21.05.2026 йилдаги ПҚ-196-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 21.05.2026 йилдаги ПҚ-196-сон
Kuchga kirish sanasi
22.05.2026
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муборак Қурбон ҳайити муносабати билан аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва меҳр-саховат тадбирларини самарали ташкил этиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқимизга хос меҳр-оқибат, инсонпарварлик, шукроналик, саховат ва бағрикенглик каби эзгу фазилатларни мужассам этган муборак Қурбон ҳайитини муносиб нишонлаш, ушбу қутлуғ айёмда аҳолини давлат томонидан қўшимча қўллаб-қувватлаш мақсадида қарор қиламан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик), Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамда «Вақф» хайрия жамоат фондининг муборак Қурбон ҳайити муносабати билан аҳолини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга қаратилган қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) қуйидаги тоифадаги беморларнинг тиббий текширувдан ўтиш, жарроҳлик амалиёти ва даволаш харажатларини қоплаш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) оғир ва ногиронликни келтириб чиқарувчи касалликларга чалинган 10 минг нафар болаларда жарроҳлик амалиётини ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) 2,3 минг нафар онкологик, гемотологик ва онкогематологик ташхис қўйилган беморларни тиббий текширувдан ўтказиш, уларни даволаш ва жарроҳлик амалиётини ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iii) камида 350 нафар беморларда жигар ва буйрак трансплантацияси амалиётини ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) ижтимоий ҳимояга муҳтож қуйидаги болаларнинг омонат ҳисобварақларига 200 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотини ўтказиш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар (васийлик, ҳомийлик ва патронатдаги болалар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) Меҳрибонлик уйлари, оилавий болалар уйлари, кичик ҳажмли болалар уйлари ҳамда «SOS» болалар маҳалласи тарбияланувчилари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iii) Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган ота-оналарнинг фарзандлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iv) «Taskin Childrenʼs Hospice» болалар онкологик шифохонасида даволанаётган болалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) 500 та масжидда аҳоли учун қулай шароитлар яратиш мақсадида уларда замонавий таҳоратхоналар қуриш, реконструкция қилиш ёки таъмирлаш ҳамда жойлардаги қабристонларни обод қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки, мазкур қарорнинг 1-банди «а» кичик бандида назарда тутилган беморларни тиббий текширувдан ўтказиш, жарроҳлик ва даволаш амалиёти Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилайдиган тиббиёт ташкилотлари томонидан амалга оширилади. Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) беморларни тиббий текширувдан ўтказиш, жарроҳлик ва даволаш амалиётини ўтказиш билан боғлиқ тадбирлар доирасида донорларнинг харажатларини қоплаш кўзда тутилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) тиббиёт ташкилотлари томонидан даволаш тадбирлари тасдиқланган стандартлар ҳамда клиник протоколлар асосида ўтказилиши устидан назорат Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилансинки, мазкур қарорда назарда тутилган тадбирлар давлат мақсадли жамғармалари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан ажратиладиган 690 млрд сўм миқдоридаги маблағлар ҳисобидан «Вақф» хайрия жамоат фонди орқали молиялаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда кенг жамоатчилик вакилларининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштириш ҳамда ушбу мақсадларда кўнгилли хайрия ҳашарларини ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли тоифалари учун эҳсон дастурхонларини ёзиш ҳамда зиёратгоҳлар ва диний таълим ташкилотларида қурбонлик тадбирларини ташкил этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Муқаддас қадамжоларни ободонлаштириш ва меҳр-саховат тадбирларини ташкил этиш ҳамда мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари раислигида ҳудудий кенгашлар (кейинги ўринларда — ҳудудий кенгашлар) ташкил этилсин ва уларнинг намунавий таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қуйидагилар ҳудудий кенгашларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) аҳолини қўллаб-қувватлашга қаратилган меҳр-саховат ва хайр-эҳсон тадбирларининг манзилли амалга оширилишини таъминлаш ҳамда ушбу йўналишда вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари ва туман (шаҳар) ҳокимларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) юртимиздаги муқаддас қадамжолар, масжидлар ва қабристонларни обод қилиш ва аҳолида аждодлар хотирасига ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш туйғуларини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) мазкур қарорда назарда тутилган чора-тадбирлар доирасида юзага келаётган муаммоларни тезкор бартараф этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ «Вақф» хайрия жамоат фонди орқали тиббий текширув, жарроҳлик ва даволаш амалиёти харажатларини қоплаш қуйидаги тартибда молиялаштирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) тиббий текширув, жарроҳлик ва даволаш амалиёти ўтказиладиган касалликлар рўйхати Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) беморларни тегишли тиббиёт ташкилотига йўллаш ва даволаш Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан «Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор — «UZINFOCOM» МЧЖ билан биргаликда улар тўғрисидаги маълумотларни ахборот модулига киритиш орқали амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) тиббий текширув, жарроҳлик ва даволаш амалиёти ўтказилган беморларга кўрсатилган хизматлар харажатларини қоплаш Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан тақдим этилган маълумотномага асосан ушбу маълумотнома тақдим этилган вақтдан эътиборан беш иш куни ичида «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 17 февралдаги «Муборак Рамазон ойида эҳтиёжманд аҳолини давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида»ги ПҚ-67-сон қарори доирасида «Вақф» хайрия жамоат фондига Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири томонидан тасдиқланган касалликлар ва тиббиёт ташкилотлари рўйхатига мувофиқ даволаниш ёки жарроҳлик амалиётини ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Дин ишлари бўйича қўмита Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Агентлик билан биргаликда мазкур қарорда назарда тутилган Қурбон ҳайитини муносиб нишонлаш билан боғлиқ хайру саховат ва мурувват тадбирларининг моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти оммавий ахборот воситалари, интернет ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритилишини ташкил қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори М.П. Оллоёров, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Диний-маърифий масалалар бўйича департаментининг бошлиғи М.М. Камилов ҳамда соғлиқни сақлаш вазири Э.Э. Адилов белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 21 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-196-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 21 майдаги ПҚ-196-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муқаддас қадамжоларни ободонлаштириш ва меҳр-саховат тадбирларини ташкил этиш ҳамда мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашларнинг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

1.

Лавозими бўйича

 —

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари, ҳудудий кенгаш раиси

2.

Лавозими бўйича

 —

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари

3.

Лавозими бўйича

 —

Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи

4.

Лавозими бўйича

 —

Ўзбекистон маҳаллари уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи

5.

Лавозими бўйича

 —

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи

6.

Лавозими бўйича

 —

Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош имом-хатиблари

7.

Лавозими бўйича

 —

Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари

8.

Лавозими бўйича

 —

Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи

9.

Лавозими бўйича

 —

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорининг ўринбосари

10.

Лавозими бўйича

 —

Ёшлар ишлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи

11.

Лавозими бўйича

 —

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлигининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича котибияти мудирлари, ҳудудий кенгаш котиби

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2026 й., 07/26/196/0527-сон)