18.05.2026 йилдаги 254-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 18.05.2026 йилдаги 254-сон
Kuchga kirish sanasi
19.05.2026
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида онлайн назорат-касса техникасидан фойдаланишни оммалаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларини янада ривожлантириш, мазкур соҳаларда яширин иқтисодиётни қисқартиришда аҳоли фаоллигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Хоразм вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2026 йил 1 июлдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ҳудудидаги савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида амалга оширилган харидлар бўйича назорат-касса техникаси орқали берилган чеклар асосида ютуқли ўйинларни ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида берилган назорат-касса техникаси чеклари асосида ютуқли ўйинлар ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Хоразм вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси билан биргаликда ютуқли ўйинлар ҳар ойда ўтказиб борилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси бир ой муддатда «Солиқ» мобил иловасида «Ютуқли ўйинлар платформаси»ни ишга тушириб, унда ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 5-санасига қадар ютуқли ўйин ғолибларини инсон омилисиз аниқлаш имкониятини жорий этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда бир ой муддатда ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали кенг тушунтирилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 18 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
254-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 18 майдаги 254-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида берилган назорат-касса техникаси чеклари асосида ютуқли ўйинлар ўтказиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида харидни амалга оширган жисмоний шахсларга назорат-касса техникаси орқали берилган чеклар асосида ютуқли ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назорат-касса техникаси — фискал хотира билан жиҳозланган назорат-касса машиналари, фискал тўплагичлардаги фискал маълумотлар ёзиб олиниши ва сақланишини таъминловчи, фискал ҳужжатларни шакллантирувчи ҳамда уларнинг солиқ органларига фискал маълумотлар оператори орқали топширилишини, шунингдек, фискал ҳужжатлар назорат-касса техникасини қўллаш тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган талабларга мувофиқ қоғозда чоп этилишини таъминловчи бошқа қурилмалар ҳамда дастурий-техник мажмуалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назорат-касса техникаси чеки — сотувчи ва харидор (мижоз) ўртасидаги товар сотиб олингани ёки хизмат кўрсатилганини тасдиқловчи, онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал касса дастурий таъминотини қўллаган ҳолда чоп этиладиган, QR-код, фискал белги ҳамда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа зарур маълумотлар акс эттирилган ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ютуқли ўйин — жисмоний шахслар ўртасида ютуқли ўйинларни ташкил этиш, ўтказиш ва натижаси бўйича ютуқларни ғолибларга бериш жараёнини ўз ичига олган ҳуқуқий, ташкилий ва техник чора-тадбирлар йиғиндиси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ютуқли ўйинни ташкил этиш комиссияси — Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси (кейинги ўринларда — Солиқ қўмитаси) раисининг буйруғи асосида ташкил этиладиган комиссия (кейинги ўринларда — Комиссия);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўйин иштирокчиси — Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ҳудудида жойлашган чакана савдо, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш объектларида харидларни амалга ошириб, назорат-касса техникаси чекларини «Солиқ» мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтказган жисмоний шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ғолиб — «Солиқ» мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтказилган назорат-касса техникаси чеклари орасидан тасодифий танлов асосида мукофотлаш мақсадида танлаб олинган жисмоний шахс.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Комиссия фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ютуқли ўйиннинг қонунчиликка мувофиқ ўтказилганини назорат қилиш ҳамда ўйин ғолибларини мукофотлаш бўйича комиссия таркиби раис, унинг ўринбосари, комиссиянинг котиби ва аъзоларидан иборат бўлиб, 5 кишидан кам бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Комиссия таркибига келишув асосида ташкилотчи, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат органлари, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг вакиллари киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Комиссия қуйидаги ваколатларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
комиссия аъзолари таркибидан комиссия раиси ва котибини сайлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ютуқли ўйинни ўтказиш вақтини келишиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ютуқли ўйинни ўтказиш жараёнининг шаффофлигини таъминлаш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ютуқли ўйин жараёни Солиқ қўмитасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг телерадиоканалларида жонли эфирда узатилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ютуқли ўйинга барча харид чекларининг киритилганини текшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ютуқли ўйин ўтказиш билан боғлиқ низоли ҳолатларни кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ютуқли ўйин натижалари бўйича якуний қарор қабул қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Комиссия қарорлари оддий кўпчилик овоз бериш йўли билан қабул қилинади ва баённома шаклида расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Ўйинларни ўтказиш ҳамда ғолибларни мукофотлаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Солиқ қўмитаси ютуқли ўйинларни ташкил этиш, харидлар учун рўйхатдан ўтказилган назорат-касса техникаси чекларини (кейинги ўринларда — харид чеклари) тасодифий танлаш ва ғолибларни аниқлаш бўйича ваколатга эга бўлган ўйин ташкилотчиси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида фаолият кўрсатаётган чакана савдо, хизмат кўрсатиш ҳамда умумий овқатланиш соҳаларидаги тадбиркорлик субъектларида амалга оширилган харидлар бўйича назорат-касса техникаси чеклари ўртасида ютуқли ўйинлар ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда мазкур объектлардаги харид чекларини «Солиқ» мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтказган ҳар бир жисмоний шахс бевосита ютуқли ўйин иштирокчисига айланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. «Солиқ» мобил иловасида ҳар бир жисмоний шахсга рўйхатдан ўтказилган харид чекларининг ютуқли ўйинга киритилгани ҳақида маълумот бериб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Харид чеклари «Солиқ» мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтказилганда, харид чеки шакллантирилган ой учун ўйналадиган ютуқли ўйинда қатнашиш ҳуқуқини беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ютуқли ўйин ҳар ойда Солиқ қўмитасининг «Солиқ» мобил иловасидаги «Ютуқли ўйинлар» платформаси орқали ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Танлов бир ой давомида иштирокчилар томонидан рўйхатдан ўтказилган харид чекларининг жамланмаси доирасида ўтказилиб, ғолиблар инсон омилисиз харид чекини тасодифий танлаб олиш асосида аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ютуқли ўйин платформасида рўйхатдан ўтказилган харид чеклари тўғрисидаги маълумотлар реал вақт режимида очиқ ҳамда шаффофлик принципи асосида тақдим этиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳар бир ютуқли ўйин ғолибига бош соврин сифатида автомашина тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Хоразм вилояти ҳокимлиги Комиссия билан келишган ҳолда, ўйин ғолибларига қўшимча совринларни ҳам бериши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ҳар ойнинг 10-санасида Комиссия томонидан танлов ғолибларини мукофотлаш тадбирлари ўтказилиб, ушбу жараёнлар ҳамда танлов ғолиблари тўғрисидаги маълумотлар Солиқ қўмитасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ва ҳудудий телерадиоканалларда жонли эфирда узатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ғолиб сифатида аниқланган шахсларга ҳар ой якуни билан харид суммасининг бир фоизини қайтариб беришнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Ютуқ фондини шакллантириш ва тақсимлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ютуқли ўйинларни ўтказиш жараёнида ғолибларни мукофотлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Хоразм вилояти ҳокимлигининг алоҳида ягона ғазна ҳисобварағида ютуқлар фонди шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ютуқлар фонди қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил учун Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва Хоразм вилояти маҳаллий бюджети даромадларининг режадан орттириб бажарилган қисми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2027 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратилган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳомийлик хайриялари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ютуқлар фонди маблағларидан бошқа мақсадларда фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ютуқлар фондининг сарфланиши учун жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Хоразм вилояти ҳокимлигига юклатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.05.2026 й., 09/26/254/0498-сон)