09.02.2026 йилдаги 47-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 09.02.2026 йилдаги 47-сон
Kuchga kirish sanasi
10.02.2026
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика радиоактив чиқиндиларни сақлаш маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республикада радиоактив чиқиндиларни кўмишни халқаро стандартлар асосида мувофиқлаштириш, атроф-муҳитни радиоактив ифлосланишдан муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Фанлар академияси Ядро физикаси институти ҳузуридаги Республика радиоактив чиқиндиларни кўмиш пункти негизида юридик шахс мақомига эга бўлган Ядро физикаси институти ҳузуридаги Республика радиоактив чиқиндиларни сақлаш марказини (кейинги ўринларда — Марказ) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ республикадаги радиоактив чиқиндиларни махсус автотранспортда ташиш, қабул қилиш, саралаш ва узоқ муддатли хавфсиз сақлаш бўйича ягона хизмат кўрсатувчи давлат муассасаси сифатида фаолият юритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ ходимларининг умумий чекланган сони 34 нафар этиб белгиланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси томонидан Марказ тузилмаси ва устави тасдиқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг илмий ташкилотлари ходимларига тенглаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказнинг шартнома асосида бажарилган ишлари ва хизматларидан тушадиган маблағларнинг камида 50 фоизи моддий-техник базани мустаҳкамлашга, кўпи билан 50 фоизгача бўлган қисми ходимларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш тадбирларига йўналтирилишига рухсат берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республикада ишлаб чиқарилган ва унга олиб кирилган, ишлаш муддати тугаган ёки ишдан чиққан радиоактив манбалар, радиоактив моддалар билан ишлаш жараёнида ҳосил бўлган радиоактив чиқиндиларни саралаш, қайта ишлаш, узоқ муддатли сақлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиоактив чиқиндилар билан муомала қилишнинг инновацион усулларини ишлаб чиқиш ва бу соҳада илмий тадқиқот ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соҳада рақамлаштириш ва ахборот технологияларини қўллаш ҳамда тегишли давлат органлари билан ахборот алмашинувини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтириш ва соҳага илғор хорижий тажрибаларни татбиқ этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика радиоактив чиқиндиларни сақлаш марказини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика радиоактив чиқиндиларни сақлаш маркази ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари ва тариф коэффициентлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартнома асосида бажариладиган ишлар ва хизматлардан тушадиган тушумлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро молия институтлари ва донор ташкилотларнинг грант ва мақсадли маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йилда Марказни сақлаш билан боғлиқ харажатлар республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига ажратиладиган маблағлар доирасида молиялаштирилади, 2027 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ томонидан бюджет ташкилотларига уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан, бошқа хўжалик юритувчи субъектларга эса хўжалик шартномаси асосида хизмат кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Марказ ҳудудидаги бино ва иншоотларни реконструкция қилиш ҳамда капитал таъмирлаш, янги маъмурий бино қуриш, Радиоактив чиқиндиларни саралаш лабораториясини ташкил қилиш, шунингдек, Марказ ҳудудини ободонлаштириш ишларини 2026-2027 йилларда амалга ошириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда Марказ ҳудудида режалаштирилган қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун маблағлар 2026 йилги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш-таъмирлаш ишлари учун маблағлар 2027 йилги Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида инобатга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Радиоактив чиқиндиларни кўмиш республика пунктининг идоравий мансублиги ва мақоми тўғрисида» 1992 йил 7 февралдаги 52-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда Фанлар академияси президенти Ш.А. Аюпов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 9 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 февралдаги 47-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика радиоактив чиқиндиларни сақлаш марказини янада такомиллаштириш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Молиялаштириш манбаи

Муддатлар

Масъул ижрочилар

1.

Радиоактив чиқиндиларни саралаш лабораториясини ташкил қилиш.

1. Лаборатория биноси учун жой танлаш ва лойиҳани ишлаб чиқиш.

Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида

2026 йил

Фанлар академияси

2. Лаборатория бино ва иншоотларини қуриб ишга тушириш.

3. Радиоактив чиқиндиларни саралаш технологиясини ишлаб чиқиш.

4. Зарур ускуналарни харид қилиш, ўрнатиб ишга тушириш.

5. Зарур кадрлар билан таъминлаш.

2027 йил

2.

Радиоактив чиқиндилар билан ишлаш бўйича мутахассисларни тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, ижтимоий ҳимояси ва моддий таъминотини ошириш.

1. Ўқув курслари ва семинарлар ўтказиш орқали кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш.

2. Радиоактив чиқиндиларни саралаш амалиётларини ташкил этиш.

3. Ходимлар билимини даврий текшириш.

4. Ходимларни соғломлаштириш, уларнинг дам олиши, моддий таъминоти ва ижтимоий ҳимоясини яхшилаш.

Ажратилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар доирасида

2026 йилдан бошлаб — доимий

Фанлар академияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

3.

Марказга тегишли барча автотранспорт воситаларини босқичма-босқич янгилаш ва янги қишлоқ хўжалиги техникасини харид қилиш.

1. Асбоб-ускуналар ва автотранспорт воситаларини босқичма-босқич янгилаш бўйича режа-жадвал тузиш.

2. Режа-жадвал асосида асбоб-ускуна ва транспорт воситаларини харид қилиш.

3. Қишлоқ хўжалиги техникасини харид қилиш.

Ажратилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар доирасида

2026-2027 йиллар

Фанлар академияси

4.

Марказ ҳудудида «тоза» ва «зарарланган» зоналар орасидаги санитария назорат пунктини такомиллаштириш.

1. Санитария-назорат пунктини душ ва дозиметрик жиҳозлар билан жиҳозлаш.

2. Махсус автотранспорт воситаларини дезактивация қилиш биносини капитал таъмирлаш.

Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида

2027 йил

Фанлар академияси

5.

Айдарали қишлоғидан Марказгача бўлган 5 км узунликдаги йўлни мукаммал таъмирлаш.

1. Тендер ўтказиш орқали йўлни мукаммал таъмирлаш учун пудрат ташкилотини танлаш.

2. Айдарали қишлоғидан Марказгача бўлган йўлни мукаммал таъмирлаш.

Автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармаси

2027 йил

Тошкент вилояти ҳокимлиги

6.

Радиоактив материалларни рухсатсиз олиб кириш ва олиб чиқиб кетишнинг олдини олиш ва узлуксиз мониторингини амалга ошириш учун назорат-кузатув постини ўрнатиш.

1. Радиация назорат-кузатув пости учун жой танлаш.

2. Радиацион портал мониторини ўрнатиш ва ишга тушириш.

3. Доимий техник хизмат кўрсатиш.

Ядро физикаси институтининг бюджетдан ташқари маблағлари

2026 йил

Фанлар академияси

7.

Марказ ҳудудини табиий газ билан таъминлаш.

1. Энг яқин газ тақсимлаш пунктидан Марказ ҳудудигача газ қувурини тортиш ва йиллик газ ҳажмини ажратиш.

2. Марказни иситиш ва иссиқ сув билан таъминлаш учун қозонхона қуриш.

Ижрочиларнинг маблағлари ҳисобидан

2026 йил

Энергетика вазирлиги,

Фанлар академияси

8.

Биноларни реконструкция қилиш, Марказ ҳудудини ободонлаштириш, ичимлик ва суғориш суви билан таъминлаш.

1. Умумий майдони 400 кв метр бўлган 2 қаватли маъмурий бино қуриш.

2. Гараж, омборхоналар, ёқилғи қуйиш шохобчалари, ёнгинга қарши сув ҳовузлари ва ёрдамчи биноларни капитал таъмирлаш ҳамда реконструкция қилиш.

3. Сув дренаж тизимининг узлуксиз ишлашини таъминлаш.

4. Марказ ҳудудини ободонлаштириш.

5. Артезиан қудуқ қазиш.

6. Сув минорасини қуриш.

Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида

2027 йил

Фанлар академияси

9.

Марказ ҳудудини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш.

1. Марказ ҳудудини «тоза» ва «зарарланган» зоналарга ажратиш ҳамда ўта муҳим объект ҳудудини белгилаб олиш.

2. Тоифаланган объектлар бўйича амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланган йўриқнома талабларига мувофиқ объект периметри бўйлаб замонавий видеокузатув камералари, муҳандислик йўлаклари, пост соябонлари, алоқа ва ҳимоя техник воситалари, тунги ёритиш мосламалари билан жиҳозлаш.

3. Радиоактив чиқиндиларни сақлаш ҳудудида назорат ўтиш жойи (НЎЖ)ни қуриш.

4. НЎЖда замонавий турникет ҳамда юздан таниб олувчи восита (Фасе ID) ўрнатиш.

5. НЎЖ ёнига мудофаа истеҳкомини (ДЗОТ) қуриш. Мудофаа истеҳкомида ташвиш тугмаси ва ички алоқа воситасини ўрнатиш.

Ажратилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар доирасида

2026 йил

Фанлар академияси,

Ички ишлар вазирлиги

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 февралдаги 47-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика радиоактив чиқиндиларни сақлаш маркази ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
разрядлари ва тариф коэффициентлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Лавозимлар номи

Меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари

Тариф коэффициенти

Директор

8,748

Бош муҳандис

6,350

Бош бухгалтер*

5,545

Ахборот-коммуникация технологиялари бўйича мутахассис*

2,994

Ходимлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис*

4,436

Етакчи муҳандис

4,800

Муҳандислар

3,290

Технологлар

2,770

Автокран машинисти

5

1,269

Электрик

6

1,384

Ҳайдовчилар (махсус автотранспорт)

3 — 6

1,106 — 1,384

Ҳайдовчилар (енгил автомобиллар)*

1 — 3

1,000 — 1,106

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Алоҳида меҳнат шароитлари учун қўшимча тўловлар татбиқ этилмайди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.02.2026 й., 09/26/47/0127-сон)