1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.04.00 Муҳандислик ва транспорт иншоотлари ва коммуникациялари тизими.Ободонлаштириш. Кўкаламзорлаштириш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармойиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш» йилида амалга оширишга оид давлат дастури ҳамда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида «Юрт ободлиги, аввало, маҳалладан бошланади!» шиори остида маҳаллалар, хиёбонлар, аҳоли турар жойлари, зиёратгоҳлар, қабристонлар ҳамда болалар майдончаларини ободонлаштириш тадбирларини амалга ошириш, соғлом турмуш тарзи ҳамда санитария-гигиеник маданиятни тарғиб қилиш, халқимиз учун эзгулик, бирдамлик, олийжаноблик ва шукроналик тимсоли бўлган қутлуғ Рамазон ойида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини кўллаб-қувватлаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини кўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ва жамоатчилик вакилларининг 2026 йил 13-14 март кунлари «Юрт ободлиги, аввало, маҳалладан бошланади!» шиори остида умумхалқ хайрия ҳашарини (кейинги ўринларда — хайрия ҳашари) ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ишчи гуруҳ (А. Раматов), Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари хайрия ҳашарини ўтказиш доирасида куйидаги тадбирларни амалга ошириш чораларини кўрсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли турар жойлар, ҳовлилар атрофи, гузарлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар, кўча ва йўлакларни ҳамда болалар майдончаларини тартибга келтириш, дарахтларни оқлаш ва буташ ишларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида маҳаллалар ва аҳоли хонадонлари атрофига мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари, айниқса эҳтиёжманд, меҳр-мурувватга муҳтож, боқувчисиз қолган кекса ва ногиронлиги бўлган фуқароларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ободонлаштириш тадбири иштирокчиларини зарур техника воситалари ва анжомлар билан таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жойларда ободонлаштириш ишларини ўтказиш жараёнида тўпланган чиқиндилар маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан алоҳида белгиланган жойларга олиб чиқилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомобиль йўллари, ҳаракатланиш тиғиз бўлган кўчалар, сув объектлари, қирғоқбўйи ҳудудлари, қурилиш майдонлари, бино ва иншоотлар томлари, хавфли ишлаб чиқариш объектлари, шунингдек инсонларнинг ҳаёти ёки соғлиғига хавф тугилиши мумкин бўлган бошқа жойларда ихтиёрий ташаббус билан тадбирлар ва бошқа ишларни амалга ошириш тақиқланганини қатъий назоратга олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018йил 10 майдаги 349-сон қарорига мувофиқ хайрия ҳашарини ўтказишда аҳолини бошқа турдаги жамоат ишлари, шу жумладан, қурилиш-таъмирлаш ва қишлоқ хўжалиги ишларига мажбурий жалб этишга қатъий йўл қўйилмаслигини ҳамда тегишли ташкилотлар ҳудудида ободонлаштириш ишларида меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилишини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, Республика Маънавият ва маърифат маркази билан биргаликда аҳоли ўртасида республикада амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, соғлом турмуш тарзи ҳамда санитария-гигиеник маданиятни тарғиб қилиш мақсадида жойларда давра суҳбатлари, тушунтириш ишлари ва бошқа тадбирларни ташкил этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармасига хайрия ҳашарини ўтказиш доирасида Ишчи гуруҳга белгиланган вазифаларни амалга оширишда кўмаклашиш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хайрия ҳашарини юқори савияда ташкил этиш ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар бир маҳаллада амалга ошириладиган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хайрия ҳашари давомида ҳар бир кўча ва кўп квартирали турар жойларда амалга ошириладиган ишлар ҳажмини «кўчабай» ҳамда кўп квартирали турар жойларда «хонадонбай» шакллантирсин ҳамда унга «маҳалла еттилиги» ва фаолларини бириктирсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда хайрия ҳашарини ўтказишга фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, кўп қаватли уйларни бошқарувчи ташкилотлар, шунингдек республиканинг барча аҳолиси, айниқса ёшларни жалб этишда ихтиёрийликни таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги хайрия ҳашари давомида санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига риоя этилишини, жамоат тартибини сақлаш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўрсин ҳамда техник жиҳатдан соз бўлган техника воситаларидан фойдаланилишини назоратга олсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига хайрия ҳашарини ёритиш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ушбу фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 28 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
72-Ф-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 февралдаги 72-Ф-сон фармойишига ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish