Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2026 йил 3 февралда қабул қилинган
Сенат томонидан 2026 йил 18 майда маъқулланган
Сенат томонидан 2026 йил 18 майда маъқулланган
Кейинги йилларда мамлакатимизда аҳолининг уй-жойга бўлган ҳуқуқларини рўёбга чиқариш учун шарт-шароитлар яратиш, жисмоний ва юридик шахслар томонидан қурилган кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, жисмоний ва юридик шахслар томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга нисбатан ҳуқуқлар «Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан эътироф этилмоқда.
Шу билан бирга ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга нисбатан ҳуқуқларни эътироф этиш ишларини янада жадаллаштириш, ваколатли ташкилотларнинг масъулиятини ошириш, ҳуқуқни эътироф этишга тўсқинлик қилувчи айрим механизмларни соддалаштириш, фуқаролар учун қўшимча қулайликлар яратиш зарурияти юзага келмоқда.
Мазкур Қонун билан «Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида»ги ҳамда «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳуқуқларни эътироф этиш билан боғлиқ бўлган ҳужжатларни кўриб чиқиш муддатларини қисқартиришга, фуқаролар учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида солиқ қарздорлиги тушунчасини аниқлаштиришга, ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини эътироф этиш учун бир марталик тўловни бўлиб-бўлиб тўлашни амалга ошириш тартиби ва шартларини белгилашга ҳамда ҳуқуқларни эътироф этиш ишлари билан боғлиқ шикоятларни кўриб чиқиш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Ушбу Қонун ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга нисбатан ҳуқуқларни эътироф этиш ишларини янада тезлаштиришга, жисмоний ва юридик шахсларнинг кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқлари эътироф этилишига тўсқинлик қилувчи омилларни бартараф этишга хизмат қилади.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-599-сонли Қонуни билан янги таҳрирда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, 12-сонга 1-илова; 2020 йил, № 3, 198-модда, № 10, 593-модда, № 11, 652-модда, № 12, 690, 691-моддалар; 2021 йил, № 1, 6-модда, № 4, 294-модда, 4-сонга илова, № 8, 800-модда, № 9, 901-модда, № 10, 968, 969, 972, 973-моддалар, № 12, 1199-модда; 2022 йил, № 2, 79-модда, № 3, 215, 216-моддалар, № 5, 461, 464, 467-моддалар, № 6, 570-модда, № 7, 664, 666-моддалар, № 12, 1190-модда; 2023 йил, № 6, 444, 446-моддалар, № 7, 540-модда, № 12, 1011-модда; 2024 йил, № 2, 106, 110, 111-моддалар, № 4, 346-модда, № 5, 458, 459-моддалар, № 8, 822, 831-моддалар, № 9, 958-модда, № 10, 1076-модда, № 11, 1190-модда, № 12, 1283, 1284, 1296, 1297-моддалар; 2025 йил, № 2, 188, 194-моддалар, № 4, 519, 520, 521, 522-моддалар, № 5, 644, 645-моддалар, № 6, 729, 731-моддалар, № 8, 971-модда, № 10, 1153-модда, № 12, 1322, 1324, 1328, 1329-моддалар) 483-моддаси қуйидаги мазмундаги бир юз учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ушбу Кодекс 437-моддасининг ўнинчи қисмида назарда тутилган қоидалар 2020 йил 1 январдан 2024 йил 1 июнга қадар бўлган даврда жисмоний шахсларга нисбатан қўлланилмайди».
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 28 ноябрда қабул қилинган «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги ЎРҚ-803-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2022 йил, № 11, 1064-модда; 2024 йил, № 10, 1072-модда; 2025 йил, № 2, 188-модда) 43-моддасининг биринчи қисмидаги «икки иш куни» деган сўзлар «ўн кун» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 5 августда қабул қилинган «Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида»ги ЎРҚ-937-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2025 йил, № 8, 817-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 1-модда иккинчи қисмининг 2-бандидаги «ҳамда» деган сўз «ва (ёки)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 2-модда:
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«ер участкаси учун ер солиғи бўйича, унда қурилган бинолар ва иншоотлар учун эса мол-мулк солиғи бўйича қарздорлик — ушбу Қонунга мувофиқ ҳуқуқлар эътироф этиладиган кўчмас мулк объектлари учун ер солиғи ва мол-мулк солиғи бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан ошадиган миқдордаги қарздорлик»;
учинчи ва тўртинчи хатбошилари тегишинча тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
3) 3-модда:
биринчи қисмининг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ушбу Қонунга мувофиқ ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини эътироф этишда ижара муддати якка тартибдаги уй-жойлар эгаллаган ер участкалари учун тўқсон тўққиз йил, бошқа ер участкалари учун қирқ тўққиз йил этиб белгиланади. Бунда ижара муддатининг бошланиш санаси ер участкасига ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан қарор қабул қилинган кундан эътиборан ҳисобланади»;
учинчи қисми тўртинчи қисм деб ҳисоблансин;
4) 4-модданинг тўртинчи хатбошисидаги «мазкур» деган сўз чиқариб ташлансин;
5) 5-модда:
номидаги «ҳамда» деган сўз «ва (ёки)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошисидаги «ҳамда» деган сўз «ва (ёки)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ажратилган ҳамда ортиқча эгалланган ер участкасининг биргаликдаги умумий чегарасидаги бинолар ва иншоотлар ушбу моддада белгиланган муддатга қадар қурилган бўлса»;
олтинчи хатбошиси еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
еттинчи хатбошисидаги «мазкур» деган сўз чиқариб ташлансин;
6) 7-модданинг еттинчи хатбошисидаги «мазкур» деган сўз чиқариб ташлансин;
7) 8-модданинг бешинчи хатбошисидаги «мазкур» деган сўз чиқариб ташлансин;
8) 9-модданинг:
биринчи хатбошисидаги «маблағлари ҳисобидан қурилган» деган сўзлар «маблағлари ҳисобидан икки йил ичида қурилган ёки қурилиши бошланган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошисидаги «мазкур» деган сўз чиқариб ташлансин;
9) 10-модданинг бешинчи хатбошисидаги «мазкур» деган сўз чиқариб ташлансин;
10) 11-модданинг бешинчи хатбошисидаги «мазкур» деган сўз чиқариб ташлансин;
11) 12-модда учинчи қисмининг:
1-бандидаги «1998 йил 1 июлга» деган сўзлар «1999 йил 1 январга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2-бандидаги «1998 йил 1 июлдан» деган сўзлар «1999 йил 1 январдан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
12) 13-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Режа-жадвал Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг таклифига кўра Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги (бундан буён матнда Кадастр агентлиги деб юритилади) томонидан кейинги йил учун ҳар йили 1 октябрга қадар тасдиқланади ва жамоатчиликка эълон қилинади.
Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг қарори билан ҳар бир маҳалла бўйича туман (шаҳар) ҳокимликлари, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги органлари, Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиаллари вакилларидан, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раисларидан иборат таркибда жамоатчилик асосида ишловчи ишчи гуруҳлар ташкил этилади»;
13) 16-модда:
биринчи қисмининг биринчи хатбошисидаги «икки ой» деган сўзлар «йигирма кун» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ушбу Қонуннинг 13-моддасига асосан ташкил этилган ишчи гуруҳлар далолатномасига кўра мазкур Қонуннинг 5-моддасига ва 12-моддаси учинчи қисмига мувофиқ ер участкаси эгаллаб олинган йил тўғрисидаги»;
қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«ушбу Қонуннинг 10-моддасига мувофиқ ҳуқуқлар эътироф этиладиган бинолар ва иншоотлар, шу жумладан якка тартибдаги уй-жойлар хусусийлаштирилганлиги ёки хусусийлаштирилмаганлиги ҳақидаги;
тузилмасида қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари мавжуд бўлган ҳолларда — ўзбошимчалик билан қурилган бинолар ва иншоотларнинг сони, турлари, улардан фойдаланилиш мақсадлари, уларнинг қурилиш тақиқланган ҳудудларда жойлашганлиги ёки жойлашмаганлиги тўғрисидаги»;
4-банди «иншоотларнинг сони» деган сўзлардан кейин «турлари» деган сўз билан тўлдирилсин;
5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5) Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг, Транспорт вазирлигининг, Сув хўжалиги вазирлигининг, Рақамли технологиялар вазирлигининг, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг тегишли ҳудудий органлари (бўлинмалари), туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги ободонлаштириш бошқармалари, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Тошкент шаҳар каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси, тегишли муҳандислик-коммуникация (электр, алоқа, газ, ичимлик суви, канализация) тармоқларидан фойдаланувчи ташкилотлар томонидан — ўзбошимчалик билан қурилган бинолар ва иншоотларнинг қурилиши қайси ҳудудда қонунчилик ҳужжатларига ҳамда ҳудудларни шаҳарсозлик жиҳатидан ривожлантириш тўғрисидаги ҳужжатларга (мавжуд бўлса) мувофиқ тақиқланган бўлса, тегишинча уларнинг ўша ҳудудларда жойлашганлиги ёки жойлашмаганлиги ҳақидаги»;
8-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8) Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги томонидан:
тегишли космик суратлар мавжуд бўлган тақдирда, бинолар ва иншоотлар қурилган даврнинг ушбу Қонуннинг 4 — 7-моддаларида ва 9-моддасида назарда тутилган муддатларга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги;
тегишли космик суратлар мавжуд бўлмаган тақдирда ёки мавжуд космик суратларда бинолар ва иншоотлар қурилганлигини аниқлашнинг техник имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда, ушбу Қонуннинг 4 — 7-моддаларида ва 9-моддасида назарда тутилган муддатлардан кейин, бироқ икки йилдан ошмаган давр ичида олинган биринчи космик суратга асосан бинолар ва иншоотлар қурилган даврнинг мазкур муддатларга мувофиқлиги ҳақидаги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги»;
14) 17-модданинг иккинчи қисмидаги «бир ой» деган сўзлар «ўн кун» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
15) 18-модда:
бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан электрон йиғмажилд, маълумотлар ва ҳужжатлар ушбу Қонун талабларига мувофиқлик жиҳатидан йигирма иш куни ичида ўрганилади, шунингдек ушбу Қонуннинг 4 — 12-моддаларида белгиланган асосларга ҳамда 15 ва 16-моддалари талабларига мувофиқ ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш асослилиги тўғрисида хулоса тайёрланади ҳамда автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилади (бириктирилади)»;
олтинчи қисми «белгиланган асосларга» деган сўзлардан кейин «ҳамда 15 ва 16-моддалари талабларига» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги саккизинчи — ўн биринчи қисмлар билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига келиб тушган шикоят йигирма иш куни ичида ўрганиб чиқилади ва ўрганиш натижаларига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг хулосаси бекор қилиниши ёки хулоса ўзгаришсиз қолдирилиши мумкин ҳамда бу ҳақда тегишли шахслар ёзма равишда хабардор қилинади.
Агар шикоятда кўрсатилган эътирозлар ваколатли ташкилотнинг автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилган (бириктирилган) маълумотига ва (ёки) ҳужжатига тааллуқли бўлса, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан мазкур ваколатли ташкилотнинг энг юқори турувчи ташкилотига ушбу ҳолат юзасидан муносабат билдириш учун сўров хати юборилади.
Ваколатли ташкилотнинг энг юқори турувчи ташкилоти сўров хатида назарда тутилган масалани ўн кун муддат ичида ўрганиб чиқиб, ахборот тизимига киритилган (бириктирилган) маълумотнинг ва (ёки) ҳужжатнинг асослиги ёки асоссизлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига жавоб хати юборади. Бунда шикоятда кўрсатилган эътирозлар асосли деб топилган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг хулосаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан, ваколатли ташкилотнинг маълумоти ва (ёки) ҳужжати эса мазкур ваколатли ташкилотнинг энг юқори турувчи ташкилоти томонидан бекор қилинади ҳамда тегишли кўчмас мулк объектига нисбатан ҳуқуқларни эътироф этиш масаласи мазкур ташкилотлар томонидан қайта кўриб чиқилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг хулосаси суд томонидан бекор қилинган ёки ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда, тегишли кўчмас мулк объектига нисбатан ҳуқуқларни эътироф этиш масаласи ушбу Қонун талабларига мувофиқ умумий тартибда қайта кўриб чиқилади»;
16) қуйидаги мазмундаги 181-модда билан тўлдирилсин:
«181-модда. Маълумотлар ва ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасининг ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларнинг бир қисми қурилиш тақиқланган ҳудудда жойлашганлиги тўғрисидаги маълумотлар ушбу Қонун 16-моддаси иккинчи қисмининг 2, 5 ва 6-бандларида кўрсатилган ваколатли ташкилотлар томонидан автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилган (бириктирилган) тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ушбу ер участкасининг ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларнинг қурилиш тақиқланган ҳудуддаги қисмини чегириб ташлаб, унинг қолган қисмига нисбатан ҳуқуқларни эътироф этиш масаласини қайта кўриб чиқиш учун маълумотларни тегишли ваколатли ташкилотларга қайтаради. Бунда тегишли ваколатли ташкилотлар беш иш куни ичида ушбу маълумотларни қайта кўриб чиқиб, ер участкасининг жойлашув схемасида қурилиш тақиқланган ҳудуддаги чегириб ташланадиган майдонни кўрсатган ҳолда, унинг қолган қисмига нисбатан ҳуқуқларни эътироф этиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги ҳақидаги ҳуқуқий жиҳатдан асослантирилган маълумотларни автоматлаштирилган ахборот тизимига киритади (бириктиради).
Ер участкасининг ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларнинг қурилиш тақиқланган ҳудуддаги қисмини чегириб ташлаган ҳолда, унинг қолган қисмига нисбатан ҳуқуқларни эътироф этиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида тегишли ваколатли ташкилотлар томонидан маълумотлар берилган тақдирда, Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиаллари мазкур кўчмас мулк объектининг электрон йиғмажилд ҳужжатига йигирма беш кун ичида тегишли ўзгартиришлар киритади ҳамда уни кўриб чиқиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларига автоматлаштирилган ахборот тизими орқали юборади.
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасининг ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларнинг қурилиш тақиқланган ҳудуддаги қисмини чегириб ташлаган ҳолда, унинг қолган қисмига нисбатан ҳуқуқларни эътироф этиш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида тегишли ваколатли ташкилотлар томонидан маълумотлар берилганлиги ушбу ер участкасига ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларга нисбатан ҳуқуқларни эътироф этиш асосли эмаслиги ҳақида хулоса чиқариш учун Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларига асос бўлади»;
17) 19-модданинг:
биринчи қисмидаги «шахсларнинг телефон рақамига ушбу Қонуннинг 23-моддасида белгиланган бир марталик тўловни йигирма иш куни ичида тўлаш тўғрисидаги хабарнома автоматлаштирилган ахборот тизими орқали автоматик равишда юборилади» деган сўзлар «шахслар ушбу Қонуннинг 23-моддасида белгиланган бир марталик тўловни йигирма иш куни ичида тўлиқ тўлаш орқали чегирмага эга бўлиши ва (ёки) бир марталик тўловни бўлиб-бўлиб тўлаши ҳамда бир марталик тўловни тўлашдан озод қилинганлиги тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинади» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмидаги «муддатларда тўланмаган тақдирда» деган сўзлар «муддатларда тўлиқ тўланмаган тақдирда, ушбу Қонуннинг 231-моддасига асосан бир марталик тўловни бўлиб-бўлиб тўлаш тўғрисидаги шартнома имзолангунига қадар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисмидаги «тўлов тўланган тақдирда» деган сўзлар «тўлов тўлиқ тўланган ва (ёки) бир марталик тўловни бўлиб-бўлиб тўлаш тўғрисидаги шартнома имзоланган тақдирда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
18) 20-модда:
учинчи қисмининг 2-банди «манзил, майдон» деган сўзлардан кейин «ер участкасининг ижара муддати» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан қарорлар қабул қилинганидан кейин Кадастр агентлиги тегишли шахсларни ер участкасига ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш лозимлиги тўғрисида автоматлаштирилган ахборот тизими орқали автоматик равишда хабардор қилади»;
19) 23-модданинг:
биринчи қисмининг биринчи хатбошисидаги «иккинчи қисмининг 1, 3, 5, 7, 8-бандларида» деган сўзлар «иккинчи қисмининг 1, 2-бандларида (бундан яшаш учун мўлжалланмаган жой объектлари мустасно), 3, 5, 7, 8-бандларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ушбу Қонун 1-моддаси иккинчи қисмининг 2-бандида (бундан якка тартибдаги уй-жойлар мустасно), 4, 6-бандларида, 12-моддасининг бешинчи қисмида белгиланган асосларга кўра ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини эътироф этиш учун бир марталик тўлов фойдаланиш турига мувофиқ ер участкасига бўлган ижара ва мулк ҳуқуқининг ўртача бозор қиймати миқдорида ундирилади»;
20) қуйидаги мазмундаги 231-модда билан тўлдирилсин:
«231-модда. Ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини эътироф этиш учун бир марталик тўловни амалга ошириш тартиби ва шартлари
Ушбу Қонунга мувофиқ ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини эътироф этиш учун бир марталик тўлов бир йўла ёки бўлиб-бўлиб тўланиши мумкин.
Ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини эътироф этиш учун бир марталик тўловнинг эллик фоизи ушбу Қонун 19-моддасининг биринчи қисмида белгиланган муддатда тегишли шахслар томонидан тўланган тақдирда, улар бир марталик тўловнинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.
Ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини эътироф этиш учун бир марталик тўловни бўлиб-бўлиб тўлаш тўғрисидаги шартнома туман (шаҳар) солиқ инспекциялари ва тегишли шахслар ўртасида автоматлаштирилган ахборот тизими орқали имзоланади ҳамда ушбу тўловнинг ҳисоб-китоби юритилади. Агар ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи эътироф этилаётган шахс вафот этган бўлса, мазкур шартнома унинг яқин қариндошларидан бири томонидан қоғозда имзоланади.
Ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини эътироф этиш учун бир марталик тўлов Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисидаги қарорлари қабул қилинган кундан эътиборан тегишли шахслар томонидан қуйидаги муддатларда бўлиб-бўлиб тўланиши мумкин:
ушбу Қонун 23-моддасининг биринчи қисмида белгиланган бир марталик тўлов бир йил муддатда;
ушбу Қонун 23-моддасининг олтинчи қисмида белгиланган бир марталик тўлов уч йил муддатда.
Ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини эътироф этиш учун бир марталик тўлов тегишли шартномада белгиланган муддатларда тўланмаган тақдирда, қарздорликни туман (шаҳар) солиқ инспекциялари томонидан жарима ва пеня қўлланилмаган ҳолда ундириш чоралари кўрилади»;
21) 24-модданинг:
иккинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
«25 фоизи — Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳисобварағига;
5 фоизи — туман (шаҳар) солиқ инспекцияларининг бюджетдан ташқари жамғармаларига»;
учинчи — олтинчи хатбошилари тегишинча тўртинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
иккинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
«10 фоизи — Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳисобварағига;
5 фоизи — туман (шаҳар) солиқ инспекцияларининг бюджетдан ташқари жамғармаларига»;
учинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошилари тегишинча тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
22) 25-модданинг биринчи қисмидаги «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг» деган сўзлар «Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
23) 29-модда:
биринчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«Бунда ушбу Қонунга мувофиқ ер участкасига ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан қабул қилинган қарорлар ер участкасига ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос бўлади»;
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Агар ушбу Қонунга мувофиқ ҳуқуқлар эътироф этилган кўчмас мулк объектлари бўйича бир марталик тўловни бўлиб-бўлиб тўлаш тўғрисида шартнома тузилган бўлса, ушбу шартномага асосан бир марталик тўлов тўлиқ тўлангунига қадар туман (шаҳар) солиқ инспекциялари мазкур кўчмас мулк объектларини бошқа шахсга ўтказишга нисбатан белгиланган тартибда тақиқ қўяди»;
иккинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин.
4-модда. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
5-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
6-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ушбу Қонун 1-моддасининг қоидалари 2020 йил 1 январдан 2024 йил 1 июнга қадар юзага келган муносабатларга нисбатан татбиқ этилади.
Ушбу Қонун 3-моддаси 1, 5 ва 8-бандларининг, 13-банди еттинчи, саккизинчи, ўн биринчи — ўн олтинчи хатбошиларининг, 16-бандининг қоидалари ҳамда 23-банди биринчи, иккинчи ва учинчи хатбошиларининг қоидалари 2024 йил 8 ноябрдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2026 йил 15 июнь,
ЎРҚ-1153-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.06.2026 й., 03/26/1153/0603-сон)