Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 27.11.1998 йилдаги 495-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 27.11.1998 йилдаги 495-сон
Kuchga kirish sanasi
27.11.1998
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МАЪМУРИЙ-БОШҚАРУВ АППАРАТИ ХОДИМЛАРИ СОНИНИ ҚИСҚАРТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Кўчирма]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқарув органлари тузилмасини такомиллаштириш, уни бозор иқтисодиёти тамойиллари ва талабларига мувофиқлаштириш, уларни сақлаш сарф-харажатларини янада қисқартириш ва камайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Маъмурий-бошқарув аппарати тузилмасини такомиллаштириш ва унинг ходимлари сонини қисқартириш бўйича Республика комиссиясининг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, уюшмалар, концернлар, корпорациялар, компаниялар ва улар тасарруфидаги ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бошқарув аппарати ходимлари сонини 1 — 3-иловаларга* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирлар, давлат қўмиталари раислари ва идоралар раҳбарлари ўринбосарлари сонини 5-иловага* мувофиқ қисқартириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 1 — 5-иловалар берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, корпорациялар, компаниялар ва бошқа хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқарув аппарати ходимлари сонини қисқартириш бўйича белгиланган топшириқларнинг бажарилишини таъминласинлар ва 1999 йил 1 январгача штатлар жадвалини маъмурий-бошқарув ходимларининг тасдиқланган чекланган сонига мувофиқлаштирсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги билан биргаликда бошқарув органлари аппаратидан бўшаб қоладиган ходимларни иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш масалаларини қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1999 йил учун Давлат бюджетини шакллантиришда бюджет ташкилотлари бўйича маъмурий-бошқарув аппаратини сақлаш сарф-харажатларини вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва уларнинг бюджет маблағлари ҳисобидан маблағ билан таъминланадиган тасарруфидаги ташкилотлар бошқарув аппарати ходимларининг белгиланган чекланган сонига қатъий мувофиқ ҳолда маблағ билан таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Комплекслари, Молия вазирлиги бошқарув аппарати ходимлари сонини қисқартириш бўйича белгиланган топшириқларнинг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, уюшмалар, концернлар, корпорациялар, компаниялар ва бошқа хўжалик бирлашмалари томонидан бажарилишини 1999 йил I чораги якунларига кўра текширсинлар ҳамда Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифлар киритсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Б. С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1998 йил 27 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
495-сон