Ҳужжат кучини йўқотган 30.07.2021 23.04.2003 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1236
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг буйруғи, 23.04.2003 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1236
Kuchga kirish sanasi
03.05.2003
Ҳужжат кучини йўқотган 30.07.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Буйруғи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АУДИТОРЛИК ФАОЛИЯТИ МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ (56-СОН АФМС) «МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ ТУЗИЛГАН САНАДАН КЕЙИНГИ ҲОДИСАЛАР»НИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2003 йил 23 апрелда 1236-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2017 йил 31 майдаги 60-сон (рўйхат рақами 1236-1, 2017 йил 1 июнь) буйруғи билан киритилган ўзгартиришлар билан.
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 2 июлдаги 43-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3316, 30.07.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир М.Б. НУРМУРОДОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2003 йил 9 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2003 йил 9 апрелда, 54-сон буйруғи билан
«ТАСДИҚЛАНГАН»
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Аудиторлик фаолиятининг миллий стандарти 56-сонли АФМС Молиявий ҳисобот тузилган санадан кейинги ҳодисалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Аудиторлик фаолиятининг миллий стандарти (56-сон АФМС) Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 сентябрдаги 365-сон «Аудиторлик фаолиятини такомиллаштириш ва аудиторлик текширишларининг аҳамиятини ошириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини норматив тартибга солиш элементи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Стандартнинг мақсади бўлиб молиявий ҳисобот тузилган санадан кейин, бироқ аудиторлик хулосаси имзолангунга қадар ёхуд аудиторлик хулосаси имзолангандан кейин, бироқ текширилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботи эълон қилинган санагача юз берган ҳодиса ва фактлар, шунингдек молиявий ҳисобот эълон қилингандан сўнг юз берган, унинг мазмуни ва тўғрилигига таъсир кўрсатадиган ҳодисалар аниқланган тақдирда аудиторлик ташкилотининг ҳаракатларини аниқлаш ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур стандарт талаблари аудиторлик фаолиятини амалга оширишда барча аудиторлик ташкилотлари учун мажбурий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур стандартда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) молиявий ҳисобот тузилган санадан кейинги ҳодисалар (кейинги ҳодисалар) — ҳисобот даври тугаган пайтдан бошлаб аудиторлик хулосаси имзоланган санага қадар юз берган ҳодисалар, шунингдек аудиторлик хулосаси имзолангандан кейин аниқланган, текширилаётган ҳисобот даврига тааллуқли бўлган ва молиявий ҳисоботга тузатишлар киритишни ёки унда ахборотларни ёритиб беришни талаб этадиган ҳодисалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) молиявий ҳисобот тузиладиган сана — ҳисобот давридаги охирги календарь куни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) аудиторлик хулосаси имзоланган сана — аудиторлик текшируви тугагандан сўнг аудиторлик хулосасида қўйилган сана, ундан кейин, одатда, аудиторлик текшируви билан боғлиқ ахборот материалларига оид барча тадқиқотлар тўхтатилади ва бу муддатдан кейин, аудиторлик хулосасига биронта ўзгартириш киритиш мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудиторлик ташкилоти аудиторлик хулосасини молиявий ҳисобот тузилган санадан олдин имзолай олмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. АУДИТОРЛИК ХУЛОСАСИ ИМЗОЛАНАДИГАН САНАГА ҚАДАР АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТИНИНГ ҲАРАКАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Аудиторлик хулосасини имзолашда, аудиторлик ташкилоти аудиторлик хулосаси имзоланадиган санага қадар молиявий ҳисоботда акс эттирилиши лозим бўлган, молиявий ҳисоботга тузатишлар ёки қўшимчалар киритишни талаб этадиган барча ҳодисалар у томонидан лозим равишда аниқлангани, баҳолангани ва текширилганига ишонч ҳосил қилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Аудиторлик ташкилоти аудиторлик хулосаси имзоланадиган санага яқин қолганда молиявий ҳисоботга тузатишлар киритишни ёки ундаги ахборотларни ёритиб беришни талаб этадиган ҳодисаларни аниқлашга мўлжалланган тартиб-таомилларни бажаради. Бундай тартиб-таомиллар, одатда, қуйидагиларни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти томонидан ўрнатилган, кейинги ҳодисаларни аниқлаш имкониятини таъминловчи тартиб-таомиллар обзори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ҳисобот даври тугаганидан кейин ўтказиладиган акциядорлар йиғилиши, директорлар кенгаши ва ижроия органи мажлисларининг баённомалари билан танишиб чиқиш ҳамда баённомалари ҳали тайёрланмаган йиғилишларда муҳокама қилинадиган масалаларни аниқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) пул маблағлари ҳаракатининг прогнозлари, сметалар ва раҳбариятнинг бошқа тегишли ҳисоботлари билан танишиб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) текширилаётган хўжалик юритувчи субъект юридик хизматининг суд муҳокамаларига (агар улар мавжуд бўлса) тааллуқли бўлган фаолияти билан танишиб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) текширилаётган хўжалик юритувчи субъект раҳбариятига молиявий ҳисоботга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган кейинги ҳодисаларга тааллуқли саволлар. Бундай саволлар қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дастлабки ёки тугалланмаган маълумотлар асосида ҳисобга олинган моддаларнинг жорий ҳолати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янги мажбуриятлар қабул қилинганми, янги қарзлар олинганми ёки ажратилганми, кафиллик шартномалари тузилганми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
активлар сотилганми ёки уларни сотиш режалаштирилганми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янги акциялар ёки қарз мажбуриятлари чиқарилганми, субъектни қўшилиши ёки тугатилиши тўғрисидаги битимлар тузилганми ёки улар режалаштирилмоқдами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
активларни давлат даромадига қаратиш ҳолатлари ёки уларнинг, масалан, ёнғин ёки тошқин натижасида нобуд бўлиши ҳолатлари юз берганми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мавжуд рисклар ёки шартли ҳодисалар билан боғлиқ қандайдир ўзгаришлар юз берганми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
онда-сонда қўлланиладиган қандайдир бухгалтерия тузатишлари киритилганми ёки кўриб чиқиляптими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молиявий ҳисоботни тайёрлаш учун фойдаланилган ҳисоб сиёсатининг ўринлилигига шубҳа туғдирадиган бирор-бир ҳодисалар юз берганми ёки юз бериши мумкинми.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Агар бўлинмани бошқа аудитор аудиторлик текширувидан ўтказаётган бўлса, асосий аудитор бошқа аудитор томонидан кейинги ҳодисаларга тааллуқли бўлган тартиб-таомилларни бажараётганини баҳолаши, шунингдек бошқа аудиторни режалаштирилаётган аудиторлик хулосасини имзолаш санаси ҳақида хабардор қилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Агар аудитор молиявий ҳисоботга таъсир кўрсатувчи ҳодисалар тўғрисида хабардор бўлса, у мазкур ҳодисаларнинг молиявий ҳисоботда тўғри акс эттирилганлигини текшириши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-§. АУДИТОРЛИК ХУЛОСАСИ ИМЗОЛАНГАН САНАДАН КЕЙИН, БИРОҚ МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИГАН САНАГА ҚАДАР ЮЗ БЕРГАН ҲОДИСАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Аудиторлик ташкилоти молиявий ҳисобот тўғрисидаги аудиторлик хулосаси имзоланган санадан кейин юз берган ҳодисалар учун жавобгар бўлмайди. Бунда, аудиторлик хулосаси имзоланган санадан кейин, бироқ молиявий ҳисобот эълон қилинадиган санага қадар юз берган молиявий ҳисоботга таъсир кўрсатадиган ҳодисалар ҳақида аудиторлик ташкилотига хабар берилиши учун хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Агар аудиторлик ташкилоти аудиторлик хулосаси имзоланган санадан кейинги даврда, бироқ молиявий ҳисобот эълон қилинадиган санага қадар юз берган ҳодисалар ҳақида хабар топса, у молиявий ҳисоботга ва аудиторлик хулосасига тузатиш киритиш зарурлигини аниқлаши, юзага келган муаммоларни хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти билан муҳокама қилиши ҳамда бундай ҳодисалар молиявий ҳисоботга жиддий таъсир кўрсатса, ушбу ҳолатда мазкур ҳисоботга тегишли ўзгартиришлар киритишни талаб қилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Агар хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти молиявий ҳисоботга ўзгартириш киритса, бунда янги аудиторлик хулосасини тайёрлаш лозим ва унда илгари тайёрланган аудиторлик хулосасига ҳаволани кўрсатиш керак. Бунда янги хулосага ўзгартирилган молиявий ҳисобот тузилган санадан олдинги сана қўйилмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Агар хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти аудиторлик ташкилоти талаб қилаётган, муҳим хусусиятга эга бўлган тузатишларни киритилишини зарур деб топмаса, аудиторлик ташкилоти хўжалик юритувчи субъектни мазкур факт ҳақида ёзма равишда хабардор қилиши ва ўзгартиришлар киритмаган тақдирдаги оқибатлар учун жавобгарликни хўжалик юритувчи субъект раҳбариятига юклаши ҳамда салбий аудиторлик хулосаси тузиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Агарда аудиторлик хулосаси хўжалик юритувчи субъектга (буюртмачига) берилган бўлса, аудиторлик ташкилоти буюртмачини ва (ёки) хўжалик юритувчи субъект раҳбариятини субъектнинг молиявий ҳисоботини ва у бўйича берилган аудиторлик хулосасини учинчи шахсларга тақдим этмаслиги ҳақида ёзма равишда хабардор қилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар молиявий ҳисобот учинчи шахсларга бериладиган бўлса, аудитор мазкур учинчи шахслар аудиторлик хулосасига таянмаслиги учун чоралар кўриши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-§. МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН САНАДАН КЕЙИН ЮЗ БЕРГАН ФАКТЛАРНИ АНИҚЛАШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Молиявий ҳисобот эълон қилинганидан кейин аудиторлик ташкилоти мазкур молиявий ҳисоботга тегишли сўровномалар йўлланишига тааллуқли ҳеч қандай мажбуриятларга эга бўлмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Агар молиявий ҳисобот эълон қилинганидан кейин аудиторлик ташкилоти текширилган ҳисобот даврига тегишли бўлган ҳамда молиявий ҳисоботга тузатишлар киритишни ва унда ахборотларни ёритиб беришни талаб этадиган ҳодисалар ҳақида хабар топса, аудиторлик ташкилоти мазкур молиявий ҳисоботни қайта кўриб чиқиш зарурлиги масаласини кўриб чиқиши, уни хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти билан муҳокама қилиши ва мазкур ҳолатларда мақсадга мувофиқ бўлган чора-тадбирларни кўриши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Агар хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти молиявий ҳисоботни қайта кўриб чиқаётган бўлса, аудиторлик ташкилоти хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти билан биргаликда илгари тақдим этилган молиявий ҳисобот билан аудиторлик хулосасини олганларнинг барчасини юзага келган вазият ҳақида хабардор қилишга доир чора-тадбирларни амалга ошириши ҳамда қайта кўриб чиқилган молиявий ҳисобот бўйича янги аудиторлик хулосасини тақдим этиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда янги аудиторлик хулосасида илгари тайёрланган аудиторлик хулосасига ҳавола қилинган бўлиши ва қайта кўриб чиқилган молиявий ҳисобот тузилган санадан олдинги сана қўйилмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Агар хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти илгари тақдим этилган молиявий ҳисобот ва аудиторлик хулосасини олганларнинг барчасини юзага келган вазият ҳақида хабардор қилиш учун зарур чора-тадбирларни кўрмаётган бўлса ва молиявий ҳисоботни қайта кўриб чиқмаса, аудитор уни қайта кўриб чиқишни зарур деб ҳисоблаган ҳолларда, аудитор хўжалик юритувчи субъект раҳбариятини учинчи шахслар аудиторлик хулосасига таянмасликлари учун ўзи чора-тадбирлар кўриши тўғрисида хабардор қилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Агар келгуси давр учун молиявий ҳисоботни эълон қилиш санаси яқинлашаётган бўлса ва ушбу янги ҳисоботда тегишли ахборотларни ёритиб бериш шарт қилиб қўйилса, ушбу ҳолатда олдинги молиявий ҳисоботни қайта кўриб чиқишга ва унга янги аудиторлик хулосасини беришга зарурат туғилмаслиги мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Молиявий ҳисобот тузилган санадан кейин юз берган ҳодисалар ва фактларга доир аудиторлик ташкилотининг барча ҳаракатлари ва қарорлари мажбурий тартибда аудиторнинг иш ҳужжатларида акс эттирилиши керак.