Ҳужжат кучини йўқотган 03.04.2021 30.04.2004 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1344
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банк бошқарувининг қарори, 30.04.2004 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1344
Kuchga kirish sanasi
10.05.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 03.04.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банк бошқарувининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори

ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ТОМОНИДАН БАНК КАРТАЛАРИНИ ЧИҚАРИШ ВА УЛАРНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА МУОМАЛАДА БЎЛИШИ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 30 апрелда 1344-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2021 йил 10 мартдаги 28/20-сонли ««Тижорат банклари томонидан банк карталарини чиқариш ва уларни Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1344-7, 03.04.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги Қонунининг 3, 7, 17 ва 51-моддаларига асосан Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. «Тижорат банклари томонидан банк карталарини чиқариш ва уларни Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши тартиби тўғрисида низом» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан 10 кун ўтгандан сўнг кучга киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2004 йил 21 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4/20-сон

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2004 йил 21 февралдаги 4/20-сон қарори
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тижорат банклари томонидан банк карталарини чиқариш ва уларнинг Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши тартиби тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Банк сири тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги ПФ-5308-сон «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 майдаги ПҚ-3724-сон «Электрон тижоратни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, мамлакат ҳудудида банк карталарини эмиссия қилиш, улар орқали операцияларни амалга ошириш бўйича ҳисоб-китоблар ва хизмат кўрсатиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом мақсадида қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) банк картаси — ўз эгасига банк ҳисобварағи орқали бир неча марта операцияларни амалга ошириш, жумладан нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш ва ҳисобварағидан нақд пул ҳамда банк кредитини олиш имконини берувчи маҳаллий ва халқаро тўлов картасидир. Банк картаси эгасининг банкдаги ҳисобварағи бўйича амалга ошириш мумкин бўлган операцияларнинг турлари банк карта эгаси ва эмитенти ўртасида тузилган шартномага асосан ўрнатилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) банк карталари орқали нақд пулсиз чакана тўловлар тизими (бундан буён — чакана тўлов тизими) — банк карталари орқали операциялар иштирокчилари ва банк карталарини чиқаришда, уларга хизмат кўрсатишда ҳамда улар орқали операциялар бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширишда юзага келадиган муносабатлар мажмуидир;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) чакана тўлов тизими иштирокчиси — маълум бир тўлов тизимига тегишли бўлган банк карталаридан фойдаланиш бўйича шартномавий муносабатларга кирувчи юридик ёки жисмоний шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) банклараро чакана тўлов тизими — банк карталарини чиқарувчи банклар, товар (иш, хизмат) сотувчиларига хизмат кўрсатувчи банклар, ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банк ва процессинг ташкилотини ягона тизимга бирлаштирувчи нақд пулсиз тўловларни электрон шаклда амалга ошириш учун мўлжалланган, ҳуқуқий меъёрлар, меъёрий ҳужжатлар, дастурий-техник ечимлар, шунингдек, тегишли ташкилий-техник инфратузилма мажмуига асосланган ва асосий унсури банк картаси ҳисобланган ҳудудий тарқоқ тўлов тизими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) тўлов ташкилоти — банк картасини маълум бир тўлов тизимига тегишлилигини аниқловчи товар ва (ёки) хизмат кўрсатиш белгиларига нисбатан мулк ҳуқуқига эга бўлган ва банк карталари орқали тўлов ташкилоти аъзолари ўртасида ҳисоб-китобларни ўтказишни таъминловчи ҳамда банк картаси муомаласи қоидаларини бошқа аъзолар билан биргаликда ва (ёки) мустақил ўрнатувчи юридик шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) тўлов ташкилоти аъзоси — тегишли тўлов ташкилоти билан шартномага асосан банк картаси эмиссияси ва (ёки) эквайрингини амалга оширувчи банк;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) банк карталари эмиссияси — банк карталарини муомалага чиқариш ва фойдаланишга тақдим этиш бўйича фаолият;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) эмитент — банк картаси эмиссиясини амалга оширувчи, ўзи эмиссия қилган банк карталарига нисбатан мулк ҳуқуқига эга бўлган ва уларнинг эгалари ва эквайерлари томонидан банк карталаридан фойдаланилган ҳолда ҳисоб-китобларни амалга ошириш ҳуқуқлари бўйича ўз номидан мажбуриятларни зиммасига олган банк. Банк картасининг эмитенти фақат банк бўлиши мумкин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) эквайринг — банк карталари орқали товар (иш, хизмат) сотувчилари билан операциялар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш, шунингдек, банк картаси эгасига бевосита касса ёки банкомат орқали нақд пул бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
к) эквайер — эквайрингни амалга оширувчи банк;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
л) процессинг — тўлов ташкилоти аъзолари ўртасида ахборотни йиғиш, қайта ишлаш ва тарқатиш, шунингдек, тўлов ташкилоти аъзолари томонидан амалга ошириладиган эмиссия ва (ёки) эквайрингга техник хизмат кўрсатишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
м) процессинг ташкилоти (процессор) — процессингни амалга оширувчи юридик шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
н) товарлар (иш, хизмат) сотувчиси — эквайер билан тузилган шартномага асосан банк карталари орқали товарлар (ишлар, хизматлар) сотувчи хўжалик (юридик ва (ёки) юридик мақомга эга бўлмаган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахс) субъекти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
о) банк картаси эгаси — эмитент ёки банк карталарини тарқатувчи банк билан мижоз ўртасидаги шартномага асосан банк картасидан фойдаланувчи мижоз ёки мижоз томонидан вакил этиб тайинланган шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
п) мижоз — эмитент ёки банк карталарини тарқатувчи банк билан банк карталарини фойдаланишга тақдим этиш тўғрисидаги шартномани тузган жисмоний ёки юридик шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
р) карта ҳисобварағи — банк картаси орқали пул маблағларини тасарруф этиш мумкин бўлган банк ҳисобварағи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
с) тўлов операцияси — банк картаси орқали товарлар (иш, хизмат) тўлови;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
т) касса аванси — эквайер томонидан банк картаси эгасига бевосита касса ёки банкомат орқали бериладиган нақд пуллар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
у) терминал — банк картаси эгасига тўлов операцияларини амалга ошириш имкониятини берувчи ва бажарилган операциялар бўйича «слип»ларни шакллантирувчи қурилма;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ф) банкомат — банк картаси эгасига ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тартибида касса авансларини олиш имкониятини берувчи ва бажарилган операциялар бўйича «слип»ларни шакллантирувчи қурилма;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
х) авторизация — тўлов ташкилоти томонидан кўзда тутилган қоидаларга асосан телефон, электрон ёки алоқанинг бошқа турлари бўйича банк картаси билан операцияларни амалга ошириш учун банк картаси эмитентининг рухсатини олиш жараёни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ц) слип — банк картаси орқали амалга оширилган операцияларни тасдиқловчи, операциянинг миқдори, тури, амалга оширилган санаси тўғрисидаги маълумотларни ва ушбу «слип»ни шакллантирган банк картаси, ҳамда терминал ёки банкоматни тўғри аниқлай билиш имкониятини берувчи ахборотни ўзида мужассамлаштирган терминал ёки банкомат квитанцияси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ч) ШИР-код — банк картаси эгасининг шахсий идентификация рақами бўлиб, у карта ҳисобварағидаги пул маблағларини бошқариш ҳуқуқини, ҳамда маблағларни бошқаришга банк картасининг эгаси томонидан рухсат берилганлигини тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ш) виртуал карта — интернет тармоғи орқали нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун мўлжалланган электрон шаклдаги карта. Виртуал карта асосий картага ёки ҳисобвараққа боғланган бўлиб, тўловларни амалга оширишда зарур бўлган банк картаси реквизитлари (карта эгаси исми шарифи, карта рақами, муддати ва бошқалар) бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
э) CVV (CVC) код — банк картасининг махфий рақами бўлиб, интернет орқали тўловларни амалга оширишда ишлатилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ю) антифрод тизим — банк карталари ёрдамида тўловларни амалга оширишда фирибгарлик операцияларини олдини олишга қаратилган жараёнлар йиғиндиси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Банк картаси эгасининг рухсатисиз бошқа шахс банк картасидан фойдаланиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк картаси карта эмитенти бўлган банкнинг мулки ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк картаси қалбакилаштиришдан ва ундан ноқонуний фойдаланишнинг бошқа турларидан ҳимоя қилиниши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк картасининг амал қилиш муддати банк карта эгаси ва эмитенти ўртасида тузилган шартнома ёки банк карталари орқали нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўлов тизими ва банклараро тўлов тизими томонидан ўрнатиладиган қоидаларга асосан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Банк карталардан фойдаланишнинг ҳуқуқий тартибга солиниши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк картасини муомалага чиқариш, хизмат кўрсатиш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш мазкур Низом ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари, шунингдек тўлов ташкилотлари томонидан ўрнатилган қоидалар, ҳамда банклараро тўлов тизими иштирокчилари ўртасида тузилган шартномаларга асосан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Тўлов тизими ва банклараро тўлов тизими иштирокчиларининг ўзаро муносабатлари мазкур Низом, қонунчиликнинг бошқа ҳужжатлари ҳамда уларга асосан тузилган шартномалар ва ўрнатилган қоидаларга биноан бошқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси резидент банклари маҳаллий, хорижий ва халқаро тўлов ташкилотлари ва тўлов тизимларига аъзо бўлиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси резидент банклари — тўлов ташкилотларининг аъзолари, агар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида бошқаси ўрнатилмаган бўлса, банк карталари эмиссияси, уларга хизмат кўрсатиш ва операцияларни амалга оширишда тегишли тўлов ташкилоти томонидан қабул қилинган стандартлардан фойдаланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Тўлов тизими иштирокчиларининг мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Тўлов тизими иштирокчилари қуйидагиларга амал қилишлари шарт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк картаси эмиссияси, хизмат кўрсатиш, улар орқали ҳисоб-китоб операцияларини амалга оширишнинг ўрнатилган тартиб ва қоидасига риоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк карталаридан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олиш учун хавфсизлик чора-тадбирларини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
улар ихтиёрида мавжуд бўлган ва узатиладиган банк карталари, тўлов тизими иштирокчилари, фойдаланиладиган технология ва дастурий-техник воситалар, тўлов ташкилоти томонидан ўрнатилган иш тартиби ва қоидалари тўғрисидаги тижорат ва банк сири ҳисобланган маълумотларни ошкора қилмасликни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк картаси эгалари ҳамда улар томонидан банк карталари орқали амалга оширилган операциялар тўғрисида сирни сақлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Банк карталарининг турлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Банк карталари карта ҳисобварағи эгаси, амал қилиш тартиби ва маълум бир тўлов тизимига тегишлилигига қараб ҳар хил турларга бўлинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Карта ҳисобварағининг эгасига қараб банк карталари: шахсий ва корпоративларга бўлинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) шахсий банк картаси ўз эгасига жисмоний шахс (эгаси)нинг карта ҳисобварағида (карта ҳисобварақларида)ги пул маблағларини бошқариш имкониятини беради. Шахсий банк карталари бошқа шахслар (оила аъзолари, дўстлари ва бошқалар) томонидан фойдаланилиши мумкин;
(7-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 25 июндаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1344-2, 13.07.2011) таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) корпоратив банк картаси ўз эгасига — яъни, юридик шахснинг ваколатига эга ходим ёки якка тартибдаги тадбиркорга, карта ҳисобварағидаги пул маблағларини бошқариш имкониятини беради. Корпоратив банк картаси фақат нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун мўлжалланган бўлиб, ойлик иш ҳақини ва бошқа ижтимоий характердаги тўловлар, ҳамда нақд пул маблағларини тўлаш учун ишлатилиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Банк карталари амал қилиш тартибига кўра қуйидаги турларга бўлинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) дебет банк картаси ўз эгасига, банк картасининг эмитенти ва эгаси ўртасида тузилган шартнома шартларига биноан, тегишли карта ҳисобварағидаги пул маблағларининг қолдиғи доирасида товарлар (ишлар, хизматлар)га ҳақ тўлаш ва (ёки) нақд пул маблағларини (корпоратив банк карталари бундан мустасно) олиш учун тасарруф этиш имконини беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) кредит банк картаси ўз эгасига, банк картасининг эмитенти ва эгаси ўртасида тузилган шартнома шартларига биноан товарлар (ишлар, хизматлар)га ҳақ тўлаш ва (ёки) нақд пул маблағларини (корпоратив банк карточкалар бундан мустасно) олиш учун тегишли карта ҳисобварағидаги пул маблағлари қолдиғидан ортиқ операцияларни амалга ошириш имконини беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Амалдаги тўлов ташкилоти доирасида ёки унинг ташқарисида банк карточкаси эмиссиясига қараб, банк картаси: тизимли, шахсий ва кобейжинг турларга бўлинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тизимли банк картаси икки ва ундан ортиқ эмитентларни бирлаштирувчи, тегишли тўлов ташкилоти томонидан ўрнатиладиган қоидалар доирасида, амалдаги тўлов ташкилоти битимига асосан чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шахсий банк картаси амалдаги тўлов ташкилотлари битимидан ташқари эмитент томонидан бевосита ўрнатиладиган қоидалар доирасида чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кобейжинг банк карталари картанинг олд томонида логотиплари жойлаштирилган бир неча тўлов тизимларида фаолият юритувчи банк картаси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Банк карталарининг мажбурий реквизитлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Банк карталарининг мажбурий реквизитлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк карта эгасининг исми ва шарифи (тўлиқ ва қисқартирилган);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
карта (корпоратив карталар учун) ҳисобварағи эгаси бўлган юридик шахснинг ўз фирмаси (расмий) номланиши ва (ёки) унинг тўлов тизимидаги шартли рақами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк карта эгасининг имзо намунаси ва (ёки) унинг шахсий рақами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк картаси эмитентининг тўлиқ расмий номи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк картасининг амал қилиш муддати.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Мажбурий реквизитлар банк картасига давлат тилида киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Тўлов тизими ва (ёки) банклараро тўлов тизими доирасида чиқариладиган банк карталарида, идентификация белгилари ва банк карталарининг унсурлари бўлган бошқа мажбурий реквизитлар мазкур тизим қоидалари бўйича ўрнатилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Банк карталари эмиссияси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк карталари эмиссияси Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган банклар томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Бирон бир тўлов тизимига тегишли бўлган банк карталари эмиссияси, сертификатланган дастурий-техник воситалардан фойдаланган ҳолда, тегишли тўлов ташкилоти томонидан ўрнатилган стандарт ва қоидаларга асосан, эмитент томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Шахсий банк карталари эмиссияси бевосита эмитент томонидан ўрнатилган стандарт ва қоидаларга асосан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Тўлов тизими иштирокчиси бўлмаган тижорат банки, тўлов тизими иштирокчиси бўлган банк томонидан муомалага чиқарилган банк карталарини, у билан тузилган шартномага асосан тарқатиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Бир карта ҳисобварағига бир неча қўшимча банк карталари ва виртуал карталарни боғлаш мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII. Банк картасини фойдаланишга тақдим этиш тўғрисидаги шартнома
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Банк карталарини фойдаланиш (тарқатиш)га тақдим этиш, банк карталарини тарқатувчи тижорат банки ҳамда унинг мижозлари ўртасида тузилган шартномага асосан ёзма шаклда ёхуд масофадан хизмат кўрсатиш тизимларида жойлаштирилган оферта шартномаси шаклида амалга оширилади. Банк карталарини фойдаланишга тақдим этиш тўғрисидаги ёзма ёки оферта шартнома тўлов ташкилоти қоидаларига мос келиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Банк карталарини фойдаланишга тақдим этиш тўғрисидаги шартнома, агар унинг шартларида мижознинг кредит мажбуриятларини пайдо бўлиши кўзда тутилмаган бўлса, оммавий шартнома бўлиб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Банк карточка эгаси томонидан картадан фойдаланган ҳолда амалга ошириши мумкин бўлган операцияларнинг турлари, ҳамда уларни амалга ошириш қоидалари, «банк карталарини фойдаланишга тақдим этиш тўғрисида»ги шартнома билан белгиланган бўлиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Банк карталарини фойдаланишга тақдим этиш тўғрисидаги шартнома қуйидагиларни мажбурий равишда ўз ичига олиши зарур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартнома мазмуни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк картаси эмитентининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк карточка эгасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисоб-китобларни амалга ошириш шартлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартноманинг амал қилиш муддати.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Банк карталарини тарқатувчисининг ўз номидан, аммо мижоз ҳисобига, банк карточкаси эгасининг ваколатига эга мижозларнинг топшириғига биноан, ҳисоб-китоб ҳужжатларини ва бошқа ҳаракатларни амалга ошириш бўйича мажбуриятлари банк карталарини фойдаланишга тақдим этиш тўғрисидаги шартномада кўзда тутилган бўлиши мумкин. Банк карталари тарқатувчисининг кўрсатиб ўтилган мажбуриятлари тўлов тизими қоидаларига мувофиқ ҳам пайдо бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Банк карталарини тарқатувчиси ўз номидан ва мижоз ҳисобига, тўлов тизими иштирокчиси билан амалга оширилган битим бўйича, ҳуқуқларни қўлга киритади ва банк карталарининг мажбурий тарқатувчисига айланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Банк карталарини фойдаланишга тақдим этиш тўғрисидаги шартномада, карта ҳисобварағидаги пул маблағларини, имзо, код, парол ва бошқа воситалардан фойдаланган ҳолда тасарруф этиш ҳуқуқи, айнан ваколатли шахс томонидан берилганлигига ишонч ҳосил қилиш тартиби кўзда тутилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Банк кредит карталарини тақдим этиш тўғрисидаги шартнома, мижознинг кредит мажбуриятлари вужудга келган ҳолатда, эмитентнинг ички кредит сиёсати қоидаларига асосан тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VIII. Банк картаси билан операцияларни амалга оширишни тўхтатиш ва банк картасини муомаладан чиқариш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Бевосита карточка эгаси ёки мижоздан банк картасининг йўқолганлиги ёки ўғирланганлиги тўғрисида ариза олинганда, ҳамда банк карталарини тарқатувчи банкдан шу каби ариза келиб тушганда, эмитент банк карточкаси орқали операцияларни ўтказишни вақтинча тўхтатиб қўйиши, ҳамда банк карточкасини муомаладан чиқариш чораларини кўриши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Тўлов ташкилоти, тўлов тизими қоидаларига мувофиқ айрим эмитентлар томонидан муомалага чиқарилган банк карталари орқали операцияларни ўтказишни вақтинча тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги қарорни қабул қилишга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Эмитент қуйидаги ҳолатларда банк картаси орқали операциялар ўтказишни вақтинча тўхтатиб қўйиш, ҳамда банк картасини муомаладан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк картаси ёки унинг реквизитларидан ноқонуний фойдаланишни тасдиқловчи ҳолатларни мавжудлигида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк картаси, ундан фойдаланиш ваколатига эга бўлмаган шахс томонидан ишлатилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк карталарини тақдим этиш тўғрисидаги шартномада кўрсатилган бошқа ҳолатларда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Юқорида кўрсатилган ҳолатлар юзага келганда, банк картаси орқали операцияларни ўтказишни вақтинча тўхтатиб қўйиш ёки банк картасини муомаладан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш тартиби тўлов ташкилоти қоидаларига асосан ўрнатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Банк картаси орқали операцияларни ўтказишни вақтинча тўхтатиб қўйиш, ҳамда банк картасини муомаладан чиқариш ва бу ҳақда мижозга хабар бериш тартиби тўлов ташкилоти қоидаларига ва банк карталарини фойдаланишга тақдим этиш тўғрисидаги шартномага асосан ўрнатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IХ. Банк картаси эмитентининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Банк картаси эмитенти қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк картасини жисмоний ва юридик шахсларга уларнинг аризалари ва тузилган шартномаларга ёхуд масофадан хизмат кўрсатиш тизимларида жойлаштирилган оферта шартномаси ва электрон аризаларига асосан бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига (23 май 2017 йил, рўйхат рақами 2886) мувофиқ мижозни идентификациялаган ҳолда банк курери томонидан етказиб бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агарда тўлов ташкилоти қоидаларида бошқаси кўзда тутилмаган бўлса, банк картаси орқали амалга оширилган дебет операциялари учун комиссион мукофот ундириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Банк картасининг эмитенти қуйидагиларга амал қилишлари шарт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк картасини олиш тўғрисида эмитентга мурожаат қилган шахснинг аризасини кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
карточкадан фойдаланиш қоидалари, ҳамда улар орқали операцияларни амалга ошириш бўйича банк карта эгаси ва эмитентининг жавобгарлик чегараси тўғрисидаги тўлиқ ахборотни банк карта эгасига тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк картаси эмитенти ва эгаси ўртасида тузилган шартномада ўрнатилган тартибга асосан, банк картасини бериш ва унга хизмат кўрсатиш бўйича эмитент тарифларининг ўзгарганлиги, ҳамда банк картасини амал қилиш муддатидан аввал тўхтатиш тўғрисида банк картаси эгаларини хабардор қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
карта ҳисобварағи ёпилганда, қонунчиликда белгиланган муддатдан кечиктирмаган ҳолда, ҳисоб рақамда мавжуд бўлган пул маблағларини қайтариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пластик карталари орқали операциялар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш ва унинг тўғрилигини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Х. Банк картаси эмитентининг жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Банк карта эгасидан карточканинг йўқолганлиги ёки ўғирланганлиги тўғрисида ариза ёки масофадан хизмат кўрсатиш тизими орқали қабул қилингандан сўнг, эмитент йўқотилган ёки ўғирланган банк картаси орқали бажарилган барча операциялар бўйича тўлиқ жавобгар ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эмитент қалбаки банк картаси орқали бажарилган барча операциялар бўйича тўлиқ жавобгар ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Эмитент банк картаси эгаси олдида қуйидаги ҳолатларда жавобгар ҳисобланмайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар банк карта эгаси улар ўртасида тузилган шартномада кўзда тутилган қоида ва тартибларни бузган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк карта эгаси томонидан ноқонуний ҳаракатлар содир қилинган ҳолатда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар банк картаси ва (ёки) ПИН, CVV (CVC) — кодлар йўқолиши банк карта эгасининг карточкага бўлган қўпол эҳтиётсизлиги ёки эътиборсизлиги оқибатида вужудга келган бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Тўлов тизими иштирокчиси бўлмаган банклар томонидан тарқатилган банк карталари орқали бажарилган операциялар бўйича, тўлов тизими аъзолари олдида банк карталарини муомалага чиқарган тўлов тизими иштирокчиси жавобгар ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХI. Банк карталари эгаларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Банк карта эгаси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлов ташкилоти қоидалари ва эмитент билан тузилган шартномада кўзда тутилган шароит ва тартибга асосан банк картаси орқали операцияларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк картаси эмитентидан карточкадан фойдаланиш қоидалари, ҳамда улар орқали операцияларни амалга ошириш бўйича банк карта эгаси ва эмитентининг жавобгарлик чегараси тўғрисидаги тўлиқ ахборотни олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк картаси эмитентидан амалга оширилган операциялар тўғрисида тўлиқ ахборот олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эмитентлар томонидан ўз мажбуриятларини нотўғри бажариш натижасида етказилган зарарларни қоплашни, тузилган шартномаларга асосан банк картаси эмитентидан талаб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз розилигига кўра, унинг карта ҳисобварағини тасарруф этиш имкониятини беруви қўшимча банк карталарини чиқариш ва расмийлаштиришни эмитентдан сўраш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
карта ҳисобварағини келгусида ёпиш шарти билан банк карточкаларидан фойдаланишни рад этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Банк карта эгаси қуйидагиларга амал қилиши шарт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартнома шартларини, банк картасидан фойдаланиш қоида ва йўриқномаларини бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлов ташкилоти томонидан ўрнатилган, банк картасидан фойдаланиш қоида ва тартибларини бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк картаси йўқолганлиги ва банк картасидан берухсат фойдаланилганлиги тўғрисида маълум бўлган барча ҳодисалар ҳақида эмитентга қисқа муддат ичида хабар бериш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХII. Товарлар (ишлар, хизматлар) сотувчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Товарлар (иш, хизмат) сотувчиси қуйидагиларга амал қилиши шарт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисоб-китоб қилиш хизмати учун нақд пулда ўрнатилган нархдан ошмайдиган нарх бўйича банк карта эгасига хизмат кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартнома муносабатлари билан боғлиқ бўлган тўлов тизими номи ва (ёки) логотипи кўрсатган ҳолда, банк картасига хизмат кўрсатиш тўғрисида, мижозларни хабардор қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарлар (иш, хизмат) сотувчиси ва эквайер ўртасида тузилган шартномада кўзда тутилган шартларга асосан ушбу тўлов тизимига тегишли бўлган барча банк карталарига хизмат кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бажарилаётган операциялар суммаси, эквайер билан тузилган шартномада ўрнатилган суммадан ортиқ бўлган барча ҳолатларда банк картаси бўйича авторизация ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва унинг эквайер билан тузган шартномаларига асосан, банк картаси орқали амалга оширилган операциялар бўйича ахборот тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк карта эгалари тўғрисида маълумотни учинчи шахсдан сир сақлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк карта эгасига (унинг вакилига) битим шартларида белгиланган муддатда, тўловлари банк картаси орқали амалга оширилган, товарларни бериш, хизматларни кўрсатиш ёки ишларни бажариш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХIII. Банк карталари эгаларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Корпоратив банк картаси эмитенти бўлган банк, карта ҳисобварағи эгасига банк картасидан фойдаланмаган ҳолда, карта ҳисобварағи бўйича операцияларни амалга ошириш имкониятини таъминлаши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Эквайер, банк карта эгасидан банкоматдан фойдалангани учун тўлов ташкилотининг қоидаларида ўрнатилгандан юқори бўлган қўшимча тўлов олишга ҳақли эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Банк карта эгалари ва уларнинг банк карточкалари орқали амалга оширилган операциялари тўғрисида ахборот, ҳамда банк карточкаларининг ўзи ҳақидаги маълумот банк сири бўлиб ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида ўрнатилган тартибда тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХIV. Банк карталари орқали ҳисоб-китобларни ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Тўлов ташкилоти иштирокчилари ўртасидаги ҳисоб-китоблар тўлов ташкилоти ёки тўлов ташкилоти аъзосининг топшириғи бўйича вакиллик ҳисобварағи орқали ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эквайринг Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган банклар томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХV. Эквайернинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Эквайер қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига (23 май 2017 йил, рўйхат рақами 2886) мувофиқ банк картаси эгасидан унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этишини талаб қилиш ҳуқуқига эга,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касса авансини бериш операциясини амалга оширишда банк карта эгасидан комиссион мукофотлар ундириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товар (иш, хизмат) сотувчилари билан ҳисоб-китоб операцияларини ўтказиш учун шартномада кўзда тутилган фоизларни бевосита келиб тушадиган сумма ҳисобидан ушлаб қолиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлов ташкилоти томонидан банк карта эгасига тақдим этилган ваколатларга зид бўлмаган шароитда, уларга хизмат кўрсатиш бўйича товар (иш, хизмат) сотувчилари билан шартномалар тузиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Эквайер қуйидагиларга амал қилиши шарт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касса авансларини бериш бўйича эквайер тарифларини ўзгарганлиги тўғрисидаги ахборотни банк карта эгаларига етказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товар (иш, хизмат) сотувчиларига пластик карточкалар орқали амалга оширилган операциялар бўйича ҳисоб-китоблар бажарилишини ва унинг тўғрилигини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзи аъзо бўлган тўлов ташкилотининг барча банк карталарига хизмат кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарлар (иш, хизмат) сотувчисини, улар ўртасида тузилган шартномада белгиланган шароитлар асосида банк карталари эгаларига хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган материал ва ускуналар билан таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк карталари орқали операциялар бўйича товар (иш, хизмат) сотувчилари билан ўзаро ҳисоб-китобларни вақтида ва тўғри амалга оширилишини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХVI. Эквайернинг товарлар (ишлар, хизматлар) сотувчиси олдидаги жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Эквайер товарлар (ишлар, хизматлар) сотувчиси олдида банк картаси орқали ҳисоб-китобларни амалга ошириш бўйича қуйидаги ҳолларда жавобгарликни ўз зиммасига олмайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар товарлар (ишлар, хизматлар) сотувчиси, банк карталари орқали операцияларни амалга оширишда тузилган шартномаларда ўрнатилган қоида ва тартибни бузганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар товарлар (ишлар, хизматлар) сотувчиси томонидан ўтказилган тўлов операцияси тўғрисида ҳужжат ёки ахборотлар йўқлигида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарлар (ишлар, хизматлар) сотувчиси томонидан ноқонуний ҳаракатлар амалга оширилганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХVII. Банк карталари орқали ҳисоб-китобларни амалга оширишда фойдаланиладиган ахборотларни ҳимоя қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Эмитентлар, эквайерлар, процессинг ташкилотлари, товарлар (иш, хизмат) сотувчилари, банк карта эгалари ахборотларни ва бунда фойдаланиладиган дастурий-техник воситаларни ҳимоя қилиш бўйича қоидаларга риоя қилишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Ахборотларни, банк карталарини ва бунда фойдаланиладиган дастурий-техник воситаларни ҳимоя қилиш, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги ҳамда тўлов ташкилотининг қоида ва йўриқномаларига асосан ўрнатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХVIII. Процессинг ташкилотининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Процессинг ташкилоти қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлов тизими (ва (ёки) банклараро тўлов тизими) иштирокчилари учун банк карталари орқали операцияларни амалга ошириш ва бунга рухсат бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
процессинг ташкилоти билан эмитент ўртасида тузилган шартноманинг, ҳамда тўлов тизими ва (ёки) банклараро тўлов тизимининг бошқа иштирокчилари ўртасида тузилган шартнома шартларини эмитент томонидан бажармаслик ҳолларида, эмитентнинг банк карталари бўйича операциялари тўхтатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Процессинг ташкилоти қуйидагиларга амал қилиши шарт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлов тизими ва (ёки) банклараро тўлов тизими иштирокчилари томонидан чиқарилган банк карталари орқали операцияларини амалга ошириш имкониятлари билан таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк картасига хизмат кўрсатишни тақиқлаш тўғрисидаги эмитентнинг ёзма қарори олингандан сўнг, банк карталари бўйича операцияларни тўхтатиш (алоҳида турдаги операцияларни тўхтатиш);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эмитент-банкнинг банк операцияларини амалга ошириш лицензияси чақириб олингандан сўнг, унинг банк карталари бўйича операцияларни тўхтатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлов тизими ва (ёки) банклараро тўлов тизими иштирокчиларининг операциялари тўғрисидаги сирни сақлашни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк карталари ёрдамида тўловларни амалга оширишда фирибгарлик операцияларининг олини олиш учун антифрод тизими билан таъминлаш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХIХ. Процессинг ташкилотининг жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Эмитент томонидан банк карталарига хизмат кўрсатишни тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг, улар орқали амалга оширилган операциялар бўйича ҳамда эмитент томонидан банк карталари орқали амалга оширилиши тақиқланганлиги тўғрисида қарор қабул қилинган айрим операцияларни бажариш бўйича тўлиқ жавобгарликни процессинг ташкилоти ўз зиммасига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХХ. Тўлов тизими иштирокчилари бўлган банклар фаолияти устидан назорат ўрнатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Банк карталари эмиссиясини ва (ёки) эквайрингини амалга ошириш тўғрисида, банк Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва процессинг марказига ўрнатилган тартибда хабар беради. Хабарномада банк карталари эмиссияси, кўлами ва улар орқали амалга оширилиши режалаштирилаётган операцияларнинг тури тўғрисида маълумотлар кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Тўлов тизими иштирокчилари бўлган банклар фаолияти устидан назорат ўрнатиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва тўлов ташкилоти қоидаларига асосан ўрнатилган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХХI. Банк карталари эмитентларининг реестри
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. Процессинг ташкилоти банк карталари эмитентларининг реестрини олиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57. Банк карталари эмитентларининг реестридаги ахборот очиқ бўлиб, доимий равишда чоп этилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХХII. Тўлов тизими иштирокчиларининг жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк карталари эмиссиясининг ўрнатилган тартибини, банк карталари орқали хизмат кўрсатиш ва операциялар бўйича ҳисоб-китобларни ўтказиш қоидаларини бузганликлари учун қонунда ўрнатилган тартибда фуқаролик-ҳуқуқий, маъмурий ёки жиноий жавобгарлик тўловлар тизими иштирокчилари зиммасида бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХХIII. Банк карталаридан фойдаланишда юзага келадиган низоларни ҳал қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59. Банк карталари эмиссияси, улар орқали амалга оширилган операциялар бўйича ҳисоб-китобларни ўтказиш ва хизмат кўрсатиш билан боғлиқ низолар қонунчиликда ўрнатилган тартибда суд орқали ҳал қилинади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 17-сон, 203-модда; 2006 й., 48-50-сон, 497-модда; 2011 й., 28-сон, 298-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2019 й., 10/19/1344-6/2944-сон)