Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЁҚИЛҒИ-ЭНЕРГЕТИКА РЕСУРСЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ҚОИДАЛАРИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ИҚТИСОДИЙ ЖАЗОЛАРНИ ҚЎЛЛАШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 февралдаги 121-сонли «Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишда содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, нефть маҳсулотлари, газ, электр ва иссиқлик энергиясини беҳуда сарфлаш ва улардан бошқа мақсадларда фойдаланишнинг, ноқонуний сотиш (бериш)нинг, ўзлаштириб олишнинг ва уларнинг сифати бузилишининг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун иқтисодий жазоларни қўллаш тўғрисидаги Низом (илова қилинмоқда) тасдиқлансин ва амалга киритилсин.
2. Адлия вазирлиги ва Молия вазирлиги «Ўзбекнефтгаз» миллий корпорацияси ва Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги қонунлар мажмуасига ҳамда ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик ҳақида Ўзбекистон Республикасининг жиноят ва жазо тўғрисидаги қонунлар мажмуасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги таклифларни тайёрласинлар ва 1994 йилнинг биринчи ярим йиллигида тақдим этсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Молия вазирлиги Марказий банкда Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун иқтисодий жазо сифатида ундириб олинадиган пул маблағларининг бир қисмини ўтказиш учун энергияни тежаш бўйича махсус республика тармоқлараро счёти очилишини таъминласин. Белгилаб қўйилсинки, қайд этиб ўтилган счётнинг пул маблағларидан Ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш комиссиясининг қарорига мувофиқ фойдаланилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 17 июндаги 168-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 288-модда)
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Қ. Ҳаққулов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 9 март,
124-сон
Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун иқтисодий жазоларни қўллаш тўғрисида
НИЗОМ
1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ушбу Низом ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун юридик шахсларга нисбатан, улар қайси идорага қарашлилиги ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, иқтисодий жазолар қўллашни назарда тутади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(I бўлимнинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сонли қарори чиқариб ташланган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
II. ЁҚИЛҒИ-ЭНЕРГЕТИКА РЕСУРСЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ҚОИДАЛАРИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ҚЎЛЛАНАДИГАН ИҚТИСОДИЙ ЖАЗОЛАР
1. Ушбу Низом билан қуйидаги иқтисодий жазоларни қўллаш назарда тутилади:
1.1. Нефть маҳсулотларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) корхоналар ва ташкилотларга қарашли нефть маҳсулотларини ноқонуний ўзлаштириб олиш ва хўжасизлик билан сарфлаш, шунингдек, уларни нефть омборларидан ва давлат транспорт воситаларидан ноқонуний сотиш айбдор юридик шахслардан ноқонуний равишда сарфланган нефть маҳсулотларининг 3 баравар қийматини ундириб олишга сабаб бўлади;
(«а» кичик банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 сентябрдаги 430-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2004 й., 37-сон , 411-модда)
б) нефть ва нефть маҳсулотларини мақсадга номувофиқ ишлатиш, шунингдек, уларни қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланган нормалардан ортиқча сарфлаш сарфланган нефть маҳсулотларининг 50 фоиз қийматини айбдор юридик шахслардан ундириб олишга сабаб бўлади;
(1.1-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
в) нефть маҳсулотларини асоссиз равишда ишлаб чиқариш нобудгарчиликлари, табиий камайиш ёки қўшиб ёзилган иш ҳажми ҳисобига ҳисобдан чиқариш айбдор юридик шахслардан ноқонуний равишда ҳисобдан чиқарилган нефть маҳсулотларининг 3 баравар қийматини ундириб олишга сабаб бўлади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(«г» кичик банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори билан чиқариб ташланган— ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
д) етказиб берувчи ҳамда сотувчи ташкилотлар томонидан нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган углеводород газини сифати бузилганда — юридик шахсларга сифати бузилган маҳсулот қийматининг 50 фоизи миқдорида жарима қўлланилишига асос бўлади;
(1.1-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
е) нефть маҳсулотларини маҳсулот етказиб берувчилардан тамғасиз вагон-цистерналарда ёки қоидани бузган ҳолда қабул қилиб олиш ва ташиш нефть маҳсулотларини қабул қилиш ва ташишни амалга оширувчи ташкилотлардан ташилган нефть маҳсулотлари ҳажмининг 50 фоиз қийматини ундириб олишга сабаб бўлади;
(«е» кичик банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ж) етказиб берувчи ва сотувчи корхоналар ва ташкилотлар томонидан кондициясиз нефть маҳсулотларининг автоцистерналар тамғаланмасдан ва нефть маҳсулотлари сифати паспортларисиз берилиши сотилган кондициясиз нефть маҳсулотларининг 50 фоиз қийматини ҳамда уларнинг сифатини тиклашга сарфланган барча харажатлар пулини айбдорлардан ундириб олишга сабаб бўлади;
(«ж» кичик банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(«з» кичик банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 сентябрь 430-сонли қарори асосида чиқариб ташланган— ЎР ҚҲТ, 2004 й., 37 -сон, 411-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(«и» кичик банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори билан чиқариб ташланган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
1.2. Газдан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун:
а) Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг (кейинги ўринларда — Ўзэнергоинспекция) қўлланиладиган технологиялар ва асбоб-ускуналарнинг энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги ҳамда ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланиш тўғрисида хулосасисиз шартномалар тузган ҳолда газ етказиб бериш газ таъминоти ташкилотларидан, объект (қурилма)ни газ тармоғидан узиб қўйган ҳолда, газ уланган пайтдан бошлаб сарфланган газнинг 10 фоиз қийматини ундириб олишга сабаб бўлади;
(1.2-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
б) газдан фойдаланиш қурилмаларида газ сарфини ҳисобга олмай туриб (газ ҳисоблагичсиз) ўзбошимчалик билан ёки газ сарфини ҳисобга олиш ускуналарининг уланиш схемасининг бузилиши ёки уларнинг кўрсатгичларини ўзгартириш мақсадида ташқаридан ҳар қандай аралашув орқали табиий газдан фойдаланиш — юридик шахслардан сарфланган табиий газ қийматининг 3 баравари миқдорида жарима ундирилишига сабаб бўлади;
(1.2-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(«в» кичик банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 сентябрь 430-сонли қарори асосида чиқариб ташланган— ЎР ҚҲТ, 2004 й., 37 -сон, 411-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(«г» кичик банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 2 октябрдаги 421-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 179-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
д) ёқилғи ишлатиладиган жиҳозлар (қурилмалар)да газнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланган нормалардан ортиқча беҳуда исроф қилиниши текшириш пайтидан олдинги 12 ойда нооқилона сарфланган газнинг 50 фоиз қийматини ишлатувчилардан ундириб олишга сабаб бўлади;
(«д» кичик банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(«е» кичик банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 сентябрь 430-сонли қарори асосида чиқариб ташланган— ЎР ҚҲТ, 2004 й., 37 -сон, 411-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(«ж» кичик банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори билан чиқариб ташланган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1.2-банднинг «з» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
1.3. Электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(«а» кичик банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 сентябрь 430-сонли қарори асосида чиқариб ташланган— ЎР ҚҲТ, 2004 й., 37 -сон, 411-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) конденсатнинг шартномада кўрсатилган миқдорлар доирасида қайтарилиб берилмаслиги қайтарилмаган миқдор қийматини 30 фоиз, шартномада кўрсатилган меъёрлардан кам қайтариб берилган тақдирда эса қайтарилмаган конденсат миқдорининг қийматини, тариф қийматини ҳам қўшиб ҳисоблаган ҳолда 50 фоиз миқдорда ундириб олишга сабаб бўлади;
(«б» кичик банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори билан чиқариб ташланган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
в) истеъмолчилар томонидан электр қурилмаларининг ягона электр энергетикаси тизими тармоқларига ёки иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларнинг иссиқлик таъминоти корхоналари тармоқларига тегишли шартнома тузмасдан ўзбошимчалик билан улаб қўйилиши корхоналар ва ташкилотлардан ишлатилган электр ва иссиқлик энергияси қийматининг 3 баравари миқдорида жарима ундириб олишга сабаб бўлади;
(1.3-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1.3-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
д) саноат корхоналари ва ташкилотларининг иситиш тармоқларидан сувнинг тўкиб юборилиши, изоляциянинг бузилиши ва иссиқлик-буғ қувурлари, иссиқлик тармоқларидан, иссиқлик ишлатиладиган асбоб-ускуналардан изоляциясиз фойдаланиш иссиқлик энергияси ҳажмининг асбоб-ускуналар ёки норматив усуллар билан аниқланган исроф бўлган ҳажми қийматини улардан 3 баравар миқдорда ундириб олишга сабаб бўлади;
(«д» кичик банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
е) корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар томонидан ишлаб чиқариш зарурияти бўлмаган ҳолда жиҳозларнинг унумсиз ёки беҳуда ишлаши оқибатида энергиянинг тўғридан-тўғри исроф қилиниши, реактив қувватларни тиклаш воситаларининг иш тартиби бузилиши ёки уларга риоя қилмаслик асбоб-ускуналар ёки норматив усуллар билан аниқланган исроф бўлган электр ва иссиқлик энергияси ҳажми қийматини улардан 50 фоиз миқдорда жарима ундириб олишга сабаб бўлади;
(1.3-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ж) саноат корхоналари ва ташкилотлари томонидан қисилган ҳаво, сув, буғнинг тўғридан-тўғри исроф қилиниши, шунингдек, конденсатнинг оқизиб юборилиши, иссиқлик тармоқларининг сувга бостириб юборилиши, мавжуд иккиламчи энергия манбаларидан фойдаланмаслик ёки зарур даражада фойдаланишни таъминламаслик асбоб-ускуналар ёки норматив усуллар билан аниқланган исроф бўлган электр ва иссиқлик энергияси қийматини улардан 50 фоиз миқдорда ундириб олишга сабаб бўлади;
(«ж» кичик банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
з) электр энергиясини ҳисобга олиш ускуналари уланиши схемасининг бузилиши ёки уларнинг кўрсатгичларини ўзгартириш мақсадида ташқаридан ҳар қандай аралашув — ҳисобга олиш ускуналари сўнгги марта текширилган пайтдан бошлаб ҳисобга олинмасдан фойдаланилган электр энергияси ҳажми қийматининг 3 баравари миқдорида жарима ундирилишига сабаб бўлади;
(1.3-банднинг «з» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
и) электр ёритгичлардан корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар, шунингдек ҳудудлар томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланган нормалардан ортиқча, асоссиз, ишлаб чиқариш заруриятисиз фойдаланиш ёруғлик техникаси ускунасининг ўрнатилган қувватидан ва ускуналардан фойдаланиладиган соатларнинг йиллик сонидан келиб чиқиб белгиланган ушбу мақсадларда фойдаланиладиган электр энергияси қийматини 50 фоиз миқдорда улардан ундириб олишга олиб келади;
(«и» кичик банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
к) энергетика асбоб-ускуналари ва тармоқларининг белгиланган қоидалар талабларига жавоб бермайдиган қониқарсиз техник ҳолати, энергия қурилмалари ва тармоқларининг техник ҳолатидаги ҳамда улардан фойдаланишдаги камчиликларни бартараф этиш бўйича «Ўзэнергоинспекция» ёзма кўрсатмаларининг мунтазам бажарилмаслиги ушбу қурилмалар балансида бўлган корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларга нисбатан ишлатиладиган, узатиладиган ёки мазкур қурилмалар билан вужудга келтириладиган энергия ўртача ойлик ҳажми қийматининг 25 фоизи миқдорида иқтисодий чоралар қўллашга сабаб бўлади.
(1.3-банднинг «к» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2 банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
III. ИҚТИСОДИЙ ЖАЗОЛАРНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ
1. Ушбу Низомда назарда тутилган иқтисодий жазолар «Ўзэнергоинспекция»нинг ваколатли мансабдор шахслари томонидан тузилган далолатномалар (баённомалар)га асосан қўлланади. Иқтисодий жазолар бўйича ундириб олинадиган суммалар миқдори нефть маҳсулотлари, газ ва бошқа ёқилғи-энергетика ресурсларининг амалдаги қийматидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Тадбиркорлик субъектларига нисбатан иқтисодий санкциялар суд тартибида қўлланади, улар томонидан содир этилган қонун бузилиши айби тан олинган ва иқтисодий санкциялар суммаси ихтиёрий равишда тўланган ҳоллар бундан мустасно
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
2. Юридик ва жисмоний шахсларнинг ушбу қарорда назарда тутилган қоидабузарликни содир этганлик учун иқтисодий жазо қўлланилиши, қонунчиликда назарда тутилган бошқа жавобгарликдан озод этмайди.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
3. Юридик шахслар «Ўзэнергоинспекция» мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари устидан белгиланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ёки судга мурожаат қилишга ҳақлидир.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
4. Ушбу Низомга мувофиқ Ёқилғи-энергетика ресурсларидан, нефть маҳсулотлари, газ, электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун қўлланилган маъмурий жарималар ва иқтисодий санкцияларнинг 50 фоизи бюджетга ўтказилади, қолган 50 фоизи Ўзэнергоинспекциянинг ихтиёрида қолади ва кейинчалик унга солиқ солинмайди.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
5. Қўлланилган маъмурий жарималар ва иқтисодий санкциялар ўз вақтида ўтказиб берилмаган ҳолда, айбдор шахслардан қонунчиликда белгиланган тартибда, яъни Мажбурий ижро бюросига талабнома билан чиққан ҳолда мажбурий ундирилади. Ундирувга қаратилган жараёнда ноаниқликлар ёки асосли эътирозлар бўлган ҳолатларда суд тартибида ундирилиши таъминланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Тадбиркорлик субъектининг охирги ҳисобот санасидаги жорий активлари суммасининг 20 фоизидан ортиқ бўлган иқтисодий санкцияларни ундириш унга ундириладиган суммани ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 6 ой мобайнида тўловларни ҳар ойда бўлиб-бўлиб тўлаш имконини берган ҳолда амалга оширилади.
(III бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори асосида 6-банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
8. Агар нефть маҳсулотлари, газ, электр ва иссиқлик энергиясидан бошқа мақсадларда фойдаланиш ёки уларни ортиқча сарфлаш, исроф қилиш қишлоқ хўжалиги ишларини ноқулай об-ҳаво шароитларида амалга ошириш, табиий офатлар, ҳалокатлар оқибатларини бартараф этиш ва бошқа фавқулодда вазиятлар туфайли келиб чиққан бўлса, иқтисодий жазолар қўлланилмайди.
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори билан 6 ва 7-бандлар тегишли равишда 7 ва 8-бандлар деб ҳисобланган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)