LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги, давлат уй-жой фондининг асосий қисми фуқароларнинг мулкига айланганлиги, уни сақлаш ва ундан фойдаланиш шарт-шароитларининг ўзгарганлиги муносабати билан ҳамда бозор муносабатларига ўтишда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш қоидаларини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси коммунал уй-жой фонди тўғрисидаги ва турар жойни ижарага олиш ҳақидаги низомлар 1 ва 2-иловаларга мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(қарорнинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 февралдаги 170-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.02.2019 й., 09/19/170/2672-сон)
1. Хусусийлаштириш ҳуқуқисиз ижара шартларида фойдаланиладиган мақсадли коммунал уй-жой фонди меҳнатга лаёқатсиз, ёлғиз, кекса шахслар, пенсионерлар ва уларнинг оила аъзолари, уй-жойга эҳтиёжи бўлган биринчи марта қурилган ёш оилалар, фуқароларнинг бошқа кам таъминланган тоифалари учун, агар уларнинг жон бошига оладиган ойлик даромади энг кам иш ҳақидан паст бўлса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича (1-илова), давлат ҳокимиятининг жойлардаги органлари ҳузурида ташкил этилади.
Уй-жойга муҳтож бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар коммунал уй-жой фонди уйларидаги тураржойлар билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда таъминланади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 августдаги 164-сонли қарорига мувофиқ иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 31-сон, 260-модда)
2. Коммунал уй-жой фондидан фойдаланиш ва унга хизмат кўрсатиш тегишли ҳокимликка бевосита бўйсунадиган уй-жой фондидан фойдаланиш ва унга коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари томонидан амалга оширилади.
3. Уй-жой фондидан фойдаланиш ва унга коммунал хизмат кўрсатиш корхонаси унинг сақланишини ва ундан тегишлича фойдаланилишини таъминлайди, шунингдек, фуқаролар томонидан турар жойлардан ва уй атрофидаги ерлардан фойдаланиш қоидаларига риоя қилинишини назорат қилади, белгиланган тартибда олинган ордер асосида ижарага олувчилар билан мулкдор номидан турар жойни ижарага олиш шартномаларини тузади ва шартнома мажбуриятларининг бажарилишини назорат қилади.
4. Коммунал уй-жой фонди уйларидаги турар жойни ижарага олувчилар учун турар жой майдонининг нормаси Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексида белгиланган турар жой майдони нормасига мувофиқ белгиланади, лекин у бир кишига 9 квадрат метрдан кам бўлмаслиги керак.
Фуқароларнинг айрим тоифаларига нормадан ортиқча турар жой майдони бир хона сифатидаги ёки 10 квадрат метр ҳажмидаги қўшимча турар жой майдони берилади. Қўшимча турар жой майдони бериш тартиби ва шартлари, шунингдек, уни олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар тоифаларининг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан белгиланади.
5. Ортиқча турар жой майдони учун ҳақ, ижарага олувчи томонидан амалдаги тарифнинг уч баравари миқдорида тўланади.
6. Турар жойга, шунингдек, турар жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш 2-иловада баён қилинган шарт-шароитлар мавжуд бўлган тақдирда тегишли ҳокимлик томонидан амалга оширилади.
7. Коммунал уй-жой фондидан турар жой билан таъминлаш учун фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган рўйхатга мувофиқ ҳисобга олиш учун қабул қилинадилар.
9. Фуқароларнинг тегишли ҳокимлик томонидан қабул қилинган аризалари дастлаб турар жой майдонини ҳисобга олиш ва тақсимлаш комиссияси томонидан кўриб чиқилади, комиссия ариза берувчининг турар жой шароитларини текшириб чиққандан кейин тегишли далолатнома тузади, ҳисобга қўйиш ёки рад этиш ҳақида таклиф киритади, у ҳокимлик қарори билан тасдиқланади.
10. Ҳокимликнинг коммунал уй-жой фондидан турар жой бериш ҳақидаги қарори асосида тегишли ҳокимлик фуқарога тақдим этилган турар жойга кўчиб кириш учун бирдан-бир асос бўладиган ягона намунадаги ордерни беради.
11. Биринчи навбатда турар жой бузилиш ҳолатидаги уйларда, ертўлаларда, баракларда, турар жой майдони бир кишига 5 квадрат метрдан кам бўлган квартираларда яшаётган фуқароларга берилади.
турар жой шароитларини яхшилашга муҳтожлиги ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар берилганда.
13. Турар жойни ижарага олиш шартномаси бўйича биринчи томон (ижарага берувчи) иккинчи томон (ижарага олувчи)га турар жойни ҳақ эвазига яшаш учун бериш мажбуриятини олади.
14. Коммунал уй-жой фондининг уйларидаги турар жойдан фойдаланиш уй-жой эгасидан ваколат олган уй-жой фондига хизмат кўрсатиш ва уни тузатиш бўйича тегишли корхона билан турар жойни эгаллаш ҳуқуқини берувчи ордер берилган фуқаро ўртасида турар жойни ижарага олиш шартномасини тузиш орқали расмийлаштирилади.
15. Турар жойни ижарага олиш шартномаси бўйича квартира, бир ёки бир неча хонадан иборат бўлган алоҳида турар жойгина ижарага берилиши мумкин.
16. Хонанинг бир қисми ёки умумий кириш жойи бошқа хона билан боғланган хона (туташ хоналар) турар жойни ижарага олиш шартномасининг мустақил предмети бўлиши мумкин эмас.
17. Агар турар жойни ижарага олиш шартномаси муайян муддатга тузилган бўлса, ижарага олувчи шартнома муддати тамом бўлгандан кейин коммунал уй-жой фондида яшаш ҳуқуқини берадиган ҳужжатларни тақдим этганда шартномани янгилаш ҳуқуқига эга бўлади. Ижарага берувчи томонидан бу ҳуқуққа ижарага олувчи шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда суд орқали эътироз билдирилиши мумкин.
18. Турар жойни ижарага олувчи ва у билан бирга яшовчи бошқа шахслар турар жойдан шартномага мувофиқ фойдаланишга, уни яроқли ҳолда тутишга, турар жойнинг сақланиши тўғрисида ғамхўрлик қилишга, уйдаги барча яшовчиларга турар жой ва ёрдамчи бинолардан бемалол фойдаланиш имконияти берилиши учун биргаликда яшаш қоидаларига риоя этишга мажбурдир.
19. Турар жойни ижарага олувчи билан бир қаторда у билан бирга яшовчи оила аъзолари ижара шартномасидан келиб чиқувчи ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўладилар.
20. Оиланинг ижарага олувчи билан бирга яшовчи балоғатга етган аъзолари ушбу шартномадан келиб чиқувчи мажбуриятлар бўйича ижарага олувчи билан баравар жавобгар бўладилар.
21. Ижарага олувчининг оила аъзолари деб, у билан бирга яшовчи хотини, уларнинг болалари ва ота-оналари, амалдаги қонунчиликка мувофиқ бошқа шахслар тан олинади.
22. Агар ушбу Низомнинг 21-бандида қайд этилган фуқаролар ижарага олувчининг оила аъзоси бўлмай қолсалар, бироқ ижарага олинган турар жойда яшашни давом эттирсалар, улар шартномалар бўйича ижарага олувчи ва унинг оила аъзолари каби бирдай ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўладилар.
23. Ижарага олувчи ўзи ижарага олган турар жойга ушбу турар жойда яшовчи ва турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган барча балоғатга етган фуқароларнинг ёзма розилигини олиб ўз хотини, ўз болаларини ва хотинининг болаларини, ота-онасини, меҳнатга лаёқатсиз боқимандаларни, бошқа шахсларни белгиланган тартибда кўчириб киритишга ҳақлидир. Балоғат ёшига етмаган болаларни ота-оналариникига кўчириб келиш учун ушбу турар жойда яшовчи ва турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган қолган фуқароларнинг розилиги талаб қилинмайди.
24. Ушбу уйга кўчиб кирган шахслар, агар уйга кўчиб кириш пайтида улар ўртасида ёзма ҳолдаги бошқача битишув бўлмаса, оиланинг бошқа қолган барча аъзолари билан тенг ҳуқуқлардан фойдаланадилар.
25. Коммунал уй-жой фондидаги турар жойдан фойдаланганлик, унга хизмат кўрсатганлик ва уни тузатганлик учун ҳақ тўлаш ижарага олувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган ставкалар бўйича амалга оширилади.
26. Ижарага олувчи турар жойни сақлаганлик, уни тузатганлик ва ундан фойдаланганлик учун ҳақни коммунал уй-жой фонди уйларидаги турар жойни ижарага олиш шартномасида назарда тутилган муддатларда ўз вақтида тўлашга мажбурдир.
27. Ижарага олиш шартномаси бўйича ижарага олувчи ёки унинг оила аъзолари, шунингдек, улар билан бирга яшовчи ва турар жойдан улар билан тенг асосларда фойдаланувчи фуқаролар томонидан эгалланган турар жойлар:
28. Бу фуқароларга тегишли ҳокимлик томонидан ижарага берувчига кўрсатиш учун турар жойни сақлаш гувоҳномаси (бронь) берилади.
29. Ижарага олувчи коммунал уй-жой фондига қарашли уйдаги бронлаштириб қўйилган турар жойга бронь амал қиладиган муддат мобайнида ижарага қўйиш шартномаси бўйича вақтинча яшовчиларни кўчириб киритишга ҳақлидир.
30. Ижарага олувчи ёки унинг оила аъзолари қайтиб келгач, улар бронлаштириб қўйилган турар жойни дарҳол бўшатиб беришни талаб қилишга ҳақлидирлар.
31. Ижарага қўйилувчи ёки вақтинча яшовчилар бу турар жойни бўшатиб беришдан бош тортганлари тақдирда, улар ижарага олувчининг талаби билан бошқа турар жой бермасдан туриб суд йўли билан кўчириб юбориладилар.
32. Агар ижарага олувчи ва унинг оила аъзолари бронь муддати тамом бўлгандан кейин олти ой мобайнида турар жойни уларга қайтариб беришни талаб қилмасалар, турар жойни ижарага олиш шартномаси бекор қилинган ҳисобланади.
33. Коммунал уй-жой фондидаги турар жойни ижарага олувчи ўзи эгаллаб турган турар жойни ижарага олиш шартномаси бўйича ҳуқуқлар ва мажбуриятларни ўзаро берган ҳолда коммунал уй-жой фондидаги бошқа ижарага олувчи эгаллаб турган турар жойга алмаштириш ҳуқуқига эгадир.
34. Коммунал уй-жой фондига қарашли уйлардаги ижарага олувчилар ўртасида турар жойларни алмаштиришнинг рад этилишига суд йўли билан эътироз билдирилиши мумкин.
35. Турар жойни алмаштириш учун ижарага олувчи билан бирга яшовчи унинг балоғатга етган оила аъзоларининг, шу жумладан, турар жой майдонига эгалик қилиш ҳуқуқига эга вақтинча бўлмаган оила аъзоларининг ёзма равишдаги розилиги талаб қилинади.
агар ижарага олувчига у эгаллаб турган турар жойни ижарага олиш ҳақидаги шартномани бекор қилиш ёки ўзгартириш тўғрисида даъво қўзғатилган бўлса;
агар алмаштирилаётган турар жойлардан бири коммунал уй-жой фондига қарашли уйда эмас, балки бошқа ҳар қандай уй-жой фонди (кооператив, идораларга қарашли, шахсий ва бошқалар)га қарашли бўлса;
агар уй қулаб тушай деб турган ёки бузиб ташланиши лозим бўлса, яъни авария ҳолатида, унда бундан кейин нормал яшаш учун яроқсиз бўлса.
37. Шартномага боғлиқ ҳолда Ўзбекистон Республикасидаги бир киши бошқа-бошқа аҳоли яшайдиган жойлардаги бир уйда ёки бошқа-бошқа уйларда яшовчи икки, уч ва ундан ортиқ ижарага олувчилар ўртасида алмаштиришга йўл қўйилади.
38. Ижарага олувчиларнинг фойдаланишида бўлган муайян турар жойлар хона, квартирагина алмаштиришга йўл қўйилади.
39. Ижарага қўйиш шартномаси бўйича уларга берилган турар жойда яшовчи ижарага қўйилувчилар ва вақтинча яшовчилар турар жойларни алмаштириш ҳуқуқига эга бўлмайдилар.
40. Турар жойни алмаштириш учун рухсатнома тегишли ҳокимликнинг уй-жой органи томонидан бериладиган алмаштириш ордери билан расмийлаштирилади.
41. Турар жойни алмаштириш алмашадиган томонлар алмашиш ордерларини олган пайтдан бошлаб содир этилган деб ҳисобланади.
43. Турар жойни ва ёрдамчи хоналарни бузиб бошқатдан қуриш ва қайта режалаштириш квартирани янада обод қилиш мақсадини кўзлабгина амалга оширилиши мумкин ва бу ишга ижарага олувчи, унинг оила аъзолари, коммунал уй-жой фонди эгаси вакилининг розилиги ва тегишли ҳокимликнинг рухсатномаси билан йўл қўйилади.
44. Ижарага олувчи эгаллаб турган турар жойни мукаммал тузатиш зарур бўлган тақдирда, ижарага берувчи ижарага олувчини тузатиш даврида ижарага берувчи томонидан бериладиган бошқа турар жойга кўчишини талаб қилишга ҳақлидир. Бунда турар жойни ижарага олиш шартномаси бекор қилинмайди, лекин ижарага олувчи унга тузатиш даврига берилган турар жой учунгина сақлаш, тузатиш ва фойдаланиш учун ҳақини тўлайди.
Тузатиш тугаллангандан кейин ижарага берувчи ижарага олувчига у илгари эгаллаб келган турар жойни беришни рад этган тақдирда ижарага олувчи ушбу масала бўйича судга мурожаат қилишга ҳақлидир.
45. Турар жойни ижарага қўйган фуқаролар турар жой ва коммунал хизматлар ҳақи бўйича товон олиш ҳуқуқидан маҳрум бўладилар.
46. Ижарага олувчи вақтинчалик жўнаб кетган ҳолда ижарага берувчи ҳамда ўзи билан бирга яшовчи балоғат ёшига етган оила аъзоларининг розилиги билан ўзи эгаллаб турган турар жойни шартнома бўйича ижарага берувчининг олдида жавобгарликни сақлаб қолган ҳолда ижарага қўйиши мумкин.
47. Агар ижарага қўйилувчининг кўчиб кириши натижасида ҳар бир яшовчига тўғри келадиган турар жой майдони белгиланган санитария нормасидан кам бўлса, ижарага қўйиш шартномаси тузилиши мумкин эмас.
48. Ижарага қўйиш шартномаси бўйича турар жойдан фойдаланилганлик учун ҳақ тўлаш томонларнинг келишувига кўра белгиланади.
49. Ижарага қўйиш шартномасининг муддати тугаганидан кейин ижарага қўйилувчи шахс бу шартномани янгилашни талаб қилишга ҳаққи йўқ ва ижарага олувчининг талаби билан турар жойни бўшатиб беришга мажбурдир, турар жойни бўшатиб беришни рад этган тақдирда бошқа турар жой бермасдан туриб суд йўли билан кўчириб юборилади.
50. Коммунал уй-жой фондига қарашли хизмат юзасидан бериладиган турар жойлар ўз меҳнат мажбуриятларининг турига кўра иш жойида ёки хизмат биносида яшашлари керак бўлган фуқароларга берилади. Хизмат юзасидан турар жойлар берилиши мумкин бўлган ходимлар тоифалари рўйхати уй-жой фондининг эгаси томонидан белгиланади.
51. Коммунал уй-жой фондида бўлган турар жой ушбу турар жой бириктирилган ташкилотнинг тақдимномаси бўйича тегишли ҳокимликнинг қарори билан хизмат юзасидан бериладиган турар жойлар сирасига киритилади ҳамда ҳокимлик томонидан бериладиган махсус ордер бўйича берилади.
52. Ходимга иш шароитлари муносабати билан меҳнат шартномаси бўйича хизмат юзасидан бериладиган турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқи меҳнат шартномаси бекор қилиниши билан бир вақтда тўхтатилади.
53. Ходим ўзи эгаллаб турган турар жойни бўшатишни рад этган тақдирда ўзи билан бирга яшовчи барча шахслар билан биргаликда бошқа турар жой берилмасдан суд йўли билан кўчириб юборилади.
54. Қуйидаги шахслар бошқа турар жой бермасдан туриб хизмат юзасидан берилган турар жойлардан кўчирилиши мумкин эмас:
корхона, муассаса, ташкилот тугатилиши муносабати билан ёки ходимлар сони ёхуд штати қисқарганлиги учун ишдан бўшаган шахслар;
56. Турар жойни ижарага олувчи ва унинг оила аъзолари доимий яшаш учун бошқа жойга жўнаб кетганда турар жойни ижарага олиш шартномаси у эгаллаб келган турар жой далолатнома бўйича ижарага берувчига топширилган кундан бошлаб бекор қилинган ҳисобланади.
57. Турар жойни ижарага олиш шартномаси ижарага берувчи томонидан бекор қилиниши ва ижарага олувчи ўзи эгаллаб турган турар жойдан суд йўли билан ва амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган асослардан бошқача тарзда кўчириб юборилиши мумкин эмас.
58. Шартнома шартлари бажарилмаган тақдирда ижарага берувчи ижарага олувчини эгаллаб турган турар жой майдонидан бошқа турар жой бермасдан суд йўли билан мажбурий равишда кўчириб юбориш ҳуқуқига эгадир.
2. Офицерлар ва муддатдан ташқари хизматдан захирага бўшатилган ёки истеъфога чиққан ҳарбий хизматчилар.
3. Касалликнинг оғир шаклларига чалинган фуқаролар, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлаган рўйхат бўйича.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 августдаги 164-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 31-сон, 260-модда)
10. Болаликдан ногирон бўлиб қолган 16 ёшгача ёки болаликдан I ва II гуруҳ ногирон бўлиб қолган болалари бўлган оилалар.
11. Биринчи марта қурилган ёш оилалар, агар улар яшаб турган жойда икки томонлама турар жой шароитларини яхшилашга муҳтож деб топилсалар.
1. Турар жой майдонига эга бўлмаган, хусусий квартирада ёки яшаш учун яроқсиз уй-жойлар (бараклар, вақтинчалик уйлар, авария ҳолатидаги уйлар, ертўлаларда яшовчи фуқаролар).
3. Ётоқхоналарда, ишлаб чиқариш ва ёрдамчи хоналарда яшовчилар, мавсумий ва вақтинчалик ходимлар, шунингдек, ўқишлари сабабли ётоқхоналарга кўчиб ўтган фуқаролар бундан мустасно.
4. Алоҳида шахсий счётга эга бўлган, қариндошлик алоқалари бўлмаган икки ва ундан кўп оила бўлиб бир квартирада яшовчилар.
5. Алоҳида квартирада яшашга муҳтож бўлган, республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган айрим сурункали касалликларнинг оғир шаклларига чалинганлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 16 июлдаги 345-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 февралдаги 170-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.02.2019 й., 09/19/170/2672-сон)