17.07.2026 йилдаги ПҚ-269-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 17.07.2026 йилдаги ПҚ-269-сон
Kuchga kirish sanasi
20.07.2026
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚАРОРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республикада халқаро таълим стандартлари асосида ўрта махсус, касбий ва олий таълим дастурларини жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатда илғор хорижий тажрибалар асосида ўрта махсус, касбий ва олий таълим дастурларининг интеграциясини таъминлаш, маҳаллий ва хорижий олий таълим ташкилотлари ўртасида дастурларни ўзаро тан олиш орқали академик мобилликни кучайтириш, шунингдек, интеграциялашган дастурларни халқаро рейтингларнинг топ-100 талик рўйхатга кирувчи университетлари академик талабларига мувофиқлаштириш ҳамда ушбу йўналишдаги ишларни жадаллаштириш мақсадида қарор қиламан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Мақсадлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар ушбу қарорни қабул қилишнинг асосий мақсадлари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) ишлаб чиқилган интеграциялашган ўрта махсус, касбий ва олий таълим дастурларини тизимли жорий этишни жадаллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) ёшлар учун ўрта махсус, касбий таълимдан олий таълимга узлуксиз ўтишнинг жозибадор шаклларини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) ёшларнинг халқаро даражада тан олинган дастурларда таълим олиш имкониятларини кенгайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) «Эл-юрт умиди» жамғармаси билан ҳамкорликда стипендиатлар учун ажратиладиган маблағларни янада самарали йўналтириш, номзодларни саралаш тизимини такомиллаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Интеграциялашган таълим дастурларини жорий этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистонда интеграциялашган таълим дастурларини жорий этиш мақсадида Буюк Британиянинг «IQF — Integrated qualifications framework» таълим ташкилоти билан ҳамкорликда Халқаро малакалар ва баҳолаш маркази (кейинги ўринларда — Марказ) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Марказга қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) ишлаб чиқилган интеграциялашган дастурларни QS (Quacquarelli Symonds) ёки TНE (The Times Нigher Education) халқаро рейтинг ташкилотлари глобал рейтингининг топ-100 талик рўйхатига (кейинги ўринларда — топ-100 талик рўйхат) кирувчи ҳамкор олий таълим ташкилотларининг академик талабларига солиштириш ва мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) топ-100 талик рўйхатга кирувчи ҳамкор олий таълим ташкилотлари томонидан тан олинадиган бакалавриатда «1+3», «2+2», магистратурада «1+1» каби таълим моделларини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) Ўзбекистон Республикасида етакчи хорижий олий таълим ташкилотларининг олий маълумот тўғрисидаги дипломини беришга қаратилган тузилмаларни (кампус, филиал, франшиза, таълим дастурларини амалга ошириш марказлари ва бошқалар) ташкил этиш бўйича келишувга эришиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги ҳамда бошқа вазирлик ва идоралар юқоридаги вазифаларни самарали амалга ошириш учун Марказга ҳар томонлама кўмаклашсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Буюк Британия илғор тажрибаси асосида интеграциялашган таълим дастурларини жорий қилишни янада кенгайтириш мақсадида тажриба-синов тариқасида Тошкент архитектура-қурилиш университети (кейинги ўринларда — Университет) ҳузурида Интеграциялашган дастурлар олий мактаби (кейинги ўринларда — Олий мактаб) ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) Олий мактаб фаолияти Буюк Британиянинг нуфузли олий таълим ташкилотлари андозаси асосида йўлга қўйилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) Олий мактаб Университетнинг юридик шахс мақомига эга давлат муассасаси шаклидаги таркибий бўлинмаси ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга ҳамда Ғазначилик хизмати қўмитасида шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) Олий мактабда таълим жараёни Буюк Британиянинг 3 — 8-таълим даражаларига мувофиқ дастлабки босқичда Норзамбриа (Northumbria) ва Хертфордшир (Нertfordshire) университетлари, кейинчалик QS (Quacquarelli Symonds) ёки TНE (The Times Нigher Education) халқаро рейтинг ташкилотлари глобал рейтингининг топ-300 талик рўйхатига (кейинги ўринларда — топ-300 талик рўйхат) кирувчи бошқа ҳамкор олий таълим ташкилотлари томонидан тан олинадиган дастурлар асосида йўлга қўйилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) Олий мактаб ва бошқа ҳамкор олий таълим ташкилотларида амалга ошириладиган таълим дастурлари «Эл-юрт умиди» жамғармаси дастурлари доирасида стипендиатлар учун таълимнинг дастлабки босқичини Ўзбекистон Республикасида амалга ошириш, кейинги босқичларини Буюк Британия ва бошқа давлатларнинг етакчи ҳамкор олий таълим ташкилотларида узлуксиз давом эттириш имкониятини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(д) Олий мактабни муваффақиятли тамомлаган битирувчиларга хорижий ҳамкор олий таълим ташкилоти ва Олий мактабнинг Ўзбекистон Республикасида олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган дипломи берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) Олий мактабнинг олий бошқарув органи Кузатув кенгаши ҳисобланади, унинг таркибига Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Бошқарув самарадорлиги агентлиги, Марказ, Университет ва хорижий ҳамкор таълим ташкилотлари ҳамда йирик компания вакиллари киритилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) Кузатув кенгаши таркиби Олий мактаб директори таклифига асосан олий таълим, фан ва инновациялар вазири томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) Кузатув кенгашининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) Олий мактабга талабаларни қабул қилиш параметрларини, ундаги таълим шакли ва тилини, шунингдек, талабаларни қабул қилиш ва ўқитиш тартибини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) Олий мактабда янги бакалавриат таълим йўналишлари, магистратура ва докторантура мутахассисликларини очиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iii) Олий мактаб раҳбарияти ва ходимлари ҳамда профессор-ўқитувчиларини ишга қабул қилиш тартибини белгилаш, шунингдек, уларнинг фаолиятига баҳо бериш, улар фаолиятининг асосий самарадорлик кўрсаткичларини (KPI) тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iv) Олий мактабни ривожлантиришнинг ўрта ва узоқ муддатли стратегик режаларини тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(v) ўқув жараёнига етакчи маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб этиш, Олий мактаб ходимларининг иш ҳақи ва бошқа тўловлар миқдорини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(vi) Олий мактабнинг ўрта муддат учун шакллантириладиган бизнес-режаси ҳамда даромадлар ва харажатлар параметрларини тасдиқлаш, уларнинг ижросини муҳокама қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) Олий мактабнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) Буюк Британиянинг илғор тажрибаси асосида олий таълим тизимини такомиллаштириш ҳамда республика иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа учун малакали кадрлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) Марказ томонидан иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа учун ишлаб чиқилган интеграциялашган таълим дастурлари асосида ўқув жараёнини йўлга қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iii) олий таълим ташкилотларининг буюртмалари асосида профессор-ўқитувчилар ҳамда тегишли мутахассислар учун Буюк Британия ва бошқа давлатларнинг методологиясига мувофиқ малака ошириш курсларини ташкил этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) Олий мактабга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган академик, молиявий ва ташкилий мустақилликка оид тартиб-таомиллар татбиқ қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) Марказ томонидан ишлаб чиқилган, Олий мактаб ҳамда бошқа таълим ташкилотларида жорий этиладиган интеграциялашган таълим дастурлари Марказ томонидан халқаро академик стандартларга валидация қилинади ва мувофиқлаштирилади. Бунда мазкур дастурлар валидацияси Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги томонидан белгиланган тартибда тан олинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) Олий мактабда ўзаро келишув (progression agreement) асосидаги таълим дастурларининг хорижий олий таълим ташкилотларидаги қисмини, шу жумладан, масофавий шаклда ўқиш имконияти яратилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) Марказ директори жамоатчилик асосида олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг маслаҳатчиси ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(д) Университет тузилмасида интеграциялашган таълим дастурлари бўйича проректор — Олий мактаб директори лавозими жорий этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ж) Олий мактаб билан техникумлар ҳамкорлиги йўлга қўйилади. Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) интеграциялашган таълим дастурлари жорий этилган техникумларда ушбу дастурларни муваффақиятли тамомлаган битирувчиларга Олий мактабнинг тегишли бакалавриат таълим йўналишида кириш имтиҳонларисиз ўқишни давом эттиришга рухсат берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) интеграциялашган таълим дастурлари асосида таҳсил олган ўқувчиларнинг кредитлари хорижий етакчи ҳамкор таълим ташкилотлари томонидан тан олиниши таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич ахборот технологиялари, жумладан, сунъий интеллект, муҳандислик, архитектура ва қурилиш, бизнес-бошқарув, тиббиёт, санъат, педагогика, қишлоқ ва сув хўжалиги, хизматлар соҳаси, жумладан, туризм соҳаларида интеграциялашган таълим дастурлари жорий этиладиган олий таълим ташкилотлари рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ мазкур йўналишларда интеграциялашган таълим дастурларини ишлаб чиқиш, уларнинг ўзаро тенглигини тан олиш мақсадида хорижий ҳамкор ташкилотлар билан музокаралар ўтказиш, профессор-ўқитувчилар таркибини шакллантириш бўйича зарур чораларни кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Таълим соҳасига бошқарувнинг замонавий шакллари ва услубларини татбиқ этиш, республика олий таълим ташкилотлари ва техникумлар бошқарувини халқаро илғор, шу жумладан, Буюк Британия тажрибаси асосида такомиллаштириш, шунингдек, халқаро экспертлик, ишончли бошқарув хизматларини жорий этиш мақсадида Марказ ҳузурида доимий фаолият олиб борувчи ва шартнома асосида жалб этиладиган Хорижий экспертлар ишчи гуруҳи ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Хорижий экспертлар ишчи гуруҳининг 2026-2027 йиллардаги қуйидаги асосий самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) муҳандислик, технология, тиббиёт, таълим, туризм, маданият, санъат ва бошқа йўналишлар бўйича камида 5 та интеграциялашган таълим дастурларини топ-100 талик рўйхатга кирувчи олий таълим ташкилотларининг академик талабларига мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) топ-300 талик рўйхатга кирувчи олий таълим ташкилотлари билан бакалавриатда «1+3», «2+2», магистратурада «1+1» каби таълим моделлари асосида камида 3 та таълим дастурлари бўйича келишувга эришиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) Ўзбекистон Республикасида етакчи хорижий олий таълим ташкилотларининг олий маълумот тўғрисидаги дипломини беришга қаратилган камида 2 та таълим дастурларини амалга ошириш марказларини (University Delivery Center) ташкил этиш бўйича келишувга эришиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Олий мактаб фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) хўжалик фаолияти ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) халқаро молия ташкилотлари, таълим ва нодавлат нотижорат ташкилотларнинг грантлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(д) қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Касбий таълим агентлиги Хорижий экспертлар ишчи гуруҳи фаолиятини молиялаштириш ва унга юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун Касбий таълимни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан 2026 йилдан бошлаб ҳар йили январь ойида (2026 йилда июль ойида) Марказга 2 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратиб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. «Эл-юрт умиди» жамғармасига стипендия дастурлари доирасида 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб белгиланган тартибда танловдан ўтган талабгорларнинг қуйидаги харажатларини молиялаштиришга рухсат берилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) Олий мактаб ва бошқа олий таълим ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган интеграциялашган таълим дастурлари асосида таҳсил олаётган, топ-300 талик рўйхатга кирган хорижий олий таълим ташкилотларида, шунингдек, соҳавий етакчи олий таълим ташкилотларида ўқишни узлуксиз давом эттириш имконига эга бўлган талабаларнинг хориждаги ўқишини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) ушбу банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган олий таълим ташкилотлари бакалавриат таълим йўналишига шартли қабул қилинган талабгорлар учун Олий мактаб ва бошқа маҳаллий олий таълим ташкилотларида интеграциялашган дастурлар асосида ташкил этиладиган 1-курс (босқич) (foundation) дастурлари ўқиш харажатларини (tuition fee).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Эл-юрт умиди» жамғармаси Марказ билан биргаликда 2026 йил 1 декабрга қадар мазкур бандда назарда тутилган молиялаштириш тизимини амалиётда самарали қўллаш тартибини Жамғарма Бошқарув кенгашига тасдиқлаш учун киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Бошқарув самарадорлиги агентлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси билан биргаликда 2026 йил 1 сентябрга қадар Марказ томонидан илғор хорижий тажриба, жумладан, Буюк Британия таълим стандартлари асосида профессор-ўқитувчилар ва ўрта бўғин бошқарув кадрлари учун:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) компетенцияларга асосланган ёндашув ва натижага йўналтирилган бошқарув мезонлари қамраб олинган малака ошириш дастурлари ишлаб чиқилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) ишлаб чиқилган дастурларда давлат фуқаролик хизматчилари, айниқса ўрта бўғин бошқарув кадрлари учун зарур бўлган лидерлик, стратегик фикрлаш, қарор қабул қилиш ва рақамли бошқарув компетенциялари қамраб олиниши, миллий малака талаблари билан уйғунлаштирилиши ва белгиланган тартибда республикада босқичма-босқич жорий этилиши чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Олий мактаб Университетнинг Тошкент шаҳри Юнусобод тумани «Юнусота» МФЙ Юнусобод 14-мавзеси 73-уй манзилидаги бино ва иншоотларида қурилиш-таъмирлаш ишлари якунлангандан сўнг текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда Университетнинг Тошкент шаҳри Юнусобод тумани «Юнусота» МФЙ Юнусобод 14-мавзеси 73-уй манзилидаги бино ва иншоотларида белгиланган тартибда реконструкция ва таъмирлаш ишларини 2027 йил 1 сентябрга қадар якунлаб, фойдаланишга топшириш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Белгилансинки, Олий мактаб унинг бино-иншоотларида қурилиш-таъмирлаш ишлари якунлангунига қадар Университетнинг Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Янгишаҳар кўчаси 9А-уй манзилидаги бино-иншоотларига текин фойдаланиш ҳуқуқи билан вақтинча жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги «Халқаро даражада тан олинадиган миллий касбий ва олий таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишнинг биринчи навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги 209-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги «Эл-юрт умиди» жамғармаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов ҳамда Халқаро малакалар ва баҳолаш маркази директори Х.Х. Хомидов белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ўринбосари И.Т. Сираджев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 17 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-269-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 17 июлдаги ПҚ-269-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2027/2028 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич интеграциялашган таълим дастурлари жорий этиладиган олий таълим ташкилотлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Олий таълим ташкилотлари

1.

Андижон давлат чет тиллари институти

2.

Банк-молия академияси

3.

Бухоро давлат университети

4.

Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси

5.

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети

6.

Миллий рассомлик ва дизайн институти

7.

Наманган давлат университети

8.

Самарқанд давлат чет тиллари институти

9.

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти

10.

Термиз давлат университети

11.

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

12.

Тошкент давлат педагогика университети

13.

Тошкент давлат тиббиёт университети

14.

Тошкент давлат транспорт университети

15.

«TоshTech» техника университети

16.

Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети

17.

Ўзбекистон Миллий университети

18.

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети

19.

Фарғона давлат техника университети

20.

Халқаро қишлоқ хўжалиги университети

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: мазкур рўйхатга Халқаро малакалар ва баҳолаш маркази таклифига асосан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 17 июлдаги ПҚ-269-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги «Халқаро даражада тан олинадиган миллий касбий ва олий таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишнинг биринчи навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги 209-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Муқаддимадаги «умумий ўрта» сўзлари «ўрта махсус» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 1 — 3-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«1. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигининг «Integrated Qualifications Framework» таълим ташкилоти (Буюк Британия) билан ҳамкорликда Халқаро малакалар ва баҳолаш маркази (кейинги ўринларда — Марказ)ни ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро таълим дастурлари талаблари асосида ўрта махсус, касбий ва олий таълим ташкилотларининг интеграциялашган дастурларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрта махсус, касбий ва олий таълим ташкилотларида қурилиш ва муҳандислик, ахборот технологиялари, транспорт ва логистика, туризм ва меҳмонхона, бизнес йўналишларига устуворлик берган ҳолда Буюк Британия стандартлари ҳамда бошқа халқаро стандартлар асосида 3-8 таълим даражалари бўйича халқаро таълим дастурларини босқичма-босқич жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрта махсус, касбий ва олий таълим ташкилотларининг интеграциялашган дастурлари бўйича талабгорлар малака ва билимларини баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрта махсус, касбий ва олий таълим ташкилотларининг интеграциялашган дастурлари бўйича меҳнат бозори талабларига мос келадиган малака сертификатлари тизимини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрта махсус, касбий ва олий таълим ташкилотларининг интеграциялашган дастурлари асосида таҳсил олган ўқувчиларнинг кредитлари ва таълим натижаларини дастлабки босқичда ҳамкорлик ўрнатиладиган Буюк Британия таълим ташкилотлари, кейинги босқичларда ҳамкорлик ўрнатиладиган бошқа хорижий давлатлар таълим ташкилотлари томонидан тан олинишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрта махсус, касбий ва олий таълим ташкилотлари ва давлат идораларида фаолият олиб борувчи профессор-ўқитувчилар ва ўрта бўғин бошқарув кадрлари учун малака ошириш курсларини ташкил этиш ва сертификатлаш тизимини жорий этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ масъулияти чекланган жамият шаклида таъсис этилиб, унинг фаолияти 15 нафаргача маҳаллий ва чет эллик мутахассис ҳамда экспертларни жалб этиш орқали йўлга қўйилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Марказ томонидан ўрта махсус, касбий ва олий таълим ташкилотларининг интеграциялашган дастурларини жорий этишга кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ томонидан халқаро тажрибалар асосида ишлаб чиқилган ва такомиллаштирилган миллий малакалар бўйича талабларни жорий этиш йўлга қўйилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг таълим тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари асосида амалга оширади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. 6-бандда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) биринчи хатбошидаги «2025 йилда» сўзлари «2026 йил 1 майдан 2027 йил 1 январгача» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Касбий таълим агентлигининг Касбий таълимни ривожлантириш жамғармасидан 2026 йил учун 2,9 миллиард сўм миқдорида маблағ»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) еттинчи хатбошидаги «2026 йил 1 январдан» сўзлари «2027 йил 1 январдан» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Марказ ҳомийлик, беғараз ёрдам шаклида унга жисмоний ва юридик шахслар томонидан ўтказилган пул маблағлари ва мулкни, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, халқаро ва молиявий ташкилотлар ва хорижий давлатлар ваколатхоналари билан ҳамкорликда амалга оширилган лойиҳалар доирасида беғараз берилган мол-мулк ҳамда тадбиркорлик фаолиятидан олинган фойда ва хўжалик ҳисобидаги мулкдан фойдаланишдан тушган даромадларни олиш ва тасарруф қилиш ҳуқуқига эга».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«7. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ўрта махсус, касбий ва олий таълим ташкилотларининг интеграциялашган дастурларини жорий қилишда Марказга таълим жараёнини ташкил қилиш учун жиҳозланган ўқув аудиторияларини ажратиш, ўқув ва илмий лабораториялар ҳамда кутубхоналардан фойдаланишга зарур шароитлар яратиш, шунингдек, дастурларни жорий қилишда таълим ташкилотларда масъул ходимларни бириктириш чораларини кўрсин».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қуйидаги мазмундаги 71- ва 72-бандлар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«71. Марказ беғараз фойдаланиш ҳуқуқи асосида Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Янгишаҳар кўчаси 9А-уй манзилидаги бинога жойлаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
72. Марказ молиявий имкониятидан келиб чиқиб, хизмат автотранспорт воситалари харид қилиши, ижара ва аутсорсинг шартлари асосида автотранспорт воситаларини жалб этиши ва улардан хизмат доирасида фойдаланишни ташкил этиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда Марказга Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги «Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларидан фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 258-сон қарори талаблари татбиқ этилмайди».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов зиммасига юклансин».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 07/26/269/0750-сон)