Ҳужжат кучини йўқотган 25.03.2021 18.04.2002 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1126
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 18.04.2002 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1126
Kuchga kirish sanasi
28.04.2002
Ҳужжат кучини йўқотган 25.03.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНК БОШҚАРУВИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ТОМОНИДАН УЙ-ЖОЙ МУЛКДОРЛАРИ ШИРКАТЛАРИНИ МИЛЛИЙ ВАЛЮТАДА КРЕДИТЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 18 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1126]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 24 февралдаги 3/3-сонли ««Тижорат банклари томонидан уй-жой мулкдорлари ширкатларини миллий валютада кредитлаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1126-6, 25.03.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 1 мартдаги 74-сон «Уй-жой мулкдорлари ширкатларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Банк тизимида методология ишларини мувофиқлаштириш департаменти директори Ҳ. Нурмуротовнинг мазкур масала бўйича ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. «Тижорат банклари томонидан хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини миллий валютада кредитлаш тартиби тўғрисида Низом» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатга олинган кундан 10 кундан сўнг амалга киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш раис ўринбосари А. Қодиров зиммасига юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2002 йил 16 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6/1-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки Бошқаруви томонидан
2002 йил 16 март, 506-сон
(6/1-сон баённома, 2002 йил 16 март)
«ТАСДИҚЛАНГАН»
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тижорат банклари томонидан хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини миллий валютада кредитлаш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида», «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолига коммунал хизмат кўрсатишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2001 йил 18 апрелидаги 178-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Уй-жой мулкдорлари ширкатларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2002 йил 1 мартдаги 74-сон қарори, ҳамда шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунчилигига мувофиқ ишлаб чиқилган ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини кредитлаш тижорат банклари томонидан, ушбу низомга мувофиқ кредитнинг қайтарилиши, тўловлилиги, таъминланганлиги, муддатлилиги ва ажратиладиган кредитлардан мақсадли фойдаланиш шартларига риоя этиб, хатарларни ҳар томонлама баҳолаш ва гаров қийматини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Кредитлаш субъектлари бўлиб, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хусусий уй-жой мулкдорларининг уйдан фойдаланишни таъминлаш, унинг сақланишини биргаликда бошқариш ва таъминлаш, умумий фойдаланишдаги объектларга эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш шартлари, тартибини аниқлаш, умумий мулкдаги мол-мулкнинг лозим даражасидаги ҳолатини таъминлаш мақсадидаги бирлашмалар — уй-жой мулкдорлари ширкатлари (кейинги матнда — ХУЖМШ) чиқадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. ХУЖМШга кредитлар қуйидаги мақсадларга ажратилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўп хонадонли уйларнинг томлари ва/ёки уй ичидаги муҳандислик коммуникацияларини мукаммал таъмирлашга — мазкур ишларнинг бажарилиши даврийлигини ҳисобга олган ҳолда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
асосий воситаларни (махсус асбоб-ускуналар ва механизмларни) харид қилишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уй атрофи ҳудудларини ободонлаштиришга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитларнинг муддатлари ресурсларнинг мавжудлиги ва уларнинг қайтарилиши имкониятларидан келиб чиққан ҳолда мустақил равишда белгиланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 21 декабрдаги 31/8-сонли қарори (рўйхат рақами 1126-5, 24.01.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.01.2020 й., 10/20/1126-5/0080-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасида, 2021 йил 1 январдан бошлаб бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда фоиз харажатларнинг бир қисмини компенсация қилиш механизмини қўллаш имконияти билан берилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 21 декабрдаги 31/8-сонли қарори (рўйхат рақами 1126-5, 24.01.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.01.2020 й., 10/20/1126-5/0080-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Кредитларни расмийлаштириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Кредитлар, қарз олувчининг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб рақами очилган банк томонидан жойлардаги молия органлари билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вилоятлар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари ва Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармасининг тегишли бўлинмалари томонидан тасдиқланган объектни капитал таъмирлашнинг лойиҳа-сметаси ҳужжатлари ҳамда манзил рўйхати, уй-жой жамғармасининг капитал таъмирини молиялаш манбаларини тушунтирган ҳолда молиялаш режаси мавжуд бўлганда, амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган мақсадларда ХУЖМШнинг кредитлари, капитал таъмирлашни молиялаштириш режасига мувофиқ, маблағларнинг етишмайдиган қисмига берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. ХУЖМШ кредитларини олиш учун банкка қуйидаги ҳужжатларини (кредит пакети) тақдим этиши шарт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит буюртмаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уй-жой мулкдорлари йиғилишининг кредит олиш зарурлиги ҳақидаги, белгиланган тартибда расмийлаштирилган баённомаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз олувчининг банк ҳисоб рақамига пул тушуми (пул оқими) хомчўти албатта кўрсатилган бизнес-режа;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз олувчининг тегишли давлат солиқ инспекциясига тақдим этилган, сўнгги ҳисобот даври учун бухгалтерия баланси (1-сон шакл), шунингдек 90 кундан ошган қарздорлик бўйича таққослаш далолатномалари, молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (2-сон шакл);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Низомнинг 9-бандида кўрсатилган кредит қайтарилиши таъминоти шакллардан бирини.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Олинган кредитларни қайтармаслик хатарини олдини олиш мақсадида қарз олувчи тез ва эркин сотилиш талабларига жавоб берадиган таъминотга эга бўлиши керак. Қарз олувчи банкка қуйидаги таъминот турларидан бирини тақдим этиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мол-мулк ёки қимматбаҳо қоғозлар гаровини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи шахсларнинг кафиллигини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суғурта компаниясининг қарздор томонидан кредитни қайтармаслик хатарини суғурталанганлиги ҳақида суғурта полисини.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари кафолатини.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 21 декабрдаги 31/8-сонли қарорига (рўйхат рақами 1126-5, 24.01.2020 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.01.2020 й., 10/20/1126-5/0080-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Банклар, ўзлари билан доимий алоқага эга бўлган, банк ҳисоб рақамида мунтазам пул оқими мавжуд, яхши обрў ва кредит тарихига эга қарз олувчиларга эътимодли (ишончли) кредитлар бериш ҳуқуқига эгадирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Кредитни қайтарилиш таъминотини шаклларидан бири сифатида мол-мулк гарови хизмат қилади. Ўзбекистон Республикасининг «Гаров тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, ҳар қандай мол-мулк, шу жумладан буюмлар, мулкий ҳуқуқлар гаровга қўйилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банклар томонидан ликвидли мол-мулк, шу жумладан, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма объектлари, транспорт воситалари ва бошқа қарз олувчининг ликвидли активлари гаров сифатида қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, қарз олувчи оиласининг нормал ҳаёт кечириши учун зарур бўлган уй, квартира, уй-жиҳозлари ва асбоб-анжомлар, кийим-кечак ва бошқа жиҳозлар гаров предмети бўла олмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Кафиллик қарз олувчи ва кафил ўртасида ёзма шаклда 3 (уч) нусхада тузиладиган кафиллик шартномаси билан банк фойдасига расмийлаштирилади. Ушбу шартноманинг охирги бетида кафил ва қарз олувчи имзоларидан кейин ушбу кафиллик банк томонидан қабул қилинганлиги тўғрисида банк филиали бошқарувчиси томонидан имзоланган ёзув қайд этилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 21 декабрдаги 31/8-сонли қарори (рўйхат рақами 1126-5, 24.01.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.01.2020 й., 10/20/1126-5/0080-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Кредит бериш ҳақида қарор қабул қилишда банк мижознинг кредитни қайтара олиш қобилияти билан бир қаторда, кредит битимининг бошқа ҳар хил жиҳатларини, шу жумладан, тақдим этилган таъминотни харидоргирлигини, қарз олувчининг кредит тарихини, унинг раҳбари обрўсини (олдинги иш жойлари, малакаси, илгари олинган кредитларни ўз вақтида қайтарилишини таъминланганлигини ва ҳ.к.) эътиборга олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Кредит бериш ҳақида қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб, қарз олувчига кредит варақчаси очилади ва унинг ёрдамида кредит устидан назорат қилиш амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Кредит бериш ва уни қайтариш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Кредитлар алоҳида кредит ҳисобварағидан қарз олувчининг тўлов топшириқномаси асосида амалга оширилади. Тўлов топшириқномаларига ушбу кредитни олиб борувчи кредит бўлими ходими томонидан имзо қўйилади. Бунда у кредит ҳисобварағидан амалга ошириладиган тўловларнинг мақсадли йўналишини қатъий назорат қилиб бориши лозим.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 21 декабрдаги 31/8-сонли қарори (рўйхат рақами 1126-5, 24.01.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.01.2020 й., 10/20/1126-5/0080-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Кредит ҳисобварағидан капитал таъмирлашни молиялаштириш ХУЖМШ томонидан банкка ХУЖМШ билан пудратчи ташкилотлар ўртасида тузилган шартномадаги манзил дастурида кўзда тутилган барча ишлар ҳажмига ҳамда объектга ажратилган маблағлар ёйилмаси кўрсатилган шартноманинг алоҳида шартлари тақдим этилганидан кейин амалга оширилади:
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 21 декабрдаги 31/8-сонли қарори (рўйхат рақами 1126-5, 24.01.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.01.2020 й., 10/20/1126-5/0080-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пудрат ташкилотини танлаш танлов савдолари (тендер) натижалари бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Қарз олувчига ажратиладиган кредитлар ҳисоби Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режасига (рўйхат рақами 773-17, 2004 йил 13 август) мувофиқ тегишли баланс ҳисобварақларида юритилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 21 декабрдаги 31/8-сонли қарори (рўйхат рақами 1126-5, 24.01.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.01.2020 й., 10/20/1126-5/0080-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Кредит бўлимининг фармойишига кўра ажратилган кредитлар бўйича алоҳида кредит ҳисобварақларида муддатли мажбуриятномалар расмийлаштирилади ва кредитлар тўлиқ қайтарилгунга қадар уларнинг ҳисоби юритилади.
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 21 декабрдаги 31/8-сонли қарори (рўйхат рақами 1126-5, 24.01.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.01.2020 й., 10/20/1126-5/0080-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредитни қайтариш муддатлари, пул оқимининг келиб тушиш истиқболига қараб, бир неча босқичда қоплашни кўзда тутувчи жадвал шаклида тақдим этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредитни қайтариш муддати етиб келганда ва қарз олувчининг ҳисобварақларида пул маблағлари мавжуд бўлмаган тақдирда, қарздорлик Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномада (рўйхат рақами 2342, 2012 йил 15 март) белгиланган тартибда ундириб олинади.
(18-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 21 декабрдаги 31/8-сонли қарори (рўйхат рақами 1126-5, 24.01.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.01.2020 й., 10/20/1126-5/0080-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Тижорат банклари кредитдан фойдаланишнинг бутун муддати давомида доимий мониторингни амалга ошириб борадилар. Мониторинг жараёнида мижознинг хўжалик-молиявий фаолияти, унинг тузилган шартномалар (буюртмалар)га мувофиқ хизматлар кўрсатиш бўйича мажбуриятларини бажаришини, кўрсатиладиган хизматлар ҳажмини, ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган харажатлари ва йўқотишларини, муомала харажатларини, фойдасини, ўз айланма маблағларининг мавжудлиги динамикасини, товар-моддий бойликлари захиралари аҳволи, айланма маблағларининг айланиши таҳлил қилинади. Банк қарз олувчининг кредитга лаёқатлиги бўйича доимий мониторингни амалга оширади ва унинг кўрсаткичларини кредит йиғмажилдида тизимлаб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банкка тақдим этилган гаровнинг ҳолатига ва кредитдан самарали ҳамда мақсадли фойдаланилиши кредит шартномасида келишилган шартларга мувофиқ жойида ўрганилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Капитал таъмирлаш ва бошқа ободонлаштириш ишларни молиялаштиришга ажратилган кредитлар бўйича, амалга ошириладиган мониторинг жараёнида банк кредитланган объектда бажарилган ишлар ҳажмининг назорат ўлчовини кредит шартномасида белгилаб қўйилган шартлар ва муддатларда амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Назорат ўлчови натижалари бўйича банк томонидан бажарилган ишлар ҳажми ошириб ёзилганлиги аниқланган ҳолда, бу сумма банк томонидан кредит шартномасида белгиланган тартибда муддати ўтган кредитлар ҳисобварағига ўтказилади ва ундириб олинади.
(20-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 21 декабрдаги 31/8-сонли қарори (рўйхат рақами 1126-5, 24.01.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.01.2020 й., 10/20/1126-5/0080-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит шартномасида кредитдан мақсадга мувофиқ фойдаланмаганлик учун, шу жумладан, бажарилган ишлар ҳажмини ошириб кўрсатилганлиги учун, жарима санкциялари кўзда тутилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Берилган кредитлардан бошқа мақсадларда фойдаланганлик ҳолати аниқланганда, банк кредит шартномасида белгиланган тартибда кредитнинг номувофиқ ишлатилган қисмини қарз олувчининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидан муддатидан олдин ундириб олиш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 21 декабрдаги 31/8-сонли қарорига (рўйхат рақами 1126-5, 24.01.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.01.2020 й., 10/20/1126-5/0080-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Қарз олувчи томонидан қарз ва унга ҳисобланган фоизлар ўз вақтида қайтарилмаган ҳолда, банк қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарздорларнинг иккиламчи ҳисоб рақамларига, шу жумладан, бошқа банкда очилганларига ҳам, ижро этилиши мажбурий бўлган тўлов талабномаларини қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарздор томонидан кредит бўйича асосий қарздорлик ва унга ҳисобланган фоизлар кредит шартномасида келишилган муддатда қайтарилмаган тақдирда, банк, мазкур қарзларни қайтаришни қарздорларнинг ликвидли мол-мулки, шу жумладан ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма объектлари, транспорт воситалари, компьютер ҳамда корхона ва ташкилотларнинг бошқа ликвидли активлари ҳисобига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 4 декабрдаги 422-сонли қарори билан тасдиқланган «Банкларни кредитлари бўйича қарздорлик ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда ундирувни қарздорларнинг ликвидли мол-мулкига қаратиш Тартиби»га мувофиқ қайтариш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк туман (шаҳар) ҳокимлигининг кафолати билан ширкатларга ажратилган кредитлар бўйича юзага келган қарздорликни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 396-сон қарори билан тасдиқланган Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан жалб этиладиган банк кредитлари бўйича туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан кафолатлар берилиши ва муддати ўтказиб юборилган қарздорликни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга асосан туман (шаҳар) ҳокимлигидан ундириш ҳуқуқига эга.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 21 декабрдаги 31/8-сонли қарорига (рўйхат рақами 1126-5, 24.01.2020 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.01.2020 й., 10/20/1126-5/0080-сон)