Ҳужжат кучини йўқотган 11.08.2023 04.11.2000 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 982
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг Низоми, 04.11.2000 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 982
Kuchga kirish sanasi
14.11.2000
Ҳужжат кучини йўқотган 11.08.2023
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқаруви томонидан

2000 йил 24 июнда

403-сон билан

«ТАСДИҚЛАНГАН»

«КЕЛИШИЛГАН»

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирининг ўринбосари

Т.И. Жўраев

2000 йил 3 ноябрь

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНКЛАРИДА АУДИТОРЛИК ТЕКШИРУВЛАРИНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Низом
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 4 ноябрда 982-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
 LexUZ шарҳи
Мазкур низом Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 31 мартдаги 8/10-сонли «Ўзбекистон Республикаси банкларида аудиторлик текширувларини ўтказиш тўғрисида низом, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 982-4, 08.05.2023 й.) асосан 2023 йил 11 августдан ўз кучини йўқотади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги (янги таҳрири), «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонунлари ҳамда банк ва аудиторлик фаолиятини тартибга солувчи бошқа қонун ҳамда меъёрий ҳужжатларга асосан ишлаб чиқилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.2. Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги ва «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги (янги таҳрири) қонунларига асосан тижорат банклари фаолияти ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг (кейинги ўринларда Марказий банк деб юритилади) банкларда аудиторлик текширувларини ўтказиш ҳуқуқини берувчи сертификатига эга бўлган аудиторлик ташкилотлари томонидан текширилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.3. Ушбу Низом:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1.3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 21 апрель 15/1-сонли қарорига (рўйхат рақами 982-3, 13.06.2018 й.)асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.06.2018 й., 10/18/982-3/1348-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкларда аудиторлик текширувини ўтказиш ҳуқуқини берувчи аудитор малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонларини ўтказиш (кейинги ўринларда — малака сертификати деб юритилади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малака сертификатини бериш, қайта расмийлаштириш, тугатиш ва бекор қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик ташкилотлари (аудиторлар) томонидан уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик ташкилотлари томонидан аудиторлик текширувларини ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик текширувини ўтказишда тижорат банки Кенгаши ва Бошқарувининг фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.31. Аудиторлик ташкилотларининг банкларда аудиторлик текширувини ўтказиш ҳуқуқини берувчи сертификатларини бериш, қайта расмийлаштириш, тўхтатиш, амал қилишини тугатиш ва бекор қилиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 56-сон қарори билан тасдиқланган, Банкларда аудиторлик текширувларини ўтказиш ҳуқуқини берувчи сертификат беришда рухсат бериш тартиби тўғрисидаги низом билан тартибга солинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.4. Банкда аудиторлик текширувининг мақсади аудиторлик ташкилотининг банкнинг молиявий ҳисоботи ва бошқа молиявий ахборотининг ишончлилиги ҳамда Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ва бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигига нисбатан фикрини холис ифодалашидадир. Аудиторлик текширувини ўтказиш жараёнида аудиторлик ташкилоти банкнинг ички назорати тузилмасидаги камчиликлар тўғрисида алоҳида ҳисобот тузиши шарт.
(1.4-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Марказий банкнинг банк назорати қўмитаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.1. Марказий банкнинг банк назорати қўмитаси (кейинги ўринларда Қўмита деб юритилади) банкларда аудиторлик текширувларини ўтказиш ҳуқуқини берувчи сертификат, шунингдек аудитор малака сертификатларини бериш тўғрисидаги қарор қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.2. Қўмитага қуйидаги масалалар бўйича келиб тушган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва қарорлар қабул қилиш вазифаси юклатилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторларга малака сертификатини бериш ёки беришни рад этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик ташкилотлари ва аудиторларни банкларда аудиторлик текширувларини ўтказиш ҳуқуқини берувчи сертификатга эга аудиторлик ташкилотлари ва аудиторлар реестрига (кейинги ўринларда реестр деб юритилади) киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рўйхатга олиш маълумотлари ўзгарган ҳолда, реестрга тегишли аниқликлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторларга қўйиладиган малака талабларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторларнинг малака имтиҳонлари ва аттестациясини ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малака сертификатини бериш, қайта расмийлаштириш, амал қилишини тўхтатиш, тугатиш ва бекор қилиш билан боғлиқ бошқа масалаларни кўриб чиқиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.3. Қўмита ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги, «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонунлари ва мазкур Низомга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.4. Қўмитага тақдим этилган ҳужжатлар улар қабул қилинган кундан бошлаб 15 кун ичида кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.5. Ҳужжатлар қўмитанинг мажлисида кўриб чиқилишидан олдин Марказий банкнинг тегишли бўлинмалари ва қўмитанинг аъзолари томонидан ўрганиб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.6. Қўмита зарурат юзага келишига қараб чақирилади ва ўз мажлисларини ўтказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.7. Ҳужжатлар Марказий банкнинг Кредит ташкилотлари пруденциал назорати департаменти томонидан тайёрланади ва қўмита мажлиси муҳокамасига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.8. Қўмита мажлиси унинг аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади. Қўмита қарорлари иштирок этаётган аъзоларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда Қўмита раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.9. Қўмита қарорлари мажлисда қатнашаётган Қўмита аъзолари томонидан имзоланган баённома билан расмийлаштирилади, Қўмита раиси томонидан имзоланади ва Марказий банкнинг гербли муҳри билан тасдиқланади.
(2-боб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 21 апрель 15/1-сонли қарори (рўйхат рақами 982-3, 13.06.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.06.2018 й., 10/18/982-3/1348-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Малака сертификатини олиш ва қайта расмийлаштириш учун малака имтиҳонларини ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.1. Малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонига Банк аудиторларини тайёрлаш марказида банк бухгалтерия ҳисоби ва аудити бўйича 40 соатдан кам бўлмаган ҳажмдаги махсус ўқув курсларини тугатган шахслар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.2. Малака сертификатларини олиш ва малака имтиҳонларини топшириш учун аризачи томонидан Марказий банкка ариза топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.3. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши шарт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан берилган аудитор малака сертификати (нусхаси олиниб, асли қайтарилади);
(3.3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 21 апрель 15/1-сонли қарори (рўйхат рақами 982-3, 13.06.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.06.2018 й., 10/18/982-3/1348-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий иқтисодий маълумоти тўғрисидаги диплом (диплом хорижий давлатда олинган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ нострификация (эквивалентлигини қайд этиш) қилинганлиги ҳақидаги ҳужжатнинг) ва меҳнат дафтарчаси (нусхалар олиниб, асли қайтарилади);
(3.3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахсий варақа (компьютерда ишлов берилмаган ва ариза топширилган кундан бошлаб 6 ойдан кўп бўлмаган муддатда олинган 3 х 4 ҳажмдаги 2 дона фотосурат билан бирга);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк бухгалтерия ҳисоби ва аудити бўйича махсус ўқув курсларини ўтаганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.4. Даъвогарлар малака имтиҳонларини Марказий банкда топширадилар. Имтиҳонларни топшириш тартиби, унинг шакли ва мазмуни Марказий банк томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.5. Бажарилган ишлар «қониқарли» ёки «қониқарсиз» тизими бўйича баҳоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.6. «Қониқарли» баҳо олган даъвогарлар малака имтиҳонларини муваффақиятли топширган ҳисобланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмита имтиҳонлар ўтказилгандан сўнг сертификат олиш учун даъвогарлар топширган имтиҳон натижалари бўйича ижобий ёки салбий қарор қабул қилади.
(3.6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 21 апрель 15/1-сонли қарори (рўйхат рақами 982-3, 13.06.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.06.2018 й., 10/18/982-3/1348-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.7. Малака имтиҳонларининг натижалари Қўмита раиси ва унинг барча аъзолари томонидан имзоланган баённома билан расмийлаштирилади.
(3.7-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 21 апрель 15/1-сонли қарори (рўйхат рақами 982-3, 13.06.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.06.2018 й., 10/18/982-3/1348-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.8. Малака имтиҳонларининг натижалари имтиҳонлар ўтказиш кунида қўмита томонидан даъвогарларга эълон қилинади.
(3.8-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 21 апрель 15/1-сонли қарори (рўйхат рақами 982-3, 13.06.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.06.2018 й., 10/18/982-3/1348-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.9. Малака сертификати имтиҳонни муваффақиятли топширган даъвогарларга 15 кун муддат ичида берилади. Малака сертификатлари давлат реестрига сертификат эгасининг имзоси қўйдирилган ҳолда малака сертификати берилади.
(3.9-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 21 апрель 15/1-сонли қарори (рўйхат рақами 982-3, 13.06.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.06.2018 й., 10/18/982-3/1348-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3.10-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 21 апрель 15/1-сонли қарорига (рўйхат рақами 982-3, 13.06.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.06.2018 й., 10/18/982-3/1348-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.11. Малака сертификати Марказий банк томонидан аудиторга унинг банкларда аудиторлик текширувини ўтказиш бўйича профессионал малакасини тасдиқлаш мақсадида берилади (1-илова). Малака сертификати аудиторга 5 йил муддатга берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.12. Малака сертификатини аудиторнинг фамилияси (исми, отасининг исми) ёки паспорт маълумотлари (серияси, рақами, берилган санаси) ўзгарганлиги ёхуд унинг амал қилиш муддати тугаганлиги муносабати билан қайта расмийлаштириш учун аудитор бир ой муддат ичида, амал қилиш муддати тугагунига қадар малака сертификатининг асл нусхаси ва мазкур Низомнинг 3.3-бандида кўрсатилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда малака сертификатини қайта расмийлаштириш учун ариза бериши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Малака сертификатини амал қилиш муддати тугаганлиги муносабати билан қайта расмийлаштириш аудитор янги малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонларини муваффақиятли топширганидан сўнг амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.13. Қўмита томонидан малака сертификатини қайта расмийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, аудиторга аввал берилган малака сертификатининг рақами билан янги малака сертификати берилади.
(3.13-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 21 апрель 15/1-сонли қарори (рўйхат рақами 982-3, 13.06.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.06.2018 й., 10/18/982-3/1348-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.14. Малака сертификатини бериш қуйидаги асосларга кўра рад этилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аризачи Марказий банк қўйган талабларга жавоб бермаса, шу жумладан, олий иқтисодий маълумотга, сўнгги ўн йиллик иш стажи давомида банк соҳасида (камида 2 йил) камида етакчи мутахассис лавозимида ёки халқаро аудиторлик ташкилотларида (камида 1 йил) аудитор лавозимида иш тажрибасига эга эмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бенуқсон ишчанлик ва шахсий обрў-эътиборга эга эмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазирлиги томонидан берилган аудитор малака сертификати ва Марказий банк томонидан берилаётган малака сертификатининг амал қилиш муддатларининг номувофиқлиги. Малака сертификатларининг амал қилиш муддати ўзаро уч йилдан кам бўлмаган муддатга мувофиқ келиши шарт;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
расмийлаштирилган ҳужжатларнинг нотўғри тақдим этилиши, ҳужжатларда ёлғон ёки нотўғри маълумотларнинг келтирилиши, шунингдек лицензия талаблари ва шартларига номувофиқлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.14-1. Қуйидаги шахслар бенуқсон ишбилармонлик ва шахсий обрў-эътиборга эгалик мезонларига мувофиқ деб ҳисобланмайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкрот бўлган юридик шахснинг собиқ раҳбарлари — юридик шахсни банкротликка олиб келган ҳаракатларнинг улар томонидан содир этилганлиги аниқланганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суд қарори билан жазони ўташ даврида ва ундан кейин судлов қонунда белгиланган тартибда сўндирилгунга (олиб ташлангунга) қадар молиявий-хўжалик муносабатлари соҳасида маълум лавозимларни эгалламаслик ёки маълум фаолият билан шуғулланмаслик (маълум ҳуқуқлардан маҳрум қилиш) кўринишидаги жазо қўлланган ҳолда судланганлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиёт соҳасидаги жиноят учун ёки бошқарув тартибига қарши жиноят учун олиб ташланмаган судланганликка эга бўлганлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.15. Марказий банкнинг малака сертификатини бермаслик тўғрисидаги қарорлари бўйича манфаатдор томонлар қонунда белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.16. Марказий банк қўйган талабларга номувофиқлиги учун малака сертификатини бериш рад этилган аудитор Қўмитанинг малака сертификатини рад этиш тўғрисидаги қарори қабул қилинган даврдан бошлаб бир йилдан кам бўлмаган муддатда ушбу сертификатни бериш тўғрисида ариза билан қайта мурожаат қилиши мумкин.
(3.16-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 21 апрель 15/1-сонли қарори (рўйхат рақами 982-3, 13.06.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.06.2018 й., 10/18/982-3/1348-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.17. Марказий банк берилган малака сертификатлари реестрини олиб боради, унга қуйидагилар киритилиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаролиги, манзили ва бошқа паспорт маълумотлари (серияси, рақами, берилган санаси), талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб рақами, алоқа воситалари рақамлари, мавжуд малака сертификатининг рақами, берилган санаси ва амал қилиш муддати.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.18. Аудиторлар қайд этилган маълумотлардаги ўзгаришлар тўғрисида 10 кун муддат ичида юқорида кўрсатилган рўйхатга тузатиш киритиш учун Марказий банкка маълум қилишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Малака сертификатининг амал қилишини тугатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6.2. Малака сертификатининг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тугатилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудитор малака сертификатининг амал қилишини тугатиш ҳақидаги ариза билан мурожаат этганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудитга буюртма берган шахснинг рухсатисиз аудитор томонидан аудит жараёнида олинган маълумотларнинг учинчи шахсларга (Марказий банкдан ташқари) тақдим этилиши, қонунчилик ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолатлар бундан мустасно;
(6.2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудитор банк томонидан бухгалтерия ҳисобини юритиш, шунингдек аудит ўтказишда аниқланган молиявий ҳисобот тузишнинг белгиланган талаблари бузилганлиги фактларини яширганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уч йил давомида аудиторлик фаолиятида қатнашмаганлик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малака сертификатининг бошқа шахсга аудиторлик фаолиятида ўз номидан иштирок этиши учун ушбу ҳужжатдан фойдаланиш мақсадида берилганлиги факти аниқланганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суднинг молиявий-хўжалик муносабатлари соҳасида маълум лавозимларни эгаллаш ёки маълум фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этиш билан боғлиқ жазоларни кўзда тутувчи қарори қонуний кучга қирганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суд фуқарони белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топиш ҳақида қарор қилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Берилган малака сертификатининг амал қилиш муддати тугаганда;
(6.2-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 21 апрель 15/1-сонли қарори (рўйхат рақами 982-3, 13.06.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.06.2018 й., 10/18/982-3/1348-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан берилган аудитор малака сертификатининг амал қилиш муддати тугаганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6.3. Малака сертификатининг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарор Марказий банк томонидан аудиторга далиллар билан асосланган ҳолда ёзма шаклда, қарор қабул қилинганидан сўнг уч кун ичида етказилади. Аудитор томонидан малака сертификатининг амал қилиши тугатилганлиги тўғрисида қарор олинганидан сўнг ўн кун мобайнида малака сертификати Марказий банкка қайтарилиши ва йўқ қилиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6.4. Малака сертификатининг амал қилиш муддати тугаганлиги тўғрисидаги қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6.5. Банкларда аудиторлик текширувларини ўтказиш ҳуқуқини берувчи малака сертификатининг амал қилиши унинг тугатилганлиги тўғрисидаги қарор чиққан вақтдан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6.6. Қўмитанинг малака сертификатининг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
(6.6-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 21 апрель 15/1-сонли қарори (рўйхат рақами 982-3, 13.06.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.06.2018 й., 10/18/982-3/1348-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Малака сертификатини бекор қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7.2. Малака сертификати Қўмита томонидан қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин:
(7.2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 21 апрель 15/1-сонли қарори (рўйхат рақами 982-3, 13.06.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.06.2018 й., 10/18/982-3/1348-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудитор малака сертификатини бекор қилиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда малака сертификатини олиш факти аниқланганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7.2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 21 апрель 15/1-сонли қарорига (рўйхат рақами 982-3, 13.06.2018 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.06.2018 й., 10/18/982-3/1348-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7.3. Малака сертификатини бекор қилиш тўғрисидаги қарор Қўмита томонидан, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қабул қилинади.
(7.3-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7.4. Малака сертификатини бекор қилиш тўғрисидаги қарор берилган кундан бошлаб амал қилади ва оммавий ахборот воситларида эълон қилиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7.5. Қўмитанинг малака сертификатини бекор қилиш тўғрисидаги қарори устидан амалдаги қонунчиликка мувофиқ судга мурожаат қилиш мумкин.
(7.5-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 21 апрель 15/1-сонли қарори (рўйхат рақами 982-3, 13.06.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.06.2018 й., 10/18/982-3/1348-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб. Аудиторлик текширувини ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8.1. Тижорат банкларининг аудиторлик текширувлари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8.2. Тижорат банклари аудиторлик текширувларини ўтказиш учун Марказий банкнинг банкларда аудиторлик текширувларини ўтказиш ҳуқуқини берувчи сертификатига эга бўлган аудиторлик ташкилотини мустақил равишда танлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудиторлик текширувини ўтказишга малака сертификатига эга аудитор жалб этилиши мумкин, агар у билан меҳнат шартномаси тузилган ва у аудиторлик ташкилотининг штатида турган бўлса, ёки аудиторлик ташкилоти у билан фуқаролик-ҳуқуқий шартномасини тузган бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк ва аудиторлик ташкилоти ўртасида тузилган шартнома ва ҳар қандай битимлар аудиторлик ҳисоботини Марказий банкка беришни чеклаш бўйича бандларни кўзда тутмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8.4. Банкларда аудиторлик текширувлари ҳар йили йиллик ҳисобот бўйича ўтказилади, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига мувофиқ давлат муассасалари талабига кўра ёки банкнинг ўз ташаббуси билан бутун банк фаолияти ҳамда алоҳида масалалар бўйича ўтказилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8.5. Аудиторлик ташкилотлари банклар фаолияти текшируви натижалари бўйича молиявий ҳисоботнинг тўғрилигини ҳамда бухгалтерия ҳисоботи юритилишининг қонун талабларига мувофиқлигини тасдиқлайдилар (ёки тасдиқламайдилар), шунингдек банклар йиллик ҳисоботига илова қилинадиган расмий аудиторлик хулосаларини берадилар. Аудиторлик хулосасисиз банк йиллик ҳисоботи Марказий банк томонидан қабул қилинмайди ва матбуотда чоп этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8.6. Аудиторлик хулосасининг титул варағида аудиторлик ташкилотининг тўлиқ номи, банкларда аудиторлик текширувини ўтказиш ҳуқуқини берувчи сертификат рақами, мазкур хулоса берилаётган банкнинг тўлиқ номи кўрсатилиши шарт. Аудиторлик хулосасининг титул ва кейинги варақлари аудиторлик ташкилотининг малака сертификатига эга ва мазкур банкда аудиторлик текширувини ўтказишга масъул бўлган аудиторлари, аудиторлик ташкилотининг раҳбари томонидан имзоланади ҳамда аудиторлик ташкилотининг муҳри билан тасдиқланади (муҳр мавжуд бўлганда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк ҳисоботлари бўйича аудиторлик хулосаси Марказий банкнинг аудиторлик текшируви ўтказиш бўйича талабларига мувофиқ шаклда тузилиши ва аудиторлик ташкилотининг фикрини аниқ ифодалаши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудиторлик ташкилотининг фикри аудиторлик текшируви бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига ва Аудит халқаро стандартларига мувофиқ ўтказилганлигини билдириши лозим. Аудиторлик текшируви бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига ва Аудит халқаро стандартларига мувофиқ ўтказилганлиги ҳақида фикр билдирилмаган аудиторлик ҳисоботлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан мазкур Низом талабларини қондирмайди деб баҳоланиб, қабул қилинмайди. Марказий банк:
(8.6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик текширувлари мазмуни ва кўлами юзасидан қўшимча талаблар қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банклар, уларнинг филиаллари ҳамда банк билан узвий боғланган (аффилланган) юридик шахслар фаолиятини Марказий банкнинг назоратчилари ва Марказий банк томонидан тайинланган, банкларнинг ҳар қандай маълумотлари билан танишиш ҳуқуқига эга бўлган аудиторлик ташкилотлари томонидан текшириш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8.7. Марказий банкнинг банкларда аудиторлик текширувларини ўтказиш ҳуқуқини берувчи сертификатига эга бўлмаган аудиторлик ташкилоти ёки аудитор амалга оширган банк аудити ноқонуний ҳисобланади ва бу фаолиятдан олинган барча даромадлар давлат бюджетига ўтказиб юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8.8. Аудиторлик ташкилоти банк фаолиятининг аудиторлик текширувини малака сертификатига эга бўлган аудиторнинг иштироки шарти билан амалга ошириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқа аудиторларни жалб қилиш шартлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8.9. Аудитор ишини ёрдамчиларига топширганда ёки бошқа аудиторлар тайёрлаган материаллардан фойдаланганда, ўз хулосасининг сифати ва расмийлаштирилиши, шунингдек молиявий маълумотлар сир сақланиши учун жавобгарликдан холи бўлмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий банкнинг банк аудити ўтказилаётганда меъёрий ҳужжатларга, тартиб ва методологияга риоя этилишини назорат қилиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8.10. Аудиторлик ташкилотлари Марказий банкка ўтказилган аудиторлик текшируви тўғрисида ҳисобот ва ахборот тақдим этадилар. Марказий банк 10 кун муддат ичида текширув натижалари ва аудиторлик ташкилоти хулосасини кўриб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудиторлик хулосасини кўриб чиқиш натижаларига кўра Марказий банк банк Кенгаши ва Бошқарувига аниқланган камчиликларни, шу жумладан, аудиторлик ташкилотининг хулосасида банк томонидан қонунчилик ҳужжатларига ва Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига риоя этилмаганлиги ҳақидаги фикрни «шарҳлар» билан билдиришга олиб келган камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатма юборади, Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига риоя қилмаслик банк назоратидан ташқарида бўлган ҳоллар бундан мустасно. Ушбу ҳолатда бир ой муддат ичида тижорат банки томонидан аудиторлик ташкилотининг кўрсатилган камчиликлари юқоридаги шарҳларни инобатга олган ҳолда тўғирланади ва аудиторлик ташкилотининг янги хулосаси олинади.
(8.10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8.11. Банклар аудиторлик текшируви ўтказиш ҳуқуқини берувчи малака сертификатига эга бўлган аудиторлик ташкилотлари банкларда ўтказилган аудиторлик текширувлари тўғрисида Марказий банкка маълумот бериб туришлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8.12. Аудиторлик ташкилотларининг банк фаолиятининг текшируви тўғрисидаги ҳисоботлари қуйидаги ҳолатларда ҳақиқий ҳисобланмайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) аудиторлик ташкилоти ёки аудитор банк билан алоқадор шахс бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) аудиторлик ташкилоти ёки аудиторнинг банк олдида пул мажбуриятлари бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) аудиторлик ташкилотининг ҳисоботи мазкур аудиторлик текширувини ўтказган ва малака сертификатига эга аудитор, шунингдек аудиторлик ташкилотининг раҳбари томонидан имзоланмаган ва аудиторлик ташкилотининг муҳри билан тасдиқланмаган бўлса (муҳр мавжуд бўлганда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) аудиторлик хулосасида текширув ўтказишда чеклашлар бўлганлиги сабабли «шарҳлар» бериб ўтилган бўлса (банк назоратидан ташқари бўлган ҳолатлар бундан мустасно).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8.13. Марказий банк меъёрий ҳужжатларига, жумладан, банк аудити тартиби ва методологиясига риоя этилишини назорат қилиш билан Марказий банкнинг кредит ташкилотлари пруденциал назорати департаменти шуғулланади.
(8.13-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 21 апрель 15/1-сонли қарори (рўйхат рақами 982-3, 13.06.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.06.2018 й., 10/18/982-3/1348-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-боб. Аудиторлик ташкилотлари ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9.1. Аудиторлик ташкилотлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик текшируви ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун банкнинг таъсис ҳужжатлари ҳамда бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот ҳужжатлари билан олдиндан танишиб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик текшируви ўтказилаётганда банк фаолиятига тегишли барча ҳужжатларни тўлиқ ҳажмда текшириш, моддий бойликлар ва қимматли қоғозларнинг амалда мавжудлигини текшириш, аудиторлик текшируви давомида юзага келган ҳар қандай савол ва қўшимча маълумотлар бўйича тушунтиришлар олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёзма сўровномага асосан учинчи шахслардан керакли маълумотларни олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик текширувида иштирок этиш учун шартнома асосида бошқа аудиторлик ташкилотлари ва аудиторларни жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
текширилаётган банк томонидан керакли ҳужжатлар тақдим этилмаган ҳолда аудиторлик текшируви ўтказишдан бош тортиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудиторлик ташкилотлари текширув давомида Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуни 17-моддасида кўзда тутилган профессионал хизматлар кўрсатган банкларда аудиторлик текшируви ўтказиш ҳуқуқига эга эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9.2. Барча аудиторлар ўзлари аудиторлик текшируви ўтказиш учун зарур деб ҳисоблаган ҳар қандай маълумот ва материалларни олиш, кўриб чиқиш ва нусха кўчириш, шунингдек аудиторлик текшируви ўтказилишини муҳокама қилиш учун банк раҳбарияти билан ҳеч қандай тўсқинликсиз мулоқотда бўлиш борасида истисносиз ҳуқуққа эгалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9.3. Банкларда аудиторлик текшируви ўтказувчи аудиторлик ташкилотлари ва аудиторлар қуйидаги талабларга амал қилишлари шарт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик текширувини ўтказишда Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талаблари ҳамда банк аудит жараёни ва методологиясига риоя этишлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик ҳисоботида молиявий-хўжалик операцияларининг қонунийлиги бузилиши фактларини ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан таклифларни акс эттиришлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик текширувларини профессионал аудит андозаларига мувофиқ равишда юқори малака билан ўтказишлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
текширув давомида ўзлари оладиган ва тузадиган ҳужжатларнинг бут сақланишини таъминлашлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий банк талабига мувофиқ барча ишчи ҳужжатларни ҳамда уларнинг нусхаларини тақдим этишлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидагилар тўғрисида буюртмачи ва Марказий банкка зудлик билан хабар беришлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) мазкур аудиторлик текширувида ўзи қатнаша олмаслигининг сабаблари тўғрисида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) аудит жараёнида юзага келган вазият муносабати билан текширувда қатнашишга қўшимча аудиторларни жалб этиш зарурлиги тўғрисида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) аудиторлик текшируви давомида банкка унинг мансабдор шахслари ва бошқа ходимлари зарар етказганлигини тасдиқловчи фактлар аниқланган тақдирда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудиторларнинг объективлиги ва мустақиллиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9.4. Аудитор аудиторлик натижалари бўйича хулоса ва тавсиялар бериш чоғида мустақилдир. Банк текширув натижалари бўйича бевосита ёки билвосита таъсир ўтказиш ҳуқуқига эга эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудитор текширувларнинг объективлиги ва тўлиқ бўлиши учун амалдаги қонунчилик ва шартнома талабларига асосан жавобгардир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳфийлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9.5. Аудитор иш давомида ўзига маълум бўлган маҳфий ахборот сир сақланишини таъминлаши ва алоҳида рухсатсиз учинчи шахсларга ошкор этмаслиги шарт, бундан Марказий банкка тақдим этиладиган ахборотлар мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9.6. Аудитор маҳфий ахборотни сир сақлай олмагани учун амалдаги қонунчилик талаблари ҳамда шартнома шартларига асосан жавобгардирликка тортилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-боб. Аудиторлик текширувларини ўтказишда банк кенгаши ва бошқарувининг мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10.1. Банк Бошқаруви йил якунлари бўйича молиявий ҳисобот тайёрланиши учун жавобгардир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10.2. Банк Кенгаши банкларда аудиторлик текширувини ўтказиш ҳуқуқини берувчи сертификатга эга бўлмаган аудиторлик ташкилотини жалб қилганлиги учун жавобгар бўлади. Аудиторлик ташкилоти ва банк ўртасида тузилган шартнома нусхаси ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 2 ойи давомида Марказий банкка тақдим этилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10.3. Аудиторлик текширувлари якунлангандан сўнг 10 кун муддат ичида аудиторлик ҳисоботларининг нусхасини Марказий банкка тақдим этиш тижорат банкларининг мажбуриятига киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар банк томонидан Марказий банкка тақдим этилган ҳисоботлар билан аудитдан ўтказилган ҳисоботлар ўртасида фарқ аниқланса, тижорат банки аудиторлик ҳисоботини олган кундан бошлаб 10 кун муддат ичида молиявий фаолияти тўғрисидаги тўғирланган (тузатишлар билан) йиллик ҳисоботини Марказий банкка тақдим этиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10.4. Банк Кенгаши қуйидаги ҳужжатлар нусхасини Марказий банкка тақдим этиши шарт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) аудиторлик ҳисоботи, баланс, фойда ва зарарлар ҳисоботи ва пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботни ўз ичига олган холис аудиторлик хулосаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ички аудит аҳволи тўғрисида алоҳида ҳисобот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) аудиторлик текшируви жараёнида аудиторлик ташкилоти томонидан тайёрланган барча қўшимча ҳисоботлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10.5. Банк Кенгаши тижорат банки аудиторлик ҳисоботини олган вақтдан бошлаб 30 кун мобайнида аудиторлик ташкилоти томонидан аниқланган ички назоратга доир камчиликларни бартараф этиш ва тавсияларни бажаришга қаратилган чоралар юзасидан Марказий банкка ҳисобот бериши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10.6. Мазкур Низом қабул қилиниши билан Марказий банкнинг 1998 йил 4 июлдаги 403-сонли «Ўзбекистон Республикасида банкларни аудит қилиш тўғрисида» Низом (Адлия вазирлигида 1998 йил 17 декабрда рўйхатдан ўтказилган) 1999 йил 18 сентябрда киритилган 403-1-сонли ўзгартириш ва қўшимчалари билан ўз кучини йўқотади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Низомга
1-ИЛОВА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
‎ДАВЛАТ ГЕРБИНИНГ ТАСВИРИ

‎ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
‎МАРКАЗИЙ БАНКИ

‎‎
‎Банкларда аудиторлик текширувларини ўтказиш
‎ҳуқуқини берувчи
‎АУДИТОР МАЛАКА СЕРТИФИКАТИ
‎№ __________

‎Аудитор сурати
‎(3 х 4) ‎‏

Тошкент ш.‎ ‎‎20___ й. «___» _______________ ‎‎
Мазкур малака сертификати аудитор

‎‎______________________________________________________________________________________________га,(аудиторнинг фамилияси, исми, отасининг исми)

________________________________________________________________________________________________,
‎(паспорт рақами ва серияси, қачон ва ким томонидан берилган)

берилди ҳамда мазкур сертификат берилган санадан бошлаб унга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банкларда аудиторлик текширувини ўтказиш ҳуқуқини берувчи сертификатга эга аудиторлик ташкилоти номидан банкларда аудиторлик текширувини амалга оширишга рухсат этилди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси ўринбосари

‎(Ф.И.О./имзо)

‎Берилган санаси: 20___ й. «___» ___________

‎‎М.Ў.

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 21 апрель 15/1-сонли қарори (рўйхат рақами 982-3, 13.06.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.06.2018 й., 10/18/982-3/1348-сон)
(Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 19 апрелдаги 12/13-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.06.2018 й., 10/18/982-3/1348-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)