1-ИЛОВА
Т/р | Ҳудудлар номи | Бириктирилган кафедралар | Ҳудудлардаги муаммоларни ўрганиш натижасида ҳал қилиниши лозим бўлган вазифалар |
1. | Қорақалпоғистон Республикаси | 1. Экология ва сув ресурсларини бошқариш кафедраси 2. Геодезия ва геоинформатика кафедраси 3. Тупроқшунослик ва деҳқончилик кафедраси | 1. Шўрланган ер майдонларини босқичма-босқич бартараф этиш ва шўр ювишга сарфланадиган сув ресурсларини иқтисод қилишни таъминлайдиган ва суғориладиган ерларни мақбул мелиоратив режимининг илмий-амалий асосларини ишлаб чиқиш. 2. Фойдаланишдан чиққан ер майдонларини босқичма-босқич фойдаланишга киритиш бўйича амалий тавсиялар бериш; 3. Оролбўйи ҳудудидаги экологик вазиятни бошқариш бўйича доимий экологик маълумотларини рақамлаштириш, Орол денгизининг ғарбий ҳудудлари учун уч ўлчамли экологик атласни яратиш ҳамда Орол денгизининг қуриб қолган туби ва Амударё дельтасида комплекс экологик тадқиқотлар олиб бориш. |
2. | Андижон вилояти | 1. Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги кафедраси 2. Гидротехника иншоотлари ва муҳандислик конструкциялари кафедраси 3. Насос станциялари ва гидроэлектрстанциялар кафедраси 4. Гидромелиоратив ишларни механизациялаш кафедраси | 1. Сел сув омборларини масофадан бошқариш тизимлари асосида аҳолининг хавфсизлигини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш. 2. Вилоятдаги сув хўжалиги ташкилотлари тасарруфидаги суғориш тармоқларини бетонлаштириш ишларини амалга ошириш ва суғориладиган ерларнинг сув билан таъминланишини яхшилаш бўйича илмий тавсиялар ишлаб чиқиш. 3. Ўзбекистон фермерлари кенгаши билан ҳамкорликда қишлоқ хўжалиги ерларида тупроқнинг озуқа моддалари билан таъминланганлик даражасини баҳолаш юзасидан амалий тавсиялар ишлаб чиқиш. |
3. | Бухоро вилояти | 1. Ирригация ва мелиорация кафедраси 2. Геодезия ва геоинформатика кафедраси 3. Гидромелиоратив тизимлардан фойдаланиш кафедраси 4. Тупроқшунослик ва деҳқончилик кафедраси | 1. Вилоятнинг тупроқ-мелиоратив шароитларига мос равишда экинларни сув тежамкор суғориш технологиялари ва техник воситалар элементлари бўйича районлаштириш ҳамда самарали суғориш тартибларини ишлаб чиқиш. 2. Шўрланган ер майдонларини босқичма-босқич бартараф этиш ва шўр ювишга сарфланадиган сув ресурсларини иқтисод қилишни таъминлайдиган суғориладиган ерларни мақбул мелиоратив режимининг илмий-амалий асосларини ишлаб чиқиш. 3. Чўл-дашт ҳудудларидаги бўш ва фойдаланилмаётган ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқиш. |
4. | Жиззах вилояти | 1. Гидротехника иншоотлари ва муҳандислик конструкциялари кафедраси 2. Экология ва сув ресурсларини бошқариш кафедраси 3. Иқтисодиёт кафедраси 4. Гидромелиоратив тизимлардан фойдаланиш кафедраси 5. Гидрология ва гидрогеология кафедраси | 1. Суғориладиган ва лалми ерлар, тоғ ва тоғолди ҳамда чўл-яйлов ҳудудларида тупроқ унумдорлигини ошириш, ер деградациясининг олдини олиш, сув ва бошқа табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни рағбатлантирувчи иқтисодий механизмлар, илмий мақбул ечимлар ҳамда амалиётга йўналтирилган илмий тавсиялар ишлаб чиқиш. 2. Чўл-дашт ҳудудларидаги бўш ерлардан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалигида фойдаланишга киритилмаган қумли, чўл-дашт, тепалик, жарлик, тупроқ-тўкилма, тошлоқ ва адир ерлар ҳамда деградацияга учраган яйловларни тиклаш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш. |
5. | Қашқадарё вилояти | 1. Ирригация ва мелиорация кафедраси 2. Насос станциялари ва гидроэлектрстанциялар кафедраси 3. Гидротехника иншоотлари ва муҳандислик конструкциялари кафедраси | 1. Вилоятнинг тупроқ-мелиоратив шароитларини ҳисобга олган ҳолда экинлар учун сув тежамкор суғориш технологияларини районлаштириш ва мақбул суғориш тартибларини ишлаб чиқиш. 2. Чўл-дашт ҳудудларидаги бўш ва фойдаланилмаётган ер ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш, қумли, чўл-дашт, тепалик, жарлик, тупроқ-тўкилма, тошлоқ ва адир ерлар ҳамда деградацияга учраган яйловларни тиклаш, иқлимга мос ўсимликларни экиш орқали ўтлоқларни кенгайтириш, шунингдек чўл-дашт ҳудудларининг қумлоқ тупроқларига мос ўсимлик турлари бўйича илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқиш. |
6. | Навоий вилояти | 1. Электр таъминоти ва қайта тикланувчи энергия манбалари кафедраси 2. Геодезия ва геоинформатика кафедраси 3. Ер ресурсларини бошқариш ва Давлат кадастрлари кафедралари | 1. Электр тармоқларини комплекс модернизация қилиш ва реконструкция қилиш, сув хўжалиги ва ирригация тизимларидаги насос станцияларида электр энергияси сарфини камайтиришга йўналтирилган илмий мақбул ечимлар ҳамда илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш. 2. Чўл-дашт ҳудудларидаги бўш ва фойдаланилмаётган ер ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш, қумли, чўл-дашт, тепалик, жарлик, тупроқ-тўкилма, тошлоқ ва адир ерлар ҳамда деградацияга учраган яйловларни тиклаш, иқлимга мос ўсимликларни экиш орқали ўтлоқларни кенгайтириш бўйича илмий ва амалий тавсияларни ишлаб чиқиш. |
7. | Наманган вилояти | 1. Насос станциялари ва гидроэлектрстанциялар кафедраси 2. Гидрология ва гидрогеология кафедраси 3. Гидравлика ва гидроинформатика кафедраси | 1. Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерларнинг иқлимига хос ўсимликларни экиш орқали ўтлоқларни кўпайтириш, чўл-дашт майдонларининг қумлоқ тупроқлари учун мос келадиган ўсимликларни экиш бўйича илмий тавсиялар ишлаб чиқиш. 2. Вилоятнинг сойлар ҳудудларида сел хавфини камайтиришга қаратилган сел сув омборларини барпо этиш бўйича илмий асосланган амалий таклифларни ишлаб чиқиш. |
8. | Самарқанд вилояти | 1. Экология ва сув ресурсларини бошқариш кафедраси 2. Ер ресурсларини бошқариш ва Давлат кадастрлари кафедралари 3. Геодезия ва геоинформатика кафедраси | 1. Чиқинди полигонларини қисқартириш ва аҳоли яшаш пунктларидан узоқ бўлган ҳудудларда чиқинди полигонларини қайта ташкил этиш ҳамда ҳаво ифлосланишини минималлаштириш. 2. Сув хўжалигида замонавий инновацион технологияларни қўллаган ҳолда сув ва ер ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича илмий асосланган тавсияларни ишлаб чиқиш. 3. Электр тармоқларини комплекс модернизация ва реконструкция қилиш, сув хўжалиги ва ирригация тизимларидаги насос станцияларида электр энергияси сарфини камайтиришга йўналтирилган илмий мақбул ечимлар ҳамда илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш. |
9. | Сирдарё вилояти | 1. Гидромелиоратив тизимлардан фойдаланиш кафедраси 2. Гидрология ва гидрогеология кафедраси 3. Тупроқшунослик ва деҳқончилик кафедраси 4. Электр таъминоти ва қайта тикланувчи энергия манбалари кафедраси 5. Гидравлика ва гидроинформатика кафедраси | 1. Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерлардан оқилона фойдаланиш, жумладан, деградацияга учраган яйловларни қайта тиклаш, иқлим шароитига мос ўсимликларни экиш орқали ўтлоқлар майдонини ошириш ва қумлоқ тупроқларга мос ўсимлик турларини жорий этиш бўйича илмий тавсиялар ишлаб чиқиш. 2. Электр тармоқларини комплекс модернизация ва реконструкция қилиш, сув хўжалиги ҳамда ирригация тизимларида энергия самарадорлигини ошириш, насос станцияларида электр энергияси сарфини мақбуллаштириш бўйича илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқиш. |
10. | Сурхондарё вилояти | 1. Ирригация ва мелиорация кафедраси 2. Гидротехника иншоотлари ва муҳандислик конструкциялари кафедраси 3. Ер ресурсларини бошқариш кафедраси 4. Гидравлика ва гидроинформатика кафедраси | 1. Вилоятдаги суғориладиган ва лалми ерлар, тоғ ва тоғолди ҳамда чўл-яйлов майдонларида сув ва бошқа табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлаш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш. 2. Вилоятнинг чекка ҳудудларида ичимлик суви ва оқова сув тармоқлари билан таъминланмаган аҳоли пунктларини зарур муҳандислик инфратузилмаси билан қамраб олиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш. |
11. | Тошкент вилояти | 1. Гидротехника иншоотлари ва муҳандислик конструкциялари кафедраси 2. Насос станциялари ва гидроэлектрстанциялар кафедраси 3. Гидромелиоратив ишларни механизациялаш кафедраси 4. Тупроқшунослик ва деҳқончилик кафедраси | 1. Вилоятдаги сув хўжалиги ташкилотлари тасарруфидаги суғориш тармоқларини бетонлаштириш ва ёпиқ қувурларга ўтказиш орқали суғориладиган ер майдонларининг сув таъминотини яхшилаш бўйича илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқиш. 2. Электр тармоқларини янгилаш ва қайта қуриш, сув хўжалиги ва ирригация тизимларидаги насос станцияларида электр энергияси сарфини камайтириш, кичик дарёлар, каналлар ва ирригация объектларида микро ГЭСларни ташкил этиш бўйича илмий асосланган ечимлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш. 3. Ўзбекистон фермерлари кенгаши билан ҳамкорликда қишлоқ хўжалиги ерларида тупроқнинг озуқа моддалари билан таъминланганлик даражасини аниқлаш ва баҳолаш юзасидан амалий тавсиялар ишлаб чиқиш. |
12. | Фарғона вилояти | 1. Гидротехника иншоотлари ва муҳандислик конструкциялари кафедраси 2. Насос станциялари ва гидроэлектрстанциялар кафедраси 3. Гидромелиоратив ишларини механизациялаш кафедраси | 1. Вилоятда сув хўжалиги ташкилотлари ҳисобидаги суғориш тармоқларини бетонлаштириш ва суғориладиган ерларнинг сув таъминотини яхшилаш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш. 2. Сув хўжалигида замонавий инновацион технологияларни қўллаган ҳолда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш. |
13. | Хоразм вилояти | 1. Ирригация ва мелиорация кафедраси 2. Экология ва сув ресурсларини бошқариш кафедраси 3. Электр таъминоти ва қайта тикланувчи энергия манбалари кафедраси | 1. Вилоятнинг тупроқ-мелиоратив шароитларидан келиб чиқиб, экинларни сув тежамкор суғориш технологиялари ва техникаси элементларини районлаштириш ҳамда уларнинг мақбул суғориш тартибларини ишлаб чиқиш. 2. Табиатни муҳофаза қилиш ҳамда ижтимоий-иқтисодий қарорларни илмий асослаш мақсадида Амударё дельтасида комплекс экологик тадқиқотлар ўтказиш. |
2-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Т/р | Кўрсаткич номи | Ўлчов бирлиги | Амалдаги кўрсаткич | 2026 й. | 2027 й. | 2028 й. | 2029 й. | 2030 й. |
I. Университетни халқаро рейтингда топ–300 талик университетлар қаторига киритиш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш | ||||||||
1. | «Scopus» ва «Web of Science» халқаро илмий-техник маълумотлар базасида индексланувчи журналлардаги мақолаларнинг профессор-ўқитувчилар сонига нисбати | коэффициент | 2,0 | 2,1 | 2,2 | 2,3 | 2,4 | 2,5 |
2. | «Scopus» ва «Web of Science» халқаро илмий-техник маълумотлар базасида Q1 ва Q2 квартал журналларда чоп этилган мақолалар улуши | фоизда (жами мақолалар сонига нисбатан) | 48 | 50 | 52 | 55 | 58 | 60 |
3. | «Scopus» ва «Web of Science» халқаро илмий-техник маълумотлар базасида индексланувчи журналларда хорижий профессор-ўқитувчилар билан ҳаммуаллифликда чоп этилган мақолалар улуши | фоизда (жами мақолалар сонига нисбатан) | 20 | 25 | 28 | 32 | 35 | 40 |
4. | h-индекс бўйича кўрсаткичи 5 ва ундан юқори бўлган профессор-ўқитувчилар улуши | фоизда (жами профессор-ўқитувчиларга нисбатан) | 10 | 12 | 15 | 20 | 25 | 30 |
5. | Ўқув жараёнига жалб қилинган хорижий профессор-ўқитувчилар | нафар | 35 | 38 | 40 | 45 | 50 | 60 |
6. | Хорижий талабалар улуши | фоизда (жами талабаларга нисбатан) | 21 | 25 | 28 | 30 | 32 | 35 |
7. | Хорижий олий таълим муассасалари билан академик алмашув дастурларида университет талабаларининг иштироки | нафар | 50 | 70 | 100 | 150 | 200 | 250 |
8. | Халқаро лойиҳалар | лойиҳалар сони | 22 | 23 | 25 | 27 | 30 | 35 |
II. Юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш | ||||||||
9. | Хорижда малака оширган ёки стажировка ўтаган профессор-ўқитувчилар ва раҳбар кадрлар сони | нафар | 50 | 55 | 60 | 65 | 70 | 80 |
10. | Хорижий тилни билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатларга эга бўлган профессор-ўқитувчилар улуши | фоизда (жами профессор-ўқитувчилар сонига нисбатан) | 20 | 22 | 25 | 28 | 32 | 35 |
11. | Мутахассислик фанлари бўйича хорижий тилларда ўқитиладиган фанлар улуши | фоизда (жами мутахассислик фанлар сонига нисбатан) | 18 | 20 | 25 | 30 | 32 | 35 |
III. Илмий-тадқиқот ишлари самарадорлигини ошириш | ||||||||
12. | Илмий даражага эга бўлган профессор-ўқитувчилар улуши | фоизда (жами профессор-ўқитувчиларга нисбатан) | 73 | 74 | 75 | 76 | 78 | 80 |
13. | Олий малакали илмий педагогик кадрларни тайёрлаш кўрсаткичи (PhD, DSc) | ҳимоялар сони | 30 | 32 | 35 | 38 | 40 | 45 |
14. | Илмий-тадқиқот дастурлари (шу жумладан, халқаро дастурлар) доирасида маблағларни жалб қилиш самарадорлиги | жалб қилинган маблағлар (млрд сўм) | 8,0 | 11,0 | 14,0 | 17,0 | 18,0 | 20,0 |
15. | Хўжалик шартномалари ҳисобига бюджетдан ташқари маблағларни жалб этиш самарадорлиги | жалб қилинган маблағлар (млрд сўм) | 4,0 | 5,0 | 6,0 | 8,0 | 9,0 | 10,0 |
16. | Илмий конференциялар ўтказиш (республика ва халқаро) | конференциялар сони | 8 | 10 | 12 | 14 | 16 | 20 |
17. | Таълим ва тадқиқотда хорижий инвестицияларни кўпайтириш | жалб қилинган маблағлар (млн АҚШ долл.) | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 | 10 |
18. | Таълим ва тадқиқотда хизмат кўрсатиш экспортини ошириш | жалб қилинган маблағлар (млн АҚШ долл.) | 4 | 5 | 7 | 9 | 10 | 12 |
4-ИЛОВА
5-ИЛОВА
Т/р | Асосий вазифалар | Амалга ошириш механизми | Молиялаштириш манбаси | Ижро муддатлари | Масъуллар |
I. Университет олий кенгаши ва бошқарув тизимини такомиллаштириш | |||||
1. | «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети (кейинги ўринларда — Университет) Университет олий кенгашини ташкил этиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш. | 1. Университет бошқарув фаолиятини тартибга солувчи устав, низомлар ва ташкилий тузилмасини қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш. | Маблағ талаб этилмайди | 2026 йил май | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет |
2. Университет олий кенгаши таркибига маҳаллий ва хорижий ҳамкор университет, компания, корпорация ва донор ташкилотлар аъзоларини киритиш ва таркибини тасдиқлаш. | 2026 йил июнь | ||||
3. Университет олий кенгашининг иш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2026 йил август | ||||
2. | Университет фаолиятини «Рақамли университет» фаолиятига трансформация қилиш. | 1. Масофавий таълимни самарали ташкил этиш мақсадида яратилган LMS дастурини такомиллаштириш, ундаги функционал имкониятларни кенгайтириш ҳамда ўқув-методик ресурслар билан бойитиш. | Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро ҳамкор ташкилотлар маблағлари | 2026 йил май | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Университет |
2. Хорижий «Рақамли университет» платформалари билан тажриба алмашиш. | 2026 йил июль | ||||
3. Сунъий интеллект ёрдамида ўқув жараёни ва дарс сифатини таҳлил қилиш. | 2027 йил август | ||||
4. Ўқув аудиторияларини кузатув камералари, интерактив панеллар ва рақамли техник воситалар билан жиҳозлаш. | Доимий | ||||
3. | Сув хўжалиги соҳасини рақамлаштириш ва сунъий интеллектдан кенг фойдаланишни йўлга қўйиш. | 1. Сунъий интеллектни таълим жараёнида ва сув хўжалиги соҳасида қўллаш ва унинг самарадорлигини босқичма-босқич ошириб бориш. | Рақамли технологиялар вазирлиги маблағлари | 2026 йил сентябрь | Сув хўжалиги вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет |
2. Юқори малакали дастурчи ва мутахассисларни жалб қилиш. | Ҳар ўқув йили | ||||
II. Кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш | |||||
4. | Таълим дастурларини етакчи хорижий университетлар дастурларига мувофиқлаштириш. | 1. Университетда ўқув режаларини дунёнинг энг нуфузли рейтинг ташкилотларининг топ-300 талик олий таълим ташкилотлари рўйхатига кирган хорижий университетлар ўқув режаларига мувофиқлаштириш. | Маблағ талаб этилмайди | 2026 йил август | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет |
2. Профессор-ўқитувчилар учун малака ошириш ва хорижий стажировкалар дастурларини йўлга қўйиш. | Ҳар ўқув йили | ||||
5. | Университетда маҳаллий ва хорижий талабалар учун бир йиллик махсус тайёрлов курси (Foundation) ташкил этиш. | 1. STEAM ва тил билимлари бўйича дастурни ишлаб чиқиш. 2. Тайёрлов курси фаолиятини 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб йўлга қўйиш. 3. Тайёрлов курсининг тўлов контракт асосидаги бир йиллик смета харажатларини ишлаб чиқиш. | Тўлов контракт маблағлари, ҳомий ташкилотларнинг маблағлари | 2026-2027 ўқув йили | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет |
6. | Умуммуҳандислик факультетини ташкил этиш. | 1. Тошкент геодезия ва картография техникуми (кейинги ўринларда — Техникум) ўқув биносининг 3-4 қаватларини оператив бошқарув ҳуқуқи асосида Университетга ўтказиш. | Маблағ талаб этилмайди | 2026 йил май | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Касбий таълим агентлиги, Университет |
2. Умуммуҳандислик факультетини ташкил этиш. | 2026 йил сентябрь | ||||
7. | Маҳаллий ва хорижий талабалар учун Университетнинг бир йиллик грант танловини ўтказиш. | 1. Қабул қилиш тартиби ва низомини тасдиқлаш. | Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари | 2026 йил сентябрь | Университет |
2. Университетнинг йиллик грант сонини эълон қилиш ва танловни ўтказиш. | Ҳар ўқув йили | ||||
8. | Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги «А. Ортиқов» ҚФЙдаги 20 гектар ўрмонзор ҳудудида Сувчилар малакасини ошириш марказини ташкил этиш. | 1. «Агробанк» АТБ томонидан лойиҳанинг техник иқтисодий асосларини ишлаб чиқиб экспертизадан ўтказиш. | Ҳомий ташкилотлар маблағлари | 2026 йил август | Сув хўжалиги вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет, Тошкент вилояти ҳокимлиги |
2. Салоҳиятли инвесторни жалб қилиш бўйича тендер эълон қилиш. | 2026 йил сентябрь | ||||
3. Малака ошириш маркази учун юқори салоҳиятга эга экспертлар, ўқитувчилар ва тренерлар базасини шакллантириш. 4. Танлаб олинган экспертлар, ўқитувчилар ва тренерларни нуфузли хорижий таълим муассасаларига малака ошириш учун юбориш. 5. «Рақамли технологиялар асослари» ўқув курси доирасида сув хўжалиги соҳаси ходимларини ўқитиш. | 2027 йил май | ||||
9. | Марказий Осиё давлатлари ва қўшни давлатлар фуқаролари учун «Халқаро сув дипломатияси» магистратура мутахассислигида ўқишни йўлга қўйиш. | 1. Халқаро сув дипломатияси магистратура мутахассислигининг ўқув режасини халқаро талабларга мувофиқлаштириш. | Бюджетдан ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар доирасида | 2026 йил май | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет |
2. Халқаро сув дипломатияси магистратура мутахассислиги бўйича талабалар учун грант танловини ўтказиш ва магистрантларни қабул қилиш. | 2026 йил май | ||||
3. Битирувчиларга «Халқаро сув муносабатлари соҳасида мутахассис» квалификациясини бериш. | Ҳар ўқув йили | ||||
10. | Хорижий профессор-ўқитувчиларни Университет ўқув жараёнига жалб қилиш. | 1. Хорижий профессорларни ўқув жараёнига жалб қилиш бўйича рўйхат шакллантириш. | Эл-юрт умиди жамғармаси билан келишув асосида | 2026 йил июнь | «Эл юрт умиди» жамғармаси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет |
2. Эл-юрт умиди жамғармаси тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2026 йил июнь | ||||
3. Ҳар йили «Хирш» индекси (h-индекс) юқори бўлган 10 нафар олимни Университет ўқув ва илмий тадқиқот ишларига жалб қилиш харажатларини (транспорт, яшаш ва иш ҳақи) қоплаб бериш. | Ҳар ўқув йили | ||||
11. | Университетда дуал таълим (малакавий амалиёт) тизимини ташкил этиш. | 1. Малакавий амалиётга юбориладиган талабаларни танлаб олиш. | Маблағ талаб этилмайди | Ҳар йили август | Университет Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари, тегишли вазирлик ва идоралар |
2. Дуал таълим (малакавий амалиёт) дастурини маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда ҳар йили тасдиқлаш. | Ҳар ўқув сентябрь | ||||
12. | Университетда ёшлар ўртасида илмий-маданий ҳамкорликни йўлга қўйиш. | 1. Ёзги мактаблар ва стартапларни ташкил қилиш дастурини тасдиқлаш. 2. Ёзги мактабларнинг ташкил этилишига қаратилган халқаро лойиҳалар базасини шакллантириш. | Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳамкор ташкилотлар маблағлари | 2026 йил июль | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет |
3. Ёзги мактаблар фаолиятини республика миқёсида оммалаштириш. | Ҳар йили белгиланган муддатларда | ||||
III. Илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш | |||||
13. | Ер усти космик станциясини ташкил этиш. | 1. Хорижий космик тадқиқот компаниялари билан ҳамкорлик шартномасини тузиш. | Давлат бюджети маблағлари, халқаро ҳамкор ташкилотлар, Университет маблағлари | 2026 йил декабрь | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Университет |
2. Космик маълумотларни қабул қилувчи антеннани ўрнатиш. | 2027 йил декабрь | ||||
3. Университет томонидан сунъий йўлдош (спутник)ни яратиш ва учириш. | 2030 йил октябрь | ||||
14. | Космик тадқиқотлар учун сунъий интеллект бўйича илмий лабораторияни ташкил этиш. | 1. Сунъий йўлдошлар механика ва тадқиқот ўқув лабораториясини ташкил этиш. | Рақамли технологиялар вазирлиги маблағлари | 2027 йил ноябрь | Рақамли технологиялар вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет |
2. Лабораторияни замонавий воситалар билан жиҳозлаш. | 2028 йил февраль | ||||
3. Космик тадқиқотлар учун сунъий интеллект бўйича тадқиқотларни амалга ошириш. | Доимий | ||||
15. | Гидравлика ва қурилиш материаллари лабораториялари базасини модернизация қилиш. | 1. Сув хўжалиги инновацион лаборатория биносини капитал таъмирлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, пудратчи ва бош пудратчи ташкилотларни белгиланган тартибда танлаб олиш. | «Ўзбекгидроэнерго» АЖ маблағлари | 2026 йил июнь | «Ўзбекгидроэнерго» АЖ, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет |
2. Замонавий лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш. | 2027 йил май | ||||
16. | Илмий маслаҳатчилар ишини ташкил этиш, фаолиятини доимий мониторинг қилиб бориш. | 1. Илмий маслаҳатчилар томонидан амалга оширилган ишларни мониторинг қилиб бориш. | Маблағ талаб этилмайди | Доимий | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Университет |
2. Университет ректори илмий маслаҳатчиларнинг амалга оширган ишлар юзасидан Администрацияда ҳар ой якуни билан тақдимот қилиб бориш. | Ҳар ой якуни билан | ||||
17. | Истиқболли лойиҳалар офиси ишини ташкил этиш, фаолиятини доимий мониторинг қилиб бориш. | 1. Университет ташкилий тузилмасига лойиҳа офиси раҳбари — проректор лавозимини киритиш. | Маблағ талаб этилмайди | 2026 йил июль | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет, Лойиҳа офиси раҳбари |
2. Лойиҳа офиси раҳбари — проректор номзодини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияга келишиш учун киритиш. 3. Университет ректори ва Лойиҳа офиси раҳбари — проректор томонидан қарор ижроси ва Университетда амалга оширилган ишлар юзасидан Администрацияда ҳар ой якуни билан тақдимот қилиб бориш. | Доимий | ||||
18. | Университет томонидан кўрсатиладиган инновацион хизматларни Ягона етказиб берувчилар реестрига киритиш. | 1. Геодезия, картография, геоинформатика, масофадан зондлаш, мелиорация, механизация, энергетика соҳаларида хизмат кўрсатиш. | Буюртмачи ташкилот маблағлари | 2026 йил декабрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Университет |
2. Сув ресурсларини бошқариш ва гидротехника қурилиши йўналишлари бўйича шартномалар асосида хизмат кўрсатиш. | 2027 йил февраль | ||||
3. Давлат ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорлик механизмини ишлаб чиқиш. | 2027 йил май | ||||
19. | Гидроиншоотлар жойлашган ҳудудларда кластер тамойили асосида Университет кафедра филиалларини ташкил этиш. | 1. Тошкент вилоятида (Чорвоқ сув омбори ва Чорвоқ ГЭС каскади) гидроэнергетика, тўғонлар хавфсизлиги, рақамли гидромониторинг ва сув омборларини интеллектуал бошқариш ва энерготежаш йўналишларида ўқув курслари ташкил этилади ва илмий-амалий тадқиқотлар олиб бориш. | Университет маблағлари, ҳомийлик маблағлари | 2026 йил август | Сув хўжалиги вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, ҳамкор ташкилотлар, Университет |
2. Сирдарё вилоятида (Фарҳод ГЭС ва Сирдарё ҳавзаси иншоотлари) насос станциялари самарадорлиги, ирригация тизимларини модернизация қилиш, энергоаудит ва сув тежовчи технологиялар бўйича амалий тажрибалар ўтказиш. | 2026 йил декабрь | ||||
3. Навоий вилоятида (Тўдакўл ва Қуйимозор сув омборлари) чўл ва ярим чўл ҳудудларида сув ресурсларини бошқариш, агроинженерия ва сув тақчиллиги шароитида инновацион ечимлар ишлаб чиқиш. | 2027 йил май | ||||
4. Қашқадарё вилоятида (Талимаржон сув омбори) йирик сув омборларини эксплуатация қилиш, насос агрегатларини модернизация қилиш ва энергетик самарадорлик бўйича энергоаудит ўтказиш. | 2027 йил декабрь | ||||
5. Сурхондарё вилоятида (Жанубий Сурхон сув омбори ва Тўпаланг ГЭС) трансчегаравий сув бошқаруви, тоғ дарёлари гидрологияси ва иқлим ўзгариши таъсирини таҳлил қилиш модели ишлаб чиқиш. | 2028 йил декабрь | ||||
6. Андижон вилоятида (Андижон сув омбори) Фарғона водийси бўйича сув тақсимоти, интенсив қишлоқ хўжалиги учун ақлли ирригация технологиялари бўйича ўқув-амалий семинар ва тренинглар ташкил этиш. | 2029 йил декабрь | ||||
IV. Халқаро ҳамкорлик ва рейтингларда иштирок этиш | |||||
20. | Университетни дунёнинг энг нуфузли рейтинг ташкилотларининг топ-300 талик олий таълим ташкилотлари рўйхатига киритиш бўйича тизимли ишларни олиб бориш. | 1. Дунёнинг энг нуфузли рейтинг ташкилотларининг топ-300 талик олий таълим ташкилотлари рўйхатига киритилган университетларнинг тажрибасини ўрганиш ва Университет фаолиятида қўллаш. | Университет маблағлари, ҳамкор ташкилотлар маблағлари | 2026 — 2030 йиллар | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет |
2. Таълим ва илмий тадқиқот хизматлар экспортини ривожлантириш. | Доимий | ||||
21. | Хорижий университетлар билан қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш. | 1. Хорижий университетлар билан ҳамкорликда 2+2, 3+1 масофавий шаклларидаги таълим дастурларни ишлаб чиқиш. | Университет ва хорижий университетлар маблағлари, халқаро молия институтлари, грантлари | 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет |
2. Интеграллашган ўқув режа ва дастурларни қўшма тасдиқлаш. 3. Хорижий профессор-ўқитувчиларни ўқув ва илмий жараёнларга жалб қилиш. | Белгиланган муддатларда | ||||
22. | Университетнинг бакалавр таълим йўналишлари ва магистратура дастурларини босқичма-босқич халқаро аккредитациядан ўтказиш. | 1. Халқаро аккредитация агентликларини танлаш ва ҳужжатларни тайёрлаш. | Университет маблағлари, ҳамкор ташкилот маблағлари | 2027 йил январь | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет |
2. Ўқув меъёрий ҳужжатларни халқаро стандартларга мослаштириш. | 2028 йил июнь | ||||
3. Босқичма-босқич аккредитациядан ўтказишни амалга ошириш. | 2030 йил декабрь | ||||
23. | Иқлим ўзгаришини сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиш бўйича рақамли технологияларга асосланган миллий платформа яратиш. | 1. Иқлим ўзгаришига оид маълумотларни йиғиш, сақлаш ва таҳлил қилиш учун ягона рақамли платформани ишлаб чиқиш. | Олий таълимни ривожлантириш жамғармаси ва ҳамкор ташкилотлар маблағлари | 2028 йил ноябрь | Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, «Ўзбеккосмос» агентлиги, Ўзгидромет агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет |
2. Иқлим ўзгариши бўйича хорижий етакчи олимлар иштирокида интеграциялашган тадқиқот гуруҳини ташкил этиш, фундаментал ва амалий илмий изланишларни олиб бориш. | Доимий | ||||
3. Иқлим ўзгаришини сунъий интеллект технологиялари асосида башорат қилиш, таҳлил натижаларини визуализация (геовизуализация) қилиш ҳамда қарор қабул қилишни қўллаб-қувватловчи аналитик модулларни жорий этиш. | 2028 йил декабрь | ||||
24. | Аграр ва сув хўжалиги соҳаларида истиқболли бошқарув кадрларининг БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) тизимида стажировка ўташини йўлга қўйиш. | 1. БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) тизимида стажировка ўташ бўйича танлов ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан тартиб ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | Ҳомий ташкилотларнинг маблағлари, Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари | 2027 йил январь | Бошқарув самарадорлиги агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
2. Танлов ўтказиш ва танлов ғолибларини БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) тизимига стажировкага юбориш. | Белгиланган муддатларда | ||||
V. Молиялаштириш, моддий-техник база ва инфратузилмани яхшилаш | |||||
25. | Лойиҳа офисини ташкил қилиш ва фаолияти самарадорлигини таъминлаш учун моддий-техника базасини мустаҳкамлаш. | Лойиҳа офиснинг фаолиятини йўлга қўйиш учун ҳомийлик маблағларини жалб қилиш. Бунда: Сув хўжалиги вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан 3 млрд сўм; «Ўзсувтаъминот» АЖдан 2 млрд сўм ҳомийлик маблағлари ажратилишини таъминлаш. | Ҳомийлик маблағлари | 2026 йил май | Сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзсувтаъминот» АЖ, Университет |
26. | Университетнинг фойдаланишда бўлган ер майдонлари ҳамда бино ва иншоотларга бўлган эгалик ҳуқуқларини белгилаш. | 1. Университетга тегишли бўлган ҳамда унинг баланс ва оператив бошқарувидаги ер майдонлари, бино ва иншоотларни хатловдан ўтказиш. | Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳамкор ташкилотлар маблағлари | 2026 йил сентябрь | Кадастр агентлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Университет |
2. Хатлов натижасидан келиб чиқиб, ер майдонлари ҳамда бино ва иншоотларга бўлган эгалик ҳуқуқини белгиловчи ҳужжатларини белгиланган тартибда расмийлаштириш чораларини кўриш. | 2026 йил ноябрь | ||||
6-ИЛОВА
млн сўм | |||||
Т/р | Объект номи | Амалга ошириш муддати | Қуввати | Дастлабки қиймати* | Молиялаштириш манбаи |
I. Янги қурилиш | 22 000 | ||||
1.1. | Космик станция қуриш ва антенналар ўрнатиш | 2027-2028 йй. | объект | 22 000 | Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури |
II. Реконструкция қилиш | 30 000 | ||||
2.1. | Бўстонлиқ тумани «Новобод» МФЙ ҳудудида жойлашган талабалар ўқув ва амалиёт базасини қуриш | 2027-2028 йй. | объект | 30 000 | Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури |
2.2. | Юнусобод тумани Бодомзор йўли кўчаси 1а-уй манзилида жойлашган 7-сонли талабалар тураржойи биносини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш | 2027-2028 йй. | 350 ўрин | 17 500 | Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури |
2.3. | Юнусобод тумани Бодомзор йўли кўчаси 1а-уй манзилида жойлашган 6-сонли талабалар тураржойи биносини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш | 2026-2027 йй. | 450 ўрин | 24 500 | Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури |
Жами | 52 000 | ||||