29.06.2026 йилдаги ПҚ-246-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 29.06.2026 йилдаги ПҚ-246-сон
Kuchga kirish sanasi
30.06.2026
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚАРОРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пахта-тўқимачилик соҳасида молиявий барқарорликни ошириш ҳамда толани чуқур қайта ишлашни қўшимча қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатимизда пахта-тўқимачилик соҳаси корхоналарининг молиявий барқарорлигини таъминлаш, толани чуқур қайта ишлаш асосида қўшилган қийматни кенгайтириш, фермер хўжаликлари ва кластерларнинг ўзаро манфаатдорлигини таъминлаш ҳамда ташқи бозорларда рақобатбардошликни оширишни қўллаб-қувватлаш мақсадида қарор қиламан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Асосий мақсадлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар ушбу қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) пахта хомашёси етиштирувчи хўжалик субъектлари учун бир хил молиявий қўллаб-қувватлаш механизмларини жорий этиш орқали уларнинг иқтисодий манфаатдорлигини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) тўқимачилик ишлаб чиқариш занжирларида ип-калавани чуқур қайта ишлашга қаратилган лойиҳаларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш ва экспорт ҳажмларини ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Пахта-тўқимачилик соҳаси корхоналарини янада қўллаб-қувватлаш чоралари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ҳамда Савдо-саноат палатасининг пахта-тўқимачилик кластерлари ҳамда тўқимачилик корхоналарининг молиявий барқарорлигини оширишга қаратилган қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) 2025 йилда ўзига бириктирилган ер майдонларида (иккиламчи ижарага берилган ер майдонлари бундан мустасно) пахта етиштирган пахта-тўқимачилик кластерлари ва улар таъсисчи бўлган корхоналарга Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тақдим этилган контурларда пахта хомашёси етиштирилганлиги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги (кейинги ўринларда — «Ўзбеккосмос» агентлиги) томонидан тасдиқланган ҳолларда ҳар бир гектар ер учун Аграр соҳада тўловлар агентлиги томонидан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 3 миллион сўмдан субсидиялар ажратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) корхоналарнинг 2026 йил 1 июнга қадар амалга оширилган бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 январдаги «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарида чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ҳамда уларнинг экспортини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-53-сон Фармонида белгиланган миқдорларда Савдо-саноат палатасининг Тармоқларни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан бўяш ускуналари харидини субсидиялаш учун назарда тутилган маблағнинг қолдиқ қисми ҳисобидан субсидия ажратиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) оқартирилган трикотаж мато (ТИФ ТН коди 6006 21 000 0) учун алоҳида субпозиция белгилаш ва унга белгиланган экспорт божи ставкаларини 2027 йил 1 январга қадар бекор қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) пахта толаси чиқиндиларига (ТИФ ТН коди 5202) экспорт божи ставкасини 2027 йил 1 январга қадар 5 фоиз ставкада белгилаш юзасидан таклифларни Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича идоралараро комиссияга киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилансинки 2027 йил 1 июлга қадар тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги бўйича «А» ва ундан юқори тоифага киритилган кластерлар ва тўқимачилик корхоналари учун қўшилган қиймат солиғининг салбий фарқ суммаси текширувларсиз икки кун муддатда қайтарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқ қўмитаси икки ҳафта муддатда тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги бўйича «А» ва ундан юқори тоифага киритилган кластерлар ва тўқимачилик корхоналари учун қўшилган қиймат солиғининг салбий фарқ суммасини текширувларсиз икки кун муддатда қайтариш тизимини жорий қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Савдо-саноат палатаси ва «Савдони ривожлантириш компанияси» АЖ корхоналарнинг 2026 йил 1 июнга қадар амалга оширилган бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳалари доирасида корхоналарга, мазкур лойиҳалар доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг 10 фоизи, бироқ 500 минг АҚШ доллари эквивалентидан кўп бўлмаган миқдорда Тармоқларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда субсидия ажратилишини таъминласин. Бунда субсидия ускуналарни харид қилиш бўйича контрактлар «Лойиҳалар ва харидлар самарадорлигини ошириш маркази» ДМдан экспертизадан ўтказилганидан сўнг ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур қарорнинг 2-банди «а» кичик бандида назарда тутилган субсидияларни ажратиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тақдим этган контурларда пахта-тўқимачилик кластерлари ва улар таъсисчи бўлган корхоналар ўзига бириктирилган ер майдонларида 2025 йил ҳосили учун пахта хомашёси (30 центнердан юқори) етиштирилганлиги «Ўзбеккосмос» агентлиги томонидан космик мониторинг маълумотлари асосида бир ой муддатда ўрганиб чиқилади ва ҳақиқатда экилган майдонлар бўйича тасдиқланган маълумотлар асосида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги субсидия миқдорини ҳисоблаб чиқади ҳамда маблағ ажратиш бўйича ҳисоб-китобларни Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тақдим этилган ҳисоб-китобларга мувофиқ субсидияларни молиялаштириш учун зарур маблағларни 2026 йил учун республика бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан Аграр соҳада тўловлар агентлигига ажратади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) Аграр соҳада тўловлар агентлиги республика бюджетидан ажратилган маблағларни Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ҳисобланган субсидия миқдори бўйича тасдиқланган рўйхат асосида пахта-тўқимачилик кластерлари ва улар таъсисчи бўлган корхоналарнинг ҳисобварақларига белгиланган тартибда ўтказиб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ҳисоб палатаси Агентлик ҳамда тижорат банклари билан биргаликда тўқимачилик корхоналарининг инвестиция лойиҳаларига жалб қилинган кредитлар шартларини қайта кўриб чиқишга оид вазифалар ижроси юзасидан чора-тадбирлар сифатли ва ўз вақтида амалга оширилиши устидан назорат ўрнатсин ҳамда ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги директори Н.Қ. Холмуродов белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 29 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-246-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2026 й., 07/26/246/0656-сон)