24.04.2026 йилдаги ПФ-68-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 24.04.2026 йилдаги ПФ-68-сон
Kuchga kirish sanasi
01.05.2026
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг ердан фойдаланишдаги мустақиллигини таъминлашга қаратилган навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ажратишнинг барча учун тенг ва бозор тамойилларига асосланган тартибини кенг жорий қилиш, ижарага олувчиларнинг экинларни жойлаштиришдаги мустақиллигини таъминлаш ва юқори қўшилган қийматга эга экинлар етиштиришга қаратилган ислоҳотлар кўламини янада кенгайтириш мақсадида қарор қиламан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Мақсадлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар ушбу Фармонни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 февралдаги ПФ-18-сон Фармонига мувофиқ қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш бўйича тажриба-синов тариқасида бошланган янги тизимнинг (кейинги ўринларда — янги тизим) ижобий натижаларидан келиб чиқиб, ушбу амалиётни республиканинг барча ҳудудларида татбиқ этиш орқали яхлит тизимни жорий қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) ердан фойдаланиш ихтисослиги олдиндан белгиланиб, электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилган ва узоқ даврдан бери сотилмай турган 117,6 минг гектар ер участкаларини янги тизим асосида қайтадан аукцион савдоларига чиқариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) ҳар бир ҳудудда камида 5 тадан юқори қўшилган қийматга эга ҳамда экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга асосланган саноат усулидаги плантациялар ташкил этишга қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини янги тизим асосида ижарага беришни жадаллаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) 2026 йил 1 майдан бошлаб республиканинг барча ҳудудларидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 февралдаги «Қишлоқ хўжалиги экин майдонлари унумдорлигини ошириш, тармоққа инвестициялар жалб қилиш учун қулай шарт-шароит яратиш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-18-сон Фармонида белгиланган тартибда реализация қилинади, бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимларининг таклифига асосан 50 гектардан — 500 гектаргача ўлчамдаги ер участкаларини фақат саноат усулидаги плантациялар ташкил қилиш ва чорвачилик учун ер участкасидан рухсат этилган фойдаланиш турини белгилаган ҳолда аукцион савдоларига чиқаришга йўл қўйилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) аукцион савдоларига чиқариладиган ер участкаларининг бошланғич нархи ер участкаси норматив қийматининг 50 фоизи миқдорида белгиланади, ҳар бир такрорий савдода сотилмаган лот нархи 10 фоиздан босқичма-босқич бошланғич нархнинг 10 фоизи миқдорига (ер участкасини аукцион савдоларига чиқариш харажатларидан кам бўлмаган миқдорига) қадар пасайтирилади, бундан ушбу банднинг «в» кичик бандида белгиланган ҳоллар мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iii) биринчи аукцион савдоси тегишли ер участкаси ҳақидаги хабарнома эълон қилинган кундан бошлаб ўн беш кун муддатда ва такрорий савдолар бир кун муддатда ўтказилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) ердан фойдаланиш ихтисослиги олдиндан белгиланиб аукцион савдоларига чиқарилган ва сотилмай турган ер участкалари ушбу банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган шартлар асосида қайтадан аукцион савдоларига чиқарилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) яйловлар, пичанзорлар ва лалми ер майдонлари аукцион савдоларига чиқарилганда лотнинг бошланғич нархи ер участкаси норматив қийматининг 1 фоизи ҳамда ер участкасини аукционга чиқариш, ерларни фойдаланишга киритиш бўйича ер тузиш лойиҳаси ва техник-иқтисодий асосни ишлаб чиқиш харажатлари ҳамда ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тўлов миқдорига тенг суммада белгиланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) ер участкаларини пахтачилик ва ғаллачилик ихтисослиги бўйича ижарага олган субъектлар жами ер участкасининг 50 фоиз қисмига нисбатан ижара ҳуқуқидан ихтиёрий равишда воз кечганда ер участкасининг ўзида қоладиган қисми учун янги тизимда белгиланган ҳуқуқлар, мажбуриятлар ва янгидан 49 йилга ижара ҳуқуқига эга бўлади ва бунда субъектларнинг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун тижорат банкларидан олинган кредит ва солиқлардан қарздорлиги бўлмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) ер участкаларига бўлган ижара ҳуқуқлари тижорат банкларига гаров таъминоти сифатида қўйилмаган бўлиши талаби қўйилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(д) сув таъминоти оғир ва фойдаланишдан чиққан ер участкалари уларнинг сув таъминоти яхшиланиб, туман (шаҳар) ҳокимликлари ва бошқа субъектлар томонидан янгидан ўзлаштирилган ва қайта фойдаланишга киритилганидан сўнг ёки янгидан ўзлаштириш ва қайта фойдаланишга киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқариш амалиёти жорий этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ж) туман (шаҳар) ҳокимликлари тасарруфида бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар сифатида ҳисобга олинган санадан бошлаб туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан ўн кун муддатда аукцион савдоларига чиқарилмаган тақдирда, ушбу ерлар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий лойиҳалаш институти томонидан автоматик тарзда аукцион савдоларига чиқарилади, бундан ер фонди тоифасини ўзгартириш, йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олиш режалаштирилганлиги сабабли ер майдонлари дарҳол реализация қилинмаслиги ҳақида ушбу ер участкасини ҳисобга олиш тўғрисидаги қарорда асослантирилган сабаблар кўрсатилган ҳоллар мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) олти ой муддатда 1-иловага мувофиқ туман (шаҳар) ҳокимликлари тасарруфида бўш турган ҳамда аукцион савдоси давом этаётган ва суғориш имконияти мавжуд бўлган 100 минг гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини қайтадан босқичма-босқич янги тизим асосида аукцион савдоларига чиқарсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) жорий йил 15 майга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги «Ижарага берилган қишлоқ хўжалиги ерларига хизмат кўрсатиш дирекцияси» масъулияти чекланган жамиятлари (кейинги ўринларда — Дирекция) томонидан ер участкаларининг сув таъминотини яхшилаш, янгидан ўзлаштириш ва қайта фойдаланишга киритишга қаратилган дастур (кейинги ўринларда — Дастур) ишлаб чиқилишини таъминласин. Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) Дастур Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоятлар кенгашларининг қарорлари билан тасдиқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) Дастур доирасида амалга ошириладиган тадбирлар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини аукцион савдолари орқали сотишдан ва инвесторларга иккиламчи ижарага беришдан ҳамда нобудгарчилик ўрнини қоплаш бўйича компенсация тўловларидан маҳаллий бюджетларга йўналтириладиган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iii) туман (шаҳар) ҳокимликлари тасарруфидаги бўш турган ҳолда сув таъминоти яхшиланган, янгидан ўзлаштирилган ва қайта фойдаланишга киритилган ер участкалари янги тизим асосида аукцион савдоларига чиқарилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) 2026 йил 1 декабрга қадар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер эгаларига ва фойдаланувчиларининг ўз ер участкаларига бўлган эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқларини халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашлари қарори асосида ижара ҳуқуқига ўзгартириш бўйича ишларни тўлиқ якунласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги икки ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети ва вилоятлар маҳаллий бюджетларига қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини янгидан ўзлаштириш, қайта фойдаланишга киритиш ва сув таъминотини яхшилаш тадбирларини молиялаштириш учун бюджет ссудаларини ажратиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги йирик инвестиция лойиҳаларига ер участкаларини ажратиш жараёнларини соддалаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Бухоро, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари бир ҳафта муддатда ҳокимлик ҳузурида «Ижарага берилган қишлоқ хўжалиги ерларига хизмат кўрсатиш дирекцияси» масъулияти чекланган жамиятлари фаолиятини йўлга қўйсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Белгилансинки, қиймати камида 10 миллион АҚШ доллари эквивалентида (Қорақалпоғистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларида белгиланган миқдорда) энг яхши таклифни танлаб олиш йўли билан аниқланадиган йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) маҳаллий инвесторларга 49 йил муддатга ва Дирекцияга 25 йил муддатга Вазирлар Маҳкамаси томонидан (Қорақалпоғистон Республикасида 2027 йил 31 декабрга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан ҳам) белгиланган тартибда тўғридан-тўғри ижарага берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) чет эл фуқаролари, юридик шахслар, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга (кейинги ўринларда — хорижий инвестор) фақат янгидан ўзлаштириш ва қайта фойдаланишга киритиш талаби билан бўз, лалми ва яйлов ерлари Дирекция орқали қуйидаги шартларда иккиламчи ижарага берилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) Дирекция энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли билан аниқланадиган лойиҳалар учун зарур бўлган ер участкаларини хорижий инвесторга ҳар йили шартнома муддатини узайтирган ҳолда иккиламчи ижарага бериб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) хорижий инвестор ер участкаси бўйича ҳар йилги ер солиғи суммасининг икки бараваридан кам бўлмаган миқдордаги иккиламчи ижара тўловлари Дирекцияга ҳамда ижарага олиш ҳуқуқининг баҳоланган қийматидаги маблағлар туман (шаҳар)лар маҳаллий бюджетига тўланишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iii) ер участкаси бўйича ҳар йилги ер солиғи суммасининг икки бараваридан кам бўлмаган миқдордаги иккиламчи ижара тўловлари миқдори, уни ундириш графиги, тартиби ва ижарачига юкланадиган мажбуриятлар ва уларни бажариш муддатлари Дирекция таклифига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар кенгашлари томонидан белгиланади ва ушбу тўловлар ундириш шартларига кўра солиққа тенглаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iv) «Ўзбеккосмос» агентлиги томонидан иккиламчи ижарага берилган ер участкаларини янгидан ўзлаштириш, қайта фойдаланишга киритиш ва улардан фойдаланиш ҳолати юзасидан йилига икки марта ҳар календарь йил якунига қадар космик мониторинг ўтказилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) Дирекцияга ижарага берилган ер участкалари хорижий ва маҳаллий инвесторларга иккиламчи ижарага берилиши ёки берилмаслигидан қатъи назар, ер участкалари бўйича ҳисобланган ер солиғи тўлиғича Дирекция томонидан тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Хорижий инвестор томонидан тўланадиган маблағлар қуйидаги мақсадларга йўналтирилиши белгилаб қўйилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) иккиламчи ижара тўловлари — Дирекцияга ижарага берилган ер участкалари бўйича ер солиғи (ижара тўлови) харажатларига, қолган қисми — Дирекцияни сақлаш ва бошқа харажатларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) хорижий инвестор томонидан ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқининг баҳоланган қийматидаги туман (шаҳар)лар маҳаллий бюджетига тўланадиган маблағлар — фақат мазкур туман (шаҳар)лардаги қишлоқ хўжалиги инфратузилмаси ва суғориш тизимини яхшилаш, ерларни янгидан ўзлаштириш, қайта фойдаланишга киритиш ва космик мониторинг ўтказиш тадбирларини молиялаштириш харажатларига.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) муассис сифатида ҳудудлардаги иш ҳажмидан келиб чиқиб, Дирекциянинг тузилмаси ва штатларини мустақил тасдиқлаш ва уларга ўзгартиришлар киритиш ваколати берилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) Дирекция ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш учун маблағлар етишмаган тақдирда, ҳудудлар маҳаллий бюджетининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан маблағ ажратишга рухсат этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Ер участкаларига бўлган ижара ҳуқуқини сотиб олиш ва нобудгарчилик бўйича тўловларни ундириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Солиқ қўмитаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда аввалги йилларда бўлиб-бўлиб тўлаш асосида деҳқон хўжалиги юритиш ва юридик шахс ташкил этиш учун ижарага берилган барча турдаги ер участкаларига бўлган ижара ҳуқуқини сотиб олиш бўйича аукцион савдоларида шаклланган қиймат ҳамда энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли билан аниқланган лойиҳаларга тўғридан-тўғри ижарага берилган ер участкаларининг баҳоланган (қўлланган коэффициентларни инобатга олган ҳолда) қийматдаги маблағлар туман (шаҳар)лар маҳаллий бюджетига аукцион ғолиблари ва ижарачилардан ундирилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. 2022 йил 1 январдан 2023 йил 15 апрелга қадар очиқ электрон танловлар орқали 2-иловага мувофиқ 1 456 та юридик шахсга ижарага берилган 80 816 гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари бўйича ижара муддатига тенг тақсимланадиган қўшимча тўловлар ёки ижарага олиш ҳуқуқини бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича тўловлардан муддати ўтган қарздорлик суммаси ер участкаси норматив қийматининг тўрт бараваридан ортиқ бўлса, жами тўланадиган тўловни бирйўла 20 фоиз чегирма билан ёки уч йил давомида фоизсиз бўлиб тўлаш шарти билан ушбу суммани ер участкаси норматив қийматининг тўрт бараварига тенг миқдорда тўлаш имконияти берилсин. Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Кадастр агентлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда мазкур Фармонга 2-иловада назарда тутилган ер участкалари ижарачиларининг номма-ном рўйхати ҳамда ер участкалари туман (шаҳар) ҳокимлиги тасарруфига топширилганлиги ҳолати ва улар томонидан жами тўланадиган тўловни ер участкаси норматив қийматининг тўрт бараварига тенг миқдорда белгилаб, Солиқ қўмитасига тақдим этсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) Солиқ қўмитаси мазкур Фармон қабул қилингунга қадар очиқ электрон танлов ғолиблари томонидан амалга оширилган қўшимча тўловлар ҳамда ер участкалари туман (шаҳар) ҳокимлиги тасарруфига топширилганлик ҳолатини таҳлил қилган ҳолда бир марталик тўлов графикларини шакллантирсин ва уларни ундириш чораларини кўрсин. Бунда туман (шаҳар) ҳокимлиги тасарруфига топширилган ердан ўтган даврда фойдаланганлик учун тўловлар ҳам ер участкаси норматив қийматининг тўрт бараварига тенг миқдорда қайта ҳисобланиб, фақат фойдаланилган давр учун ундирилиши белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Белгилансинки, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар фаолиятининг таъсири оқибатида сифати ёмонлашуви туфайли юзага келадиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича компенсация тўловлари (кейинги ўринларда — нобудгарчилик тўловлари)дан Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига тушадиган маблағлар тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига йўналтирилади. Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига нобудгарчилик тўловларини ундиришдан тушадиган маблағлар уларнинг қўшимча манбалари ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) нобудгарчилик тўловларини ундиришдан тушадиган маблағлар қатъий равишда Дирекция таклифига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларининг қарори билан тасдиқланадиган қуйидаги тадбирларни молиялаштириш учун йўналтирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) ерларни янгидан ўзлаштириш, қайта фойдаланишга киритиш ва суғориладиган ерларни комплекс реконструкция қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) коллектор-дренаж тармоқларини қуриш ва қайта қуриш, суғориладиган ерларни капитал режалаштириш ҳамда уларнинг сув билан таъминланиш даражасини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Солиқ қўмитаси юзага келган нобудгарчилик тўловларини ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан ундиришга масъул ҳисобланади. Бунда нобудгарчилик тўловларини ҳисоблаш ва ундириш бўйича юзага келадиган низоларни ўрганиб чиқиш, ҳал этиш бевосита Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) мазкур Фармоннинг 9, 10 ва 11-бандларида назарда тутилган тўловлар ундириш шартларига кўра солиқларга тенглаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(д) Дирекция ҳар чорак якунлари бўйича нобудгарчилик тўловларининг маҳаллий бюджетга келиб тушиши ва мақсадли сарфланиши юзасидан тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар кенгашлари олдида ҳисобот беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Саноатлашган плантациялар ташкил этишни қўллаб-қувватлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Белгилансинки, янги тизим асосида ижарага берилган ер участкаларида саноат усулида ташкил этиладиган интенсив боғ, токзор, анорзор, енгил конструкцияли иссиқхона, резавор мевалар, гулчилик, кўчатчилик ва сабзавотчилик плантациялари (кейинги ўринларда — саноатлашган плантациялар) учун қуйидаги қўллаб-қувватлаш чоралари жорий этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) Дирекция томонидан танланадиган саноатлашган плантациялар ташкил этиладиган ер участкалари суғориш тизимларини яхшилаш, электр энергияси таъминоти объектларини қуриш ва реконструкция қилиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ 1,5 млрд сўмдан ошмаган қисми Дирекция маблағлари ҳамда ер участкаларини ижарага беришдан ва нобудгарчилик тўловларидан маҳаллий бюджетларга тушадиган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади, бунда Дирекция буюртмачи вазифасини бажариши мумкин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) ташаббускорларга саноатлашган плантациялар ташкил этиш лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосларига мувофиқ Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан тижорат банклари томонидан 7 йил муддатга 3 йиллик имтиёзли давр билан Марказий банк асосий ставкасида кредит маблағлари ажратилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) кичик ва ўрта бизнес субъектларининг барқарорлик рейтинги ҳамда ҳудуд тоифасидан қатъи назар саноатлашган плантациялар ташкил этиш лойиҳаси доирасида музлаткичли омборхона, шунингдек, «шок» усулида музлаткичли омборхона асбоб-ускуналарини сотиб олиш ва қуриш учун тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитларнинг кредит миқдоридан қатъи назар, 5 миллиард сўм эквивалентидан ошмаган қисми бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) Марказий банк асосий ставкасининг икки бараваридан ортиқ бўлмаган ставкада миллий валютада ажратиладиган кредитлар бўйича асосий ставкадан юқори қисми, бироқ 8 фоиз пунктдан ошмаган миқдорда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) хорижий валютадаги кредитлар фоиз ставкасининг 8 фоиздан юқори қисми, бироқ 4 фоиз пунктдан ошмаган миқдорда уч йилгача муддатга компенсация тақдим этилади. Бунда компенсация «2+1» тамойили асосида, аввал кредитнинг дастлабки икки йилига тақдим этилади, кейинги бир йил учун маҳсулот (хизмат)ларни реализация қилишдан тушган йиллик тушум аввалги йилга нисбатан 15 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда ошган тақдирда, кейинги йил давомида ҳар ойда Кредит фоиз харажатларини компенсация қилиш жамғармаси ҳисобидан тўлаб берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) барча турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга мева-сабзавотларни замонавий қадоқлаб шартнома асосида реализация қилишда қадоқлаш харажатларининг 50 фоизгача қисми Савдога кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан компенсация қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(д) Аграр соҳада тўловлар агентлиги томонидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) «ин-витро» усулида етиштирилган мевалар тури бўйича сертификатланган кўчат экиб, саноатлашган плантациялар ташкил этилганда ушбу кўчатларни сотиб олиш харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) мевалар тури бўйича талаб этиладиган шпалерлар учун тадбиркорлик субъектларига ҳар бир шпалерга 25 минг сўмдан 70 минг сўмгача субсидия маблағлари ажратилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ж) суғориладиган ер участкаларида саноатлашган плантацияларни барпо этишда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг тегишли хулосасини олиш талаб этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда 2026 йил 1 октябрга қадар янги тизим асосида ижарага берилган ер участкаларида камида 5 тадан намунавий саноатлашган плантациялар ташкил этиш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Ер муносабатларида миллий манфаатларни ҳимоя қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Белгилансинки, 2026 йил 1 майдан бошлаб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари чет эллик инвесторлар, шу жумладан, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар, чет эллик юридик ва жисмоний шахсларга тўғридан-тўғри ижарага берилмайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар, чет эллик юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага олиш бўйича аукцион савдоларида иштирок этиши ва қайта ижарага олишига йўл қўйилмайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) тасарруфида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари мавжуд бўлган ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва юридик шахсларнинг улушдорлари томонидан устав фондидаги улушларни чет эллик юридик ва жисмоний шахсларга тўғридан-тўғри ёки билвосита бегоналаштиришга рухсат берилмайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) алоҳида қимматга эга унумдор суғориладиган ерларни қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан ер фондининг бошқа тоифасига ўтказиш бўйича таклифлар киритиш қатъий ман этилади, бундан давлат ижтимоий муассасалари, мудофаа эҳтиёжлари, Давлат чегарасини жиҳозлаш, аэропорт, автомобиль ва темир йўллар, магистрал қувурлар, ирригация ва энергетика тармоқлари ҳамда уларга хизмат кўрсатувчи объектларни қуриш учун танланган ер участкалари мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда мазкур Фармонда белгиланган тартиблардан келиб чиқиб, чет эллик инвесторлар, шу жумладан, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар, чет эллик юридик ва жисмоний шахслар, фуқаролиги бўлмаган шахсларга ер участкаларини ижарага бериш тизимини такомиллаштиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII. Сув ресурсларидан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Сув хўжалиги вазирлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси билан биргаликда 2026 йил 1 октябрга қадар нуфузли хорижий ва маҳаллий экспертларни жалб қилган ҳолда Ўзбекистонда иқлимга асосланган қишлоқ хўжалигига ўтиш концепциясини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда 2027 йил 1 январга қадар Германиянинг «Green Central Asia» лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилган «Modsnow» тизими орқали манбадаги (музликлар, дарё, сой ва бошқа) мавжуд сув захираларини реал вақт режимида кузатиб боришни йўлга қўйсин ва ушбу тадбирларни молиялаштириш учун хорижий грант маблағларини жалб этиш ва бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириш чораларини кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) Миллий статистика қўмитаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда 2027 йил 1 мартга қадар 1 метр куб сув сарфидан қишлоқ хўжалигида яратиладиган иқтисодий қийматни (Water productivity) ҳисоблаш методологиясини ишлаб чиқиб, амалиётга жорий қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) 2027 йилдан бошлаб шоли етиштиришда анъанавий (сепма) усулдан тўлиқ воз кечиб, шолини фақат лазерли текисланган майдонларга кўчат усулида ҳамда замонавий дон экиш сеялкалари орқали экиш тартиби жорий этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) ер участкаларини янгидан ўзлаштириш ва қайта фойдаланишга киритишга ушбу тадбирлар учун зарур бўлган сув ҳажми шу ҳудуддаги мавжуд сув ресурслари балансига салбий таъсир кўрсатмаслиги тўғрисида Сув хўжалиги вазирлигининг ижобий хулосаси бўлган тақдирда рухсат берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) қуйидаги ҳолларда сув истеъмолчиларига сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни 2 баравар оширилган ставкада ҳисоблаш тартиби жорий этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) 2027 йилдан бошлаб шоли етиштиришда анъанавий (сепма) усулда экиш ҳолатлари аниқланганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) 2027 йилдан бошлаб шоли етиштириладиган ва балиқчилик хўжалиги ташкил қилинган ер майдонлари ҳамда 2030 йилдан бошлаб қолган барча йўналишларда фаолият кўрсатувчи юридик шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларида суғориш сувини ҳисобга олиш тизими, хусусан «ақлли» сув ўлчаш ва ҳисоблаш воситалари билан жиҳозланмаган ҳамда сув тежовчи технологиялар жорий этилмаган ҳолатлар аниқланганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VIII. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, «Ўзбеккосмос» агентлиги билан биргаликда 2026 йил 1 октябрга қадар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) илғор хорижий давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалиги ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини (KPI) баҳолаш тартибини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) Хитой, Корея Республикаси, Германия ва Испания тажрибаси асосида тажриба-синов тариқасида Фарғона ва Булунғур туманларидаги қишлоқ хўжалиги ер майдонларида ҳар бир контур бўйича тупроқ таркиби, жойлашув рельефи, сув билан таъминланганлик даражаси, сўнгги ўн йилликдаги метеорологик ва агротехник кўрсаткичларни таҳлил қилиб, энг мақбул экин турларини жойлаштириш бўйича рақамли агрохарита ишлаб чиқсин. Бунда рақамли агрохаритани ишлаб чиқиш билан боғлиқ харажатлар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларига бўлган ижара ҳуқуқини аукцион савдолари орқали сотишдан туман (шаҳар) бюджетига тушган маблағлар ҳисобидан халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашлари қарорларига асосан ва бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) яратилган рақамли агрохарита асосида маҳсулот ишлаб чиқариш кўрсаткичларини таҳлил қилиб, республиканинг барча туман (шаҳар)лари агрохариталарини тайёрлаш ва уни қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчилар орқали реализация қилиш ҳамда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг норматив қиймати ўрнига бозор қийматини белгилаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ҳисоб палатаси Бош прокуратура, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитаси билан биргаликда олти ой муддатда 2021 — 2025 йилларда энг яхши таклифларни танлаб олиш орқали йирик инвестиция лойиҳаларига тўғридан-тўғри ижарага берилган барча турдаги ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлиги, уларда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг ҳолати ва ер участкаси ижара ҳуқуқининг баҳоланган қийматини Давлат бюджетига тўлаш ҳолатини ўрганиб чиқиб, натижаси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг ердан фойдаланишдаги мустақиллигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) мазкур Фармоннинг 12-бандида белгиланган қўллаб-қувватлаш чораларини ажратиш тартибларини белгилаш юзасидан тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Ушбу Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб Бош вазир ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва Ж.А. Ходжаев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Фармон ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 24 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПФ-68-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 апрелдаги ПФ-68-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудларда 2026 йилда янги тизим асосида электрон онлайн аукцион савдоларига чиқариладиган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МАЙДОНИ*
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Ҳудудлар номи

Ер майдони ўлчами,

(гектар)**

Жами

100 178,5

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

38 486,4

2.

Андижон вилояти

2 748,6

3.

Бухоро вилояти

3 302,0

4.

Жиззах вилояти

6 939,5

5.

Қашқадарё вилояти

17 578,1

6.

Навоий вилояти

1 355,8

7.

Наманган вилояти

2 245,9

8.

Самарқанд вилояти

4 485,6

9.

Сирдарё вилояти

3 197,8

10.

Сурхондарё вилояти

7 643,3

11.

Тошкент вилояти

6 353,6

12.

Фарғона вилояти

2 201,5

13.

Хоразм вилояти

3 640,6

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Ер участкаларининг туманлар (шаҳарлар), ҳудудлар ва контурлар кесимидаги майдони ўлчами Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимларининг қарорлари билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
** Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар кесимидаги ер участкаларининг майдони ўлчамига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 апрелдаги ПФ-68-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 1 январдан 2023 йил 15 апрелга қадар очиқ электрон танловлар орқали юридик шахсларга ижарага берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг ижара ҳуқуқини сотиб олиш учун нореал маблағ кўрсатилган ҳолатлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Ҳудудлар номи

Электрон танлов ғолиби томонидан ер участкасининг норматив (бошланғич) қийматининг 4 баробаридан юқори (нореал) маблағ кўрсатилган ҳолатлар*

Лотлар сони

Ер майдони ўлчами,

(гектар)

Жами

1 456

80 815,5

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

141

9 981,1

2.

Андижон вилояти

31

2 711,6

3.

Бухоро вилояти

95

11 800,5

4.

Жиззах вилояти

180

10 006,7

5.

Қашқадарё вилояти

48

1 629,8

6.

Навоий вилояти

19

2 339,7

7.

Наманган вилояти

122

3 795,0

8.

Самарқанд вилояти

146

5 801,2

9.

Сирдарё вилояти

106

3 952,7

10.

Сурхондарё вилояти

212

10 278,4

11.

Тошкент вилояти

183

14 051,5

12.

Фарғона вилояти

80

1 947,2

13.

Хоразм вилояти

93

2 520,0

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Мазкур ер участкалари ижарага берилган жисмоний ва юридик шахсларнинг номма-ном рўйхати Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Кадастр агентлиги томонидан Солиқ қўмитасига тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 апрелдаги ПФ-68-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг ердан фойдаланишдаги мустақиллигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини янги тизим асосида ижарага бериш

1.

Туман (шаҳар) ҳокимликлари тасарруфида бўш турган ҳамда аукцион савдоси давом этаётган ва суғориш имконияти мавжуд бўлган дастлаб 100 минг гектар, кейинги йилдан бошлаб барча турдаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини янги тизим асосида аукцион савдоларига чиқариш.

1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимларининг қарорларига асосан янги тизим асосида аукцион савдоларига чиқариладиган ер участкаларининг туман (шаҳар)лар ва контурлар кесимида манзилли рўйхатини тасдиқлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил 10 май,

кейинги йилдан бошлаб доимий

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Давлат активларини бошқариш агентлиги

2. Тасдиқланган рўйхат асосида туман (шаҳар) ҳокимликлари тасарруфида бўш турган ер участкаларини янги тизим асосида аукцион савдоларига чиқариш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил 1 октябрь,

доимий

3. Қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланиш ихтисослиги белгиланган ҳолда аукцион савдоларига чиқарилиб, сотилмай турган ер участкаларини янги тизим асосида қайта аукцион савдоларига чиқариш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил 1 июнь

4. Аукцион тартибларида қуйидагиларни назарда тутиш:

(а) лотларни шакллантиришда ер участкалари контурлар яхлитлиги ва суғориш тизимини бузмаган ҳолда 3 гектардан 50 гектаргача бўлган ўлчамларда белгилаш;

(б) маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг таклифи асосида саноатлашган плантациялар ташкил қилиш ва йирик чорвачилик лойиҳалари учун 50 гектардан 500 гектаргача ўлчамдаги ер участкаларини аукцион савдоларига чиқариш;

(в) ҳар бир лот ҳужжатида, кейинчалик эса ер участкасининг ижара шартномасида қуйидагиларни мажбурий равишда кўрсатиш:

ер участкасининг норматив қиймати ва тупроқ бонитет бали;

тупроқ таркиби ва сифати таҳлили натижалари, ўрганилган вақти;

алмашлаб экиш тавсия этиладиган асосий ва такрорий экин турлари;

сув билан таъминлаш усуллари;

дала четида (муҳофаза зонасидан ташқари) 20 сотихдан кўп бўлмаган, лекин ижарага берилган контур майдонининг бир фоизидан ошмаган қисмида қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи объектлар жойлаштиришни назарда тутган ҳолда ишлаб чиқилган ер тузиш лойиҳаси.

Амалий чора-тадбирлар

Доимий

2.

Ер участкаларини янгидан ўзлаштириш, қайта фойдаланишга киритиш ва сув таъминотини яхшилаш чора-тадбирларини амалга ошириш.

1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги «Ижарага берилган қишлоқ хўжалиги ерларига хизмат кўрсатиш дирекцияси» МЧЖлар (кейинги ўринларда — Дирекция) томонидан ер участкаларининг сув таъминотини яхшилаш, янгидан ўзлаштириш, қайта фойдаланишга киритишга қаратилган дастур (кейинги ўринларда — Дастур) ишлаб чиқиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил 15 май

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги

2. Дастурни шакллантиришда ерларнинг сув таъминотини яхшилаш, янгидан ўзлаштириш ва қайта фойдаланишга киритиш тадбирлари учун зарур бўлган сув ҳажми шу ҳудуддаги мавжуд сув ресурслари балансига салбий таъсир кўрсатмаслиги тўғрисида Сув хўжалиги вазирлигининг тегишли хулосасини олиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил 1 июнь

3. Дастур доирасида амалга ошириладиган тадбирларнинг манзилли рўйхати ва уларни молиялаштириш бўйича таклифларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоятлар кенгашларига киритиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил 10 июнь

4. Туман (шаҳар) ҳокимликлари тасарруфидаги бўш турган ҳолда янгидан ўзлаштирилган, қайта фойдаланишга киритилган ва сув таъминоти яхшиланган ер участкаларини янги тизим асосида аукцион савдоларига чиқариш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил 1 октябрь

3.

Ер участкаларини янгидан ўзлаштириш, қайта фойдаланишга киритиш ва сув таъминотини яхшилаш тадбирларини молиялаштириш манбаларини кенгайтириш.

Ер участкаларини янгидан ўзлаштириш, қайта фойдаланишга киритиш ва сув таъминотини яхшилаш тадбирларини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети ва вилоятлар маҳаллий бюджетларига бюджет ссудаларини ажратиш бўйича таклифларни тайёрлаб, Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш.

Амалий чора-тадбирлар

Икки ой муддатда

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

II. Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги йирик инвестиция лойиҳаларига ер участкаларини ажратиш жараёнларини соддалаштириш ва инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш

4.

Йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ер участкаларини ажратиш.

Қиймати камида 10 миллион АҚШ доллари эквивалентида бўлган, энг яхши таклифни танлаб олиш йўли билан аниқланадиган йирик инвестиция лойиҳаларига Дирекциялар орқали иккиламчи ижарага бериш тизимини жорий қилиш бўйича амалдаги қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, бунда қуйидагиларни назарда тутиш:

(а) энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли билан аниқланадиган лойиҳалар учун зарур бўлган янгидан ўзлаштириш ва қайта фойдаланишга киритиш шарти билан бўз, лалми ва яйлов ерларини Дирекция томонидан хорижий инвесторга ҳар йили шартнома муддатини узайтирган ҳолда иккиламчи ижарага бериш;

(б) ер участкаси бўйича ҳар йилги ер солиғи суммасининг икки бараваридан кам бўлмаган миқдордаги иккиламчи ижара тўловларини Дирекцияга ҳамда ижарага олиш ҳуқуқининг баҳоланган қийматидаги маблағларни туман (шаҳар) маҳаллий бюджетларига тўлаш;

(в) иккиламчи ижарага берилган ер участкаларини янгидан ўзлаштириш, қайта фойдаланишга киритиш ва улардан фойдаланиш ҳолати юзасидан йилига икки марта ҳар календарь йил якунига қадар космик мониторинг ўтказиш ва бошқалар.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Икки ой муддатда

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Адлия вазирлиги

5.

Ижарага берилган қишлоқ хўжалиги ерларига хизмат кўрсатиш Дирекциялари фаолиятини такомиллаштириш.

1. Бухоро, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари ҳузурида «Ижарага берилган қишлоқ хўжалиги ерларига хизмат кўрсатиш дирекцияси» масъулияти чекланган жамиятларини ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

Бир ҳафта муддатда

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2. Янги ташкил этиладиган Дирекцияларга белгиланган тартибда малакали мутахассисларни жалб қилиш ва доимий равишда уларнинг малакасини ошириб бориш.

Амалий чора-тадбирлар

Доимий

3. Янги тизим асосида ижарага берилган ер майдонларининг суғориш тизимларини яхшилаш, электр энергияси таъминоти объектларини қуриш ва реконструкция қилиш, техникалар ҳаракати учун ички хўжалик йўлларининг ҳолатини яхшилаш бўйича инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишнинг манзилли дастурини шакллантириш.

Амалий чора-тадбирлар

Доимий

4. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага олувчиларга ердан фойдаланиш бўйича кўмаклашиш ва уларнинг фаолиятини доимий таҳлил қилиб бориш ҳамда самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

Амалий чора-тадбирлар

Доимий

5. Дирекцияларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида уларни Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган хизмат автомашиналари билан таъминлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил июнь

6.

Дирекциялар томонидан янги тизим асосида ижарага берилган 3,1 минг гектар ер майдонларининг сув таъминотини яхшилаш чораларини кўриш.

1. Сув таъминоти яхшиланадиган ер участкаларининг рўйхатини шакллантириш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил май

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

3. Қурилиш-пудрат ташкилотини аниқлаш.

2026 йил июль

4. Дирекция маблағлари ҳисобидан суғориш таъминотини яхшилаш тадбирларига зарур маблағларни ажратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил июль — октябрь

5. Қурилиш-пудрат ишларини якунига етказиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил декабрь

7.

Тошкент вилояти Тошкент туманида 504 гектар ва Зангиота туманида 834 гектар юридик шахсларга қарашли ер участкалари ҳамда 2 минг нафардан ортиқ аҳоли томорқа ерларининг сув таъминотини яхшилаш.

1. Тошкент туманида жойлашган «Рамадон» насос станциясининг 2 та насос агрегатларини янгилаш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил май

Тошкент вилояти ҳокимлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2. «Рамадон» насос станциясидан Тўлабек ҳудудига сув олиб борувчи «М-1» каналининг 5,7 км қисмини тозалаш, каналнинг 0,8 км қисмини бетонлаштириш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил сентябрь

3. Ушбу тадбирларни Дирекция маблағлари ҳисобидан молиялаштириш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил май-июнь

8.

Наманган вилояти Поп тумани Қўшминор маҳалласи ҳудудида янги тизим асосида ижарага берилган 467 гектар ер майдонларининг сув таъминотини яхшилаш ҳамда саноатлашган интенсив боғ плантацияларини ташкил этиш.

1. Ер майдонларига ерости сувларини чиқариш мақсадида ерости сув захираларининг мавжудлиги тўғрисида тегишли ташкилотларнинг хулосасини олиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил май

Наманган вилояти ҳокимлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2. Тик қудуқ қазиш лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва пудратчи ташкилотларни аниқлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил май

3. Тик қудуқ қазиш ишларини амалга ошириш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил июнь

4. Дала майдонларига олиб борадиган йўлларни таъмирлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил октябрь

5. Саноатлашган интенсив боғ плантацияларини барпо қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил октябрь

III. Ер участкаларига бўлган ижара ҳуқуқини сотиб олиш ва нобудгарчилик бўйича тўловларни ундириш

9.

Ер участкаларига бўлган ижара ҳуқуқини сотиб олиш ҳамда қишлоқ ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги бўйича ҳисобланган тўловлар ундирилишини ташкил этиш.

Ер участкаларининг ижара ҳуқуқини сотиб олиш бўйича ҳисобланган ва нобудгарчилик тўловларини ундириш режа-графигини ишлаб чиқиш. Бунда:

(а) қарздорлар рўйхатини шакллантириш, бунда Солиқ қўмитаси томонидан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда ўз маълумотлар базаларини интеграция қилиш орқали тўловлар бўйича ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар учун шахсий карточка ҳамда тўловларнинг аниқ ҳисобини юритиш;

(б) қарздорлардан қарздорликни амалга ошириш шартларига мувофиқ тўловларни ундириш чораларини кўриш;

(в) ундирилган маблағларни маҳаллий бюджетларга ва қонунчиликда белгиланган манбаларга йўналтириш;

(г) тўловларни ундиришга нисбатан солиқ тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган солиқ қарзини ундириш қоидаларини қўллаш.

Амалий чора-тадбирлар

Доимий

Солиқ қўмитаси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Давлат активларини бошқариш агентлиги

IV. Саноатлашган плантациялар ташкил этишни қўллаб-қувватлаш

10.

Янги тизим асосида ижарага берилган ер участкаларида саноатлашган плантацияларни ташкил этиш.

1. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда камида 5 тадан саноатлашган плантациялар ташкил этиладиган ҳудудларни аниқлаш.

2. Барпо этиладиган интенсив боғ, токзор, анорзор, енгил конструкцияли иссиқхона, резавор, гулчилик, кўчатчилик ва сабзавотчилик плантацияларини мазкур Фармонда назарда тутилган инструментлар орқали қўллаб-қувватлаш.

3. Сув тежовчи технологияларни жорий этиш ва муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни йўлга қўйиш.

4. Маҳсулотни сақлаш ва сотиш занжирини йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил октябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

11.

Саноатлашган плантациялар барпо этиладиган ер майдонларининг инфратузилма тармоқларини яхшилашга кўмаклашиш.

1. Дирекциялар томонидан танланадиган саноатлашган плантациялар ташкил этиладиган ер участкалари суғориш тизимларини яхшилаш, электр энергияси таъминоти объектларини қуриш ва реконструкция қилиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ 1,5 млрд сўмдан ошмаган қисмини Дирекция маблағлари ҳамда ер участкаларини ижарага беришдан ва нобудгарчилик тўловларидан маҳаллий бюджетларга тушадиган маблағлар ҳисобидан молиялаштириш.

2. Саноат плантацияларида юқори даромадли экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

Доимий

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

V. Ер муносабатларида миллий манфаатларни ҳимоя қилиш

12.

Чет эллик инвесторлар, шу жумладан, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар, чет эллик юридик ва жисмоний шахслар, фуқаролиги бўлмаган шахсларга ер участкаларини ижарага бериш тизимини такомиллаштириш.

Чет эллик инвесторлар, шу жумладан, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар, чет эллик юридик ва жисмоний шахслар, фуқаролиги бўлмаган шахсларга ер участкаларини ижарага бериш тизимини такомиллаштиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига киритиш. Бунда қуйидагиларни назарда тутиш:

(а) ер муносабатларидаги устуворлик — миллий хавфсизлик масалаларидан келиб чиқиб, чет элликларга ер ажратишда қатъий қоидалар ўрнатиш;

(б) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни фақат иккиламчи ижара асосида ажратиш;

(в) қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларни аукцион орқали ҳам ижарага бериш ва ижара муддатини 49 йил этиб белгилаш;

(г) чет элликларга мудофаага мўлжалланган, чегара, тарихий-маданий ерлар ва ўрмон фонди ерларини ижара беришни тақиқлаш;

(д) чет элликларга ижарага берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларни қайта ижарага бериш тартибини белгилаш ва бошқалар.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Бир ой муддатда

Вазирлар Маҳкамаси,

Адлия вазирлиги

VI. Сув ресурсларидан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш

13.

Ўзбекистонда иқлимга асосланган қишлоқ хўжалигига ўтиш концепциясини ишлаб чиқиш.

1. Илғор хорижий ва маҳаллий экспертларни жалб қилган ҳолда Ўзбекистонда иқлимга асосланган қишлоқ хўжалигига ўтиш концепциясини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2. Лойиҳада қуйидагиларни назарда тутиш:

(а) ҳудудларнинг иқлим ўзгариши таъсири (қурғоқчилик, сув танқислиги, ҳарорат ўзгариши)ни таҳлил қилиш;

(б) қишлоқ хўжалиги тармоқларининг иқлим хавфларига сезгирлигини баҳолаш;

(в) иқлимга мослашувчан агротехнологиялар (сув тежовчи, қурғоқчиликка чидамли экин навлари, агроэкологик усуллар)ни жорий этиш;

(г) сув ресурсларини юқори даражада истеъмол қилувчи ва паст даромадли экин турларини босқичма-босқич қисқартириш, улар ўрнига кам сув талаб қилувчи ва илмий асосланган юқори даромадли муқобил экинларни жорий этиш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил 1 октябрга қадар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги,

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси

14.

Мавжуд сув захираларини реал вақт режимида кузатиб бориш тизимини жорий қилиш.

Германиянинг «Green Central Asia» лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилган «Modsnow» тизими орқали манбадаги (музликлар, дарё, сой ва бошқа) мавжуд сув захираларини реал вақт режимида кузатиб боришни йўлга қўйиш. Бунда:

(а) сунъий йўлдош (спутник) маълумотлари, сунъий интеллект ҳамда математик моделлаштириш усуллари ёрдамида бутун Марказий Осиё ҳудудини 500 метрлик катакчалар (GRID)ларга бўлган ҳолда ҳар бир 500 метрлик ҳудудда шаклланаётган ва мавжуд сув захираларини аниқлаш;

(б) олинган маълумотларни таҳлил қилиш ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш юзасидан таклифларни шакллантириш;

(в) тизимдан фойдаланиш бўйича мутахассисларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириб бориш;

(г) тизимни ишга тушириш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштириш учун хорижий грант маблағларини жалб этиш ва бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириш.

Амалий чора-тадбирлар

2027 йил 1 январга қадар

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси,

Сув хўжалиги вазирлиги

15.

Қишлоқ хўжалигида яратиладиган иқтисодий қийматни аниқлашни йўлга қўйиш.

Қишлоқ хўжалигида яратиладиган иқтисодий қийматни (Water productivity) ҳисоблаш методологиясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Бунда:

(а) ер ижарачилари ва фойдаланувчилари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ва улар учун сарф этилаётган сув ресурслари ҳажмини таҳлил қилиш;

(б) таҳлил натижаларидан келиб чиқиб, ер ижарачилари томонидан 1 метр куб сув сарфидан яратилаётган қўшилган қийматни ҳисоблаш ва бошқалар.

Амалий чора-тадбирлар

2027 йил 1 март

Миллий статистика қўмитаси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

VII. Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш

16.

Қишлоқ хўжалиги ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини (KPI) баҳолаш тартибини ишлаб чиқиш.

Хорижий давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалиги ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини (KPI) баҳолаш тартибини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Бунда:

(а) «Ердан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш» ахборот тизимини ишлаб чиқиш;

(б) ахборот тизимини вазирлик ва идораларнинг тегишли ахборот тизимларига интеграция қилиш;

(в) ер ижарачилари ва фойдаланувчилари томонидан қишлоқ хўжалиги экинларини экиш, маҳсулот етиштириш ҳолатини таҳлил қилиш;

(г) чорвачилик, паррандачилик ва бошқа хўжаликларга озуқа экинлари етиштириш учун ажратилган ер участкаларига хўжаликларда сақланаётган чорва моллари бош сонининг тавсиявий нормаларга мос келишини таҳлил қилиш;

(д) ижарачилар томонидан етиштирилаётган маҳсулотларни статистик, солиқ ва хўжалик ҳисоботларида акс эттириш ҳолатларини таҳлил қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил 1 октябрга қадар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

«Ўзбеккосмос» агентлиги

17.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларига энг мақбул экин турларини жойлаштириш бўйича рақамли агрохарита ишлаб чиқиш.

1. Рақамли агрохарита ишлаб чиқиш бўйича Хитой, Корея Республикаси, Германия ва Испания давлатларига уларнинг тажрибасини ўрганиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил 1 июлга қадар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Самарқанд ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари

2. Хорижий тажриба асосида тажриба-синов тариқасида Фарғона ва Булунғур туманларидаги қишлоқ хўжалиги ер майдонларида ҳар бир контур бўйича тупроқ таркиби, жойлашув рельефи, сув билан таъминланганлик даражаси, сўнгги ўн йилликдаги метеорологик ва агротехник кўрсаткичларни таҳлил қилиб, энг мақбул экин турларини жойлаштириш бўйича рақамли агрохарита ишлаб чиқиш.

3. Рақамли агрохаритани ишлаб чиқишда сунъий интеллект технологияларидан кенг фойдаланиш.

4. Яратилган рақамли агрохарита асосида маҳсулот ишлаб чиқариш кўрсаткичларини таҳлил қилиб, унинг ижобий натижалари асосида республиканинг барча туман (шаҳар)ларининг агрохариталарини тайёрлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил 1 октябрга қадар

VIII. Фармон мазмун-моҳиятини ёритиш бўйича тарғибот тадбирларини ташкил этиш

18.

Фармонда белгиланган мақсад ва вазифалар ҳамда асосий йўналишларнинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган матбуот анжуманини ташкил этиш.

1. Фармоннинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган матбуот анжуманини ташкил этиш мақсадида манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.

2. Тадбир давомида Фармонда назарда тутилган асосий масалалар, яратилаётган қулайликлар, янги тартиблар ҳақида батафсил тушунтириш бериш.

3. Матбуот анжуманида ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар иштирокини кенг таъминлаш.

4. Матбуот анжуманини ўтказиш, марказий телеканаллар орқали эфирга узатиш ва кенг ёритиш.

Матбуот анжумани

2026 йил май

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги,

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

19.

Фармонда белгиланган муҳим вазифалар мазмун-моҳиятини ёритиш.

1. Фармонда белгиланган энг муҳим вазифаларни тушунтиришга қаратилган маълумотларни тайёрлаш.

2. Соҳа мутахассислари, таниқли тадбиркорлик субъектлари ва фермерлар иштирокида тушунтириш ишларини ташкил қилиш.

3. Эфирларни мулоҳазалар шаклидаги кўрсатувлар, дебатлар ва эркин мустақил фикрлар шаклида ташкил этиш.

4. Фармон мазмун-моҳиятини ва афзалликларини ёритишга қаратилган дастурларни прайм-тайм вақтларида эфирга узатиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил давомида мунтазам

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Ўзбекистон

Миллий ахборот

агентлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Адлия вазирлиги

20.

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг ердан фойдаланишдаги мустақиллигини таъминлашга қаратилган ислоҳотларни тушунтириш бўйича ҳуқуқий тарғибот материаллари тўпламини тайёрлаш ва тарқатиш.

1. Фармон мазмун-моҳиятини содда тилда тушунтиришга қаратилган (инфографика, тезис, слайд каби) тарғибот материалларини тайёрлаш.

2. Тайёрланган материалларни манфаатдор давлат органлари ва ташкилотларига ҳамда ҳудудларга етказиш.

3. Фармоннинг аҳоли ва ижрочилар учун муҳим қисмларини халқчил тилда ёритувчи қисқа ахборот-контентларни тайёрлаш ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалар ва ОАВ орқали кенг оммалаштириш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил давомида мунтазам

Адлия вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги,

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

21.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини янги тизим асосида ижарага бериш масаласини тушунтиришга қаратилган интервьюлар ташкил этиш ҳамда марказий ва маҳаллий ОАВлар орқали намойиш этиш.

1. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини янги тизим асосида ижарага бериш тартиби мавзусида қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари билан интервью ташкил этиш.

2. Интервьюни «Ўзбекистон 24» телеканали орқали жонли эфирга узатиш ишларини амалга ошириш.

3. Интервью давомида янги тизимнинг афзалликлари, фермерлар ва тадбиркорлар учун яратилаётган имкониятлар ҳамда ер ажратишда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш механизмларини атрофлича ёритиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил давомида мунтазам

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

22.

Фармонда назарда тутилган янги тартибларни ва имтиёзларни халқчил тилда ёритиб берувчи видеоматериаллар тайёрлаш ва кенг оммалаштириш.

1. Янги тартиб ва имтиёзларни тушунтиришга қаратилган тарғибот видеоматериалларини тайёрлаш.

2. Видеоматериалларни тайёрлашда мутасадди ташкилотлар, иқтисодий комплекс вакиллари, фермерлар ва бошқа мутахассисларни жалб этиш.

3. Тайёрланган турли шакллардаги видеоматериалларни оммабоп ижтимоий тармоқлардаги каналларда кенг тарқатиш ҳамда мунтазам равишда ОАВ орқали ёритиб бориш.

Видеоматериал

2026 йил давомида мунтазам

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги,

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

23.

Фармоннинг мазмун-моҳиятини аҳоли, тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, фермерлар ўртасида манзилли тушунтириш тадбирларини ташкил қилиш.

1. Ҳудудларда ўтказиладиган ҳуқуқий тарғибот тадбирларида Фармон бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш.

2. Корхона ва ташкилотларда ҳамда маҳаллаларда «маҳалла еттилиги» аъзолари учун манзилли семинар ва тушунтириш ишларини ташкил қилиш.

3. Фармонни тушунтиришга қаратилган инфографика ва буклетларни тарқатиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил давомида мунтазам

Адлия вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги

24.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини қайтадан босқичма-босқич янги тизим асосида аукцион савдоларига чиқариш масаласини тадбиркорларга ва фуқароларга тушунтириш бўйича жойларда семинарлар ташкил қилиш.

1. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини қайтадан босқичма-босқич янги тизим асосида аукцион савдоларига чиқариш юзасидан семинар тадбирларини ташкил қилиш.

2. Тадбирларни қишлоқ хўжалиги соҳаси фаоллари, иқтисодий комплекс мутахассислари, банк ва молия органлари вакиллари иштирокида ўтказиш.

3. Ўтказилган семинар ва давра суҳбатлари жараёнларини ОАВ орқали ёритиб бориш.

Семинар

2026 йил давомида мунтазам

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Кадастр агентлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

25.

Ҳудудларда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги йирик инвестиция лойиҳаларига ер участкаларини ажратиш жараёнларини соддалаштиришга оид тушунтириш ишларини ташкил этиш бўйича давра суҳбатлари ўтказиш.

1. Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги йирик инвестиция лойиҳаларига ер участкаларини ажратиш жараёнларини соддалаштиришга оид ишларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш масаласида ҳудудларда давра суҳбатларини ташкил қилиш.

2. Давра суҳбатларида манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда фуқаролар, фермерлар ва йирик тадбиркорлик субъектлари иштирокини таъминлаш.

3. Тадбир давомида тегишли тартиботларни тушунтириш, ислоҳотлар моҳиятини очиб беришга алоҳида эътибор қаратиш.

4. Ўтказилган давра суҳбати тафсилотларини ижтимоий тармоқлар ва маҳаллий ОАВлар орқали ёритиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил давомида мунтазам

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Кадастр агентлиги,

Адлия вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари,

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

26.

Ер участкаларига бўлган ижара ҳуқуқини сотиб олиш ва нобудгарчилик бўйича тўловларни ундириш ҳамда саноатлашган плантациялар ташкил этишни қўллаб-қувватлаш йўналишидаги ислоҳотларни аҳолига халқчил тилда етказиш.

1. Ер участкаларига бўлган ижара ҳуқуқини сотиб олиш ва нобудгарчилик бўйича тўловларни ундириш бўйича соҳа мутахассисларини жалб қилиш.

2. Мутахассислар томонидан аҳолига халқчил тилда тушунтириш бўйича радиоконтентлар тайёрлаш.

3. Масалани ёритиб бериш юзасидан радиоэшиттириш ташкил этиш.

Радиоэшиттириш

2026 йил давомида мунтазам

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Солиқ қўмитаси,

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

27.

Сув ресурсларидан фойдаланишда иқтисодий самарадорликни оширишнинг ўзига хос хусусиятларини тушунтиришга қаратилган тарғибот тадбирларини ташкил қилиш.

1. Сув ресурсларидан фойдаланишда иқтисодий самарадорликни оширишнинг ўзига хос хусусиятларини тушунтиришга қаратилган тарғибот тадбирларини ташкил этиш бўйича режа-жадвал ишлаб чиқиш.

2. Режа-жадвал асосида тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш.

3. Ташкил қилинган тарғибот-тушунтириш тадбирларини ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритиш.

Режа-жадвал

2026 йил май

Сув хўжалиги вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

28.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини янги тизим асосида ижарага бериш масалалари юзасидан қишлоқ хўжалиги соҳасидаги олимлар томонидан таҳлилий мақолалар тайёрланиши ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинишини ташкил этиш.

1. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини янги тизим асосида ижарага беришнинг ҳуқуқий, иқтисодий ва амалий жиҳатларини ўрганиш бўйича етакчи олимлар ва мутахассислар рўйхатини шакллантириш.

2. Олимлар томонидан илмий-амалий, таҳлилий ва тушунтириш хусусиятига эга мақолалар тайёрланишини ташкил этиш.

3. Тайёрланган мақолаларни босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида чоп этиш.

Таҳлилий мақолалар

2026 йил давомида мунтазам

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

29.

Фармонда белгиланган тадбирларнинг ижросини мониторинг қилиш.

Мазкур Фармонда белгиланган тадбирларни мониторинг қилиш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Мониторинг режаси

2026 йил май

Адлия вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 апрелдаги ПФ-68-сон Фармонига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги «Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5742-сон Фармонининг 5-бандида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) учинчи хатбоши «қишлоқ хўжалигидан» сўзларидан кейин «, шунингдек, ўрмон хўжалигидан» сўзлари билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) тўртинчи хатбоши «Бунда» сўзидан кейин «қишлоқ хўжалигига мўлжалланган» сўзлари билан тўлдирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги «Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6243-сон Фармони 4-бандининг учинчи хатбошисидан «, бекор қилиш» сўзлари чиқариб ташлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 февралдаги «Қишлоқ хўжалиги экин майдонлари унумдорлигини ошириш, тармоққа инвестициялар жалб қилиш учун қулай шарт-шароит яратиш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-18-сон Фармонининг 1-бандида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) «в» кичик банддан «, шу жумладан, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар» сўзлари чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) «г» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«г) электрон онлайн аукцион савдолари орқали аниқланадиган ер участкасига ижара ҳуқуқини олиш учун тўловлар 15 иш куни ичида тўлиқ тўланиши шарт».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 4 мартдаги «Махсус иқтисодий ва саноат зоналари фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-41-сон Фармони 8-бандининг «в» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 апрелдаги «Муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун ер участкаларини ажратиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-204-сон қарорининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) «3. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси (кейинги ўринларда — Ҳукумат комиссияси) 2-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Ҳукумат комиссияси раиси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ҳукумат комиссиясининг ишчи органи ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳукумат комиссияси кўриб чиқиши учун масалалар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари томонидан ишчи органга Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган ягона талаблар асосида киритилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳукумат комиссияси йиғилиши, қоида тариқасида, ҳар ойда бир маротаба унинг раиси ёки ишчи органи ташаббуси билан ўтказилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳукумат комиссиясининг қарори баён шаклида расмийлаштирилади, баёнга Ер кодексининг 9 ва 441-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва (ёки) Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши лойиҳаси илова қилинади, баён ва фармойиш лойиҳаси уни ёқлаб овоз берганлар томонидан имзоланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишчи орган Сув хўжалиги вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Кадастр агентлиги тизими ходимлари билан бирга жойига чиққан ҳолда ҳар бир таклиф Ер кодексининг 441 ва 45-моддаларида ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқлигини ўрганади, ўрганиш якунлари бўйича ўз хулосасини Ҳукумат комиссиясига тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳукумат комиссияси ҳар бир таклиф ва у юзасидан Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг, Сув хўжалиги вазирлигининг ҳамда Кадастр агентлигининг хулосаларини кўриб чиқади ҳамда қарор қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган ерлар бўйича таклифлар ва хулосалар Ҳукумат комиссияси томонидан умумлаштирилади ҳамда кўриб чиқиш учун ҳар йили биринчи ярим йил якуни бўйича 10 июлга, иккинчи ярим йил якуни бўйича 10 январга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши лойиҳаси билан бирга Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳукумат комиссияси аъзолари томонидан келишилган (виза қўйилган) Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва (ёки) Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши лойиҳаси ишчи орган томонидан Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун белгиланган тартибда киритилади, бунда мазкур лойиҳаларни бошқа идоралар билан келишиш талаб этилмайди, лойиҳаларга ер участкаларининг ер фонди тоифасини ўзгартиришдан бошқа масалаларни киритишга йўл қўйилмайди»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

1.

Ш.М. Ғаниев

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси, Ҳукумат комиссияси раиси

2.

И.Ю. Абдураҳмонов

қишлоқ хўжалиги вазири, Ҳукумат комиссияси раиси ўринбосари

3.

Ш.Р. Хамраев

сув хўжалиги вазири

4.

Лавозимига кўра

Кадастр агентлиги директори

5.

Ш.Ж. Тўхтабоев

Бош прокурор ўринбосари

6.

Н.М. Рустамбеков

Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси раиси ўринбосари

7.

М.Ш. Истамов

адлия вазирининг биринчи ўринбосари

8.

И.И. Норқулов

иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари

9.

Лавозимига кўра

инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари

10.

О.А. Пекось

рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари

11.

Ж.С. Арашов

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари

12.

Р.П. Юсупов

тоғ-кон саноати ва геология вазири ўринбосари

13.

С.А. Нишанбаев

ички ишлар вазири ўринбосари

14.

Э.М. Мухитдинов

Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги директори

15.

Т.Ю. Рапиков

Вазирлар Маҳкамаси котибияти мудири

16.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари

17.

Лавозимига кўра

Вазирлар Маҳкамаси котибияти масъул ходими, Ҳукумат комиссияси котиби

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: Ҳукумат комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 мартдаги «Қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва маҳсулот етиштириш ҳажмини кўпайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-131-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) 2-банднинг «в» кичик бандидаги «20» рақами «10» рақами билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) 6-банднинг «б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«(б) ижара ҳуқуқини баҳолаш талаб этилмайди, давлат ижрочиси Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ қарздорнинг мол-мулкини хатлаш ва реализация қилиш навбатига риоя қилган ҳолда ваколатли ташкилотлардан ер участкасининг норматив қийматини аниқлаб, унга тенг бўлган бошланғич нарх миқдорини мулкий ҳуқуқни хатлаш далолатномасида кўрсатади. Мулкий ҳуқуқни хатлаш далолатномаси давлат ижрочиси ва қарздор ўртасида ёзма равишда холислар иштирокида тузилади ва ушбу далолатнома электрон онлайн аукцион савдоларини ўтказиш учун буюртмага илова қилинади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) 13-банднинг «в» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 31 октябрдаги «Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-322-сон қарорининг 11-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2026 й., 06/26/68/0435-сон)