Ҳужжат кучини йўқотган 09.02.2004 22.07.1998 йилдаги 309-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 22.07.1998 йилдаги 309-сон
Kuchga kirish sanasi
22.07.1998
Ҳужжат кучини йўқотган 09.02.2004
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҲИСОБ-КИТОБЛАР МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА БЮДЖЕТГА ТЎЛОВЛАР ИНТИЗОМИНИ МУСТАҲКАМЛАШ БЎЙИЧА ҲУКУМАТ КОМИССИЯСИНИ ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Кўчирма]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича республика комиссиясини ташкил этиш тўғрисида»ги 2004 йил 9 февралдаги 61-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш, солиқлар ва мажбурий тўловларнинг бюджетга ҳамда бюджетдан ташқари жамғармаларга ўз вақтида тушишини, солиқлар йиғилишини ошириш, тўлов муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг, тўлов бўйича ўз вақтида тўланмаган қарзларнинг йиғилиб қолишига йўл қўймаслик бўйича ишларни ташкил этишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Белгилансинки, тугатилган комиссиялар фаолияти масалалари бўйича илгари қабул қилинган қонун ҳужжатлари ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссиясига татбиқ этилади.
(1-банднинг биринчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 10 июндаги 298-сонли қарори билан чиқарилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар Ҳукумат комиссиясининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқ хўжалигида ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштиришни, тўлов интизомини мустаҳкамлаш, ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида қилиниши, солиқлар ва мажбурий тўловларнинг тўлиқ тўланиши бўйича қонунчилик нормаларига барча хўжалик юритувчи субъектлар томонидан қаттиқ риоя қилиниши устидан таъсирчан назоратни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхоналарнинг дебитор қарздорлиги аҳволини таҳлил қилиш, хўжалик юритувчи субъектларнинг тўлов муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзларини, бюджетга ўз вақтида тўланмаган қарзларини қисқартириш, шунингдек, амалдаги қонунчиликка мувофиқ тўлаши керак бўлган солиқларнинг тўлиқ ундиришини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхоналар ва ташкилотлар айланма маблағларининг тайёр маҳсулотлар захираларига, тугалланмаган қурилишга йўналтирилиши сабабларини аниқлаш ҳамда уларни қисқартиришни таъминловчи механизмнинг ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўловга қодир бўлмаган истеъмолчиларга ва буюртмачиларга маҳсулотлар берилишига, ишларнинг бажарилишига ва хизматлар кўрсатилишига йўл қўймаслик устидан назоратни амалга ошириш, хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш бўйича таъсирчан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ҳукумат комиссиясига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар, идоралар, банклар, солиқ органлари, хўжалик уюшмалари, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари раҳбарларининг дебитор ва кредитор қарздорликнинг аҳволини, солиқ ва тўлов интизоми масалалари бўйича ҳисоботларини эшитиш ҳамда тегишли органларга халқ хўжалигида ҳисоб-китобларни юритишнинг белгиланган тартибини ва солиқ қонунчилигини бузган айбдор мансабдор шахсларни жиноий жавобгарликка бўлган жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги таклифлари бўйича, пеня ёзишни тўхтатган ҳолда, ўз вақтида тўланмаган қарзларни тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш учун муддат бериш, солиқлар ва бюджетга тўловлар бўйича пеняларни ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия, солиқ ва божхона органлари фаолиятини текширишни ташкил қилиш, вазирликлар, идоралар, уюшмалар, давлат бошқаруви маҳаллий органларидан комиссияга юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш учун зарур бўлган ахборотни белгиланган тартибда олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига тўлов муддати ўтган дебитор ва кредитор қарздорликка муттасил йўл қўядиган корхоналар ва ташкилотларни банкрот деб эълон қилиш тўғрисида таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасига халқ хўжалигида ҳисоб-китоблар тизимини яхшилашга қаратилган республика қонунчилигини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилансинки, Комиссиянинг ўз ваколатлари доирасидаги қабул қилган қарорлари ва ёзма кўрсатмаларининг вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда уларнинг бирлашмалари (хўжалик уюшмалари), мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бошчилигида ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича тегишли минтақавий комиссиялар тузилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидаги минтақавий комиссияларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳукумат комиссияси томонидан қабул қилинган қарорларининг ўз вақтида ва қатъий бажарилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисоб-китоб тўлов интизомини мустаҳкамлаш бўйича амалдаги қонунчиликнинг ҳамда республика Ҳукумати қабул қилган қарорларнинг корхоналар ва ташкилотлар томонидан бажарилиши, хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида ўтказилиши, солиқлар ва мажбурий тўловларнинг бюджетга ҳамда бюджетдан ташқари жамғармаларга ўз вақтида тушишини таъминлаш, шунингдек, ўз вақтида тўланмаган қарзларни қисқартириш устидан қаттиқ назорат ўрнатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
минтақадаги корхоналар ва ташкилотларда тўлов муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзларнинг ҳамда бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловлар бўйича ўз вақтида тўланмаган қарзларнинг вужудга келишига йўл қўймасликка доир чора-тадбирлар кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўловлар тизимини такомиллаштириш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш ва Ҳукумат комиссиясига киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат корхоналари ва ташкилотлари айланма маблағларининг асоссиз йўналтиришига йўл қўймаслик.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Минтақавий комиссияларга бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар раҳбарларининг дебиторлик ва кредиторлик қарзларнинг аҳволи масалалари бўйича ҳисоботларини эшитиш ҳамда ҳисоб-китобларнинг белгиланган тартибини бузаётган мансабдор шахсларни маъмурий, жиноий ва қонунда назарда тутилган бошқача жавобгарликка тортиш тўғрисида тегишли органларга таклифлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджетга тўловлар механизмини такомиллаштириш ва тўлов интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 5 декабрдаги 431-сон қарори 1 — 4-бандлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг «Республика халқ хўжалигида ҳисоб-китобларни такомиллаштириш бўйича Ҳукумат комиссиясини тузиш тўғрисида» 1997 йил 7 майдаги 229-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир Ў. Т. Султонов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1998 йил 22 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
309-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1998 йил 22 июлдаги 309-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҲИСОБ-КИТОБЛАР МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА БЮДЖЕТГА ТЎЛОВЛАР ИНТИЗОМИНИ МУСТАҲКАМЛАШ БЎЙИЧА ҲУКУМАТ КОМИССИЯСИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) ўз фаолиятини хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш, солиқлар ва мажбурий тўловларнинг бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга ўз вақтида тушириш, иқтисодий ва маъмурий тусдаги чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш йўли билан тўлов муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг ва бюджетга тўловлар бўйича муддатида тўланмаган тўловларнинг вужудга келишига йўл қўймаслик мақсадида амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятларда ва Тошкент шаҳрида тегишли минтақавий комиссиялар тузилади. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларини тақдимномасига кўра Комиссия минтақавий комиссиялар таркибини тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Минтақавий комиссиялар ўз фаолиятини мазкур Низомга ва Комиссиянинг қарорларига мувофиқ амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Комиссиянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари ва ёзма кўрсатмаларини вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар ва уларнинг бирлашмалари (хўжалик уюшмалари), мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Комиссиянинг вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қуйидагилар комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқ хўжалигида ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштиришни, тўлов интизомини мустаҳкамлаш ва ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида қилиниши, солиқлар ва мажбурий тўловларнинг тўлиқ тўланиши бўйича амалдаги қонунчилик нормаларига барча хўжалик юритувчи субъектлар ва банклар томонидан қаттиқ риоя қилиниши устидан таъсирчан назоратни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхоналарнинг дебитор қарздорлиги аҳволини таҳлил қилиш, хўжалик юритувчи субъектларнинг тўлов муддати ўтиб кетган дебиторлик ва кредиторлик қарзларини, бюджетга ўз вақтида тўланмаган қарзларини қисқартириш, шунингдек, амалдаги қонунчиликка мувофиқ тўланиши керак бўлган солиқлар ва мажбурий тўловларнинг тўлиқ ундирилишини таъминлаш бўйича таъсирчан чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхоналар ва ташкилотлар айланма маблағларини тайёр маҳсулотлар захираларига, тугалланмаган қурилишга йўналтирилиши сабабларини аниқлаш ҳамда уларни қисқартиришни механизмнинг ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўловга қодир бўлмаган истеъмолчиларга ва буюртмачиларга маҳсулотлар берилишига, ишларини бажаришга ва хизматлар кўрсатилишига йўл қўймаслик устидан назоратни амалга ошириш, хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш бўйича таъсирчан чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Комиссиянинг ҳуқуқлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар, идоралар, банклар, хўжалик уюшмалари, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлар раҳбарларининг дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг аҳволи, солиқ ва тўлов интизоми масалалари бўйича ҳисоботларини эшитиш ҳамда тегишли органларга халқ хўжалигида ҳисоб-китобларни юритишнинг белгиланган тартибини ва солиқ қонунчилигини бузган айбдор мансабдор шахсларни жиноий жавобгарликка бўлган жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги таклифлари бўйича, пеня ёзишни тўхтатган ҳолда, ўз вақтида тўланмаган қарзларни тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш учун муддат бериш, солиқлар ва бюджетга тўловлар бўйича пеняларни ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молия, солиқ ва божхона органлари фаолиятини текширишни ташкил қилиш, вазирликлар, идоралар, уюшмалар, давлат бошқаруви маҳаллий органларидан комиссияга юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш учун зарур бўлган ахборотни белгиланган тартибда олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига тўлов муддати ўтган дебитор ва кредитор қарздорликка муттасил йўл қўяётган корхоналар ва ташкилотларни банкрот деб эълон қилиш тўғрисида таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзаро ҳисоб-китоблар тизимини такомиллаштиришга қаратилган таклифларни қўриб чиқиш ва улар юзасидан ўз ваколатлари доирасида қарорлар қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасига халқ хўжалигида ҳисоб-китоблар тизимини яхшилашга қаратилган республика қонунчилигини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Комиссия фаолиятини ташкил қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Комиссиянинг иши комиссия раиси томонидан тасдиқланган ишлар режасига мувофиқ, ҳар ойда камида бир марта мажлислар ўтказиш асосида амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Комиссия таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Комиссияга Раис — Ўзбекистон Республикаси Бош вазири бошчилик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия раиси ишларига раҳбарлик қилади, Комиссия мажлисини олиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия раисининг топшириғига кўра алоҳида масалалар бўйича мажлислар Комиссия раисининг ўринбосари томонидан ўтказилиши ҳам мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Комиссия ишининг натижалари баённома шаклидаги қарорлар билан расмийлаштирилади, уларни раис ёки унинг топшириғига кўра мажлисни ўтказган Комиссия раисининг ўринбосари тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Комиссия ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради ва Республика ҳукуматини қилинган ишлардан мунтазам хабардор қилиб боради.