24.07.2026 йилдаги ПҚ-275-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 24.07.2026 йилдаги ПҚ-275-сон
Kuchga kirish sanasi
25.07.2026
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚАРОРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Буюк ватандошимиз, ҳадис ва тасаввуф илмининг етук намояндаси Ҳаким Термизий таваллудининг 1200 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги йилларда мамлакатимизда барча соҳалар қатори диний-маърифий йўналишда ҳам улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ислом дини ва маданияти равнақига беқиёс ҳисса қўшган улуғ алломаларимизнинг муборак номларини тиклаш, хотирасини эъзозлаш, абадий ором топган масканларини обод қилиш, илмий-маънавий меросини ҳар томонлама чуқур ўрганиш ва тарғиб этишга алоҳида аҳамият берилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Янги Ўзбекистон дурдоналари сифатида эътироф этилаётган Тошкент шаҳридаги Ислом цивилизацияси марказининг қуриб фойдаланишга топширилгани, Самарқандда бутунлай янги қиёфада қад ростлаган Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси, Марғилонда «Бурҳониддин Марғиноний» мажмуасининг бунёд этилгани бу борадаги ишларимиз сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилаётганидан далолат беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инсонларни яхшиликка, иймон-эътиқодга даъват этувчи ўлмас асарлари билан бутун ислом оламида шуҳрат қозонган улуғ аждодларимиз орасида беназир олим ва мутафаккир, ҳадис ва тасаввуф илмининг етук намояндаси Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али ибн Ҳасан ибн Бишр Ҳаким Термизий (кейинги ўринларда — Ҳаким Термизий) алоҳида ўрин тутади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мустақиллик йилларида бу табаррук сиймонинг Термиз шаҳри яқинидаги зиёратгоҳи ободонлаштирилгани, асарлари ўзбек тилига илмий-изоҳли таржима қилиниб нашр этилгани, 1993 йилдан буён кураш бўйича Ҳаким Термизий хотирасига бағишланган анъанавий халқаро турнир ўтказиб келинаётгани ва бошқа эзгу ишлар халқимизнинг у зотга бўлган юксак эҳтиромининг амалий ифодасидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Янги Ўзбекистоннинг маънавий-маърифий асослари тобора мустаҳкамланиб бораётган ҳозирги шароитда Ҳаким Термизийнинг ибратли ҳаёт йўлини, унинг исломий тафаккур ривожига қўшган муносиб ҳиссаси ва бой илмий меросини миллий ва халқаро миқёсда янада чуқур ўрганиш ҳамда тарғиб этиш мақсадида қарор қиламан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Мақсад
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Белгилансинки, ушбу қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсад юртимизда ислом таълимоти ва диний илмлар ривожига беқиёс ҳисса қўшган Ҳаким Термизийнинг ибратли ҳаёт йўли ҳамда илмий-маънавий меросини чуқур ўрганиш, халқимиз ва жаҳон ҳамжамияти ўртасида кенг тарғиб этишни йўлга қўйиш ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Ташкилий ва амалий чора-тадбирлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон Фанлар академияси, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг жорий йилда Ҳаким Термизий таваллудининг 1200 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ҳаким Термизий таваллудининг 1200 йиллигига бағишланган тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмита (кейинги ўринда — Ташкилий қўмита) ташкил этилсин ҳамда унинг таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ташкилий қўмита (А. Арипов) бир ҳафта муддатда Ҳаким Термизий таваллудининг 1200 йиллигини нишонлаш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирлар дастурини масъул ижрочилар ва молиялаштириш манбаларини белгилаган ҳолда тасдиқласин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) Термиз шаҳрида 2026 йил ноябрь ойида «Ҳаким Термизий илмий-маънавий меросининг бугунги кундаги аҳамияти» мавзусида халқаро конференция ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) Ҳаким Термизийнинг «Наводирул усул» ва «Баҳрут тафсир» асарлари ҳамда алломанинг илмий меросига оид бошқа манбаларнинг ўзбек ва хорижий тиллардаги илмий-изоҳли академик таржималарини нашр этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) 2026 йил давомида Ҳаким Термизий илмий меросига оид туркум рисолаларни нашрга тайёрлаш ва чоп этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) Ҳаким Термизий таваллудининг 1200 йиллигига бағишланган эсдалик буюмларни муомалага чиқариш ҳамда почта маркалари, тақвимлар, алломанинг ҳаёти ва илмий меросини ёритиб берадиган бошқа кўргазмали ахборот воситалари туркумини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(д) Ҳаким Термизий ёдгорлик мажмуаси ва унга туташ ҳудудларни ободонлаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Фанлар академияси, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази Маданий мерос агентлиги билан биргаликда Ҳаким Термизий илмий меросига мансуб қўлёзмалар, қадимий китоблар, ноёб асарлар ва бошқа маданий бойликлар тадқиқ этилиши ва реставрация қилинишини ҳамда уларнинг лозим даражада сақланишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондига Ҳаким Термизий ва термизий алломалар илмий мероси, улар тарғиб этган бағрикенглик, инсонпарварлик, маънавий поклик каби ғояларни ўрганиш ва оммалаштириш, ёшларни илм олиш ва касб-ҳунарга рағбатлантириш, шунингдек, термизийшуносликка оид тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2026 йилдан бошлаб давлат ижтимоий буюртмаларини эълон қилиб бориш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Дин ишлари бўйича қўмита:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан биргаликда термизий алломалар меросига доир долзарб мавзуларни тизимли тадқиқ этиш ва оммалаштиришни йўлга қўйсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан биргаликда диний таълим муассасалари талабалари ўртасида «Ҳаким Термизий асарлари билимдони» танловини ўтказиш ва ғолибларни муносиб тақдирлаш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон кураш федерацияси, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) аллома таваллудининг 1200 йиллиги муносабати билан Ҳаким Термизий хотирасига бағишланган кураш турнирини 2026 йил ноябрь ойида «Мардлар майдони» шиори асосида юқори савияда ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) Халқаро кураш ассоциацияси билан келишилган ҳолда мазкур турнирнинг мақомини янада ошириш ҳамда халқаро брендини яратиш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги ва Туризм қўмитаси уч ой муддатда тегишли ташкилотлар билан биргаликда Ҳаким Термизий ёдгорлик мажмуасини замонавий маърифат ва зиёрат масканига айлантириш, маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Дин ишлари бўйича қўмита, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан биргаликда жойларда 2026 йил давомида Ҳаким Термизийнинг илмий меросига бағишланган давра суҳбатларини ташкил этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон миллий медиа бирлашмасига Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан ҳамкорликда «Термизий ҳикматлари» рукни остида кўрсатув, эшиттириш ва инфографикалар тайёрлаш ва эълон қилиб бориш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон миллий медиа бирлашмаси ва «Дунё» ахборот агентлигига Ҳаким Термизий таваллудининг 1200 йиллигини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Мазкур қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни молиялаштириш тегишли вазирлик, идора ва ташкилотларга ажратилган бюджет маблағлари, уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилиши белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг диний-маърифий масалалар бўйича маслаҳатчиси М.М. Камилов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 24 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-275-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 июлдаги ПҚ-275-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳаким Термизий таваллудининг 1200 йиллигига бағишланган тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмита
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

1.

А.Н. Арипов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Ташкилий қўмита раиси

2.

М.М. Камилов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг диний-маърифий масалалар бўйича маслаҳатчиси, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари

3.

Х.М. Султонов

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси — Спичрайтер

4.

Ж.А. Қўчқоров

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири

5.

С.Д. Тошбоев

Дин ишлари бўйича қўмита раиси

6.

У.Б. Қосимов

Сурхондарё вилояти ҳокими

7.

Б.О. Саидов

ташқи ишлар вазири

8.

А.А. Ташпулатов

ички ишлар вазири

9.

К.А. Шарипов

олий таълим, фан ва инновациялар вазири

10.

И.Р. Махкамов

транспорт вазири

11.

О.А. Назарбеков

маданият вазири

12.

Ш.С. Хидоятов

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири

13.

Ш.Х. Шерматов

рақамли технологиялар вазири

14.

Н.М. Холиқназар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий

15.

А.Ў. Аққулов

Туризм қўмитаси раиси

16.

А.В. Нуридинов

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси

17.

Ф.Ф. Абдухаликов

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори

18.

Б.А. Абдухалимов

Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти

19.

О.А. Хасанов

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари

20.

Ж.О. Ахмедов

маданият вазирининг биринчи ўринбосари — Кинематография агентлиги директори

21.

Б.Г. Абдикаримов

Маданий мерос агентлиги директори

22.

С.С. Саидов

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси

23.

А.А. Джурабаев

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси

24.

А.Х. Хамидов

«Давлат белгиси» МЧЖ бош директори

25.

Ш.Ш. Худайкулов

«Uzbekistan Airways» АЖ бошқаруви раиси

26.

А.Х. Тошқулов

Термиз давлат университети ректори

27.

Г.Ш. Рихсиева

Тошкент давлат шарқшунослик университети ректори

28.

М.Ф. Жониев

Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори, Ташкилий қўмита котиби

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Ташкилий қўмита аъзоси бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахс киритилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2026 й., 07/26/275/0777-сон)