ўзбекистон республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва техника тараққиёти бўйича мувофиқлаштириш кенгаши ҳузуридаги Фан ва технология бЎйича маркази,
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги,
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси,
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги,
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси,
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
ХАЛҚАРО ВА ХОРИЖИЙ ТАШКИЛОТЛАР ВА ЖАМҒАРМАЛАР ҲАМДА ИЛМИЙ ТЕХНИКАВИЙ ҲАМКОРЛИК БЎЙИЧА ХАЛҚАРО БИТИМЛАР ДОИРАСИДА ХОРИЖДАН КЕЛТИРИЛАЁТГАН ПУЛ МАБЛАҒЛАРИ ВА АСБОБ-УСКУНАЛАРНИНГ АЖРАТИЛГАН ГРАНТЛАР МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИГА МУВОФИҚЛИГИ ТЎҒРИСИДА ХУЛОСАЛАР БЕРИШ ТАРТИБИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Қарори
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2003 йил 21 ноябрда 438-3-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 19 июндаги 12-мҳ-сонли «Aйрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3521, 20.06.2024 й.) асосан 2024 йил 22 сентябрдан давлат реестридан чиқарилади.
«Давлат солиқ хизмати тўғрисидаги» Қонуннинг 7 банди, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 19 январдаги 31-сонли «Халқаро ва хорижий ташкилотлар ва фондлар (жамғармалар) грантлари бўйича халқаро илмий-техника алоқалар, илмий дастурлар ва лойиҳаларни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги» қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Илмий техника тараққиётини Мувофиқлаштириш Кенгаши ҳузуридаги Фан ва технологиялар маркази, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан 10 кун ўтгандан сўнг кучга киради.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги фан ва техника тараққиёти бўйича мувофиқлаштириш кенгаши ҳузуридаги фан ва технология бўйича марказнинг директори
П. ХАБИБУЛЛАЕВ
П. ХАБИБУЛЛАЕВ
Тошкент ш.,
2003 йил 5 ноябрь,
10-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазири
М. НУРМУРОДОВ
М. НУРМУРОДОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 5 ноябрь,
115-сон
Ўзбекистон Республикаси
Давлат солиқ қўмитасининг раиси
Ж. Б. САЙФИДДИНОВ
Давлат солиқ қўмитасининг раиси
Ж. Б. САЙФИДДИНОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 5 ноябрь,
2003-75-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат
божхона қўмитасининг раиси
Б. ПАРПИЕВ
божхона қўмитасининг раиси
Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2003 йил 5 ноябрь,
01-02/8-45-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Илмий техника тараққиётини Мувофиқлаштириш Кенгаши ҳузуридаги Фан ва технологиялар маркази, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2003 йил 5 ноябрдаги 10, 115, 2003-75, 01-02/8-45 сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармаларнинг грантлари ҳамда илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича халқаро битимлар доирасида хориждан келтирилаётган пул маблағлари ва асбоб-ускуналар юзасидан хулосалар бериш Тартибига киритилган ўзгартиришлар
1. 1.2 банд қуйидаги таҳрирда ўзгартирилсин:
1.2. «Хулосалар бериш объекти бўлиб халқаро ва хорижий ташкилотлар ва фондлар грантлари бўйича, шунингдек илмий-техника ҳамкорлиги соҳасида халқаро битимлар доирасида беғараз, гуманитар ва техник ёрдам тариқасида юридик ва жисмоний шахсларга берилган илмий-тадқиқот, илмий-техник ва инновация дастур ва лойиҳаларини бажаришга қаратилган пул маблағлари ва моддий-техника воситалари ҳисобланади».
2. 1.3 банд қуйидати таҳрирда ўзгартирилсин:
1.3. «Марказ хулосаси Халқаро ва хорижий ташкилотлар ва фондлар грантлари бўйича шунингдек илмий-техника ҳамкорлиги бўйича халқаро битимлар доирасида беғараз, гуманитар ва техник ёрдам тариқасида берилган, илмий-тадқиқот, илмий-техник ва инновация дастур ва лойиҳаларини бажаришга қаратилган пул маблағлари ва моддий-техника воситаларини олувчи Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахсларига берилади».
3. 3.1 банд қуйидаги тахрирда ўзгартирилсин:
3.1. «Жисмоний шахсларнинг умумий йиллик даромадига солиқ олиш мақсадлари учун Марказ хулосалари асосида халқаро ва хорижий ташкилотлар ва фондлар грантлари бўйича, шунингдек илмий-техника ҳамкорлиги соҳасида халқаро битимлар доирасида олинган пул маблағлари киритилмайди.
Ушбу имтиёз лойиҳаларни бажариш доирасида грант олган юридик шахс билан тузилган шартнома асосида юридик шахсга берилган грантдан пул маблағлари олган грант ижрочиларига — жисмоний шахсларга ҳам тарқатилади».