички тартиб-қоидаларига амал қилиш ҳамда унга ижтимоий хизматлар кўрсатиш мақсадида унинг шахсига доир маълумотларидан фойдаланишга розилигини билдиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Сўровнома шакллантирилганидан сўнг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс Марказга етти кунга жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Марказга бир кечага тунаш учун қабул қилинган шахслар «ЯМИҲ» АТда рўйхатдан ўтказиш орқали қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс қуйидаги барча талабларга бир вақтнинг ўзида жавоб берган тақдирда, у Марказга жойлаштирилгандан бошлаб олти кун ичида Марказнинг ижтимоий ходими «ЯМИҲ» АТда ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шахсни муайян яшаш жойига эга эмас деб топиш тўғрисидаги хулоса шакллантиради ва ушбу Регламентнинг 19-бандидаги қарорлардан бирини қабул қилиш учун Марказ бошлиғига йўналтиради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мулк ҳуқуқи, ижара ёки бошқа ҳуқуқ асосида кўчмас мулки мавжуд бўлмаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўғри шажара бўйича биринчи даражадаги қариндошлари ёки эри (хотини)га тегишли бўлган яшаш жойда доимий ёки вақтинча яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтмаган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
яшаш учун мўлжалланмаган бино ёки иншоотларда (бараклар, омборхоналар, кўп қаватли уйларнинг умумий фойдаланиш жойлари ва бошқалар) ёки жамоат жойларида (хиёбонлар, боғлар, вокзаллар ва шу каби жойлар) яшаётган бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахснинг шахсини тасдиқлаш имкони бўлмаган тақдирда ушбу шахс мазкур банд талабларига мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслигидан қатъи назар, муайян яшаш жойига эга эмас деб топиш тўғрисида хулоса шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шахснинг яшаш учун мўлжалланмаган бино ёки иншоотларда, жамоат жойларида яшаётганлиги унинг сўровномадаги кўрсатмасига асосан аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсда мулк ҳуқуқи, ижара ёки бошқа ҳуқуқ асосида кўчмас мулки мавжудлиги ёхуд унинг тўғри шажара бўйича биринчи даражадаги қариндошлари ёки эри (хотини)га тегишли бўлган яшаш жойда доимий ёки вақтинча яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтганлиги аниқланган тақдирда олти кун ичида Марказ томонидан шахсни яшаш жойига қайтариш чоралари кўрилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Марказ бошлиғи бир иш куни ичида «ЯМИҲ» АТда ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ шаклда қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади ҳамда «Инсон» марказига юборади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахсни муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс деб топиш тўғрисида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахсни муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс деб топишни рад этиш тўғрисида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс деб топиш тўғрисидаги қарор қабул қилиниши ушбу шахсга тегишли қарор қилинган кундан бошлаб қўшимча икки ой давомида Марказда қолиш ҳуқуқини беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Қуйидаги муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларнинг Марказда қолиш муддати Марказ бошлиғининг илтимосномасига асосан қабул қилинган «Инсон» маркази директорининг қарорига кўра қўшимча олти ойга узайтирилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахси тасдиқланмаган шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёшга доир пенсия ёшидаги шахслар ва I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) тизимидаги ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатувчи муассасалар ва хизматларга ёки аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидаги яшаш жойга жойлаштириш имконияти бўлмаганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Мазкур Регламентнинг 20-бандида назарда тутилган Марказда қолиш муддати тугашидан камида уч иш куни олдин Марказ бошлиғи «Инсон» марказига ушбу муддатни узайтириш тўғрисидаги илтимоснома киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. «Инсон» маркази директори Марказ бошлиғининг илтимосномасига асосан уч иш куни ичида қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахснинг Марказда қолиш муддатини узайтириш ҳақида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахснинг Марказда қолиш муддатини узайтиришни рад этиш ҳақида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахснинг Марказда қолиш муддатини узайтириш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахснинг Марказда қолиш муддати кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Марказга икки ва олти ойга қадар жойлаштирилган муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар қуйидаги ҳолатларда Марказдан чиқарилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказдан чиқиш тўғрисидаги аризага асосан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс ушбу Регламентнинг 29-бандига асосан ижтимоий муассасаларга, туман (шаҳар) ҳокимликлари балансидаги муниципал ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидаги яшаш жойга жойлаштирилганда ёки яшаш жойига қайтарилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс Марказда бўлиш даврида кетма-кет уч кун Марказга келмаган тақдирда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс вафот этганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни ушбу банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган асосга кўра Марказдан чиқариш Марказ бошлиғининг қарорига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Мазкур Регламентнинг 24-бандига асосан Марказдан чиқарилган шахслар бир кеча тунаш ҳуқуқидан фойдаланишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Марказ бошлиғи ушбу Регламентнинг 19-бандига мувофиқ муайян муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс деб топиш тўғрисидаги қарор қабул қилиш билан бир пайтда «ЯМИҲ» АТда ушбу Регламентга 5-иловага мувофиқ индивидуал режани тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Индивидуал режа унга киритилган ижтимоий хизматларнинг ижросини таъминлаш мақсадида «ЯМИҲ» АТ орқали унда белгиланган вазирлик ва идораларнинг тегишли ахборот тизимига автоматик тарзда юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ва идоралар индивидуал режада белгиланган хизматлар ижросини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда таъминлайди ва тасдиқловчи маълумотларни тегишли ахборот тизимлари орқали «ЯМИҲ» АТга юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Марказнинг ижтимоий ходими индивидуал режада белгиланган ҳар бир ижтимоий хизмат кўрсатилгани тўғрисидаги ахборотни, уни тасдиқловчи маълумотлар билан биргаликда хизмат кўрсатилгандан сўнг шу куннинг ўзида «ЯМИҲ» АТга киритиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Индивидуал режаларнинг ижроси Марказнинг ижтимоий ходими томонидан доимий равишда, бироқ бир ойда камида бир маротаба, унга киритилган ижтимоий хизматлар белгиланган муддатларда кўрсатилаётганлиги ўрганиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Индивидуал режага янги ижтимоий хизмат киритиш ёки ундан мавжуд ижтимоий хизматни чиқариш зарурати юзага келганда, унга Марказ бошлиғи томонидан ўзгартириш ёки қўшимчалар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Марказнинг ижтимоий ходими томонидан муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни Марказга жойлаштирилган кундан бошлаб икки ой ичида белгиланган тартибда қуйидаги муассасаларга йўналтириш чоралари кўрилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган ёки одам савдосидан жабрланганлар деб тан олинган шахслар ва уларнинг вояга этмаган фарзандлари (агар мавжуд бўлса) — Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича республика реабилитация марказига ёки Аёллар ва болаларни реабилитация қилиш республика марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Самарқанд ва Фарғона вилояти ҳудудий марказларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар ва уларнинг вояга этмаган фарзандлари (агар мавжуд бўлса) — Аёллар ва болаларни реабилитация қилиш республика марказининг ҳудудий марказларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёш болали аёллар — «Она уйи» ижтимоий марказларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар — Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
руҳий ҳолати бузилган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар — «Ғамхўрлик» марказларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пенсия ёшидаги ва I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар — туман (шаҳар) ҳокимликлари тасарруфидаги муниципал ёки аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидаги турар жойга жойлаштириш чоралари кўрилади. Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар, уларнинг эҳтиёжига кўра бошқа ижтимоий муассаларга жойлаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўғри шажара бўйича биринчи даражадаги қариндошлари ёки эри (хотини)га тегишли бўлган яшаш жойига доимий ёки вақтинча рўйхатдан ўтказиш чоралари кўрилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
яшаш жойи ёки қариндошлари аниқланган шахслар яшаш жойига ёки қариндошларининг яшаш жойига қайтарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Меҳнатга лаёқатли ишсиз ва банд бўлмаган шахслар уларнинг хоҳиши, касбий малакаси, меҳнат қобилияти ва соғлиғи ҳолатидан келиб чиқиб, ишсиз шахс сифатида эътироф этиш, касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ёки малакасини ошириш, шунингдек, мақбул ишга жойлаштириш чораларини кўриш учун туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимига йўналтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда Марказ жойлашган ёки келгусида яшаши режалаштирилган маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси шахсга мос бўш иш ўринларини аниқлаш, иш берувчилар билан мулоқот ўрнатиш ва ишга жойлаштириш чораларини кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга туман (шаҳар), ҳудудий ва республика даражасидаги тиббиёт муассасаларида амбулатор ёки режали стационар тиббий хизмат кўрсатилиши Марказ жойлашган аҳолига хизмат кўрсатувчи бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаси томонидан амалга оширилади. Бунда ушбу тиббий хизматлар Марказ бошлиғининг шахсни муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс деб топиш тўғрисидаги қарори ҳамда «ЯМИҲ» АТдаги идентификация рақами асосида ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Ижтимоий хизматлардан фойдаланган муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларнинг мониторинги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларнинг ижтимоийлашув ҳолати мониторинги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказдан чиқарилган ҳамда оилага қайтарилган ёки ижара асосида уй-жойга чиққан шахсларга нисбатан ушбу ҳудуддаги маҳаллада комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатувчи ижтимоий ходим томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказдан ушбу Регламентнинг 29-бандига асосан тегишли ижтимоий муассасага йўналтирилган шахсларга нисбатан Марказнинг ижтимоий ходими томонидан олти ой давомида бир ойда камида бир маротаба амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мониторинг тадбирларини амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Агентлик томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Мониторинг даврида муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларнинг қайта бошпанасиз бўлиб қолиш хавфлари ҳамда уларнинг қўшимча ижтимоий хизмат ва ёрдамга муҳтожлиги ўрганилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Мониторинг натижалари бўйича маълумотлар маҳаллада комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатувчи ижтимоий ходим ва Марказдаги ижтимоий ходимлар томонидан «ЯМИҲ» АТга киритиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимларидан муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар тўғрисида электрон шаклда автоматлаштирилган тарзда олинган маълумотлар Ўзбекистон Республикасининг «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ҳимояланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. «ЯМИҲ» АТда ишлашга рухсат берилган ташкилот ва идоралар ўз фаолиятини амалга ошириш натижасида олинган шахсга доир маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Ушбу Регламентда назарда тутилмаган масалалар қонунчилик ҳужжатлари ва ваколатли органлар қарорларига мувофиқ ҳал этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар ҳамда уларнинг қонуний вакиллари Марказ ва «Инсон» маркази ходимларининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Агентлик ҳузуридаги Ижтимоий инспекция ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ушбу Регламент талабларига риоя қилиниши устидан доимий назорат ва мониторингни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Ушбу Регламент талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни Вақтинчалик бошпана ва ижтимоий тикланиш марказига жойлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни аниқлаш, Вақтинчалик бошпана ва ижтимоий тикланиш марказига жойлаштириш ва уларга ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

 

1-босқич

Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс (кейинги ўринларда — шахс)

Вақтинчалик бошпана ва ижтимоий тикланиш маркази (кейинги ўринларда — Марказ)га жойлашиш учун мурожаат қилади.

Заруратга кўра

 

2-босқич

Туман (шаҳар) даражасидаги тиббиёт муассасаларининг шошилинч қабул бўлимлари

Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни Марказга жойлаштиришга монелик қилувчи шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдамга муҳтожлик ҳолатлари мавжуд эмаслиги юзасидан кўрикдан ўтказади ва хулоса беради.

Шу куннинг ўзида

 

3-босқич

Марказ ижтимоий ходими / Марказ навбатчиси

1. Шахсни рўйхатга олади.

2. Сўровномани расмийлаштиради.

3. Шахсни Марказга жойлаштиради.

Бир иш кунида

 

4-босқич

Марказ ижтимоий ходими

Шахсни муайян яшаш жойига эга эмас деб топиш тўғрисидаги  хулосани расмийлаштиради.

Олти кун ичида

 

5-босқич

Марказ бошлиғи

Шахсни муайян яшаш жойига эга эмас деб топиш ёки муайян яшаш жойига эга эмас деб топишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва индивидуал режани тасдиқлайди.

Бир иш кунида

 

6-босқич

«Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» АТ

Индивидуал режани унга киритилган ижтимоий хизматларни кўрсатиш учун масъул вазирлик ва идораларга юборади.

Автоматик тарзда

 

7-босқич

Марказ бошлиғи

«Инсон» ижтимоий хизматлар марказига тегишли шахснинг Марказда қолиш муддатини олти ойга узайтириш тўғрисида илтимоснома киритади.

Шахснинг Марказда қолиш муддати тугашидан уч иш кун олдин

 

8-босқич

«Инсон» ижтимоий хизматлар маркази

Шахснинг Марказда қолиш муддатини олти ойга узайтириш ёки узайтиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Уч иш кунида

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни Вақтинчалик бошпана ва ижтимоий тикланиш марказига жойлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

НАМУНА

Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни Вақтинчалик бошпана ва ижтимоий тикланиш марказига жойлаштириш бўйича
СЎРОВНОМА

Сўровнома ўтказилган сана: 20___ йил «__»________

Вақтинчалик бошпана ва ижтимоий тикланиш марказига жойлаштиришга розилиги: □ розиман □ рози эмасман.

Т/р

Саволлар

Жавоб

Таклиф этиладиган хизмат

1-бўлим. Умумий маълумотлар

1.

Ф.И.О.

 —

2.

Туғилган йили ва санаси

 —

3.

Биометрик паспорт (идентификацияловчи ID-карта) серияси ва рақами

Йўқотилган

Ҳужжатини тиклаш

Мавжуд эмас

Шахсини аниқлаш

Серияси: ___ рақами: ____________

 —

4.

Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами

Маълум

 —

Маълум эмас

Шахсини аниқлаш

2-бўлим. Яшаш ҳолати

5.

Ўзингизга тегишли уй-жой борми?

Ҳа

Оилага қайтариш

Йўқ

Бошпана билан таъминлаш Ижтимоий уйларга жойлаштириш/навбатга қўйиш

6.

Марказга келгунга қадар қайси жойда яшагансиз?

Кўчада

Бошпана билан таъминлаш

Вокзал/жамоат жойида

Вақтинча бошпанада

7.

Қанча вақтдан бери бошпанасиз яшайсиз?

3 ойдан кам

Оилага қайтариш

3 — 6 ой

Бошпана билан таъминлаш

6 ойдан кўп

Ижтимоий уйларга жойлаштириш/навбатга қўйиш

8.

Яшаш жойи бўйича доимий рўйхатдан ўтказилганми?

Ҳа

Оилага қайтариш

Йўқ

Бошпана билан таъминлаш

Ижтимоий уйларга жойлаштириш/навбатга қўйиш

3-бўлим. Қариндошлар ва ижтимоий алоқалар

9.

Яқин қариндошлар мавжудми?

Ҳа

Оилага қайтариш

Йўқ

 —

10.

Улар билан алоқаларингиз сақланиб қолганми?

Сақланиб қолган

Оилага қайтариш

Сақланмаган

 —

11.

Қариндошлар Сизни қабул қиладими?

Ҳа

Оилага қайтариш

Йўқ

 —

Номаълум

 —

4-бўлим. Соғлиқ ҳолати

12.

Соғлиқ ҳолатингиз

Қониқарли

 —

Ёмон

Тиббий кўрикдан ўтказиш

Оғир

Тиббий кўрикдан ўтказиш

13.

Ногиронлик борми?

I гуруҳ

 —

II гуруҳ

 —

III гуруҳ

 —

Йўқ — ногиронлик белгилашга эҳтиёж йўқ

 —

Йўқ — ногиронлик белгилашга эҳтиёж бор

Тиббий кўрикдан ўтказиш,
Ногиронлик белгилаш

14.

Руҳий ҳолатингиз қандай?

Нормал

 —

Муаммо бор

Психологик ёрдам

15.

Ўзингизга зарар етказишни ўйладингизми?

Ҳа

Психологик ёрдам

Йўқ

 —

16.

Спиртли ичимлик/ психотроп моддалар истеъмол қиласизми?

Ҳа

Наркологик диспансерга йўналтириш

Йўқ

 —

17.

Спиртли ичимлик/психотроп моддалар истеъмоли ҳаётингизга таъсир қилмоқдами?

Таъсир қилмайди

 —

Қисман таъсир қилади

Психологик ёрдам

Таъсир қилади

Психологик ёрдам

5-бўлим. Бандлик ва даромад

18.

Меҳнатга лаёқатлилиги?

Меҳнатга лаёқатли

Ишга жойлаштиришга кўмаклашиш / йўналтириш

Меҳнатга лаёқатсиз

Тиббий кўрикдан ўтказиш, Ногиронлик белгилаш

19.

Ҳозир ишингиз борми?

Бор

 —

Йўқ

Ишга жойлаштиришга кўмаклашиш / йўналтириш

20.

Даромад манбаингиз борми?

Бор

 —

Йўқ

Нафақа / моддий ёрдам тайинлашга кўмаклашиш

21.

Касб-ҳунарингиз борми?

Бор

 —

Йўқ

Касбга ўқитиш

6-бўлим. Ижтимоий ҳолат ва хавф омиллари

22.

Тазйиқ ва зўравонликка учраганмисиз?

Ҳа

Аёллар ва болаларни реабилитация қилиш республика марказининг ҳудудий марказларига йўналтириш

Йўқ

 —

23.

Одам савдоси билан боғлиқ ҳолатга учраганмисиз?

Ҳа

Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича республика реабилитация марказига ёки Аёллар ва болаларни реабилитация қилиш республика марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Самарқанд ва Фарғона вилояти ҳудудий марказларига йўналтириш

Йўқ

 —

24.

Ёш болаларингиз борми?

Бор

«Она уйи» марказига йўналтириш

Йўқ

 —

25.

Ўзингизга ўзингиз хизмат қила оласизми?

Ўзгалар парваришига муҳтож эмасмисиз?

Муҳтож

Ўзгалар парваришига муҳтожлигини баҳолаш

Муҳтож эмас

 —

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни Аёллар ва болаларни реабилитация қилиш республика марказининг ҳудудий марказларига ҳамда Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича республика реабилитация марказига ёки Аёллар ва болаларни реабилитация қилиш республика марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Самарқанд ва Фарғона вилояти ҳудудий марказларига йўналтириш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан келишилган ҳолда мазкур сўровномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни Вақтинчалик бошпана ва ижтимоий тикланиш марказига жойлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

НАМУНА

Шахсни муайян яшаш жойига эга эмас деб топиш тўғрисида
ХУЛОСА

Сана: 20__ йил «____»___________ 

Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахснинг Ф.И.О.
__________________________________________________________________

Туғилган санаси
__________________________________________________________________

Манзили (вилоят, шаҳар (туман)) ва телефони (агар мавжуд бўлса)
__________________________________________________________________

Ногиронлик гуруҳи (агар мавжуд бўлса)
__________________________________________________________________

Ижтимоий ҳолатини баҳолаш

Хулоса

I. Ижтимоий муҳофаза чоралари билан таъминланганлиги

II. Ҳуқуқий жиҳатдан ҳимояланганлиги

III. Моддий ва молиявий ҳолати

IV. Қариндошлар, дўстлар ва бошқа шахслар билан алоқалари

Хулоса: __________________________________________________________________
 

Ижтимоий ходим

_______________
(имзо)

______________________
(Ф.И.О.)

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни Вақтинчалик бошпана ва ижтимоий тикланиш марказига жойлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

НАМУНА

«ТАСДИҚЛАЙМАН»

______________________________

Вақтинчалик бошпана ва ижтимоий тикланиш маркази бошлиғи

______________________________

 (Ф.И.О.)

20 ___ йил «___» ____________

Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс учун
ИНДИВИДУАЛ ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАР РЕЖАСИ

Тадбирлар мазмуни

Масъул ижрочилар

Амалга ошириш муддати

Натижа

Мониторинг
натижаси

I. Ижтимоий муҳофаза чоралари билан таъминлаш тадбирлари

 

II. Ҳуқуқий муҳофаза қилиш тадбирлари

III. Қариндошлар, дўстлар ва бошқа шахслар билан алоқаларни тиклаш тадбирлари

 

 

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни Вақтинчалик бошпана ва ижтимоий тикланиш марказига жойлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

НАМУНА

________________ ВИЛОЯТИ
ВАҚТИНЧАЛИК БОШПАНА
ВА ИЖТИМОИЙ ТИКЛАНИШ
МАРКАЗИ

20__ йил ___ _______даги  _____- сон

Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс

тоифасини белгилаш ҳақида

      Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20__ йил «___» ______даги ___-сон қарори билан тасдиқланган Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни Вақтинчалик бошпана ва ижтимоий тикланиш марказига жойлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига асосан ҳамда шахсни муайян яшаш жойига эга эмас деб топиш тўғрисидаги 20__ йил «__» ______даги хулосасига мувофиқ,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

__________________ муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс деб эътироф этилсин ва индивидуал ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Марказ бошлиғи

________________

(Ф.И.О.)

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

НАМУНА

________________ ВИЛОЯТИ
ВАҚТИНЧАЛИК БОШПАНА
ВА ИЖТИМОИЙ ТИКЛАНИШ
МАРКАЗИ

20__ йил ___ _______даги  _____- сон

Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс тоифасини
белгилашни рад этиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20__ йил «___» ______даги ___-сон қарори билан тасдиқланган Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни Вақтинчалик бошпана ва ижтимоий тикланиш марказига жойлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига асосан ҳамда шахсни муайян яшаш жойига эга эмас деб топиш тўғрисидаги 20__ йил «__» ______даги хулосасига мувофиқ,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. ____________________ муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс деб эътироф этишда рад этилсин.

2. Фуқаро __________________га мазкур қарор нусхаси етказилиши таъминлансин.

Марказ бошлиғи

________________

(Ф.И.О.)

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 18 августдаги 447-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 апрелдаги 309-сон қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари тўғрисидаги низомнинг 151-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 августдаги 484-сон қарори билан тасдиқланган Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари классификатори 2-бобининг 11-позицияси «Оғир (қийин) ҳаётий вазиятни келтириб чиқарадиган ҳолатларнинг қисқача тавсифи» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Доимий ёки вақтинча яшаш жойи бўлмаган ва яшаш учун мўлжалланмаган бино ёки иншоотларда (бараклар, омборхоналар, кўп қаватли уйларнинг умумий фойдаланиш жойлари ва бошқалар) ёхуд жамоат жойларида (хиёбонлар, боғлар, вокзаллар ва шу каби жойлар) яшовчи шахс».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 4 ноябрдаги 694-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи — тўртинчи хатбошилари «аҳоли тоифаларига» сўзлардан кейин «ҳамда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс деб топилган шахсларга» сўзлари билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Бунда муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар тўғрисидаги маълумотлар «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали электрон ахборот тизимига юборилади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 11-банд «оилаларнинг аъзолари» сўзларидан кейин «, шунингдек, муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар» сўзлари билан тўлдирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2026 й., 09/26/447/0855-сон)