13.04.2026 йилдаги 1943-V-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кенгашининг қарори, 13.04.2026 йилдаги 1943-V-сон
Kuchga kirish sanasi
13.04.2026
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кенгашининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрамини кенг нишонлаш ва муносиб ўтказиш борасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 1 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги ПҚ-120-сонли Қарори миллий давлатчилигимиз тарихи, ҳозирги ва келажак ҳаётимиз учун беқиёс бўлган истиқлолимизнинг 35 йиллик байрамини юқори савияда ўтказишда муҳим аҳамият касб этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қарор билан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини нишонлашнинг ғоявий-бадиий концепцияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!» деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий ҳамда тарғибот-ташвиқот чора-тадбирлари дастури тасдиқланди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда, хусусан, мамлакатимизни ҳар жиҳатдан ривожлантириш, инсон қадр-қимматини юксалтириш, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, Ўзбекистоннинг халқаро нуфузини ошириш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказишда парламентнинг фаол иштироки муҳим аҳамиятга эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбирларда миллий парламентимизнинг давлат мустақиллиги асосларини мустаҳкамлашдаги иштироки жараёнларини ва парламент фаолиятининг асосий йўналишларини очиб бериш, мустақиллик мамлакатимизда парламентаризмнинг шаклланиши ва ривожланиши учун том маънода сиёсий-ҳуқуқий асос яратганлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан парламент назоратини кенг кўламда амалга ошириш учун парламентга барча зарур ваколатлар берилганлиги, қонун ижодкорлиги фаолиятига янги институтлар жорий этилганлиги, депутатларнинг сайловчилар билан тизимли мулоқоти йўлга қўйилганлиги каби масалаларга алоҳида эътибор қаратиш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!» деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирларда ҳамда тарғибот-ташвиқот ишларида депутатлар корпусининг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларига сайлов округларида мустақиллик йилларида ҳар бир соҳада олиб борилган кенг қамровли ислоҳотлар, янги таҳрирдаги Конституция, «Ўзбекистон — 2030» стратегияси ҳамда «Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили»га оид давлат дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар, қабул қилинган қонунлар ва уларнинг жамият фаровонлигини таъминлашда ҳамда одамлар ҳаётини яхшилашда тутган ўрни, аҳамияти ва мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка тушунтириш ишларини олиб бориш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталари Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастурида белгиланган тадбирларнинг ўз вақтида ва самарали ташкил этилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девонининг Матбуот хизмати (Ғ. Самадов) ҳамда Парламент ахборот-таҳлил маркази (С. Хамидуллаев) Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан ўтказиладиган тадбирларни оммавий ахборот воситалари, шу жумладан ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритиб бориш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари зиммасига юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 13 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1943-V-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2026 йил 13 апрелдаги 1943-V-сонли қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДАСТУРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Устувор йўналишлар

Амалга ошириш механизми

Ўтказиш муддати

Масъул ижрочилар

I. «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!» деган бош ғоя асосида парламент миқёсида ўтказиладиган конференциялар

1.

Давлат мустақиллигини мустаҳкамлашда ва замонавий давлатчилик тизимининг ҳуқуқий асосларини яратишда миллий парламентнинг ролини очиб беришга қаратилган тадбирлар ўтказиш

«Мустақил Ўзбекистон — 35 йиллик тараққиёт йўли: ислоҳотлар, натижалар ва истиқболлар» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказиш.

Август

Халқаро ишлар,

мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси,

Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитаси,

Парламент тадқиқотлари институти

«Янги Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашда миллий парламентаризмнинг роли» мавзусида ёшлар конференцияси ўтказиш.

Август

Қонунчилик палатасининг Ёшлар масалалари бўйича комиссияси,

Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти

II. Мустақиллик йилларида мамлакатимизда миллий парламентаризмни шакллантириш ва ривожлантириш масалаларига бағишланган Қонунчилик палатаси қўмиталарининг кенгайтирилган йиғилишларини ўтказиш

2.

Мустақиллик йилларида суд тизимидаги ислоҳотлар, одил судловга эришиш борасида қонунчилик базасини такомиллаштириш юзасидан амалга оширилган ишлар

1. Бунда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади:

сўнгги йилларда амалга оширилган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлашда тутган ўрнига;

суд-ҳуқуқ соҳасига оид, шу жумладан, суд тизими фаолиятини такомиллаштириш бўйича қонун ҳужжатларининг қабул қилинишидаги парламентнинг ролига;

фуқароларнинг одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш, суд тизимига бўлган ишончни мустаҳкамлаш, суд тизимини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш борасида амалга оширилган ишларга;

маъмурий суд иш юритувини такомиллаштириш, маъмурий органлар билан фуқаролар ва тадбиркорлар ўртасидаги низоларни ҳал этиш бўйича янги тизим яратилганига ва ҳоказо.

2. Тадбирда депутатлар, экспертлар, суд-ҳуқуқ соҳаси ходимлари, тегишли вазирлик ва идоралар, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштироки назарда тутилади.

Апрель

Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

3.

Мустақиллик йилларида қонун ижодкорлиги соҳасидаги ислоҳотлар: устувор йўналишлар ва эришилган натижалар

1. Бунда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади:

 сўнгги тўққиз йил ичида қонун ижодкорлигида жорий этилган янгиликлар ва ўзгаришлар;

 янги таҳрирдаги Конституциянинг қабул қилинишида парламентнинг ўрни ва роли;

 Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепцияси тасдиқланганлиги;

 2025 — 2029-йилларга мўлжалланган қонун ижодкорлиги дастури қабул қилинганлиги;

 қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектларининг масъулияти ошганлиги, хусусан, қонун лойиҳаси бўйича биринчи ўқишда ташаббускор субъектнинг вакили маъруза билан чиқиши амалиёти йўлга қўйилганлиги;

 қонун ижодкорлигида жамоатчилик иштирокининг янада кенгайтирилганлиги (фуқароларга қонунчилик таклифларини киритиш ҳуқуқи берилганлиги, қонун лойиҳаларининг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилаётгани, қўмиталар ҳузурида жамоатчилик кенгашлари тузилганлиги, қўмиталар томонидан тематик учрашувлар ўтказиш амалиёти йўлга қўйилганлиги);

қонун лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси ва жамоатчилик муҳокамаси натижаларини ҳамда халқаро шартнома матнининг ҳуқуқий экспертизалари натижалари тақдим этиш талаби белгиланганлиги ва ҳоказо.

2. Тадбирда депутатлар, экспертлар, илмий тадқиқот институтлари, фуқаролик жамияти институтлари, тегишли вазирлик ва идоралар, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштироки назарда тутилади.

Май

Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

4.

Давлат бюджетини шакллантиришда ва ижросини таъминлашда парламентнинг роли

1. Тадбирда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади:

 мустақиллик йилларида қабул қилинган муҳим қонунлар ва парламентга берилган ваколатлар мазкур йўналишдаги ишларни янада кучайтиришда ҳал қилувчи ўрин тутганлиги;

 Давлат бюджетини қонун шаклида қабул қилишга ўтилганлиги;

 янги таҳрирдаги Конституция билан Давлат бюджети ижросини назорат қилиш Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколати этиб белгиланганлиги;

 Давлат бюджети ижросини кўриб чиқиш тизими такомиллашганлиги (йиллик ва ярим йиллик ҳисоботлар Қонунчилик палатасида, чораклик ҳисоботлар қўмиталар ва фракцияларда кўриб чиқилаётгани);

 ҳудудларни ривожлантириш, ижтимоий ва инфратузилма объектларини қуриш, маҳаллаларни обод қилиш бўйича инвестиция дастурларини шакллантиришда парламентнинг иштироки йўлга қўйилганлиги;

 мақсадли индикаторларнинг, республика ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари самарадорлик кўрсаткичларининг (KPI) бажарилишига доир ҳисоботлар қўмиталарда ҳар чоракда эшитиб борилаётганлиги;

ҳукуматнинг давлат бюджетига доир ҳисоботлари аудит хулосаси билан бирга киритилиши амалиёти жорий этилганлиги ва ҳоказо.

2. Тадбирда депутатлар, экспертлар, фуқаролик жамияти институтлари, тегишли вазирлик ва идоралар, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштироки назарда тутилади.

Май

Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси

5.

Мустақиллик йилларида мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсатига оид муҳим вазифаларнинг ҳал этилиши ҳамда ижро ҳокимияти фаолияти устидан парламент назоратининг амалга оширилиши масалалари

1. Бунда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади:

мустақиллик йилларида парламентга берилган ваколатларнинг соҳа ривожида алоҳида ўрин тутганлиги;

парламент назоратини амалга оширишнинг янги шакллари, жумладан ҳукуматнинг давлат дастурлари ижроси бўйича ҳисоботи эшитилаётганлиги, «ҳукумат соати» институтининг жорий этилганлиги, ҳукумат аъзолигига номзодлар тасдиқланаётганлиги;

парламент ва ҳукумат ҳамкорлигининг янгича тизими йўлга қўйилганлиги (вазирликлар, қўмиталар, агентликлар, инспекциялар қуйи палата қўмиталарига бириктирилганлиги, Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлисидаги ваколатли вакили институти жорий этилганлиги ва ҳоказо);

Қонунчилик палатаси мажлисларида давлат органлари раҳбарларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиш тизими жорий этилгани;

парламент ва депутат сўровини юбориш тартиб-таомиллари такомиллашганлиги;

Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги ҳар йилги миллий маърузани эшитиш амалиётининг жорий қилинганлиги ва ҳоказо.

2. Тадбирда депутатлар, экспертлар, фуқаролик жамияти институтлари, тегишли вазирлик ва идоралар, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштироки назарда тутилади.

Июнь

Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

6.

Парламент фаолиятининг рақамлаштирилиши: қонун ижодкорлиги, парламент назорати ва халқ билан очиқ мулоқот қилишнинг янги босқичи масалалари

1. Бунда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади:

 «Электрон парламент» тизимининг ишга туширилганлиги;

 Олий Мажлис палаталарида қонун лойиҳаларини кўриб чиқишнинг барча босқичлари рақамлаштирилганлиги (e-qonun.uz);

Қонунчилик палатаси мажлислари ва «Ҳукумат соати» тадбирлари расмий веб-сайтда тўғридан-тўғри эфирга узатилаётганлиги;

 мустақиллик йилларида қабул қилинган муҳим қонунларнинг соҳа ривожида алоҳида ўрин тутганлиги;

сайловчиларнинг депутатлар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиши, онлайн мурожаат этиши ҳамда депутатлар қабулига ёзилиши, мурожаатларни электрон тарзда юбориш имконияти яратилганлиги;

парламент сўрови ва депутат сўровини юбориш ҳамда уларга жавобларни қабул қилишнинг барча жараёнлари рақамлаштирилганлиги;

 «Менинг фикрим» махсус веб-портали ишга туширилганлиги ва ҳоказо.

2. Тадбирда депутатлар, экспертлар, фуқаролик жамияти институтлари, «ақл марказлари», тегишли вазирлик ва идоралар, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштироки назарда тутилади.

Июнь

Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси

7.

Мамлакатимизнинг хавфсизлигини ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш борасидаги ислоҳотларни янада кучайтиришда парламентнинг ўрни

1. Бунда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади:

 Ўзбекистоннинг миллий хавфсизлигини таъминлаш тизимининг ҳамда мамлакатимиз мудофаа қобилияти ва ҳарбий салоҳиятини оширишнинг ҳуқуқий асослари янада мустаҳкамланганлиги;

 Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринаси қабул қилинганлиги;

 депутатлар томонидан мудофаа ва хавфсизлик соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш борасида амалга оширилган ишлар;

 соҳадаги ислоҳотларнинг изчиллиги ва самарадорлигини таъминлашда парламент назоратининг аҳамияти ва ҳоказо.

2. Тадбирда депутатлар, экспертлар, тегишли вазирлик ва идоралар ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштироки назарда тутилади.

Июнь

Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси

8.

Парламент аъзоларининг экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ислоҳотларни амалга ошириш жараёнидаги иштироки

1. Бунда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади:

 мустақиллик йилларида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида қабул қилинган қонунлар ва бунда парламентнинг роли;

 мамлакатимизда қулай экологик ҳолатни барқарор сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда депутатлар корпусининг фаол иштирок этаётганлиги;

 экологик хавфсизлик ҳамда барқарорликни таъминлаш борасида жойларда таъсирчан парламент ва депутат назорати олиб борилаётганлиги ва ҳоказо.

2. Тадбирда депутатлар, экспертлар, фуқаролик жамияти институтлари, тегишли вазирлик ва идоралар, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштироки назарда тутилади.

Июнь

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси

9.

Янги Ўзбекистонда вакиллик органлари тизими: парламент ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар

1. Бунда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади:

 сўнгги йилларда жамият ва давлат ҳаётининг муҳим масалаларини ҳал этишда маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг роли тобора ошиб бораётганлиги;

 халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини ташвишга солаётган долзарб масалаларни ҳал этиш бўйича ваколатлари изчил такомиллаштириб борилаётганлиги;

 парламентнинг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар билан ҳамкорлик алоқалари тобора ривожланиб бораётганлиги.

2. Тадбирда депутатлар, экспертлар, фуқаролик жамияти институтлари, тегишли вазирлик ва идоралар, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштироки назарда тутилади.

Июль

Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси

10.

Янги Ўзбекистоннинг фаол парламентлараро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалалари

1. Бунда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади:

 мамлакатимиз ташқи сиёсатининг ҳуқуқий асослари янада мустаҳкамлангани;

 Ўзбекистон Республикасининг парламент дипломатияси концепциясининг қабул қилинганлиги;

парламент самарали ташқи сиёсатни амалга ошириб, кўплаб нуфузли парламентлараро бирлашмаларнинг (Парламентлараро Иттифоқ, ЙХҲТ Парламент Ассамблеяси ва МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси ва бошқа халқаро парламентлараро ташкилотлар) фаол иштирокчисига айланганлиги;

парламентлараро ҳамкорлик гуруҳларининг сони кескин ошгани, уларнинг вазифа ва ваколатлари янада кенгайиб, мақоми оширилганлиги (Парламентлараро ҳамкорлик кенгаши, парламентлараро комиссиялар тузилгани);

сўнгги йилларда «5+1» форматида ташкил этиб келинаётган Марказий Осиё давлатлари ва бошқа хорижий парламентлар раҳбарлари, вакиллари билан учрашувлар янада кўпайиб, уларнинг йиғилишларида долзарб масалалар муҳокама қилинаётганлиги ва ҳоказо.

2. Тадбирда депутатлар, экспертлар, фуқаролик жамияти институтлари, тегишли вазирлик ва идоралар, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштироки назарда тутилади.

Июль

Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси

11.

Ижтимоий соҳага доир ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосларини яратишда парламентнинг роли

1. Бунда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади:

 мустақиллик йилларида қабул қилинган муҳим қонунларнинг соҳа ривожида алоҳида ўрин тутганлиги;

 ижтимоий соҳани ривожлантиришда парламентнинг ўрни;

 депутатлар томонидан ижтимоий соҳадаги қонунчиликни такомиллаштириш борасида амалга оширилган ишлар;

 ижтимоий соҳадаги ислоҳотларнинг изчиллиги ва самарадорлигини таъминлашда парламент назоратининг аҳамияти ва ҳоказо.

2. Тадбирда депутатлар, экспертлар, фуқаролик жамияти институтлари, тегишли вазирлик ва идоралар, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштироки назарда тутилади.

Июль

Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитаси

12.

Фан-таълим, спорт ва маданият соҳаларини тартибга солувчи ҳуқуқий асосларнинг такомиллашуви ва бунда парламентнинг ўрни

1. Бунда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади:

 мустақиллик йилларида таълим, спорт, маданият соҳаларида муҳим қонунларнинг қабул қилинганлиги;

 сўнгги йилларда мамлакатимизда мазкур соҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани ва ушбу жараёнда парламентнинг роли ортиб бораётганлиги;

 депутатларнинг таълим соҳасидаги қонунчиликнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш борасидаги ташаббускорлиги;

 ушбу соҳаларда таъсирчан парламент назорати ўрнатилганлиги ва ҳоказо.

2. Тадбирда депутатлар, экспертлар, фуқаролик жамияти институтлари, тегишли вазирлик ва идоралар, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштироки назарда тутилади.

Июль

Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитаси

13.

Истиқлол йилларида тадбиркорликни ривожлантириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш борасидаги ислоҳотлар жараёнида парламентнинг ўрни ва роли

1. Бунда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади:

 мустақиллик йилларида тадбиркорлик соҳасини ривожлантириш борасида қабул қилинган қонунларнинг аҳамияти беқиёс эканлиги;

 ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш мақсадида тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёзлар ва преференциялар;

 тадбиркорликни равнақ топтириш, бизнес муҳитини янада яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар устидан таъсирчан парламент назорати олиб борилаётганлиги ва ҳоказо.

2. Тадбирда депутатлар, экспертлар, фуқаролик жамияти институтлари, тадбиркорлар, тегишли вазирлик ва идоралар, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштироки назарда тутилади.

Июль

Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси

14.

Мустақиллик даврида аграр соҳадаги ислоҳотлар ҳуқуқий асосларининг яратилиши: натижалар ва истиқболдаги режалар

1. Бунда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади:

 мустақил Ўзбекистонда аграр соҳадаги ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосларини яратишда парламентнинг роли;

 сўнгги йилларда соҳани ривожлантириш борасида қабул қилинган қонунларнинг аҳамияти;

депутатлар томонидан аграр тармоқни ривожлантириш мақсадида соҳа вакилларига қулайлик ва енгилликлар яратиш, имтиёз ва преференциялар беришга қаратилган қонунчилик ташаббуслари;

 аграр тармоқни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги соҳасини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар устидан таъсирчан парламент назорати олиб борилаётганлиги ва ҳоказо.

2. Тадбирда депутатлар, экспертлар, тегишли соҳа ходимлари, вазирлик ва идоралар, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштироки назарда тутилади.

Июль

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси

15.

Мустақиллик йилларида мамлакатни инновацион ривожлантириш, соҳалар ва тармоқларга замонавий ахборот технологияларини жорий этиш борасидаги ислоҳотларда парламентнинг иштироки масалалари

1. Бунда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади:

 мустақиллик йилларида қабул қилинган муҳим қонунларнинг соҳалар ривожида алоҳида ўрин тутганлиги;

истиқлол йилларида Ўзбекистонни инновацион ривожлантириш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва бунда парламентнинг иштироки;

 барча соҳаларга замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш, иқтисодиёт тармоқларини рақамлаштириш борасидаги ислоҳотларни амалга оширишда депутатлар корпуси томонидан олиб борилган ишлар ва ҳоказо.

2. Тадбирда депутатлар, экспертлар, «ақл марказлари», тегишли вазирлик ва идоралар, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштироки назарда тутилади.

Август

Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси

16.

Янги Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини қўллаб-қувватлашнинг демократик-институционал тизимини яратиш, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги ролини янада кучайтириш борасидаги ислоҳотларда парламентнинг ўрни

1. Бунда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади:

 сўнгги йилларда қабул қилинган муҳим қонунларнинг соҳа ривожида алоҳида ўрин тутганлиги;

давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини ривожлантиришда фуқаролик жамияти институтларининг ролини ошириш борасидаги ислоҳотлар ва бунда парламентнинг иштироки;

фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимининг янада такомиллаштирилаётганлиги;

Олий Мажлис ҳузурида Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда мазкур фонд маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссияси фаолият юритаётганлиги ва ҳоказо.

2. Тадбирда депутатлар, экспертлар, фуқаролик жамияти институтлари, тегишли вазирлик ва идоралар, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштироки назарда тутилади.

Август

Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси

17.

Депутатлар корпусининг ижтимоий масалаларни ҳал этишдаги ташаббускорлигини қўллаб-қувватлашнинг янгича тизими

1. Бунда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади:

 Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ташаббусли бюджет бўйича депутатларга берилган ваколат сайловчилар ва аҳолининг ўз вакилларига бўлган ишончини янада оширганлиги;

 депутатларнинг сайловчилар олдидаги масъулияти янада ортганлиги;

 сайлов округларида ижтимоий масалаларни ҳал этиш учун депутатларни зарур ресурслар билан таъминлаш амалиётининг йўлга қўйилганлиги;

 ташаббусли бюджет лойиҳаларини молиялаштиришда олий давлат вакиллик органи томонидан назоратнинг кучайтирилганлиги (Қонунчилик палатасининг Ташаббусли бюджет жараёнларида парламент назоратини амалга ошириш бўйича комиссияси тузилганлиги);

 депутатларнинг «Менинг боғим» лойиҳасини амалга оширишдаги иштирок этиш амалиёти йўлга қўйилганлиги ва ҳоказо.

2. Тадбирда депутатлар, экспертлар, фуқаролик жамияти институтлари, тегишли вазирлик ва идоралар, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштироки назарда тутилади.

Август

Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси

III. Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари томонидан ўтказиладиган «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!» деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий тадбирлари

18.

Сиёсий партиялар фракциялари томонидан партиялар сайловолди дастурларидан келиб чиқиб, миллий давлатчиликни ривожлантиришда ҳамда Янги Ўзбекистонда барча соҳалардаги ислоҳотларнинг изчиллигини таъминлашда мустақилликнинг ўрнига бағишланган тадбирлар ўтказиш

«Тадбиркорликни ривожлантириш ва бизнес фаолияти учун яратилаётган имкониятлар: ҳуқуқий асослар ва амалий натижалар» мавзусида давра суҳбати ташкил этиш.

Май

ЎзЛиДеП фракцияси

«Таълим тизимини такомиллаштириш, ўқитиш сифатини ошириш, илм-фан тараққиётини таъминлаш — мустақилликни мустаҳкамлашнинг бош мезони» мавзусида давра суҳбати ўтказиш.

Июнь

«Миллий тикланиш» ДП фракцияси

«Ижтимоий давлат — мустақилликнинг бош мақсади ва Янги Ўзбекистоннинг стратегик танлови» мавзусида давра суҳбати ўтказиш.

Июль

ЎзХДП фракцияси

«Янги Ўзбекистон — инсонпарвар демократик давлат: инсоннинг олий қадриятлари, аёллар ва болалар ҳуқуқларини ишончли таъминлаш масалалари суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг асоси» мавзусида давра суҳбати ташкил этиш.

Июль

«Адолат» СДП фракцияси

«Мамлакатимизнинг экологик барқарорликни таъминлашда парламентнинг роли» мавзусида республика илмий-амалий конференциясини ташкил этиш.

Август

Экологик партия фракцияси

IV. Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан сайлов округларида амалга ошириладиган ишлар

19.

Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан сайлов округларида аҳоли билан учрашувлар ва мулоқотлар ташкил этиш, шунингдек ҳудудларда ўтказиладиган тадбирларда фаол иштирок этиш

Сайлов округларида сайловчилар, кекса авлод кишилари, ногиронлар, уруш ва меҳнат фахрийлари, атоқли арбоблар, ёшлар иштирокида мустақиллик байрамига бағишланган учрашувлар, тадбирлар, суҳбатлар ва очиқ мулоқотлар ташкил этиш.

Бунда қуйидагиларни кенг жамоатчиликка етказишга алоҳида эътибор қаратилади:

 мустақилликнинг мустаҳкамланишида миллий парламентаризмнинг ўрни, парламент томонидан қабул қилинаётган қонунларнинг амалга оширилаётган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнига таъсири, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда парламентнинг роли;

 Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан парламент назоратини амалга ошириш бўйича парламентга зарур ваколатлар берилгани;

 миллий суверенитет ва давлат мустақиллиги ҳар қайси мамлакатнинг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий, маданий тараққиётининг энг асосий шарти ва гарови эканлигини;

жаҳондаги тинчлик инқирози шароитида мустақиллик — миллий ўзлик ва давлатчилик асоси эканлигини.

Июль-август

Сиёсий партиялар фракциялари

1. Ҳудудларда ўтказиладиган байрам тадбирларида, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!» деган бош ғояни ўзида мужассам этган «Мустақиллик тўйи» (фестивали) тадбирларида, истироҳат боғларидаги умуммиллий халқ сайилларида қатнашиш.

2. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фахрийларининг, кекса авлод вакилларининг, ижтимоий кўмакка муҳтож инсонларнинг ҳолидан хабар олиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказиладиган «Эзгулик карвони» хайрия акцияларида иштирок этиш.

3. «Саховат», «Мурувват» уйларида яшовчиларни, «Меҳрибонлик уйлари» тарбияланувчиларини, ижтимоий ҳимоя дафтарларига киритилган ҳамда кўмакка муҳтож инсонларни йўқлаш, шунингдек боқувчиси йўқ кексаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга, кам таъминланган ва кўп болали оилаларга маънавий ёрдам кўрсатиш.

4. Мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топшириладиган ижтимоий-маданий объектлар, йирик саноат, маданият, таълим ва спорт муассасаларининг тантанали очилиш маросимларида иштирок этиш.

Август

Сиёсий партиялар фракциялари

V. Қонунчилик палатаси томонидан амалга ошириладиган ишларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш

20.

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан ташкил этиладиган тадбирларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш

«Халқ сўзи», «Народное слово», «Янги Ўзбекистон», «Правда Востока» каби марказий газеталарда ҳамда интернет нашрларида Қонунчилик палатаси депутатларининг миллий истиқлолимизнинг давлатчилигимиз тарихи, ҳозирги ва келажак ҳаётимиз учун беқиёс аҳамиятини очиб беришга қаратилган таҳлилий мақолаларини эълон қилиб бориш.

Мақолаларда қуйидаги мавзуларни ёритишга алоҳида эътибор қаратиш:

 миллий парламентаризмнинг тараққиёт одимлари, қабул қилинган қонунларнинг аҳамияти, давлат ҳокимияти тизимида Олий Мажлис ролининг оширилиши, унинг мамлакат ички ва ташқи сиёсатига оид муҳим вазифаларни ҳал этиш ҳамда ижро ҳокимияти фаолияти устидан парламент назоратини амалга ошириш бўйича ваколатларининг янада кенгайтирилганлиги;

 мустақиллик йилларида амалга оширилган залворли ислоҳотлар ҳамда уларнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш борасида парламент томонидан олиб борилган ишлар катта аҳамиятга эга эканлиги;

 Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида юзага келган улкан имконият ва ютуқлар;

 янги таҳрирдаги Конституция ҳамда «Ўзбекистон — 2030» стратегияси асосида инсон қадр-қимматини юксалтириш, халқимиз турмуш фаровонлигини янада ошириш, ижтимоий соҳаларни ва иқтисодиётни барқарор суръатларда ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда улар бераётган натижалар.

Май — август

Қонунчилик палатаси Девонининг Матбуот хизмати

сиёсий партиялар фракциялари ва қўмиталар билан биргаликда

Қонунчилик палатасининг қўмиталари томонидан ўтказиладиган кенгайтирилган йиғилишлар якунларидан келиб чиқиб, қўмиталар раисларининг «Халқ сўзи», «Народное слово», «Янги Ўзбекистон», «Правда Востока» каби марказий газеталарда таҳлилий мақолаларини тайёрлаш ва чоп этиш режа-жадвалини ишлаб чиқиш.

Май

Қонунчилик палатаси Девонининг Матбуот хизмати

Давлат ва нодавлат телерадиоканалларда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан ташкил этиладиган телекўрсатувлар ҳамда радиоэшиттирувларда Қонунчилик палатаси депутатларининг иштирокини таъминлаш ҳамда уларнинг интервьюлари ва суҳбатларини ташкил этиш.

Май — август

Қонунчилик палатаси Девонининг Матбуот хизмати сиёсий партиялар фракциялари билан биргаликда

Қонунчилик палатаси депутатларининг ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаларида байрам табриклари билан чиқишларини ташкил этиш.

Май — август

Қонунчилик палатаси Девонининг Матбуот хизмати,

Қонунчилик палатаси депутатлари

#Мустақиллик35, #Узб35 хештеглари, шунингдек «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!» ҳамда «Ватан манфаати — халқ манфаати!» рукнлари остида депутатлар иштирокида байрам табригига бағишланган қисқа роликларни тайёрлаш ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритиш.

Июнь — август

Қонунчилик палатаси Девонининг Матбуот хизмати,

Қонунчилик палатаси депутатлари

Мустақиллик байрами арафасида Қонунчилик палатаси депутатларининг сайлов округларига чиқишлари тасвирланган жонли, қисқа видеолавҳалар тайёрлаш.

Қисқа лавҳада ҳудудларда мустақиллик йилларида яратилган имкониятлар, хусусан, вакиллик органлари фаолиятини янада кучайтириш борасида амалга оширилган ишлар ҳамда халқ вакилларининг фаолияти хусусида сайловчиларнинг қисқа интервьюларини жойлаштириш.

Июнь — август

Қонунчилик палатаси Девонининг Матбуот хизмати сиёсий партиялар фракциялари билан биргаликда