24.07.2026 йилдаги 407-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 24.07.2026 йилдаги 407-сон
Kuchga kirish sanasi
27.07.2026
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

Спорт мактаблари фаолиятини тизимли ташкил этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш тўғрисида» 2024 йил 18 декабрдаги ПҚ-443-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 декабрдаги ПҚ-443-сон қарорига мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятлари, аҳолининг қизиқишлари, шунингдек, эришилган спорт натижалари ҳамда мавжуд спорт инфратузилмасидан келиб чиқиб, спорт мактабларини спорт турларига ихтисослаштириш амалиёти жорий этилгани;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) спорт мактабларида Спорт вазирлиги томонидан белгиланадиган миқдорда оммавий спорт бўйича тренер-селекционер лавозими киритилгани;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) маҳаллаларда спорт тўгаракларини ташкил этган тренерларга ўзи тайёрлаётган спортчиларни «ERP sport» ягона электрон бошқарув тизимида рўйхатдан ўтказиш имконияти яратилгани, бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур тренерларга ўзини ўзи банд қилиш ҳуқуқи берилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тренерлар ўз ҳудудидаги спорт мактабига бириктирилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тренерларга тегишли молия йили учун спорт мактабига ажратилган маблағлар доирасида ижтимоий буюртмани бажарганлик учун уларни рағбатлантириш тизими жорий этилиши белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки, 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар календарь йил якунига қадар ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятлари, аҳолининг қизиқишлари, шунингдек, эришилган спорт натижалари ҳамда мавжуд спорт инфратузилмасини таҳлил қилган ҳолда, спорт турларига ихтисослаштириладиган спорт мактаблари рўйхати ва уларда ривожлантириладиган спорт турлари қайта кўриб чиқилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спорт мактаблари ходимларининг базавий тариф ставкасига оммавий спортни ривожлантириш ва селекция ишлари ҳамда кўрсатган спорт натижалари учун ҳар ойда қўшимча устамалар тўлаб борилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спорт мактабига бириктирилган ўзини ўзи банд қилган тренерлар тегишли молия йили учун спорт мактабига ажратилган маблағлар доирасида ижтимоий буюртмани бажариш шарти билан, спорт мактаби тренери учун белгиланган базавий тариф ставкаси миқдорида рағбатлантириб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Спорт мактаблари ходимларининг базавий тариф ставкасига оммавий спортни ривожлантириш ва селекция ишлари ҳамда кўрсатган спорт натижалари учун ҳар ойда тўланадиган устамалар миқдори 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллаларда спорт тўгаракларини ташкил этган ҳолда, ўзини ўзи банд қилган тренерларни спорт мактабига бириктириш ҳамда уларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Спорт вазирлиги икки ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спорт мактабларини спорт турларига ихтисослаштириш тартиби ва мезонларини тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан биргаликда спорт мактабларининг намунавий штат бирликларини қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллаларда спорт тўгаракларини ташкил этган ҳолда, ўзини ўзи банд қилган тренерларни ўз ҳудудидаги спорт мактабига ихтиёрий равишда бириктирсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллаларда спорт тўгаракларини ташкил этган ҳолда, ўзини ўзи банд қилган тренерларга ўзи тайёрлаётган спортчиларни «ERP sport» ягона электрон бошқарув тизимида рўйхатдан ўтказиш имкониятини яратсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 8 июндаги ПҚ-4742-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасига ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилгани маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига «Маҳаллаларда спорт тўгаракларини ташкил этган тренерлар» фаолият тури киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси спорт вазири А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 24 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
407-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 июлдаги 407-сон қарорига
1-ИЛОВА

Спорт мактаблари ходимларининг базавий тариф ставкасига оммавий спортни ривожлантириш ва селекция ишлари ҳамда кўрсатган спорт натижалари учун ҳар ойда тўланадиган устамалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МИҚДОРИ

Т/р

Оммавий спорт ва селекция ишлари натижалари

Аҳолини спортга жалб қилишда бевосита иштирок этган ходимларга устама ҳақ миқдори, базавий тариф ставкаси (тариф ставкаси)га нисбатан фоизларда

Оммавий спорт бўйича тренер-селекционер

Директорнинг оммавий спортни ривожлантириш ва селекция бўйича ўринбосари

I. «Беш ташаббус олимпиадаси» ва бошқа оммавий спорт мусобақалари билан қамраб олинадиган аҳоли улуши бўйича

1.

26 — 30 фоизгача

2 — 10

2 — 10

2.

31 — 35 фоизгача

12 — 20

12 — 20

3.

36 — 40 фоизгача

22 — 30

22 — 30

4.

41 — 45 фоизгача

32 — 40

32 — 40

5.

46 — 50 фоиз ва ундан юқори

42 — 50

42 — 60

II. «Беш ташаббус олимпиадаси» оммавий спорт мусобақаларида эришилган натижалар бўйича

(ҳар бир спортчи учун)

1.

Республика (1, 2, 3-ўрин)

10

10

2.

Ҳудудий (1, 2, 3-ўрин)

5

5

3.

Туман ва шаҳар (1, 2, 3-ўрин)

2

-

III. Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича спорт синовларида қамраб олинган аҳоли улуши бўйича

1.

6 — 10 фоизгача

2 — 10

2 — 10

2.

11 — 15 фоизгача

12 — 20

12 — 20

3.

16 — 20 фоизгача

23 — 35

23 — 35

4.

21 — 25 фоиз ва ундан юқори

38 — 50

38 — 60

IV. «Беш ташаббус олимпиадаси» ва бошқа оммавий спорт мусобақалари ҳамда спорт синовлари иштирокчилари орасидан спорт мактабига селекция қилинган иқтидорли ёшлар сони бўйича

1.

1 — 10 нафаргача

1 — 10

1 — 10

2.

11 — 20 нафаргача

11 — 20

11 — 20

3.

21 — 30 нафаргача

21 — 30

21 — 30

4.

31 — 40 нафаргача

31 — 40

31 — 40

5.

41 — 50 нафар ва ундан юқори

41 — 50

41 — 60

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ.

1. Ҳар ойда тўланадиган устамаларни ҳисоблашда оммавий спорт бўйича тренер-селекционерга унга бириктирилган маҳаллалар билан боғлиқ кўрсаткичлар асосида ва директорнинг оммавий спортни ривожлантириш ва селекция бўйича ўринбосарига тегишли туман (шаҳар) кўрсаткичлари инобатга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда спорт мактаби сони икки ва ундан ортиқ бўлган туман (шаҳар)да директорнинг оммавий спортни ривожлантириш ва селекция бўйича ўринбосарига устамалар унга Спорт вазирлиги томонидан бириктириб бериладиган маҳаллалар кўрсаткичларининг умумий йиғиндисидан келиб чиқиб амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. «Беш ташаббус олимпиадаси» ва бошқа оммавий спорт мусобақалари билан қамраб олинадиган аҳоли улуши (I бўлим), шунингдек, аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича спорт синовларида қамраб олинган аҳоли улушини (III бўлим) аниқлашда маҳаллада яшовчи аҳоли сони Ўзбекистон Миллий статистика қўмитаси томонидан йил бошида эълон қилинадиган демографик маълумотлар ҳамда оммавий спорт билан қамраб олинганлар ва спорт синовлари иштирокичлари тўғрисидаги маълумотлар Спорт вазирлигининг «ERP sport» ягона электрон бошқарув тизими асосида ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Оммавий спорт бўйича тренер-селекционерга бириктирилган маҳаллалар бўйича умумий кўрсаткичлар асосида тегишли мезонлар оралиғидаги бир бирлик қамров учун I бўлимнинг барча позициялари ва III бўлимнинг 1 ва 2-позициялари бўйича 2 (икки) фоиздан ва III бўлимнинг 3 ва 4-позициялари бўйича 3 (уч) фоиздан, бироқ ҳар бир бўлим бўйича 50 фоиздан ошмаган миқдорда устама белгиланади. Бунда устамаларнинг жами миқдори белгиланган базавий тариф ставкасининг 200 фоизидан ошмаган миқдорда тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Директорнинг оммавий спортни ривожлантириш ва селекция бўйича ўринбосарига туман ва шаҳар умумий кўрсаткичлари (ёки спорт мактаби сони икки ва ундан ортиқ бўлган туман ва шаҳарда Спорт вазирлиги томонидан бириктириб бериладиган маҳаллалар кўрсаткичларининг умумий йиғиндиси) асосида тегишли мезонлар оралиғидаги бир бирлик қамров учун I бўлимнинг барча позициялари ва III бўлимнинг 1 ва 2-позициялари бўйича 2 (икки) фоиздан ва III бўлимнинг 3 ва 4-позициялари бўйича 3 (уч) фоиздан, бироқ ҳар бир бўлим бўйича 60 фоиздан ошмаган миқдорда устама белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда II бўлим мезонларига кўра «Беш ташаббус олимпиадаси» оммавий спорт мусобақаларида эришилган натижалар бўйича 70 фоиздан ошмаган миқдорда устама белгиланади. Барча бўлимлар бўйича устамаларнинг жами миқдори белгиланган базавий тариф ставкасининг 200 фоизигача бўлган миқдорда тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Оммавий спорт бўйича тренер-селекционер ҳамда директорнинг оммавий спортни ривожлантириш ва селекция бўйича ўринбосарига «Беш ташаббус олимпиадаси» оммавий спорт мусобақаларида эришилган натижалар бўйича тўланадиган устамаларни ҳисоблашда ғолиб ва совриндорларнинг ҳисобот давридаги энг юқори натижаси инобатга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Спорт мактаблари ходимларининг базавий тариф ставкасига оммавий спортни ривожлантириш ва селекция ишлари ҳамда кўрсатган спорт натижалари учун ҳар ойда тўланадиган устамалар миқдори белгиланган мезонлар бўйича эришилган натижа санасидан кейинги ойнинг бошидан эътиборан белгиланади ва ушбу тоифадаги навбатдаги (I, II ва III бўлимларда назарда тутилган) спорт тадбирлари ўтказилгунга қадар сақлаб қолинади. Бунда амалдаги натижаларга аҳолининг демографик кўрсаткичлари бўйича ўзгаришлар таъсир кўрсатмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Директорнинг оммавий спортни ривожлантириш ва селекция бўйича ўринбосарига IV бўлим бўйича устамалар миқдори — оммавий спорт бўйича тренер-селекционерлар учун белгиланган кўрсаткичларни мавжуд тренер-селекционерлар сонига нисбатан мутаносиб ҳисоблаш (кўпайтириш) орқали аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. «Беш ташаббус олимпиадаси» ва бошқа оммавий спорт мусобақалари ҳамда спорт синовлари иштирокчилари орасидан спорт мактабига селекция қилинган иқтидорли ёшлар бўйича устамалар улар спорт мактабидаги машғулотларга қатнашган даври учун амал қилади. Бунда селекция қилинган спортчи-ўқувчи учун устама тўлашнинг максимал даври 12 (ўн икки) ойни ташкил қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Оммавий спорт бўйича тренер-селекционер ҳамда директорнинг оммавий спортни ривожлантириш ва селекция бўйича ўринбосарига устамаларни тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг «Спорт мактаблари фаолиятини ҳамда спорт мактаблари тренерлари ва мутахассислари меҳнатини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сон қарорида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 июлдаги 407-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллаларда спорт тўгаракларини ташкил этган ҳолда ўзини ўзи банд қилган тренерларни спорт мактабига бириктириш ҳамда уларни рағбатлантириш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом маҳаллаларда спорт тўгаракларини ташкил этган ҳолда ўзини ўзи банд қилган тренерларни спорт мактабига бириктириш ҳамда уларни рағбатлантириш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур Низом талаблари Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича маҳаллаларда спорт тўгаракларини ташкил этган тренерларга нисбатан татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ERP sport» ягона электрон бошқарув тизими (кейинги ўринларда — «ERP sport» тизими) — спорт мактабларига бириктирилган тренерлар иш фаолиятини мониторинг қилиш, натижаларни автоматик равишда кузатиб бориш ва қайд этиш ахборот тизими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Fасе ID» тизими — тренерлар ва спорт билан шуғулланувчиларнинг кунлик давоматини юзини таниш орқали электрон мониторинг қилиб бориш ахборот тизими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тренер — тренерлик фаолияти бўйича малака оширганлик ҳақидаги сертификатга эга бўлган ҳолда, маҳаллаларда спорт тўгаракларини ташкил этиш орқали муайян спорт тури бўйича таълим дастури асосида бевосита таълим берувчи ва спортчиларни тайёрловчи мутахассис;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спорт иншооти — спорт тадбирлари ва оммавий спорт тадбирларини, спорт турлари бўйича ўқув-машқ машғулотлари ва ўқув-машқ йиғинларини ўтказиш учун мўлжалланган, белгиланган норма ва талабларга жавоб берадиган ёпиқ ёки очиқ типдаги ихтисослаштирилган иншоот.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Тренерлар томонидан спорт тўгарагидаги ўқув гуруҳларида шуғулланаётган спортчиларни «ERP sport» тизимидан рўйхатдан ўтказиш мажбурий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Тренерларни спорт мактабига бириктириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Маҳаллаларда спорт тўгаракларини ташкил этган ҳолда ўзини ўзи банд қилган тренерлар ихтиёрий равишда ҳар йили 20 августга қадар спорт мактабларига ариза билан мурожаат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тренерларнинг спорт мактабига бириктириш ҳақидаги аризасида қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллада ташкил этган спорт тўгарагининг манзили, спорт иншоотининг майдони ва сиғими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спорт тўгарагидаги мавжуд спорт турлари (тармоқлари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спорт тўгарагида шуғулланувчи спортчилар тўғрисида маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тренерлик фаолияти бўйича малака оширганлик ҳақидаги сертификат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тренерлар хизматдан фойдаланишдан бош тортиш ҳуқуқига эга. Тренерлар хизматдан фойдаланишдан бош тортганда, уларнинг аризаси кўрилмасдан қолдирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Спорт мактаби ариза келиб тушгандан сўнг беш иш куни ичида аризани ўрганиб чиқиб, тренерларни спорт мактабига бириктиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда ҳар бир туман (шаҳар)даги спорт мактаби кўпи билан 5 нафаргача тренерни бириктириш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Спорт мактабига бириктириш ҳақида 5 нафардан ортиқ тренердан ариза келиб тушган тақдирда, номзодлар ваколатли орган томонидан белгиланган тартибга мувофиқ саралаб олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Спорт мактаби томонидан ўқув йили бошлангунга қадар спорт мактабига бириктирилган тренер тўғрисидаги маълумотлар «ERP sport» тизимига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ERP sport» тизимига бириктирилган тренер тўғрисидаги маълумотларнинг ўз вақтида киритилиши ҳамда ҳаққонийлиги учун спорт мактаблари раҳбарлари шахсан жавобгар ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Спорт мактабига бириктирилган тренерлар томонидан спорт тўгарагидаги ўқув гуруҳларида шуғулланадиган спортчилар сони ва ўқув-машғулот жараёнини ташкил этиш тартиби ваколатли орган томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Қуйидагилар тренерлар томонидан спорт тўгаракларида ўқув-машғулот жараёнларини ташкил этишнинг асосий йўналишлари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гуруҳларда ва якка тартибда ўқув-машқ машғулотлари ва назарий машғулотлар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиклаш, профилактика ва соғломлаштириш тадбирларини амалга ошириш, спортчиларни тиббий-биологик текшириш, педагогик тест синовидан ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спортчиларнинг турли даражадаги спорт мусобақаларида иштирокини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спорт-соғломлаштириш оромгоҳларида спортчилар билан машғулот ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етакчи спортчилар иштирокидаги ўқув машғулотлари ҳамда спорт мусобақаларининг видеоёзувларини кўриш ва таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спортчиларнинг инструкторлик ва ҳакамлик амалиётини ўтказиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. «Fасе ID» тизими орқали тренерлар томонидан спорт билан шуғулланувчиларнинг кунлик давомати «ERP sport» тизимига киритиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда «ERP sport» тизимида маълумотлар асосида спорт билан шуғулланувчиларнинг кунлик давомати кўрсаткичлари автоматик тарзда шаклланиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. «ERP sport» тизимига спорт билан шуғулланувчиларнинг кунлик давомати ҳақидаги маълумотларнинг ўз вақтида киритилиши ҳамда ҳаққонийлиги учун тренерлар шахсан жавобгар ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Спорт тўгарагида шуғулланувчи спортчилар тўғрисида маълумотлар ўзгарган тақдирда тренерлар томонидан икки иш куни ичида маълумотларни ўзгартириш мажбурий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Тренерларни рағбатлантириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Тренерларни рағбатлантириш тегишли молия йили учун спорт мактабига ажратилган маблағлар доирасида жорий ўқув йили учун амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Тренерлар қуйидаги ижтимоий буюртмани бажариш шарти билан спорт мактаби тренери учун белгиланган базавий тариф ставкаси миқдорида ҳар ой рағбатлантириб борилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ваколатли орган томонидан белгиланган миқдор ва меъёрлар асосида спортчиларни тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ERP sport» тизимида спортчиларни рўйхатдан ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спортчиларнинг кунлик давоматини «Fасе ID» тизими орқали электрон равишда доимий киритиб бориш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Тренерларнинг кўрсаткичлари ушбу Низомнинг 14-бандига мувофиқ мезонлар асосида «ERP sport» тизими орқали баҳоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Тренернинг кўрсаткичларини баҳолаш натижалари бўйича спорт мактаби директорининг буйруғи билан рағбатлантириш маблағлари ҳар ойда тренернинг ишлаган вақтига мутаносиб равишда банк пластик картасига ўтказиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. «ERP sport» тизими ва ундан фойдаланиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. «ERP sport» тизими марказлаштирилган ҳолда ваколатли орган томонидан юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ваколатли орган «ERP sport» тизимининг доимий ишлашини таъминлаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари ва тренерлар томонидан «ERP sport» тизимида маълумотлар киритилишини, янгилаб борилишини ҳамда уларнинг ҳимояланишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ERP sport» тизимида маълумотлар асосида кўрсаткичларнинг шаклланишини ҳамда маълумотларнинг ўзаро алмашинувини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автоматлаштирилган ҳолда маълумотларни йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш, умумлаштириш ва фойдаланувчиларга «ERP sport» тизими орқали маълумотлар тақдим қилинишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда, «ERP sport» тизимининг техник ва дастурий воситалари узлуксиз ишлашини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ERP sport» тизимидан фойдаланувчиларни рўйхатга олишни ва уларнинг «ERP sport» тизимига уланишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ваколатли орган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2026 й., 09/26/407/0785-сон)