23.03.1994 йилдаги 158-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 23.03.1994 йилдаги 158-сон
Kuchga kirish sanasi
23.03.1994
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДЕЛЕГАЦИЯЛАРИНИНГ ХОРИЖИЙ МАМЛАКАТЛАРГА ТАШРИФЛАРИНИ ВА ЧЕТ ЭЛ ДЕЛЕГАЦИЯЛАРИНИ, ДАВЛАТ ВА СИЁСИЙ АРБОБЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШНИ УЮШТИРИШ ҲАМДА ШУ МАҚСАДЛАР УЧУН ДАВЛАТ БЮДЖЕТИДАН АЖРАТИЛАДИГАН МАБЛАҒЛАРНИ САРФЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг «Ўзбекистон Республикаси раҳбарлари ва делегацияларининг хорижий мамлакатларга ташрифлари ҳамда чет эл делегацияларини, давлат ва сиёсий арбобларини қабул қилиш билан боғлиқ тадбирларни уюштиришда ягона ёндашувни таъминлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси раҳбарлари ва делегацияларининг хорижий мамлакатларга ташрифларини ва чет эл делегацияларини, давлат ва сиёсий арбобларини қабул қилишни уюштириш ҳамда шу мақсадлар учун давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларни сарфлаш тартиби тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилаб қўйилсинки, раҳбарлар ташрифлари ва делегацияларни, шунингдек айрим шахсларни қабул қилиш харажатлари сметаси Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари билан белгиланган тартибда тасдиқланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 июндаги 180-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 25-сон, 259-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1994 йил 23 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
158-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1994 йил 23 мартдаги 158-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси раҳбарлари ва делегацияларининг хорижий мамлакатларга ташрифларини ва чет эл делегацияларини, давлат ва сиёсий арбобларини қабул қилишни уюштириш ҳамда шу мақсадлар учун давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларни сарфлаш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Ўзбекистон Республикаси раҳбарларига ва делегацияларининг ташрифлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.1. Ташрифлар — бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери ёки Олий Мажлиси Сенати Раисининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳамда улар бошчилик қилган делегацияларнинг хорижий мамлакатлар раҳбарларининг расмий таклифи билан хорижий давлатга боришларидир.
(1.1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 июндаги 180-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 25-сон, 259-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.2. Ташрифнинг ҳажми деганда ташриф дастурига кирувчи амалий ва протокол тусидаги тадбирларнинг жами назарда тутилади. Томонлар давлат бошлиқлари ёки делегацияларнинг бўлажак ташрифларининг муддатлари, тури ва шакли тўғрисида олдиндан келишиб оладилар. Хорижий мамлакатда бўлиш дастури Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан олдиндан тузилади ҳамда тасдиқлаш учун белгиланган тартибда киритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.3. Делегация аъзолари ва ҳамроҳлик қилувчи шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан амалга оширилади.
(1.3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 декабрдаги 1021-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.12.2018 й., 09/18/1021/2335-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.4. Ташрифлар давомида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан эсдалик совғалари топширилиши назарда тутилади ҳамда қабул маросимлари уюштирилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.5. Ўзбекистон Республикаси раҳбарлари ва делегацияларининг ташрифларини ташкилий таъминлаш тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ишлар бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси девони ва Олий Мажлиси Сенати девони томонидан амалга оширилади. Протокол тадбирларни тайёрлаш ва амалга ошириш учун жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига юклатилади.
(1.5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 ноябрдаги 732-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2025 й., 09/25/732/1062-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.6. Ўзбекистон Республикаси раҳбарлари ва делегацияларининг ташрифларини уюштириш билан боғлиқ барча харажатлар (шу жумладан, ҳукумат номидан қабул маросимига, қимматли совғалар, эсдалик совғалари ва бошқаларга сарфланган харажатлар) давлат бюджети ҳисобидан қопланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 июндаги 303-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2026 й., 09/26/303/0595-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 июндаги 303-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2026 й., 09/26/303/0595-сон)