LexUZ шарҳи
Мазкур низом Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 29 февралдаги 01-02/15-08-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2774, 06.04.2016 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
1.1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси божхона кодексининг 38-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Давлат фойдасига воз кечиш шундай режимки, бунда шахс товарларга нисбатан бож, солиқлар ва иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаган ҳолда улардан давлат фойдасига воз кечади.
1.2. Товарларни давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштиришга божхона органининг рухсати билан йўл қўйилади.
1.3. Товарлардан давлат фойдасига воз кечиш ушбу Низомга мувофиқ давлатнинг харажатлар қилишига сабаб бўлмайди.
1.4. Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимини танлаган шахс, агар қонунларда бошқа ҳолатлар назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг товарларни давлат фойдасига воз кечиш режими остида жойлаштирилишига оид рухсатномаси олинганидан кейин мазкур режимни бошқасига ўзгартириш ҳуқуқига эга эмас.
1.5. Товарлардан давлат фойдасига воз кечган шахс уларни божхона органи томонидан белгиланадиган жойга етказиб берилиши бўйича барча харажатларни ўзи қоплайди.
Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кирилган ва ўзга божхона режимига жойлаштирилган товарлар;
божхона декларацияси топширилган ёки шахснинг мақсадини татбиқ этиш билан бевосита уларни олиб чиқиб кетишга боғлиқ ўзга хил ҳаракатлар амалга оширилган олиб чиқиб кетилаётган товарларга нисбатан;
Ўзбекистон Республикасига олиб кирилиши, Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиб кетилиши тақиқланган товарларга;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эркин муомалада бўлиши учун ёки реимпорт божхона режимига мувофиқ чиқарилган товарларга.
2.3. Божхона органи қуйидаги ҳолларда давлат фойдасига воз кечиш божхона режимида товарларни жойлаштиришга оид рухсатномани тақдим этишдан бош тортиши мумкин:
агар товарларнинг давлат фойдасига воз кечиш божхона режимида жойлаштирилиши давлат учун қандайдир бир харажатларни келтириб чиқариши мумкин бўлса;
божхона органида давлат фойдасига воз кечиш давлат манфаатларига зиён етказиши мумкин бўлишига етарлича асослари бўлган бошқа ҳолларда.
2.4. Товарларни олиб ўтаётган шахс ёки бўлмаса божхона брокерининг аризасига кўра товарлар давлат фойдасига воз кечиш божхона режимида жойлаштирилиши мумкин.
Ҳар қандай учинчи шахслар олдида давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига оид аризанинг ҳаққонийлиги учун жавобгарлик декларант зиммасига юклатилади.
Божхона органлари декларант давлат фойдасига воз кечган товарларга нисбатан учинчи шахсларнинг ҳеч қандай мулкий талабларини қондирмайдилар.
2.5. Товарларни давлат фойдасига воз кечиш божхона режимида жойлаштиришга рухсат бериш тўғрисидаги қарорни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича ДБҚ бошқармаси ихтисослаштирилган божхона мажмуининг бошлиғи ёки унинг ўрнини босувчи шахс қабул қилади.
2.6. Божхона органи мувофиқлик сертификати мавжудлиги шароитида зарур ҳолларда, бошқа давлат органларида сертификатлаш ёки назорат қилиниши лозим бўлган транспорт воситалари товарларига нисбатан ветеринария, фитосанитария, экология ва давлат назоратининг бошқа турларидан ўтказилиши чоғида давлат фойдасига воз кечиш божхона режимида товарларни жойлаштиришга рухсатнома беради.
LexUZ шарҳи
2.6-бандга Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2008 йил 16 октябрдаги 01-02/8-54-сонли қарори (рўйхат рақами 695-1,04.11.2008 й.) билан ўзгартириш киритилган. Қарорнинг рус тилидаги матнига қаранг
2.7. Божхона органлари товарлар ташувчиси, омборхона соҳибига ёки бошқа шахсларга ушбу товарлар давлат фойдасига воз кечиш божхона режимида жойлаштирилгунига қадар товарларни ташиш, сақлаш, юкларга оид ва бошқа операцияларни ўтказиш билан боғлиқ ҳар қандай харажатларни тўлайдилар.
3.1. Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимида жойлаштириладиган товарларни божхонада расмийлаштириши, товарлар фаолият кўрсатадиган минтақасида бўлган божхона органида амалга оширилади.
3.2. Товарларни давлат фойдасига воз кечиш божхона режимида жойлаштирилиши чоғида божхона органига декларант томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
3-иловага мувофиқ тузилган давлат фойдасига воз кечиш божхона режимида жойлаштирилган товарларни топшириш далолатномаси;
товарларга бўлган юк ва товарларга оид ҳужжатлар (юкхатлар, коносаментлар, спецификациялар, ҳисобварақ-фактуралар ва ш.к.);
3.3. Божхона органига шахснинг товарларни давлат фойдасига воз кечиш божхона режимида жойлаштириш тўғрисидаги аризасини тақдим этиш, агар гаровга берувчи гаров тўғрисидаги шартномада гаров сифатида берилган товарларнинг давлат фойдасига воз кечиш божхона режимида жойлаштириш тўғрисида айтиб ўтган бўлса, гаров воситаси бўлиб ҳисобланадиган товарларга нисбатан талаб қилинмайди. Гаровга берувчининг шартномада шундай таъкидланган аризаси ариза шакли бўлиб ҳисобланади, кўрсатилган шартнома хулосаси эса божхона органи томонидан товарларни давлат фойдасига воз кечиш божхона режимида жойлаштиришга оид ушбу органнинг рухсатномаси сифатида кўриб чиқилади.
4.1. Божхона органларига товарларни давлат фойдасига воз кечиш божхона режимида жойлаштиришга рухсатномани тақдим этилиши чоғида ушбу товарларга нисбатан божхона тўловларини тўланиши учун берилган банк кафолати ўз кучини йўқотади.
Агар бу гаров шартномасида кўзда тутилган бўлса, божхона тўловларини тўланишини таъминловчи гаров шартномаси бўйича гаровга оид ҳуқуқий муносабатлар тўхтатилади.
4.2. Товарларни давлат фойдасига воз кечиш божхона режимида жойлаштириш чоғида тўловчига қуйидагилар қайтарилади.
божхона органининг депозитига божхона тўловларининг тўланишини таъминловчи сифатида киритилган суммалар;
товарларни божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимида жойлаштириш чоғида тўланган импорт божлари ва солиқларнинг суммалари;
товарларни божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш божхона режимида жойлаштириш чоғида тўланган экспорт божлари суммалари;
товарларни, экспорт божхона режимида жойлаштириш чоғида ва Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан вақтинча олиб чиқиб кетиш чоғида агар товарлар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ҳақиқатда олиб чиқиб кетилмаган бўлса, тўланган экспорт божларининг суммалари.
Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимида вақтинчалик олиб кирилган товарларни жойлаштириш чоғида тўланган импорт божлари ва солиқлар суммалари қайтарилмайди.
4.3. Шахс томонидан божхона органига давлат фойдасига воз кечиш божхона режимида жойлаштирилган товарларни бериш чоғида далолатнома икки нусхада (3-илова) тузилади. Бундай далолатномаларнинг бланкалари қатъий ҳисобот ҳужжатлари бўлиб ҳисобланади. Кўрсатилган далолатноманинг бир нусхаси товарларни давлат фойдасига воз кечиш режимида, жойлаштиришга рухсатномани берган божхона органида сақланади. Далолатноманинг иккинчи нусхаси товарлардан давлат фойдасига воз кечган шахсга топширилади.
4.4. Шахс давлат фойдасига воз кечган товарларни тасарруф этиш божхона қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
4.4-бандга Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2008 йил 16 октябрдаги 01-02/8-54-сонли қарори (рўйхат рақами 695-1,04.11.2008 й.) билан ўзгартириш киритилган ва Низом 4.5-банд билан тўлдирилган. Қарорнинг рус тилидаги матнига қаранг
Товарларни давлат фойдасига воз кечиш божхона режимида жойлаштириш чоғида декларант томонидан божхона декларациясининг қуйидаги устунлари тўлдирилади:
1, 2, 3, 4, 5, 6, 8, 11, 12, 13, 14, 15, 15а, 16, 18, 19, 22, 23, 24, 25, 26, 31, 32, 33, 34, 35, 37, 38, 40, 41, 42, 44, 45, 46, 50, 54, Д, С устун 2-банди.
2, 3, 4, 5, 6, 8, 11, 12, 13, 14, 15, 15а, 16, 18, 19, 22, 23, 24, 25, 26, 32, 33, 34, 35, 37, 38, 41, 42, 45, 46, 54, Д устунлар, С-устуннинг 2-банди эркин муомала учун чиқариш божхона режимида жойлаштириладиган товарларга оид божхона юк декларациясини тўлдириш қоидаларига мувофиқ тўлдирилади.
Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган ёки ушбу ҳудудга олиб кирилган ва бошқа божхона режимида жойлаштирилган товарларни давлат фойдасига воз кечиш божхона режимида жойлаштириш чоғида устуннинг биринчи кичик қисмида "ИМ", олиб чиқиб кетилаётган товарлар ва транспорт воситаларида эса - «ЭК» кўрсатилади.
Олдин ўзга божхона режимида жойлаштирилган товарларнинг давлат фойдасига воз кечиш божхона режимида жойлаштириш чоғида устунда товарларнинг ўзга божхона режимида жойлаштирилишига асос бўлган БЮД рақами кўрсатилади.
Устунда (ҳар бир реквизитларни янги сатрдан бошлаган ҳолда ва уларнинг ҳар бирига тартиб рақамини қўйган ҳолда) қуйидагилар кўрсатилади:
2 - транспорт ҳужжати (товарларга доир юк ва товарга илова қилинувчи ҳужжатлар), юкхатлар, коносаментлар, спецификациялар, ҳисобварақ-фактуралар ва ш.к.)нинг рақами ва санаси;
3 - шахснинг товарларни давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштириш тўғрисидаги аризасининг рақами ва санаси ёки бўлмаса гаров тўғрисидаги шартноманинг рақами ва санаси;
4 - ўзга давлат органларининг (уларнинг номлари кўрсатилган ҳолдаги), агар товар ушбу органлар назорати остига олинган бўлса, рухсатномалари рақами ва санаси;
5 - давлат фойдасига воз кечиш божхона режимида жойлаштирилган товарларни топшириш далолатномасининг рақами ва санаси;
Устунда товарни давлат фойдасига воз кечиш божхона режимида расмийлаштиришга розилик билдирган раҳбарнинг ёки ўзга ваколатли шахснинг лавозими, исми шарифи, унинг имзоси кўрсатилади.
__________________________ га | |||
(божхона органи номи) | |||
__________________________ дан | |||
(шахснинг исми шарифи, | |||
______________________________ | |||
ташкилотнинг номи, манзили) | |||
АРИЗА № _________________________________________________________ | |||
божхона оргашшпнг рақами /сана/ ариза рақами | |||
__________________________________________________________________ | |||
(товарнинг номланиши) | |||
________________________________________________________________ ни | |||
транспорт юкхати, инвойслар рақами, товар тўғрисидаги ўзга маълумотлар | |||
__________________________________________________________________ | |||
уларнннг ўзига хос белгилари, миқдори (ўлчови, вазни ва ҳ.) | |||
давлат фойласига воз кечиш божхона режимига жойлашишингизни сўрайман. ____________________________ | |||
Воз кечиш сабаблари: _______________________________________________ | |||
__________________________________________________________________ | |||
__________________________________________________________________ | |||
__________________________________________________________________ | |||
_____________________________ | |||
(раҳбар ёки бошқа ваколатли шахснинг имзоси, жисмоний шахснинг имзоси) | |||
М.Ў. | 19___ й. «____».______________ | ||
Товарларни давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаш учун рухсат бериш тўғрисидаги қарор: | |||
_________________________________________________________________ | |||
_________________________________________________________________ | |||
Божхона органи раҳбарининг лавозими, | |||
исми шарифи | Имзо | Сана М.Ў. |
________________________ | |||||
(божхона органи номи) | |||||
«Давлат фойдасига воз кечиш» | |||||
божхона режимига жойланган товарларни топшириш Далолатномаси | |||||
№ _________________________________________________________ | |||||
божхона органининг рақами /сана/ далолатнома рақами | |||||
Мазкур далолатнома 19 ____ йилнинг «___» _________ да ________________ | |||||
(ташкилотнинг тўлиқ | |||||
________________________________________________________ томонидан | |||||
номланиши ёки шахснинг исми-шарифи, манзили) | |||||
____________________________________ га | «Давлат фойдасига воз кечиш» | ||||
(божхона органининг номланиши) | |||||
божхона режими остига жойланган қуйидаги товарлар топширилди: | |||||
№ | Товарлар номи ва уларнинг ўзига хос белгилари (шу жумладан ТИФ ТН бўйича коди) | Ўлчов бирлиги | Миқдори | ГТД рақами | Изоҳ |
Топширди______________________ (шахснинг лавозими, исми-шарифи) | ___________________ МЎ* | ||||
Қабул қилди __________________ | ___________________ МЎ | ||||