13.04.2026 йилдаги ПҚ-136-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 13.04.2026 йилдаги ПҚ-136-сон
Kuchga kirish sanasi
13.04.2026
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚАРОРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида электрон тижорат соҳасини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электрон тижорат соҳасини янада ривожлантириш, замонавий логистика инфраструктурасига эга миллий электрон тижорат маконини шакллантириш, иқтисодиётда хуфиёна айланма улушини камайтириш ҳамда бозор иштирокчиларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида қарор қиламан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Асосий мақсадлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар ушбу қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) 2026 — 2030 йилларда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) электрон тижорат айланмасини 30 трлн сўмга етказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) 7,5 мингдан ортиқ янги иш ўринларини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iii) умумий қиймати 300 миллион АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) айрим турдаги товарларни импорт қилишда ягона божхона тўловини жорий этиш орқали ташқи савдо операцияларини тартибга солиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Бонд омбори фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Божхона қўмитасининг 2026 йил 1 июлдан 2028 йил 1 июлга қадар ҳуқуқий эксперимент (кейинги ўринларда — эксперимент) тариқасида резидентлар ва норезидентлар томонидан жисмоний шахсларнинг шахсий эҳтиёжлари учун мўлжалланган товарларни махсус электрон савдо платформалари орқали чакана сотиш учун уларни вақтинча сақлашга мўлжалланган янги турдаги эркин омбор — бонд омбори фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ эксперимент доирасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) бонд омбори эркин омбор фаолиятини лицензиялаш тартиби асосида ташкил этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) бонд омборидан товарларни сотиш Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан юритиладиган Махсус электрон савдо платформалари реестрига киритилган махсус электрон савдо платформаси орқали амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) бонд омборига товарлар эркин омбор божхона режимига мувофиқ жойлаштирилади ҳамда ушбу товарларни жисмоний шахсларнинг шахсий эҳтиёжи учун чакана сотишга рухсат берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) бонд омборидан жисмоний шахсларнинг шахсий эҳтиёжи учун сотиладиган товарлар жўнатмалар декларацияси асосида божхона расмийлаштирувидан ўтказилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(д) бонд омборига жойлаштирилган товарларни жўнатмалар декларацияси асосида жисмоний шахсларга чиқаришда мувофиқликни баҳолаш, санитария ва ветеринария назорати чоралари қўлланмайди. Бунда товарларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш, санитария ва ветеринария соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини таъминлаш бўйича жавобгарлик бонд омборлари операторлари зиммасига юкланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ж) Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан товарлар бонд омборига жойлаштирилганда активларни репатриация қилиш талаби бажарилган деб ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(з) республика ҳудудидан бонд омборига махсус электрон савдо платформалари орқали чакана сотиш учун мўлжалланган товарларни жойлаштиришга рухсат этилмайди (бундан республика ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш учун мўлжалланган товарлар мустасно).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилансинки, бонд омборларидан товарларни махсус электрон савдо платформалари орқали жисмоний шахсларга сотишда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) 1-иловада келтирилган товарлар жўнатмалар декларацияси асосида жисмоний шахсларга чиқарилганда божсиз олиб кириш нормалари татбиқ этилмаган ҳолда амалдаги божхона тўловлари ўрнига уларнинг сотиш қийматидан 5 фоиз миқдорида ягона божхона тўлови ундирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) 2-иловада келтирилган товарлар жўнатмалар декларацияси асосида жисмоний шахсларга чиқарилганда божсиз олиб кириш нормалари татбиқ этилмаган ҳолда уларнинг сотиш қийматидан қўшилган қиймат солиғи ва 3 фоиз миқдорида божхона божи ундирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) 1- ва 2-иловада келтирилган товарларни сотиш вақтида уларнинг сотиш қиймати декларациялаш вақтидаги божхона қийматидан паст бўлганда, ягона божхона тўлови ёки божхона божи ва қўшилган қиймат солиғи божхона қиймати миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) 1- ва 2-иловага мувофиқ рўйхатларга киритилмаган бошқа турдаги товарлар жисмоний шахсларнинг шахсий эҳтиёжи учун сотилганда, товарларнинг божсиз олиб кириш нормаси қўлланмаган ҳолда амалдаги умумбелгиланган божхона тўловлари ундирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(д) бонд омборларига олиб кирилган товарларни реализация қилишдан тушган тушумларнинг ҳисоби бошқа фаолият турларидан алоҳида юритилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ж) 1- ва 2-иловаларда келтирилган товарларни республика ҳудудида жисмоний шахсларга реализация қилиш бўйича айланма қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(з) бонд омборига олиб кирилиб, республика ҳудудида жисмоний шахсларга чакана сотилган товарлар бўйича харидор томонидан тўланган қўшилган қиймат солиғи суммаси уларни бюджетга ўтказиб берувчи шахсда ҳисобга олинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Божхона қўмитаси Солиқ қўмитаси, бонд омбори ва махсус электрон савдо платформаси операторлари билан биргаликда ўзаро ахборот ҳамкорлиги орқали:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) жисмоний шахсларга сотилган товарларнинг кейинчалик қайта сотилиши ҳолатларини аниқлаш мақсадида уларнинг айланмаси устидан доимий мониторингни амалга ошириб борсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) товарларни тижорат мақсадларида қайта сотиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, божхона тўловларини умумбелгиланган тартибда қайта ҳисоб-китоб қилиб, ундирилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Бонд омбори ҳудудида божхона назоратини амалга ошириш мақсадида Божхона қўмитаси раисига божхона органлари ходимларининг умумий чекланган штат бирликларидан ташқари юридик шахслар билан шартнома тузган ҳолда қўшимча офицер ва сержантлар таркиби штат бирликларини киритиш ҳуқуқи берилсин. Бунда қўшимча киритилган штат бирликларидаги ходимларга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) божхона органлари ходимлари учун қонунчиликда назарда тутилган пул ва озиқ-овқат таъминоти, компенсациялар, ижтимоий ҳимоя қилиш, моддий рағбатлантириш тўловлари ҳамда ушбу тўловлар билан боғлиқ солиқлар, шунингдек, формали кийим-бош билан боғлиқ харажатлар шартнома тузилган юридик шахслар томонидан қопланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) ижтимоий ҳимоя чоралари амалдаги қонунчиликка мувофиқ божхона органлари ходимлари учун назарда тутилган тартибда қўлланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) пенсия таъминоти Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда дорихона ва дорихоналар тармоқларида электрон савдо платформалари орқали онлайн савдони йўлга қўйиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин. Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) ҳар бир дорихонада онлайн буюртмаларни тарқатиш пункти бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) курьерлик хизмати (махсус ҳароратни талаб қилувчи дориларни термоконтейнерда ташиш, дори ўрамини очишни тақиқлаш) учун аниқ талабларни ишлаб чиқиш назарда тутилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Божхона қўмитаси ва Солиқ қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда мазкур қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда бонд омборлари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги билан биргаликда 2028 йил 1 июнга қадар эксперимент натижалари асосида мазкур қарорда назарда тутилган тартибни давом эттиришнинг мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги юзасидан асослантирилган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси оммавий ахборот воситалари билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб Божхона қўмитаси раиси А.Ю. Мавлонов, Солиқ қўмитаси раиси Ф.Ж. Пулатов ҳамда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директори Д.Р. Ли белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Қарор ижросини ҳар ойда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 13 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-136-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 13 апрелдаги ПҚ-136-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус электрон савдо платформалари орқали реализация қилишда 5 фоиз миқдорида ягона божхона тўлови тўланиши белгиланган товарлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Товар номи

ТИФ ТН коди

1.

8508 товар позициясидаги чангютгичлардан ташқари электр двигатель ўрнатилган маиший электромеханик машиналар

(миксер, шарбат чиқаргич ва бошқалар)

8509400000,

8509800000

2.

Электр иситкичли ва электротермик мосламалар

(сочларни қуритиш ускунаси, электр чойнаклар, мультипиширгичлар, электрдазмол ва бошқалар)

8516310001,

8516310009,

8516320000,

8516797000,

8516400000

3.

Смартфонлар

8517130000

4.

Ноутбук ва планшетлар

8471300000

5.

Корпусга ўрнатилган ёки ўрнатилмаган радиокарнайлар; овозни такрорловчи бошқа ускуналар

8518210000,

8518220000,

8519814500

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 13 апрелдаги ПҚ-136-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус электрон савдо платформалари орқали реализация қилишда қўшилган қиймат солиғи ва 3 фоиз миқдорида божхона божи тўланиши белгиланган товарлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Товар номи

ТИФ ТН коди

1.

Эркаклар ёки ўғил болалар учун машинада ёки қўлда тўқилган трикотаж матолардан костюмлар, комплектлар, пиджаклар, блайзерлар, шимлар, лямкали ва кўкракка тақиладиган қисмли комбинезонлар, бриджи ва шортилар (чўмилиш кийимидан ташқари)

6103

2.

Аёллар ёки қизлар учун машинада ёки қўлда тўқилган трикотаж матолардан костюмлар, комплектлар, жакетлар, блайзерлар, кўйлаклар, юбкалар, юбка-шимлар, шимлар, кўкракка тақиладиган қисмли ва лямкали комбинезонлар, бриджи ва шортилар (чўмилиш кийимидан ташқари)

6104

3.

Эркаклар ёки ўғил болалар учун машинада ёки қўлда тўқилган трикотаж матолардан кўйлаклар

6105

4.

Аёллар ёки қизлар учун машинада ёки қўлда тўқилган трикотаж матолардан блузкалар, блузалар ва блузонлар

6106

5.

Эркаклар ёки ўғил болалар учун машинада ёки қўлда тўқилган трикотаж матолардан кальсонлар, трусилар, тунги кўйлаклар, пижамалар, чўмилиш халатлари, уй халатлари ва шу каби буюмлар

6107

6.

Аёллар ёки қизлар учун машинада ёки қўлда тўқилган трикотаж матолардан ички кийимлар, ички юбкалар, трусилар, панталонлар, тунги кўйлаклар, пижамалар, пеньюарлар, чўмилиш халатлари, уй халатлари ва шу каби буюмлар

6108

7.

Машинада ёки қўлда тўқилган трикотаж матолардан енгли фуфайкалар ва бошқа ичдан кийиладиган фуфайкалар

6109

8.

Машинада ёки қўлда тўқилган трикотаж матолардан свитерлар, пуловерлар, кардиганлар, жилетлар ва шу каби буюмлар

6110

9.

Машинада ёки қўлда тўқилган трикотаж матолардан спорт, чанғи ва чўмилиш костюмлари

6112

10.

Машинада ёки қўлда тўқилган трикотаж матолардан бошқа кийим-кечак предметлари

6114

11.

Эркаклар ёки ўғил болалар учун пальтолар, калта пальтолар, накидкалар, плашлар, курткалар (шу жумладан, чанғи курткалари), ветровкалар, штормовкалар ва шу каби буюмлар (6203 товар позициядаги буюмлардан ташқари)

6201

12.

Аёллар ёки қизлар учун пальтолар, калта пальтолар, накидкалар, плашлар, курткалар (шу жумладан, чанғи курткалари), ветровкалар, штормовкалар ва шу каби буюмлар (6204 товар позициядаги буюмлардан ташқари)

6202

13.

Эркаклар ёки ўғил болалар учун костюмлар, комплектлар, пиджаклар, блайзерлар, шимлар, лямкали ва кўкракка тақиладиган қисмли комбинезонлар, бриджи ва шортилар (чўмилиш кийимидан ташқари)

6203

14.

Аёллар ёки қизлар учун костюмлар, комплектлар, жакетлар, блайзерлар, кўйлаклар, юбкалар, юбка-шимлар, шимлар, кўкракка тақиладиган қисмли ва лямкали комбинезонлар, бриджи ва шортилар (чўмилиш кийимидан ташқари)

6204

15.

Эркаклар ёки ўғил болалар учун кўйлаклар

6205

16.

Аёллар ёки қизлар учун блузкалар, блузалар ва блузонлар

6206

17.

Болалар кийими ва болалар кийимлари учун жиҳозлар

6209

18.

Спорт, чанғи ва чўмилиш костюмлари; бошқа кийим-кечак предметлари

6211

19.

Таг ва устки қисми резина ёки пластмасса бўлган бошқа пойабзал

6402

20.

Таглиги резина, пластмасса, чарм ёки композицион чармдан ва устки қисми табиий чармдан бўлган пойабзал

6403

21.

Таглиги каучук, пластмасса, чарм ёки композицион чармдан ва устки қисми тўқимачилик материалидан бўлган пойабзал

6404

22.

Бошқа пойабзал

6405

23.

Бир корпусда хотира қурилмаларини ўз ичига олган ёки олмаган киритиш ёки чиқариш қурилмалари

8471606000,

8471607000

24.

Статик конверторлар, электр литий-ионли аккумуляторлар (қувватлагич) ҳамда кучланиши 1000 В дан ошмайдиган бошқа электр ўтказгичлар

850440,

850760,

854442,

854449

25.

Фонарлар

8513100000

26.

Овоз, тасвир ёки бошқа маълумотларни ўзгартириш, узатиш, қабул қилиш ёки тиклаш учун асбоблар, шу жумладан, коммутация қурилмалари ва маршрутизаторлари

851762000

27.

Микрофон билан қўшилган ёки қўшилмаган, шунингдек, микрофон ва бир ёки бир нечта динамиклар тўпламларидан иборат қулоқчинлар ва телефонлар

8518302000,

8518309500

28.

Монитор ва проекторлар (телевизорлардан ташқари)

8528

29.

Барча турдаги соатлар

9101 — 9108

30.

Видеоўйинлар учун консол ва ускуналар; овоз ёки тасвирни ёзиб олувчи ёки такрорловчи телевизион қабул қилувчи аппаратлар

9504500001,

9504500002,

9504500009

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг Глобал бренд маълумотлар базасида рўйхатдан ўтган халқаро бренд ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида халқаро бренд товарлари реестрига киритилган чет эл товарларини бонд омборига жойлаштириш ва махсус электрон савдо платформалари орқали реализация қилиш тақиқланади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 07/26/136/0350-сон)