Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022 15.07.1998 йилдаги 300-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 15.07.1998 йилдаги 300-сон
Kuchga kirish sanasi
15.07.1998
Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИ ТЎҒРИСИДА», «ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИГИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ МУДДАТЛАРИ ВА ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Фермер хўжалиги тўғрисида» ва «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда деҳқон ва фермер хўжаликларининг аҳамиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1998 йил 1 октябргача барча туманларда фаолият кўрсатаётган деҳқон (фермер) хўжаликларини уларнинг Ер кодексига, «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қоидалари ва нормаларига мувофиқлигини хатлаб чиқсинлар ҳамда уларни қайта рўйхатдан ўтказсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси билан биргаликда ҳар бир туманда фаолият кўрсатаётган деҳқон (фермер) хўжаликлари бошлиқларини аттестациядан ўтказиш ва ушбу хўжаликларни фермер хўжаликлари сифатида қайта рўйхатдан ўтказиш ҳамда фаолият кўрсатаётган шахсий ёрдамчи хўжаликларни деҳқон хўжаликларига ўзгартириш билан шуғулланувчи комиссиялар тузсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аттестация ўтказувчи комиссиялар фермер хўжаликлари бошлиқларининг юқори ҳосил олиш учун илғор агротехника усулларини қўллаш, уруғлик, ўғитлар ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, чорва моллари ва паррандалар маҳсулдорлигини ошириш бўйича юксак билим ва малакага эга эканликларига эътиборни қаратсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 5 ноябрдаги 486-сонли қарори билан чиқарилган— ЎР ҚҲТ, 2003 й., 21-сон, 207-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 5 ноябрдаги 486-сонли қарори билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 21-сон, 207-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 5 ноябрдаги 486-сонли қарори билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 21-сон, 207-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фаолият кўрсатаётган шахсий ёрдамчи хўжаликларни деҳқон хўжаликларига ўзгартириш Тартиби 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси деҳқон (фермер) хўжаликларини фермер хўжаликлари сифатида қайта рўйхатдан ўтказиш натижалари тўғрисида 1998 йил 1 октябргача Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги фермер хўжаликларини хатловдан ва қайта рўйхатдан ўтказиш натижаларига кўра статистика ҳисоботига тегишли аниқликлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И. Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1998 йил 15 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
300-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 5 ноябрдаги 486-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 21-сон, 207-модда
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 5 ноябрдаги 486-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 21-сон, 207-модда
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 5 ноябрдаги 486-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 21-сон, 207-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1998 йил 15 июлдаги 300-сонли қарорига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фаолият кўрсатаётган шахсий ёрдамчи хўжаликларни деҳқон хўжаликларига ўзгартириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРТИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Тартиб фаолият кўрсатаётган шахсий ёрдамчи хўжаликларни деҳқон хўжаликларига ўзгартириш механизмини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Фаолият кўрсатаётган шахсий ёрдамчи хўжаликлар хўжалик бошлиғининг қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) бошқарувига ёхуд бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг иш берувчиси (маъмурияти)га ҳамда туман ҳокимига ёзма мурожаатига асосан юридик шахс ташкил этган ёки юридик шахс ташкил этмаган ҳолда ушбу хўжаликлар аъзоларининг қарори билан ихтиёрийлик асосида деҳқон хўжаликларига ўзгартирилади. Аризада сўралаётган ер участкасининг жойлашган манзили, майдони, деҳқон хўжалигининг таркиби ҳамда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этиш учун ер участкасидан белгиланган мақсадда фойдаланишнинг йўналишлари кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) бошқаруви фаолият кўрсатаётган шахсий ёрдамчи хўжаликларни деҳқон хўжаликларига ўзгартириш тўғрисидаги масалани умумий мажлис муҳокамасига киритади, умумий мажлис бу хусусда тегишли қарор қабул қилади. Бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларида фаолият кўрсатаётган шахсий ёрдамчи хўжаликларни деҳқон хўжаликларига ўзгартириш тўғрисидаги қарор шу корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг юқори бошқарув органи, иш берувчиси (маъмурияти) томонидан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) умумий мажлисининг ёки бошқа қишлоқ хўжалиги корхонаси, муассасаси ва ташкилоти юқори бошқарув органининг, иш берувчиси (маъмурияти)нинг қарори асосида туман ҳокими фаолият кўрсатаётган шахсий ёрдамчи хўжаликларни деҳқон хўжаликларига ўзгартириш бўйича туман комиссиясининг хулосасини инобатга олган ҳолда фаолият кўрсатаётган шахсий ёрдамчи хўжаликларни деҳқон хўжаликларига ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Фаолият кўрсатаётган шахсий ёрдамчи хўжаликларни деҳқон хўжаликларига ўзгартириш учун туман ҳокимининг қарори билан ҳокимлиги ҳузурида фаолият кўрсатаётган шахсий ёрдамчи хўжаликларни деҳқон хўжаликларига ўзгартириш бўйича комиссия ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия таркибига туман ҳокимлиги, ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш Комиссияси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг туман вакиллиги, туман иқтисодиёт ва статистика бўлими, солиқ хизмати, қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) ҳамда посёлка, қишлоқ ва овул фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг вакиллари кирадилар.
(5-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 декабрдаги 1021-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1021/0465-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Фаолият кўрсатаётган шахсий ёрдамчи хўжаликларни деҳқон хўжаликларига ўзгартириш бўйича комиссия беш кун муддатда шахсий ёрдамчи хўжалик эгасининг мурожаатини кўриб чиқади. Бунда Комиссия:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкасидан унумли фойдаланилишига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, мулк солиғи тўланиши ҳолатига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
деҳқон хўжаликлари фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларига риоя этилишига эътибор беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Комиссия фаолият кўрсатаётган шахсий ёрдамчи хўжаликни деҳқон хўжалигига ўзгартириш тўғрисидаги тегишли таклифни ҳокимга тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Туман ҳокимининг фаолият кўрсатиб турган шахсий ёрдамчи хўжаликларни деҳқон хўжаликларига ўзгартириш тўғрисидаги қарори туман молия, банк, солиқ ва бошқа тузилмалари учун мажбурий ҳужжат ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Фаолият кўрсатаётган шахсий ёрдамчи хўжалик аъзолари қонунда белгиланган тартибда юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро муносабатларда деҳқон хўжалигининг манфаатларини ифода этувчи хўжалик бошлиғини сайлайдилар. Хўжалик бошлиғи ёки хўжаликнинг муомалага лаёқатли аъзоларидан бирининг номига ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи расмийлаштирилади.