03.10.2001 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1073
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг буйруғи, 03.10.2001 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1073
Kuchga kirish sanasi
13.10.2001
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 августдаги 305-сон «Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш тадбирларининг 1.2-бандининг ижросини таъминлаш мақсадида буйураман:
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 августдаги 305-сон қарорининг ижросини бажариш мақсадида ишлаб чиқилган ва давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилаётган бинолар ва иншоотларни капитал таъмирлашни молиялаштириш ва манзилли рўйхатларни шакллантириш тартиб-таомилини тартибга солади.