Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Парламент назорати тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 10 мартда қабул қилинган
Сенат томонидан 2016 йил 31 мартда маъқулланган
Сенат томонидан 2016 йил 31 мартда маъқулланган
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади парламент назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2-модда. Парламент назорати тўғрисидаги қонунчилик
Парламент назорати тўғрисидаги қонун ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, ушбу Қонун ва бошқа қонунчиликдан иборатдир.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
3-модда. Парламент назорати субъектлари
Парламент назорати субъектлари қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси (бундан буён матнда Қонунчилик палатаси деб юритилади);
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати (бундан буён матнда Сенат деб юритилади);
Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг қўмиталари, комиссиялари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари (бундан буён матнда фракциялар деб юритилади);
(3-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-563-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киради)
Қонунчилик палатаси депутатлари;
Сенат аъзолари;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман).
4-модда. Парламент назорати объекти
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат органларининг ҳамда улар мансабдор шахсларининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг (бундан буён матнда Олий Мажлис палаталари деб юритилади) ва улар органларининг қарорларини, давлат дастурларини ижро этиш, шунингдек ўз зиммаларига юклатилган вазифалар ҳамда функцияларни амалга ошириш бўйича фаолияти парламент назорати объектидир.
(4-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларнинг, суриштирув ва тергов органларининг, судларнинг иш юритувидаги муайян ишлар ва материалларни, шунингдек ижро иши юритиш ҳамда нотариал иш юритишнинг муайян материалларини кўриб чиқиш билан боғлиқ фаолият парламент назоратининг объекти бўлиши мумкин эмас.
5-модда. Парламент назорати шакллари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Парламент назорати шакллари қуйидагилардан иборат:
Давлат бюджети ижросининг боришини кўриб чиқиш ва назорат қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (бундан буён матнда Вазирлар Маҳкамаси деб юритилади) мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан ҳар йилги маърузасини эшитиш;
Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси халқига ҳамда Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган, тегишли йилга мўлжалланган давлат дастури бажарилишининг бориши тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги ҳар йилги миллий маърузасини эшитиш;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг (бундан буён матнда Бош вазир деб юритилади) мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришнинг долзарб масалалари юзасидан ҳисоботини эшитиш;
Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ҳисоботларини эшитиш;
Қонунчилик палатаси, Сенат мажлисларида давлат органлари раҳбарларининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ахборотини эшитиш;
Қонунчилик палатаси мажлисларида ҳукумат аъзоларининг Қонунчилик палатаси депутатлари саволларига жавобларини эшитиш;
Сенат мажлисларида вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимларининг тегишли ҳудудни ривожлантириш масалалари юзасидан ҳисоботларини эшитиш;
Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги ва халқаро ташкилотлар ҳузуридаги дипломатик ҳамда бошқа ваколатхоналари раҳбарларининг ўз фаолияти масалалари бўйича ҳисоботларини эшитиш;
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг (бундан буён матнда Ҳисоб палатаси деб юритилади) ҳисоботини кўриб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ҳисоботини эшитиш;
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг ҳисоботини эшитиш;
парламент сўрови;
Қонунчилик палатаси депутатининг, Сенат аъзосининг сўрови;
Қонунчилик палатаси, Сенат қўмиталари томонидан давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш;
қонун ҳужжатларининг ижроси ҳолатини, ҳуқуқни қўллаш амалиётини Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг қўмиталари томонидан ўрганиш ва қонуности ҳужжатларининг қабул қилиниши юзасидан улар томонидан мониторингни амалга ошириш;
парламент текшируви.
(5-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Парламент назорати қонунга мувофиқ бошқа шаклларда ҳам амалга оширилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 декабрдаги ЎРҚ-590-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2019 й., 03/19/590/4129-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7-модда. Давлат бюджети ижросининг боришини кўриб чиқиш ва назорат қилиш
Қонунчилик палатаси Давлат бюджетининг ижроси устидан назоратни амалга оширади.
Вазирлар Маҳкамаси:
Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни ҳамда зарур материалларни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 майидан кечиктирмай Ҳисоб палатасининг хулосаси билан бирга;
Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг биринчи чоракдаги, ярим йиллик ва тўққиз ойлик ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни ҳамда зарур материалларни Ҳисоб палатасининг тезкор хулосаси билан бирга, ушбу тезкор хулоса олинган кундан эътиборан икки кун ичида Қонунчилик палатасига тақдим этади.
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисобот, Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг биринчи чоракдаги, ярим йиллик, тўққиз ойлик ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар фракцияларда ва Қонунчилик палатаси қўмиталарида дастлабки тарзда муҳокама қилинади.
Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш давомида фракциялар ва Қонунчилик палатасининг қўмиталари Давлат бюджети даромад қисмининг ижроси, ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилиш ҳолати тўғрисида тегишли органлардан қўшимча ахборотни, шунингдек уларнинг мақсадли сарфланиши ҳамда улардан самарали фойдаланилиши ҳақидаги маълумотларни талаб қилиб олиши мумкин. Бунда фракциялар жойларда бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши ва улардан самарали фойдаланилиши масалаларини Қонунчилик палатасининг тегишли қўмиталари томонидан ўрганиш ташаббуси билан чиқиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисобот, шунингдек Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ярим йиллик ҳисобот дастлабки тарзда муҳокама қилинганидан кейин Қонунчилик палатасининг мажлисида кўриб чиқилади. Уни кўриб чиқиш вақтида Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи, фракцияларнинг фикрлари ва таклифлари, масъул қўмитанинг хулосаси эшитилади, муҳокама ўтказилади ҳамда ҳисобот Қонунчилик палатасининг қарори билан тасдиқланади.
Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг биринчи чоракдаги ва тўққиз ойлик ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар масъул қўмитанинг мажлисида кўриб чиқилади ва унинг қарори билан тасдиқланади.
Қонунчилик палатаси қўмиталари Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Давлат бюджети даромадлари прогнозининг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларини ҳар чорак якунлари бўйича эшитиб боради.
Биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар учун белгиланган бюджет маблағларидан фойдаланиш билан боғлиқ мақсадли индикаторларнинг бажарилиши ҳамда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган ривожлантириш дастурларининг ижроси юзасидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар раҳбарларининг ҳисоботлари Қонунчилик палатасининг тегишли қўмиталарида ҳар чорак якунлари бўйича эшитиб борилиши мумкин.
Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисобот билан бирга Ўзбекистон Республикаси ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурининг ижро этилиш ҳолати ҳақидаги ахборот Қонунчилик палатасининг тегишли қўмиталарига ҳар чорак якунлари бўйича маълумот учун киритиб борилади.
(7-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8-модда. Вазирлар Маҳкамасининг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан ҳар йилги маърузасини эшитиш
Вазирлар Маҳкамасининг ўтган йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва навбатдаги йил учун назарда тутилган асосий устуворликлар тўғрисидаги ҳар йилги маърузаси Бош вазир томонидан Қонунчилик палатасига тақдим этилади.
Фракциялар, Қонунчилик палатасининг қўмиталари Вазирлар Маҳкамасининг ҳар йилги маърузасини дастлабки тарзда кўриб чиқади ҳамда фикрлар ва таклифларни ишлаб чиқади, улар Қонунчилик палатасининг мажлисида мажбурий равишда ҳамда ҳар томонлама муҳокама қилиниши лозим.
Вазирлар Маҳкамасининг ҳар йилги маърузасини эшитиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси қарор қабул қилади, унда ҳукуматнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим масалаларини ҳал этишга доир фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар бўлиши мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг ҳар йилги маърузасини эшитиш якунлари бўйича қабул қилинган Қонунчилик палатасининг қарори Вазирлар Маҳкамасига юборилади.
(8-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
81-модда. Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси халқига ҳамда Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган, тегишли йилга мўлжалланган давлат дастури бажарилишининг бориши тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чиқиш
Бош вазир ҳукумат аъзолари билан биргаликда ҳар ярим йилда Қонунчилик палатасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси халқига ҳамда Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган, тегишли йилга мўлжалланган давлат дастури бажарилишининг бориши тўғрисида ҳисобот тақдим этади.
Фракциялар, Қонунчилик палатасининг қўмиталари Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини дастлабки тарзда кўриб чиқади ҳамда Қонунчилик палатасининг мажлисида мажбурий равишда ва ҳар томонлама муҳокама қилиниши лозим бўлган фикрлар ва таклифларни ишлаб чиқади.
Қонунчилик палатаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини кўриб чиқиш якунлари бўйича қарор қабул қилади, қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси халқига ҳамда Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган, тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурини бажариш бўйича ҳукумат фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифларни ўз ичига олиши мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини кўриб чиқиш якунлари бўйича қабул қилинган Қонунчилик палатаси қарори Вазирлар Маҳкамасига юборилади.
(81-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
82-модда. Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги ҳар йилги миллий маърузасини эшитиш
(82-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан тайёрланадиган ҳар йилги Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги миллий маъруза (бундан буён матнда Миллий маъруза деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори томонидан Олий Мажлис палаталарига тақдим этилади.
Фракциялар, Олий Мажлис палаталарининг қўмиталари Миллий маърузани дастлабки тарзда кўриб чиқади ҳамда фикрлар ва таклифларни ишлаб чиқади, фикрлар ва таклифлар Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг мажлисларида мажбурий равишда ҳамда ҳар томонлама муҳокама қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Миллий маърузани эшитиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси, Сенат қарорлар қабул қилади, уларда Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар бўлиши мумкин.
(82-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Миллий маърузани эшитиш якунлари бўйича қабул қилинган Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг қарорлари Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигига юборилади.
(82-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9-модда. Бош вазирнинг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришнинг долзарб масалалари юзасидан ҳисоботини эшитиш
Қонунчилик палатаси зарур бўлган ҳолларда ўз мажлисида Бош вазирнинг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришнинг долзарб масалалари юзасидан ҳисоботини эшитиши мумкин.
Бош вазирнинг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришнинг долзарб масалалари юзасидан ҳисоботи қонунга мувофиқ парламент сўрови тартибида эшитилади.
Фракциялар, Қонунчилик палатасининг қўмиталари Бош вазирнинг ҳисоботини дастлабки тарзда кўриб чиқади ҳамда фикрлар ва таклифларни ишлаб чиқади, улар Қонунчилик палатаси мажлисида мажбурий равишда ҳамда ҳар томонлама муҳокама қилиниши керак.
Бош вазирнинг ҳисоботини эшитиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси қарор қабул қилади, унда ҳукуматнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг айрим долзарб масалаларига доир фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар бўлиши мумкин.
Бош вазирнинг ҳисоботини эшитиш якунлари бўйича қабул қилинган Қонунчилик палатасининг қарори Вазирлар Маҳкамасига юборилади.
(9-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
91-модда. Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ҳисоботларини эшитиш
Қонунчилик палатаси зарур бўлган ҳолларда ўз мажлисларида Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ҳисоботларини эшитиши мумкин.
Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ҳисоботларини эшитиш тўғрисидаги масала фракциялар, қўмиталарнинг ташаббусига кўра Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилади.
Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ҳисоботларини эшитиш тўғрисида Қонунчилик палатаси қарор қабул қилади. Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ҳисоботларини эшитиш тўғрисидаги Қонунчилик палатаси қарори олдиндан Вазирлар Маҳкамасига юборилади.
Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ҳисоботларини эшитиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси қарор қабул қилади, унда тегишинча Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар бўлиши, шунингдек уларнинг ишига баҳо берилиши мумкин.
Вазирлар Маҳкамаси аъзосининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ҳисоботини эшитиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси уни истеъфога чиқариш тўғрисидаги таклифни Ўзбекистон Республикаси Президентига кўриб чиқиш учун киритишга ҳақли.
Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ҳисоботларини эшитиш якунлари бўйича қабул қилинган Қонунчилик палатаси қарори Вазирлар Маҳкамасига юборилади.
(91-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10-модда. Қонунчилик палатаси, Сенат мажлисларида давлат органлари раҳбарларининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ахборотини эшитиш
Қонунчилик палатаси, Сенат зарур бўлган ҳолларда, ўз мажлисларида давлат органлари раҳбарларининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ахборотини эшитиши мумкин.
Давлат органлари раҳбарларининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ахборотини эшитиш тўғрисидаги масала Қонунчилик палатаси томонидан фракциялар, қўмиталар ташаббусига кўра, Сенат томонидан эса қўмиталарнинг ташаббусига кўра кўриб чиқилади.
Давлат органлари раҳбарларининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ахборотини эшитиш тўғрисида Қонунчилик палатаси, Сенат қарор қабул қилади. Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш тўғрисидаги қарори олдиндан тегишли давлат органига юборилади.
Давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси, Сенат қарор қабул қилади, унда тегишинча давлат органлари раҳбарларининг фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар бўлиши, шунингдек уларнинг ишига баҳо берилиши мумкин.
Давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш якунлари бўйича қабул қилинган Қонунчилик палатаси, Сенат қарори тегишли давлат органига юборилади.
(10-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
101-модда. Қонунчилик палатаси мажлисларида ҳукумат аъзоларининг Қонунчилик палатаси депутатлари саволларига жавобларини эшитиш
Қонунчилик палатаси, қоида тариқасида, бир ойда бир марта ўз мажлисида ҳукумат аъзоларининг Қонунчилик палатаси депутатлари саволларига жавобларини эшитади (бундан буён матнда «ҳукумат соати» деб юритилади).
«Ҳукумат соати»ни ўтказиш жадвали Бош вазир билан келишилган ҳолда Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан белгиланади.
Қонунчилик палатаси депутатларининг ҳукумат аъзоларига саволлари Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан «ҳукумат соати»ни ўтказишдан камида ўн кун олдин Вазирлар Маҳкамасига юборилади.
Вазирлар Маҳкамаси саволлар рўйхатидан келиб чиққан ҳолда «ҳукумат соати»да Қонунчилик палатаси депутатларининг саволларига жавоб берадиган ҳукумат аъзоларини белгилайди.
«Ҳукумат соати» якунлари бўйича Қонунчилик палатасининг қарори қабул қилиниши мумкин.
102-модда. Сенат мажлисларида вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимларининг тегишли ҳудудни ривожлантириш масалалари юзасидан ҳисоботларини эшитиш
Сенат ўз мажлисида вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимларининг тегишли ҳудудни ривожлантириш масалалари юзасидан ҳисоботларини эшитиши мумкин.
Вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимларининг тегишли ҳудудни ривожлантириш масалалари юзасидан ҳисоботларини эшитиш тўғрисидаги масала Сенат томонидан унинг қўмиталари ташаббусига кўра кўриб чиқилади.
Вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимларининг тегишли ҳудудни ривожлантириш масалалари юзасидан ҳисоботларини эшитиш тўғрисида Сенат қарор қабул қилади, қарор тегишли ҳокимларга олдиндан юборилади.
Вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимларининг тегишли ҳудудни ривожлантириш масалалари юзасидан ҳисоботларини эшитиш якунлари бўйича Сенат қарор қабул қилади.
(101-102-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 январдаги ЎРҚ-459-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2018 й., 03/18/459/0536-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
103-модда. Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги ва халқаро ташкилотлар ҳузуридаги дипломатик ҳамда бошқа ваколатхоналари раҳбарларининг ўз фаолияти масалалари бўйича ҳисоботларини эшитиш
Сенат зарур бўлган тақдирда ўз мажлисида Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги ва халқаро ташкилотлар ҳузуридаги дипломатик ҳамда бошқа ваколатхоналари раҳбарларининг ўз фаолияти масалалари бўйича ҳисоботларини Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасида дастлабки тарзда кўриб чиққан ҳолда, ҳам бевосита, ҳам видеоконференцалоқа режимида эшитади.
Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги ва халқаро ташкилотлар ҳузуридаги дипломатик ҳамда бошқа ваколатхоналари раҳбарларининг ўз фаолияти масалалари бўйича ҳисоботларини эшитиш тўғрисида Сенат Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан эшитувни ташкил этиш бўйича чоралар кўрилиши учун ушбу вазирликни олдиндан хабардор қилади.
Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги ва халқаро ташкилотлар ҳузуридаги дипломатик ҳамда бошқа ваколатхоналари раҳбарларининг ўз фаолияти масалалари бўйича ҳисоботларини эшитиш якунлари бўйича Сенат қарор қабул қилади, унда ушбу раҳбарларнинг фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар бўлиши, шунингдек уларнинг ишига баҳо берилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги ва халқаро ташкилотлар ҳузуридаги дипломатик ҳамда бошқа ваколатхоналари раҳбарларининг ўз фаолияти масалалари бўйича ҳисоботларини эшитиш якунлари бўйича қабул қилинган Сенат қарори ўз ҳисоботи эшитилган шахсга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига юборилади.
(103-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11-модда. Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқиш
Қонунчилик палатаси ҳар йили ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 майидан кечиктирмай ўз мажлисида Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқади.
Ҳисоб палатасининг ҳисоботи дастлабки тарзда фракциялар, шунингдек Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси томонидан кўриб чиқилади.
Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси қарор қабул қилади, қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида Ҳисоб палатасига юборилади.
(11-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12-модда. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ҳисоботини эшитиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ҳар йили Сенатга ҳисобот тақдим этади, ҳисобот Сенатнинг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилади.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ҳисоботи дастлабки тарзда Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси томонидан кўриб чиқилади.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ҳисоботини эшитиш якунлари бўйича Сенат қарор қабул қилади, қарор Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига юборилади.
(12-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
13-модда. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг ҳисоботини эшитиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг Сенатга қонунчиликда белгиланган тартибда тақдим этилган ҳар йилги ҳисоботи Сенатнинг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилади.
(13-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг ҳисоботи дастлабки тарзда Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси томонидан кўриб чиқилади.
(13-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг ҳисоботини эшитиш якунлари бўйича Сенат қарор қабул қилади, қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига юборилади.
14-модда. Парламент сўрови
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатаси, Сенат давлат органларининг мансабдор шахсларига қонунларнинг, турли соҳалардаги давлат дастурларининг ижроси масалалари ҳамда уларнинг ваколатларига кирадиган бошқа муҳим масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки нуқтаи назарини баён этиш талаби билан парламент сўрови юборишга ҳақли.
(14-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Парламент сўровини юбориш тўғрисидаги таклиф Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қўмиталар, фракциялар томонидан, шунингдек Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида бешдан бир қисми томонидан, Сенат кўриб чиқиши учун эса, қўмиталар томонидан, шунингдек Сенат аъзолари умумий сонининг камида бешдан бир қисми томонидан киритилади.
(14-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-563-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат органларининг мансабдор шахслари парламент сўровига оғзаки жавобни тегишинча Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг мажлисида палаталар белгилаган муддатда беради.
(14-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат органларининг мансабдор шахслари парламент сўровига ёзма жавобни, агар бошқа муддат белгиланган бўлмаса, сўров олинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай юбориши лозим. Парламент сўровига жавоб ўз номига сўров юборилган мансабдор шахс ёки унинг вазифаларини вақтинча бажараётган шахс томонидан имзоланади.
(14-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Парламент сўровига ёзма жавоб, қоида тариқасида, Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг мажлисида раислик қилувчи томонидан ўқиб эшиттирилади. Ёзма жавобнинг нусхалари тегишли палатанинг мажлисида ўқиб эшиттирилгунига қадар олдиндан Қонунчилик палатаси депутатларига, Сенат аъзоларига юборилади.
(14-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Парламент сўровига жавоб тегишинча Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг мажлисида муҳокама қилиниши мумкин. Қонунчилик палатаси, Сенат парламент сўрови муҳокамаси якунлари бўйича қарор қабул қилади.
15-модда. Қонунчилик палатаси депутатининг, Сенат аъзосининг сўрови
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатаси депутати давлат органларининг мансабдор шахсларига, қоида тариқасида, тегишли сайлов округи сайловчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш билан боғлиқ масалалар юзасидан, Сенат аъзоси эса, тегишли ҳудудларнинг манфаатлари билан боғлиқ масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки нуқтаи назарини баён этиш талаби билан сўров юборишга ҳақли.
(15-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат органларининг мансабдор шахслари Қонунчилик палатаси депутатининг, Сенат аъзосининг сўровига, агар бошқа муддат белгиланган бўлмаса, сўров олинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай ёзма жавоб юборади. Қонунчилик палатаси депутатининг, Сенат аъзосининг сўровига жавоб ўз номига сўров юборилган мансабдор шахс ёки унинг вазифаларини вақтинча бажараётган шахс томонидан имзоланади.
(15-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16-модда. Қонунчилик палатаси, Сенат қўмиталари томонидан давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш
Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг қўмиталари иш режаларига, Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг ҳамда улар кенгашларининг қарорларига мувофиқ ўз мажлисларида давлат органлари раҳбарларининг улар томонидан қонунларга риоя этилиши, Қонунчилик палатаси, Сенат, уларнинг кенгашлари ва қўмиталари қарорларининг бажарилиши тўғрисидаги ахборотини эшитиши мумкин.
Давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш якунлари бўйича Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг қўмиталари қарорлар қабул қилади, қарорлар тегишли давлат органларига юборилади.
(16-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
17-модда. Қонун ҳужжатларининг ижроси ҳолатини, ҳуқуқни қўллаш амалиётини Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг қўмиталари томонидан ўрганиш ва қонун ости ҳужжатларининг қабул қилиниши юзасидан улар томонидан мониторингни амалга ошириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг қўмиталари ўз иш режаларига мувофиқ вақти-вақти билан давлат органлари томонидан қонунларнинг, Қонунчилик палатаси ва Сенат қарорларининг ижроси ҳолатини, ҳуқуқни қўллаш амалиётини жойларга чиқиб ўрганади. Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг қўмиталари, шунингдек Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат аъзолари ўрганиш давомида давлат органларидан ва бошқа ташкилотлардан, мансабдор шахслардан ҳужжатларни, эксперт хулосаларини, статистика маълумотларини ва бошқа маълумотларни сўраб олиши мумкин.
(17-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонун ҳужжатларининг ижроси ҳолатини, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш якунлари бўйича Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг қўмиталари ўз мажлисларида давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиши, шунингдек ўрганиш натижаларини Қонунчилик палатаси, Сенат кўриб чиқиши учун киритиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
(17-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Қонун ҳужжатларининг ижроси ҳолатини, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш Олий Мажлис палаталари кенгашларининг қарорига мувофиқ Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари томонидан амалга оширилиши мумкин.
Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг қўмиталари янги қабул қилинган қонунлар ижросини таъминлаш учун қонун ости ҳужжатларининг ўз вақтида қабул қилиниши юзасидан мониторингни амалга оширади. Мониторингни амалга ошириш якунлари Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг қўмиталари мажлисларида кўриб чиқилиши мумкин.
(17-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 январдаги ЎРҚ-459-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2018 й., 03/18/459/0536-сон)
18-модда. Парламент текшируви
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мамлакатнинг хавфсизлиги, барқарор ривожланиши асосларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига, жамият ва давлат манфаатларига таҳдид соладиган фактлар ҳамда воқеаларни ўрганиш мақсадида Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг қўшма қарори билан парламент текшируви ўтказилиши мумкин.
Парламент текширувини ўтказиш учун Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари орасидан тенглик асосида махсус комиссия тузилади.
Махсус комиссия парламент текширувини ўтказишда қуйидагиларга ҳақли:
давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг вакилларини, мутахассисларни, экспертларни ва олимларни комиссия ишига жалб этишга;
давлат органларидан, хўжалик бошқаруви органларидан, бошқа ташкилотлардан, шунингдек фуқаролардан зарур маълумотларни сўраб олишга;
давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг, бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахсларини, шунингдек фуқароларни тушунтиришлар бериш учун таклиф қилишга.
Махсус комиссия Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг қўшма қарорига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Махсус комиссия бажарилган ишлар тўғрисида Қонунчилик палатаси ва Сенат томонидан белгиланган муддатда уларни хабардор қилади.
(18-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
20-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан парламент назоратини амалга ошириш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) парламент назоратини «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ амалга оширади.
21-модда. Парламент назорати натижалари
Парламент назорати субъектлари ўз ваколатлари доирасида парламент назорати натижалари бўйича:
ҳукумат аъзосини истеъфога чиқариш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти кўриб чиқиши учун таклиф киритиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тегишли давлат органларига қонун ҳужжатларининг, давлат дастурларининг ижроси, ўз зиммаларига юклатилган вазифалар ҳамда функцияларнинг амалга оширилиши самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар кўриш юзасидан таклифлар ва тавсиялар киритиши;
(21-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат ҳокимияти органлари, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва Олий Мажлис палаталарига ҳисобдор бўлган бошқа органлар томонидан киритилган маърузаларни, ҳисоботларни, ахборотни ҳамда бошқа материалларни улар юзасидан мулоҳазалар ва таклифларни кўрсатган ҳолда ушбу органларга маромига етказиш учун белгиланган тартибда қайтариб юбориши;
(21-модданинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
парламент назорати материалларини ваколатли давлат органларига ўз ваколатларига мувофиқ кўриб чиқиш учун юбориши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузиш ҳоллари ёки қонунчиликни бузишнинг бошқа ҳоллари маълум бўлиб қолган тақдирда уларга дарҳол чек қўйиш чораларини кўриш талаби билан тегишли давлат органларига ҳамда мансабдор шахсларга мурожаат қилиши;
(21-модданинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш, уларни лавозимидан озод этиш тўғрисида тегишли давлат органларига таклифлар ва тавсиялар киритиши;
(21-модданинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
янги қонунчилик ҳужжати лойиҳасини ишлаб чиқиш ёки амалдаги қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш ташаббуси билан чиқиши;
(21-модда биринчи қисмининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
парламент назорати натижаларини эълон қилиши мумкин.
22-модда. Парламент назорати натижалари бўйича қабул қилинган қарорларни кўриб чиқиш ва ижро этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат органлари ўз ваколатлари доирасида:
(22-модданинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
парламент назорати субъектлари томонидан қабул қилинган қарорларнинг кўриб чиқилиши ва ижро этилишини таъминлайди;
парламент назорати натижалари бўйича ишлаб чиқилган таклифлар ва тавсияларни амалга оширишга қаратилган зарур тадбирларни ишлаб чиқади ва (ёки) қарорлар қабул қилади;
таклифлар ва тавсияларни кўриб чиқиш натижалари ҳамда улар бўйича кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида парламент назорати субъектларига хабар қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликнинг бузилишига йўл қўйган давлат органларининг мансабдор шахсларига нисбатан жавобгарлик чораларини кўради.
(22-модданинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
23-модда. Парламент назорати субъектларининг мажбуриятлари
Парламент назоратини амалга оширишда парламент назорати субъектлари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат органларини ҳамда уларнинг мансабдор шахсларини парламент назоратини ўтказиш билан боғлиқ зарур ҳужжатлар билан таништириши;
(23-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат органларининг, бошқа ташкилотларнинг ва улар мансабдор шахсларининг ўз ваколатлари доирасида амалга ошираётган фаолиятига аралашмаслиги;
(23-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат органларининг, бошқа ташкилотларнинг фаолият кўрсатиши учун тўсиқларни юзага келтирмаслиги;
(23-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат сирларини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этиши шарт.
(23-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Парламент назорати субъектларининг зиммасида қонунга мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
24-модда. Давлат органлари мансабдор шахсларининг мажбуриятлари
(24-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Парламент назорати субъектлари парламент назоратини амалга ошираётганда давлат органларининг мансабдор шахслари:
(24-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
парламент назорати амалга оширилиши учун зарур шарт-шароитлар яратиши;
парламент назорати субъектларининг қонуний талабларини бажариши, шунингдек уларнинг фаолиятига тўсқинлик қилмаслиги;
парламент назорати субъектларига парламент назоратини амалга ошириш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этиши, шунингдек уларнинг ишончлилиги ва холислигини таъминлаши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат органларининг мансабдор шахслари парламент назорати субъектларининг парламент назорати натижалари бўйича қабул қилинган қарорларини кўриб чиқиши ва кўриб чиқиш натижалари ҳамда кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида уларни белгиланган муддатда хабардор қилиши шарт.
(24-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат органлари мансабдор шахсларининг зиммасида қонунга мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
(24-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
241-модда. Парламент назорати субъектларига Вазирлар Маҳкамасининг кўмаклашишини таъминлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили парламент назорати субъектларига Вазирлар Маҳкамасининг кўмаклашишини таъминлайди, хусусан:
Давлат бюджети лойиҳасининг Олий Мажлис палаталари кўриб чиқиши учун тақдим этилишини таъминлайди;
Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботнинг Қонунчилик палатасига тақдим этилишини таъминлайди;
Вазирлар Маҳкамасининг ўтган йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва навбатдаги йил учун назарда тутилган асосий устуворликлар тўғрисидаги ҳар йилги маърузаси Қонунчилик палатасига тақдим этилишини таъминлайди;
зарур бўлганда Бош вазирнинг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришнинг долзарб масалалари юзасидан ҳисоботларини Қонунчилик палатаси томонидан эшитишни ташкил этиш чораларини кўради;
Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ҳисоботларини эшитишни ташкил этиш чораларини кўради;
Вазирлар Маҳкамасининг аъзоларига, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг мансабдор шахсларига юборилган парламент сўровига, шунингдек Қонунчилик палатаси депутатининг ёки Сенат аъзосининг сўровига ўз вақтида жавоб юборилишини таъминлашга кўмаклашади;
Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Олий Мажлис палаталари қарорларининг ижро этилиши ҳолатини, ҳуқуқнинг қўлланилиш амалиётини Олий Мажлис палаталарининг қўмиталари томонидан ўрганиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича чоралар кўради, шунингдек республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг, мазкур йўналишдаги бошқа ташкилотларнинг ишини мувофиқлаштириб боради;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарларининг улар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунларига риоя этилиши, Олий Мажлис палаталарининг, улар кенгашларининг қарорлари, қўмиталари ва комиссияларининг қарорлари бажарилиши тўғрисидаги ахборотини эшитишда иштирок этади.
(241-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
25-модда. Парламент назорати натижаларини кўриб чиқишнинг очиқлиги ва ошкоралиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
Парламент назорати натижаларини кўриб чиқиш бўйича Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг ҳамда улар органларининг мажлислари очиқ ва ошкора ўтказилади. Мажлисларга давлат органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг, илмий муассасаларнинг вакиллари, мутахассислар ва олимлар, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари таклиф этилиши мумкин.
(25-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Зарурат бўлганда, Қонунчилик палатаси, Сенат ва уларнинг органлари ёпиқ мажлис ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
Парламент назорати натижалари оммавий ахборот воситаларида ва Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг расмий веб-сайтларида эълон қилиниши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
26-модда. Парламент назорати тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Парламент назорати тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(26-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
27-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
(27-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
28-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 11 апрель,
ЎРҚ-403-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 15-сон, 141-модда; 2017 й., 24-сон, 487-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2018 й., 03/18/459/0536-сон; 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон, 09.01.2019 й., 03/19/512/2435-сон, 06.03.2019 й., 03/19/527/2706-сон, 11.05.2019 й., 03/19/536/3114-сон, 23.05.2019 й., 03/19/540/3167-сон, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон, 10.12.2019 й., 03/19/590/4129-сон; 10.08.2020 й., 03/20/631/1153-сон; 15.01.2021 й., 03/21/666/0032-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон, 19.11.2021 й., 03/21/729/1064-сон; 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон; 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)