1-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Т/р | Ҳудудлар номи | 2026 йилда (тонна) | 2027 йилда (тонна) | Масъуллар | Вазирлик ва идоралардан бириктирилган |
1. | Қорақалпоғистон Республикаси | 25 000 | 35 000 | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Ф. Эрманов) | «Сувхўжаликназорат» инспекцияси (Р. Рахимов) |
2. | Андижон вилояти | 35 000 | 45 000 | Андижон вилояти ҳокимлиги (Ш. Абдурахманов) | Балиқчиликни ривожлантириш маркази (Лавозимга кўра) |
3. | Бухоро вилояти | 10 000 | 15 000 | Бухоро вилояти ҳокимлиги (Б. Зарипов) | Сув хўжалиги вазирлиги (Р. Қаршиев) |
4. | Жиззах вилояти | 30 000 | 40 000 | Жиззах вилояти ҳокимлиги (У. Мустафоев) | Сув хўжалиги вазирлиги (Р. Қаршиев) |
5. | Қашқадарё вилояти | 13 000 | 18 000 | Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (М. Азимов) | Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари (З. Ишпулатов) |
6. | Навоий вилояти | 15 000 | 18 000 | Навоий вилояти ҳокимлиги (Н. Турсунов) | Сув хўжалиги вазирлиги (Р. Қаршиев) |
7. | Наманган вилояти | 45 000 | 54 000 | Наманган вилояти ҳокимлиги (Ш. Абдуразаков) | Балиқчиликни ривожлантириш маркази (Лавозимга кўра) |
8. | Самарқанд вилояти | 25 000 | 30 000 | Самарқанд вилояти ҳокимлиги (А. Бобоев) | Сув хўжалиги вазирлиги (Р. Қаршиев) |
9. | Сурхондарё вилояти | 10 000 | 15 000 | Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У. Қосимов) | Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари (З. Ишпулатов) |
10. | Сирдарё вилояти | 40 000 | 65 000 | Сирдарё вилояти ҳокимлиги (Э. Турдимов) | Сув хўжалиги вазирлиги (М. Каримов) |
11. | Тошкент вилояти | 35 000 | 50 000 | Тошкент вилояти ҳокимлиги (З. Мирзаев) | Сув хўжалиги вазирлиги (У. Шералиев) |
12. | Фарғона вилояти | 35 000 | 55 000 | Фарғона вилояти ҳокимлиги (Х. Бозаров) | Балиқчиликни ривожлантириш маркази (Лавозимга кўра) |
13. | Хоразм вилояти | 45 000 | 60 000 | Хоразм вилояти (Ж. Рахимов) | «Сувхўжаликназорат» инспекцияси (Р. Рахимов) |
Жами | 363 000 | 500 000 |
|
| |
3-ИЛОВА
Т/р | Асосий вазифалар | Амалга ошириш механизми | Молиялаштириш манбаси | Ижро муддатлари | Масъуллар |
I. Табиий ва сунъий сув ҳавзалардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш | |||||
1. | Табиий сув ҳавза (сув омбор)лари ва сунъий кўлларни тўлиқ инвентаризациядан ўтказиш. | 1. Балиқчилик мақсадларида фойдаланиб келинаётган табиий ва сунъий кўлларни инвентаризациядан ўтказиш. Бунда: балиқчиликдаги жами ҳавза майдонларини; сув етказиш қийин бўлган ҳудудларни; қуриган ва бугунги кунда балиқ етиштириш имкони йўқ майдонларни аниқлаш. | Сув хўжалиги вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари | 2026 йил декабрь | Сув хўжалиги вазирлиги, Кадастр агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Балиқчиликни ривожлантириш маркази (кейинги ўринларда — Марказ), «Ўзбеккосмос» агентлиги |
2. Балиқ етиштириш имкони йўқ бўлган табиий кўллар ва сув омборларининг ҳисобини аниқлаш ва уларни балиқчилик майдонларидан чиқариш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. | 2026 йил декабрь | ||||
2. | Балиқчилик субъектларини доимий сув билан таъминлаш тизимини рақамлаштириш ва тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш. | 1. Балиқчилик хўжаликларида балиқ етиштириш, озуқа сарфи, сув истеъмоли ҳамда қўлланаётган технология турлари бўйича ҳисоботларни онлайн юритиш учун «e-baliq» электрон платформасини жорий этиш. 2. «e-baliq» электрон платформаси орқали сувдан фойдаланиш тартиби лойиҳасини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Бунда: | Сув хўжалиги вазирлигининг Рақамлаштириш маркази маблағлари | 2027 йил май | Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Марказ |
балиқчилик хўжаликларига сув ресурсларини ажратиш, лимит белгилаш ҳамда сув етказиб бериш бўйича шартномалар фақат платформа орқали расмийлаштиришни; балиқчилик хўжаликлари ҳар йили ўз эҳтиёжлари учун зарур бўлган сув ҳажмларини олиш учун сув ҳавза майдони, балиқлантириладиган чавоқлар сони, озуқа сарфи, технология турлари ва етиштириш режалаштирилган балиқ ҳажми тўғрисидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда Сув хўжалиги вазирлигига ариза юборишини; Сув хўжалиги вазирлиги аризани ўрганиб чиқиб, сўралган сув ҳажмини ажратиш мумкин ёки имкони йўқлиги бўйича хулоса беришини; белгиланган лимит бўйича етказиб берилмаган сув учун кўрилган зарарларни (форс-мажор ҳолатдан ташқари) вазирлик томонидан қоплаб беришни назарда тутиш. | 2027 йил май | ||||
3. | Янги турдаги балиқларни етиштириш бўйича тавсия ва қўлланмалар ишлаб чиқиш. | 1. Янги турдаги балиқларни етиштириш бўйича тавсия ва қўлланмаларни ишлаб чиқиш. | Балиқчиликни ривожлантириш жамғармаси маблағлари | 2026-2027 йиллар | Балиқчилик илмий-тадқиқот институти, Марказ |
2. Ишлаб чиқилган қўлланмаларни ташкил этиладиган семинарларда балиқчилик хўжаликларига етказиш. | Режа-график асосида | ||||
4. | Соҳада ҳаваскор балиқ овлаш ва сув бўйи туризми фаолиятини кенгайтириш. | Ҳаваскор балиқчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Балиқчи картаси» (Fisherman ID) рақамли тизимини жорий этиш. Бунда: ҳаваскор балиқчи овчиларнинг ягона электрон реестри ва арзонлаштирилган йиллик абонемент тизимини яратиш; бундан тушган маблағларни сув ҳавзаларини тозалаш ҳамда табиий сув ҳавзаларини балиқлантириш тадбирларига йўналтириш. | Сув хўжалиги вазирлигининг Рақамлаштириш маркази маблағлари | 2026 йил октябрь | Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Спорт вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги |
II. Балиқчилик тармоғини тартибга солиш ва бошқарув тизимини такомиллаштириш | |||||
5. | Табиий сув ҳавзаларидаги балиқ ресурсларини муҳофаза қилиш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш. | 1. Саноат усулида балиқ овлаш учун бериладиган квоталар бериш тартиби ва муддатларини қайта кўриб чиқиш ҳамда аҳолини арзон балиқ маҳсулотлари билан таъминлаш учун квота бериш ҳақини камайтириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш. | Маблағ талаб этилмайди | 2026 йил август | Сув хўжалиги вазирлиги, Марказ, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Адлия вазирлиги |
2. Балиқчилик хўжаликларининг саноат усулида балиқ овлашга рухсат берилган тўрларини ҳисобга қўйиш ва идентификация қилиш ҳамда ҳақ тўлаш тизимини қайта кўриб чиқиш. | 2026 йил август | ||||
3. Саноат усулида балиқ овлаш учун квота бериш, уларнинг ижросини мониторинг қилиш ҳамда овланган балиқ ҳажмини ҳисобга олиш жараёнларини рақамлаштириш, шунингдек, квоталарнинг мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан электрон назорат механизмларини жорий этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш. | 2026 йил август | ||||
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги 80-сон қарорига ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритиш. | 2026 йил сентябрь | ||||
6. | Балиқчиликда фойдаланиладиган тўрлар ва ов қуролларининг сифати устидан давлат назоратини кучайтириш. | 1. Республика ҳудудига олиб кириладиган балиқчиликда фойдаланиладиган тўрлар ва ов қуролларининг амалдаги техник регламентлар ва стандартлар талабларига мувофиқлигини баҳолаш ҳамда назорат қилиш тартибини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш. | Маблағ талаб этилмайди | 2026 йил сентябрь | Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Божхона қўмитаси, Марказ |
2. Амалдаги талабларга жавоб бермайдиган сифатсиз тўрлар ва ов қуролларининг республика ҳудудига олиб кирилиши ва муомалага чиқарилишининг олдини олиш бўйича назорат механизмларини кучайтириш. | Доимий | ||||
3. Импорт қилинадиган балиқчилик тўрлари ва ов қуроллари бўйича давлат назорати натижаларини мунтазам таҳлил қилиб бориш ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар киритиш. | Таҳлил натижаларига кўра | ||||
7. | Саноат усулида балиқ овлашда фойдаланиладиган сув транспорти воситалари учун экологик ва техник кўрсаткичларга асосланган ҳолда компенсация тўловларини белгилаш тизимини такомиллаштириш. | 1. Саноат усулида балиқ овлашда фойдаланиладиган моторли сув транспорти воситалари бўйича двигатель қуввати, ишлаб чиқарилган йили, ёқилғи сарфи ва сувга чиқариладиган зарарли моддалар ҳажмини инобатга олган ҳолда компенсация тўловларини дифференциал тартибда белгилаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш. | Маблағ талаб этилмайди | 2026 йил август | Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Марказ |
2. Энергия тежамкор ва экологик талабларга жавоб берадиган янги авлод двигателларидан фойдаланувчи саноат усулидаги балиқ овловчилар учун компенсация тўловларини бекор қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш. | 2026 йил август | ||||
3. Таклифларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2026 йил сентябрь | ||||
8. | Табиий ва сунъий сув ҳавзаларда балиқ етиштириш нормативларини белгилаш. | 1. Тегишли илмий-тадқиқот институтларини жалб қилган ҳолда ҳудудлардаги табиий ва сунъий сув ҳавзаларда балиқ етиштириш имкониятларини ўрганиш. | Маблағ талаб этилмайди | 2026 йил декабрь | Балиқчилик илмий-тадқиқот институти, Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти, Марказ |
2. Ўрганиш натижалари бўйича табиий ва сунъий сув ҳавзаларда балиқ етиштириш норматив ҳосилдорлигини ишлаб чиқиш. | 2027 йил май | ||||
9. | Коллектор-дренаж тармоқларида балиқ етиштиришдан олдин биологик ва кимёвий таҳлиллар ўтказиш. | 1. Тегишли илмий-тадқиқот институтлари мутахассисларини жалб қилган ҳолда коллектор-дренаж тармоқларида сувнинг гидрокимёвий, токсикологик, микробиологик ва ихтиологик кўрсаткичларини ҳамда оғир металлар ва бошқа ифлослантирувчи моддалар миқдорини аниқлаш бўйича комплекс илмий таҳлиллар ўтказиш. | Маблағ талаб этилмайди | 2027 йил июнь | Сув хўжалиги вазирлиги, Марказ |
2. Таҳлил натижалари асосида коллектор-дренаж тармоқларини балиқ етиштириш учун яроқлилик даражаси бўйича тоифалаш, улардан фойдаланиш юзасидан илмий хулосалар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш. | 2027 йил август | ||||
10. | Марказга ажратилган сув объектларида балиқчиликни ривожлантириш. | 1. Ижарага бериладиган сув объектларининг рўйхатини шакллантириш. | Маблағ талаб этилмайди | 2026 йил октябрь | Сув хўжалиги вазирлиги, Марказ, маҳаллий ҳокимликлар, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси |
2. Сув объектларини балиқ етиштириш мақсадлари учун онлайн аукцион савдоларига чиқариш орқали тадбиркорлик субъектларига бириктириб бериш. | 2027 йилдан бошлаб | ||||
3. Ижарага беришдан тушган маблағларнинг 15 фоизи маҳаллий ҳокимиятга (тегишли туманлар маҳаллий бюджетига), қолган 85 фоизини Балиқчиликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармасига йўналтириш. | Доимий | ||||
11. | Марказнинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини самарали ташкил этиш. | 1. Марказнинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини йўлга қўйиш учун хизмат бинолари, моддий-техника воситалари, алоқа ва ахборот-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш ҳамда зарур ташкилий шарт-шароитларни яратиш. | Бюджет маблағлари ва Сув хўжалиги вазирлиги маблағлари | 2026 йил сентябрь | Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Марказ |
2. Ҳудудий бўлинмаларни хизмат автотранспорти, компьютер техникаси, офис жиҳозлари ва бошқа зарур воситалар билан таъминлаш чораларини кўриш. | 2026 йил сентябрь | ||||
3. Ҳудудий бўлинмаларнинг узлуксиз фаолият юритишини таъминлаш мақсадида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорлик механизмларини йўлга қўйиш. | Доимий | ||||
13. | Сув омборлари, коллектор-дренаж тармоқлари ва табиий сув объектларида ижара ҳуқуқи асосида балиқ овлаш тартибини ишлаб чиқиш. | 1. Сув омборлари, коллектор-дренаж тармоқлари ва бошқа табиий сув объектларида балиқ овлашни ижара ҳуқуқи асосида ташкил этиш тартибини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. | Маблағ талаб этилмайди | 2026 йил сентябрь | Сув хўжалиги вазирлиги, Марказ |
2. Лойиҳада ижара ҳуқуқини бериш мезонлари, аукцион тартиби, ижарачиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, балиқ захираларини муҳофаза қилиш, мониторинг ҳамда назорат механизмларини белгилаш. | 2026 йил сентябрь | ||||
3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2026 йил октябрь | ||||
14. | Балиқ етиштириш объектлари учун сув истеъмоли меъёрларини илмий асосда ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш. | 1. Экстенсив, ярим интенсив, интенсив ва супер интенсив технологиялар асосида фойдаланилаётган балиқ етиштириш объектлари учун талаб этиладиган сув истеъмоли меъёрларини илмий асосда ишлаб чиқиш. | Сув хўжалиги вазирлиги маблағлари | 2027 йил февраль | Сув хўжалиги вазирлиги, Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти, Марказ, Балиқчилик илмий-тадқиқот институти |
2. Ишлаб чиқилган сув истеъмоли меъёрларини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш ҳамда белгиланган тартибда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2027 йил март | ||||
3. Тасдиқланган сув истеъмоли меъёрларини балиқчилик субъектлари томонидан сув ресурсларини режалаштириш, лимит белгилаш ҳамда электрон платформа орқали сув ажратиш жараёнларида қўллашни таъминлаш. | Белгиланган муддатларда | ||||
15. | Балиқчилик тармоғини 2027 — 2030 йилларда ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш. | 1. Балиқчилик тармоғини 2027 — 2030 йилларда ривожлантириш стратегияси лойиҳасини, шу жумладан, соҳани рақамлаштириш, сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, инвестицияларни жалб қилиш, экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда илмий-инновацион фаолиятни ривожлантириш бўйича устувор йўналишларни ишлаб чиқиш. | Марказ ва «Туронбанк» АТБ маблағлари | 2026 йил ноябрь | Марказ, «Туронбанк» АТБ, Сув хўжалиги вазирлиги, Балиқчилик илмий-тадқиқот институти |
2. Республикадаги сув омборлари ва коллектор-дренаж тизимларининг балиқчилик салоҳиятини баҳолаш ҳамда улардан самарали фойдаланиш бўйича таҳлил ўтказиш. | 2026 йил октябрь | ||||
3. Таҳлил натижалари асосида 2027 — 2030 йилларда республикада сув омборлари, каналлар ва коллектор-дренаж тизимларида балиқчиликни ривожлантириш бўйича давлат дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2026 йил декабрь | ||||
4. Стратегия лойиҳасини ишлаб чиқиш учун тендер асосида маҳаллий ва халқаро консалтинг ташкилотларни жалб этиш. | 2027 йил февраль | ||||
5. Стратегия лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш ҳамда белгиланган тартибда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2027 йил май | ||||
16. | Марказ ва Балиқчиликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш. | Марказ фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда Балиқчиликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини назарда тутувчи низом лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | Маблағ талаб этилмайди | 2026 йил октябрь | Сув хўжалиги вазирлиги, Марказ |
17. | Сув хўжалиги вазирлиги балансидаги мелиорация объектларини тўлиқ инвентаризациядан ўтказиш ва Марказга ноль қийматда ижарага бериш. | 1. Тегишли вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат инвентаризация жараёнини мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳлар шакллантириш. | Маблағ талаб этилмайди | 2026 йил август | Сув хўжалиги вазирлиги, Кадастр агентлиги, «Ўзбеккосмос» агентлиги, Марказ |
2. Республикадаги барча мелиорация объектларини тўлиқ инвентаризациядан ўтказиб, балиқ етиштириш учун мос сув манбалари мавжуд бўлган объектлар рўйхатини шакллантириш. | 2026 йил октябрь | ||||
3. Аниқланган балиқ етиштиришга мос объектларни электрон очиқ савдога чиқариш. | 2027 йил февраль | ||||
18. | Аквакультура бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 1. Аквакультура бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. | Маблағ талаб этилмайди | 2027 йил май | Сув хўжалиги вазирлиги, Марказ, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Қонун лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш ҳамда белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2027 йил сентябрь | ||||
19. | Республикадаги табиий кўлларни асраб-авайлаш ва улардан оқилона фойдаланиш. | 1. Сувда сузувчи қушларнинг асосий яшаш манзили бўлган халқаро аҳамиятга эга сувли-ботқоқ ерлар тўғрисидаги конвенция (Рамсар конвенцияси) рўйхатига киритилган табиий объектларни доимий асраб-авайлаш бўйича зарур чораларни кўриб бориш. | Маблағ талаб этилмайди | Доимий | Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Сув хўжалиги вазирлиги, Марказ |
2. Табиий кўллардан самарали ва оқилона фойдаланиш бўйича махсус дастур ишлаб чиқиш. | 2027 йил январь | ||||
III. Илм-фан, инновациялар ва наслчиликни ривожлантириш | |||||
20. | Балиқчилик тармоғидаги устувор илмий муаммолар бўйича илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида илмий лойиҳалар танловларини эълон қилиш. | 1. Балиқчилик тармоғида, жумладан, маҳаллий карп зотини яратиш ҳамда балиқларни етиштириш ва парвариш қилишнинг замонавий технологияларини ишлаб чиқишга қаратилган илмий лойиҳа мавзуларини шакллантириш. | Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида | 2026 — 2029 йиллар | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Балиқчилик илмий-тадқиқот институти, Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти, Сув хўжалиги вазирлиги |
2. Шакллантирилган мавзулар асосида 2027 — 2029 йилларда илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида илмий лойиҳалар танловларини эълон қилиш. | Белгиланган муддатларда | ||||
3. Танлов натижаларига кўра ғолиб деб топилган илмий лойиҳаларни илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида молиялаштириш ҳамда уларнинг натижаларини амалиётга жорий этиш чораларини кўриш. | Белгиланган муддатларда | ||||
21. | Соҳа мутахассисларининг билим ва кўникмаларини ошириш, улар фаолиятига инновацион технологияларни жорий этишга кўмаклашиш. | 1. «Балиқчилик мактаби»ни ташкил этиш учун хусусий тадбиркорлар ёки халқаро молия институтлари маблағларини жалб этиш. | Ташаббускорлар маблағлари, халқаро молия институтлари маблағлари | 2027 йил март | Марказ, Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Балиқчилик илмий-тадқиқот институти, Фарғона ва Наманган вилоятлари ҳокимликлари |
2. Наманган ва Фарғона вилоятларида совуқ сув балиқларини етиштириш фаолиятини йўлга қўйган корхоналарда лаборатория ва ўқув хонасини ўзида жамлаган «Балиқчилик мактаби»ни ташкил этиш. | 2027 йил июнь | ||||
3. Балиқчилик хўжаликлари мутахассисларини ўқитиш графикларини ишлаб чиқиш ва қисқа муддатли курсларни ташкил этиш. | График асосида | ||||
22. | Балиқчилик тармоғида сунъий интеллект технологияларини жорий қилиш. | 1. Балиқчилик тармоғида сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, мониторинг тизимларини йўлга қўйишга қаратилган пилот лойиҳани амалга ошириш. | Сув хўжалиги вазирлиги маблағларидан 20 млрд сўм | 2027 йил декабрь | Сув хўжалиги вазирлиги, Марказ, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
2. Сунъий интеллект технологияларини балиқчилик тармоғида жорий қилишда мутахассисларни тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда пилот лойиҳа натижалари асосида тизимни республика миқёсида босқичма-босқич кенгайтириш. | 2028 йил якунига қадар | ||||
23. | Балиқчилик тармоғида илмий-тадқиқот, наслчилик ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш учун тажриба-синов базасини ташкил этиш. | 1. Балиқчилик илмий-тадқиқот институтига илмий-тадқиқот ва тажриба-синов ишларини амалга ошириш учун Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳудудидан Оҳангарон дарёси бўйида жойлашган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 10 гектар ер майдонини қонунчиликда белгиланган тартибда ажратиш. | Тегишли ташкилотларнинг ўз маблағлари, халқаро грантлар, тадбиркорлар маблағи | 2026 йил сентябрь | Тошкент вилояти ҳокимлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Балиқчилик илмий-тадқиқот институти, Марказ |
2. Ажратилган ер майдонида замонавий тажриба-синов базаси, наслчилик ва инкубация объектларини ташкил этиш ҳамда уларни зарур инфратузилма билан таъминлаш. | 2026-2027 йиллар | ||||
3. Марказ ва Балиқчилик илмий-тадқиқот институти томонидан тадбиркорлик субъектларини жалб қилган ҳолда маҳаллий балиқ турлари селекцияси, наслчилик, чавоқ етиштириш ва инновацион технологияларни жорий этишга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш. | 2026-2027 йиллар | ||||
24. | Маҳаллий карп ва совуқ сув балиқлари наслини такомиллаштириш ҳамда генетик ресурсларни ривожлантириш. | 1. Маҳаллий карп ва совуқ сув балиқлари бўйича генетик ресурсларни сақлаш, селекция ишларини ташкил этиш ҳамда юқори маҳсулдор, маҳаллий иқлим шароитига мослашган ва касалликларга чидамли янги зотларни яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш. | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги жамғармаси маблағлари | 2026 — 2035 йиллар | Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Балиқчилик илмий-тадқиқот институти, Марказ |
2. Карп ва совуқ сув балиқларининг генетик базасини шакллантириш ҳамда унинг илмий маълумотлар базасини юритиш. | Доимий | ||||
3. Илмий-тадқиқот ва селекция ишларини Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириш ҳамда натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этиш. | 2026 — 2030 йиллар | ||||
25. | Наслли чавоқлар ишлаб чиқариш тизимини ривожлантириш ва наслчилик хўжаликлари тармоғини кенгайтириш. | 1. Маҳсулдорлиги юқори бўлган наслли чавоқлар етиштиришга ихтисослашган наслчилик хўжаликларини ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаларини шакллантириш ҳамда тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш. | Тадбиркорлар маблағи | 2026-2027 йиллар | Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Марказ, Балиқчилик илмий-тадқиқот институти |
2. Наслчилик хўжаликларини илмий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, сертификатлаш тизимини жорий этиш ҳамда наслли чавоқларни етиштириш стандартларини ишлаб чиқиш. | 2026-2027 йиллар | ||||
3. Балиқчилик хўжаликларини сифатли ва маҳсулдорлиги юқори бўлган наслли чавоқлар билан барқарор таъминлаш механизмларини жорий этиш. | 2026-2027 йиллар | ||||
IV. Балиқ маҳсулотлари истеъмолини ошириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва инвестицияларни жалб этиш | |||||
26. | Аҳоли томонидан балиқ маҳсулотларини истеъмол қилиш ҳажмини ошириш ҳамда ижтимоий соҳа муассасаларини хавфсиз ва сифатли балиқ маҳсулотлари билан таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш. | 1. Амалдаги санитария қоидалари ва нормаларини (СанҚваН) халқаро тан олинган стандартлар асосида қайта кўриб чиқиш ҳамда балиқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ва истеъмол қилишга оид талабларни уйғунлаштириш бўйича илмий асосланган таклифларни ишлаб чиқиш. | Маблағ талаб этилмайди | 2026 йил сентябрь | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Марказ |
2. Таълим ташкилотлари, ҳарбий қисмлар ва бошқа ижтимоий соҳа муассасаларини балиқ маҳсулотлари билан таъминлашга оид санитария-гигиена талабларини такомиллаштириш ҳамда уларни амалиётга жорий этиш бўйича таклифларни тайёрлаш. | 2026 йил октябрь | ||||
3. Ишлаб чиқилган таклифлар асосида амалдаги санитария қоидалари ва нормаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2026 йил ноябрь | ||||
27. | Аҳоли ўртасида балиқ истеъмоли маданиятини ошириш мақсадида тарғибот ишларини олиб бориш. | 1. Аҳоли ўртасида балиқ истеъмоли маданиятини ошириш юзасидан контентлар яратиш ва кенг оммалаштириш чораларини кўриш. | Маблағ талаб этилмайди | 2026 йил давомида | Марказ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Балиқчилик илмий-тадқиқот институти |
2. Оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларга ушбу контентларни жойлаштириб бориш. | Доимий | ||||
28. | Балиқ маҳсулотларини сотиш инфратузилмасини ривожлантириш. | 1. Савдо расталари ташкил этиладиган деҳқон бозорлари рўйхатини шакллантириш ва тасдиқлаш. | Тадбиркорлар ва маҳаллий бюджет маблағлари | 2026 йил август | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Марказ, Савдо-саноат палатаси, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Солиқ қўмитаси |
2. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри деҳқон бозорларида маҳаллий балиқ етиштирувчиларнинг маҳсулотларини бевосита истеъмолчиларга сотишга мўлжалланган махсус савдо расталарини ташкил этиш. | 2026 йил октябрь | ||||
3. Савдо расталарининг узлуксиз фаолият юритишини таъминлаш ҳамда улардан самарали фойдаланиш юзасидан доимий мониторинг олиб бориш. | Доимий | ||||
29. | Балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш ва реализация қилишнинг замонавий инфратузилмасини ривожлантириш. | 1. Тошкент вилояти Чиноз туманида балиқ ва балиқ маҳсулотларини қабул қилиш, саралаш, музлатиш, сақлаш, қайта ишлаш, қадоқлаш ҳамда логистика хизматларини кўрсатишга ихтисослашган замонавий логистика маркази (хаб)ни ташкил этиш концепциясини ишлаб чиқиш. | Тижорат банклари кредит маблағлари ва тадбиркорлар маблағи | 2026 йил сентябрь | Тошкент вилояти ҳокимлиги, Сув хўжалиги вазирлиги |
2. Логистика марказини ташкил этиш учун зарур ер майдони, муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси, молиялаштириш манбалари ҳамда бошқарув моделини белгилаш бўйича таклифларни тайёрлаш. | 2026 йил декабрь | ||||
3. Логистика марказини ташкил этиш бўйича таклифларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2026 йил декабрь | ||||
30. | 2026-2027 йилларда балиқчилик тармоғида амалга ошириладиган лойиҳаларни шакллантириш. | 1. Тармоқда ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадида лойиҳа ташаббускорлари рўйхатини шакллантириш. Бунда интенсив усулда балиқ етиштириш, совуқ сув балиқларини етиштириш ҳажмларини ошириш, балиқ таомлари шохобчаларини барпо этиш лойиҳаларига алоҳида эътибор қаратиш. | Лойиҳа ташаббускорлари ва тижорат банклари кредитлари | 2026 йил сентябрь | Марказ, тижорат банклари |
2. Лойиҳа ташаббускорларига имтиёзли кредит маблағлари ажратиш. | Белгиланган муддатда | ||||
31. | Балиқчилик тармоғини ривожлантириш учун халқаро молия институтлари маблағларини жалб қилиш. | 1. Балиқчилик тармоғини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган инвестиция лойиҳаларини шакллантириш ҳамда уларни халқаро молия институтлари талабларига мувофиқ тайёрлаш. | Халқаро молия институтларидан маблағлар жалб қилиш | 2026 йил ноябрь | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Марказ |
2. Халқаро молия институтлари билан музокаралар олиб бориш орқали Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази томонидан Марказга камида 25 миллион АҚШ доллари миқдорида имтиёзли кредит ва грант маблағларини жалб қилиш чораларини кўриш. | 2027 йил декабрь | ||||
3. Жалб қилинган маблағларни Марказ билан келишилган ҳолда белгиланган тартибда балиқчилик субъектларининг инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтириш. | Белгиланган тартибда | ||||
32. | Миллий балиқчилик тармоғини оммалаштириш ва инвестициявий жозибадорлигини ошириш. | 1. Ҳар йили ноябрь ойида маҳаллий ва хорижий мутахассислар, инвесторлар ҳамда тадбиркорлар иштирокида «Миллий балиқчилик кўргазма-ярмаркаси»ни ташкил этиш. | Бюджет маблағлари | Ҳар йили ноябрь | Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Марказ |
2. Кўргазма-ярмарка доирасида инновацион технологиялар, наслчилик, омухта ем, қайта ишлаш, аквакультура ускуналари ҳамда инвестиция лойиҳаларининг тақдимотларини ташкил этиш. | Ҳар йили ноябрь | ||||
3. Кўргазма-ярмарка якунлари бўйича ҳамкорлик келишувлари ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш чораларини кўриш. | Ҳар йили ноябрь | ||||
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Балиқчиликни ривожлантириш маркази | ||||||||||||||||||||||||||||||
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўлимлари | ||||||||||||||||||||||||||||||
«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси* | ||||||||||||||||||||||||||||||
Балиқчилик илмий-тадқиқот институти | ||||||||||||||||||||||||||||||
Астрахань давлат техника университетининг Тошкент вилоятидаги филиали | ||||||||||||||||||||||||||||||
5-ИЛОВА
« | ||||
Сув хўжалиги вазирлиги | 265 | 265 | ||
шу жумладан, вазир ўринбосарлари сони | 4 | 4 | ||
1. | Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги | 851 | 851 | |
шу жумладан, директор ўринбосарлари сони | 1 | 1 | ||
»; | ||||
« |
| ||
8. | Балиқчиликни ривожлантириш маркази | 1,8 | |
8.1. | Балиқчиликни ривожлантириш марказининг ҳудудий бошқармалари | 1,4 | |
| ». |
« | |||||
8. | Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги «А. Ортиқов» ҚФЙдаги 20 гектар ўрмонзор ҳудудида Сувчилар малакасини ошириш марказини ташкил этиш. | 1. Агробанк» АТБ томонидан лойиҳанинг техник иқтисодий асосларини ишлаб чиқиб экспертизадан ўтказиш. | Ҳомий ташкилотлар маблағлари | 2026 йил август | Сув хўжалиги вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет, Тошкент вилояти ҳокимлиги |
2. Салоҳиятли инвесторни жалб қилиш бўйича тендер эълон қилиш. | 2026 йил сентябрь | ||||
3. Малака ошириш маркази учун юқори салоҳиятга эга экспертлар, ўқитувчилар ва тренерлар базасини шакллантириш. | 2027 йил май | ||||
4. Танлаб олинган экспертлар, ўқитувчилар ва тренерларни нуфузли хорижий таълим муассасаларига малака ошириш учун юбориш. | 2027 йил июнь | ||||
5. «Рақамли технологиялар асослари» ўқув курси доирасида сув хўжалиги соҳаси ходимларини ўқитиш. | Режа-график асосида | ||||
»; |
« | |||||
17. | Истиқболли лойиҳалар офиси ишини ташкил этиш, фаолиятини доимий мониторинг қилиб бориш. | 1. Университет ташкилий тузилмасига лойиҳа офиси раҳбари — проректор лавозимини киритиш. | Маблағ талаб этилмайди | 2026 йил июль | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет, Лойиҳа офиси раҳбари |
2. Лойиҳа офиси раҳбари — проректор номзодини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияга келишиш учун киритиш. | Доимий | ||||
3. Университет ректори ва Лойиҳа офиси раҳбари — проректор томонидан қарор ижроси ва Университетда амалга оширилган ишлар юзасидан Администрацияда ҳар ой якуни билан тақдимот қилиб бориш. | Ҳар ой якуни билан | ||||
». |
« | |||||
1. | Оддий Лаққа Siluris glanis L. (Linnaeus, 1758), Оқ дўнг пешона Нypophthalmichthys molitrix (Valenciennes, 1844), Чипор дўнг пешона Нypophthalmichthys (Arystichthys) nobilis (Richardson, 1845), Оқ амур Ctenopharyngodon idella (Valenciennes, 1844), Зоғора балиқ Cyprinus carpio (Linnaeus, 1758), Чўртансифат оқ қайроқ Aspiolucius esocinus (Kessler, 1874), Орол оққайроқ Aspius aspius iblioides (Kessler, 1872), Пелядь Coregonus peled (Gmelin, 1788), Оқ сла Sander (Stizostedion) lucioperca (Linnaeus, 1758), Камалакранг гул балиқ Oncorhinhus mykiss (Walbaum, 1792). | 3,5 | 0,03 | 0,02 | 15 |
». |