25.02.2026 йилдаги 1818-V-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 25.02.2026 йилдаги 1818-V-сон
Kuchga kirish sanasi
25.02.2026
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастурининг 2025 йилда бажарилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастурининг (бундан буён матнда давлат дастури деб юритилади) 2025 йилда бажарилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси таъкидлайдики, давлат дастурининг ҳар бир йўналиши бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилган, уларнинг натижалари эса халқимизнинг кундалик ҳаётида акс этган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўтган йил бошида бешта асосий йўналиш ва юзта мақсадни қамраб олган давлат дастури давлатимиз раҳбарининг парламент палаталарида сўзлаган нутқларида илгари сурилган ташаббуслар ва вазифалар асосида ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу давлат дастури ҳамда уни тасдиқлаш юзасидан мамлакатимиз Президенти фармонининг лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида жами 226 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатимиз Президенти томонидан давлат дастурининг ижросини тизимли ташкил этишга қаратилган алоҳида эътибор, ундаги тадбирларни амалга ошириш бўйича ўз вақтида қабул қилинган фармонлар ва қарорлар ҳамда ўтказиб борилган қатор муҳокамалар ушбу муҳим ҳужжатнинг самарали бажарилишида асосий омил бўлган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат дастурида белгиланган мақсадлар ва устувор вазифаларнинг ижросини сўзсиз таъминлаш, бу борада доимий ва қатъий мониторинг олиб бориш мақсадида ҳукумат томонидан барча зарур чора-тадбирлар кўрилган. Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлисларида танқидий-таҳлилий жиҳатдан муҳокама қилиб борилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат дастури доирасида олиб борилган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш мақсадида тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини сифатли ишлаб чиқишда парламент ва ҳукумат ўртасида йўлга қўйилган самарали ҳамкорлик ҳам муҳим аҳамият касб этган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси (бундан буён матнда Қонунчилик палатаси деб юритилади) ва ундаги сиёсий партиялар фракцияларида давлат дастури доирасида қилинган ишларнинг ҳолати юзасидан мансабдор шахсларнинг ахбороти эшитиб борилган. Қуйи палата қўмиталари давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг жойларда ижро этилиш ҳолатини мунтазам равишда назорат-таҳлил тартибида ўрганган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жумладан, Қонунчилик палатасининг мажлисларида ҳукумат аъзоларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахбороти 11 маротаба эшитилган, 9 маротаба «ҳукумат соати» ўтказилган, мансабдор шахсларга 15 та парламент сўрови ва 160 та депутат сўрови юборилган. Шунингдек Қонунчилик палатаси қўмиталарининг мажлисларида давлат органлари раҳбарларининг ахбороти 111 маротаба эшитилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун муносиб шароитлар яратиш борасида белгиланган устувор йўналишлар доирасида муайян ишлар бажарилган. Жумладан, 135 та янги давлат мактабгача таълим ташкилоти ташкил этилган. Бундан ташқари, 134 та давлат-хусусий шериклик асосидаги мактабгача таълим ташкилоти фаолияти йўлга қўйилиб, болаларнинг мактабгача таълим билан қамраб олиниш даражаси 78 фоизга етказилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уларнинг 331 минг нафари касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилган. «Аёллар дафтари»га киритилган 634,6 минг нафардан зиёд фуқаронинг бандлиги таъминланган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишсиз бўлган ва ўз бизнесини бошлаш истагидаги ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган «Ёшлар бандлиги дастури» қабул қилиниб, 414,6 минг нафар шахснинг бандлиги таъминланган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишсизлик даражаси 5,5 фоиздан 4,9 фоизгача камайган. Қарийб 1,5 млн. эҳтиёжманд фуқаро камбағалликдан чиққан ва камбағаллик даражаси 2025 йил бошидаги 8,9 фоиздан 5,8 фоизгача тушган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш йўналишидаги устувор мақсадларга эришиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилган. Жаҳон миқёсида ишлаб чиқариш ва транспорт-логистика занжирлари узилган, хомашё ва молиявий ресурслар нархи ошган шароитда ҳам мамлакатимиз иқтисодиёти ишончли ва барқарор тарзда ривожланиб, макроиқтисодий ўсишни таъминлашга эришилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусан, ялпи ички маҳсулот ҳажми 107,7 фоизга, шу жумладан саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш 106,8 фоизга, қурилиш ишлари 114,0 фоизга, хизматлар кўрсатиш 108,5 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш 104,4 фоизга ўсган. Экспорт ҳажми илк бор 33,8 млрд. долларга етган. Жами қиймати 43,1 млрд. АҚШ доллари бўлган хорижий инвестициялар ўзлаштирилиб, бу кўрсаткич ўтган йилдагига нисбатан 124 фоизга ўсган. Олтин-валюта захиралари илк бор 60 млрд. АҚШ долларидан ошган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни тобора мустаҳкамланиб, етакчи халқаро рейтинг агентликлари мамлакатимизнинг суверен рейтингини «ББ-»дан «ББ» поғонасига кўтарган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сув ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг устувор йўналишлари доирасида табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, иқлим ўзгаришининг салбий таъсирини юмшатиш, «яшил энергия» технологияларини кенг жорий этиш борасида қатор ишлар қилинган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жумладан, 14 та ҳудудда ичимлик сув сифатини мониторинг қилувчи марказий лабораториялар ташкил этилиб, намуна олиш пунктлари сони 220 мингтага етказилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 155 та туман ҳамда шаҳарда «яшил боғлар» ва «яшил жамоат парклари» ташкил қилинган, 251 минг гектар «яшил қоплама» ҳимоя ўрмонзорлари барпо этилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш борасида ҳам муайян ишлар бажарилган. Хусусан, қонунчиликдаги бўшлиқларни бартараф этиш ҳамда идоравий ҳужжатларни юқорироқ юридик кучга эга бўлган қонунчилик ҳужжатларига тезкор равишда ва тўлиқ мувофиқлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармони билан «Айрим қонунчилик ҳужжатларини амалга ошириш механизмлари билан таъминлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишнинг 2025-2026 йилларга мўлжалланган дастури» тасдиқланган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳокимликлар ва вазирликлар бўлинмаларининг бир-бирини такрорловчи 7 та вазифасини бажариш Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан туман (шаҳар) ҳокимликларига ўтказилган, ҳокимлар фаолиятига хос бўлмаган 15 та вазифа бекор қилинган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллий ҳокимликларнинг фаолиятини трансформация қилиб, ҳудудий бошқарувни «аҳоли манфаатларига хизмат қилиш» принципи асосида йўлга қўйиш йўналишида «Индикаторлар тўплами»ни шакллантириш, унинг ижросини мониторинг ва назорат қилиш мақсадида «digitaloffice.uz» электрон платформаси ишга туширилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўтган даврда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали 100 та янги хизмат кўрсатилиши йўлга қўйилган ҳамда жами хизматлар сони 800 тага етказилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Хавфсиз ва тинчликпарвар давлат» тамойилига асосланган сиёсатни изчил давом эттириш бўйича белгиланган устувор вазифалар доирасида мамлакатимизнинг халқаро муносабатлардаги ўрнини янада мустаҳкамлаш ва ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш юзасидан зарур чоралар кўрилган. Жумладан, Президентимиз ташаббуси билан Марказий Осиё минтақасида илк бор Самарқанд шаҳрида БМТнинг Давлат хизмати бўйича форуми, ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессияси, Тошкент шаҳрида Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеяси тадбирлари муваффақиятли ўтказилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шунингдек Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) тўлақонли аъзо бўлиши йўналишида Женева шаҳрида Ўзбекистон ишчи гуруҳининг ўнинчи ва ўн биринчи йиғилишлари ўтказилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида давлат дастури доирасида бажарилиши белгиланган жами 818 та топшириқдан 710 тасининг ижроси тўлиқ таъминланган, 5 таси белгиланган тартибда назоратдан олинган, 47 тасининг ижро этиш муддати узайтирилган, 56 тасининг ижросини таъминлаш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат дастури доирасида ишлаб чиқилган «Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги, «Улуш киритиш асосида уй-жой қуриш тўғрисида»ги, «Атроф-муҳит мониторинги тўғрисида»ги, «Иқлим ўзгариши тўғрисида»ги, «Дипломатик хизмат тўғрисида»ги каби қонун лойиҳаларининг Қонунчилик палатасига қисқа муддатларда киритилишини таъминлаш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат дастуридаги тадбирларни молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат буджетида кўзда тутилган маблағларнинг ўзлаштирилишини ва мақсадли сарфланишини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундан ташқари Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари томонидан кўтарилган инвесторларга давлат хизматларини кўрсатишда янада қулайликлар яратиш, рақамли иқтисодиётни фаол ривожлантириш, банк ва тўлов тизимларида киберхавфсизликни кучайтириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, эҳтиёжманд хотин-қизларни ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, умумтаълим мактабларини қуриш (таъмирлаш), дарсликлар таъминотини яхшилаш, инклюзив таълимни такомиллаштириш, чиқинди полигонларини рекултивация қилиш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш каби масалалар юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрилиши мақсадга мувофиқ.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 81-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастурининг 2025 йилда бажарилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат дастуридаги муддати узайтирилган ва бажарилиши давом этаётган вазифаларнинг ижросини таъминлаш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат дастурида назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш учун ажратилган буджет маблағларининг, айниқса, халқаро молия институтлари маблағларининг мақсадли ўзлаштирилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат дастурига мувофиқ ишлаб чиқилган «Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги, «Улуш киритиш асосида уй-жой қуриш тўғрисида»ги, «Атроф-муҳит мониторинги тўғрисида»ги, «Иқлим ўзгариши тўғрисида»ги, «Дипломатик хизмат тўғрисида»ги каби қонун лойиҳаларининг Қонунчилик палатасига киритилишини таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўриш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 25 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1818-V-сон