1-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар | Амалга ошириш механизми | Ижро муддати | Молиялаштириш манбаи | Масъул ижрочилар |
1. | Таълим ташкилотларида маънавий-маърифий ишлар бўйича масъул раҳбар ва педагогларни рағбатлантириш мақсадида ҳар ўқув йилида «Миллий қадриятлар тарғиботчиси» республика танловини ўтказиш. | 1. Тегишли идоралар ва ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш. | 2026 йил февраль | Ижрочилар маблағлари | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
2. «Миллий қадриятлар тарғиботчиси» республика танлови тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2026 йил апрель | ||||
3. Режа асосида танловнинг туман, шаҳар, вилоят ва республика босқичларини ўтказиш. | Режа-жадвал асосида | ||||
4. Танловни юқори савияда ташкил этиш ва ғолибларни рағбатлантириш. | 2026 йил ноябрь | ||||
2. | Мактабгача, мактаб ҳамда олий таълим ташкилотларида ёшларни миллий қадриятларга садоқат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш самарадорлигини ошириш дастурининг стратегик ғояси, мақсад ва вазифаларига эришиш учун Ўзбекистоннинг Миллий тарбия моделини ишлаб чиқиш. | 1. Экспертлар гуруҳини шакллантириш. | 2026 йил февраль | - | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази |
2. Миллий тарбия модели бўйича қўшма қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2026 йил июнь | ||||
3. | «Келажак соати» дарси учун миллий контентларни ишлаб чиқиш жараёнларига, шунингдек, «оила — маҳалла — таълим ташкилоти» ҳамкорлик механизми асосида таълим ташкилотларида китобхонлик кечалари ҳамда маданий учрашувларни ташкил этишда таниқли театр ва кино актёрлари, фаол жамоатчилик вакиллари, шоирлар ҳамда ёзувчиларни жалб этиш. | 1. Таниқли театр ва кино актёрлари, маънавият тарғиботчилари, шоирлар, ёзувчилар рўйхатини тузиш. | 2026 йил февраль | - | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёзувчилар уюшмаси |
2. Миллий контентларни ишлаб чиқиш жараёнларида таниқли театр ва кино актёрлари, маънавият тарғиботчилари, шоирлар, ёзувчилар иштирокини таъминлаш. 3. Сифатли ва намунавий контентлар ишлаб чиққан соҳа мутахассисларини рағбатлантириш чораларини кўриб бориш. | доимий | ||||
4. | Республикадаги ҳар бир туман (шаҳар)да фаолияти йўлга қўйилган «Жасорат мактаби» ўқувчилари ўртасида икки босқичдан иборат «Жасорат учқунлари» ҳарбий-ватанпарварлик ва спорт мусобақасини ўтказиш. | 1. «Жасорат учқунлари» ҳарбий-ватанпарварлик ва спорт мусобақасини ташкил этиш юзасидан ишчи гуруҳ тузиш. | 2026 йил февраль | - | Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Ёшлар ишлари агентлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги |
2. «Жасорат учқунлари» ҳарбий-ватанпарварлик ва спорт мусобақасини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги қўшма қарор ҳамда Низомни тасдиқлаш. | 2026 йил май | ||||
3. Мусобақа ғолибларини аниқлаш ва муносиб тақдирлаш. 4. Республика босқичида биринчи ўринни эгаллаган ғолиб жамоани хорижга таълим саёҳатига юбориш. | 2026 йил июль | ||||
5. | «Ўзликни англаш» туркумида «Ўзбек педагогикаси», «Ўзбек маданияти», «Ўзбек фалсафаси» ва бошқа методик таъминотга ёрдам берувчи ўқув адабиётларини тайёрлаш. | 1. Ўқув адабиётларини яратувчи муаллифлар гуруҳини шакллантириш. | 2026 йил февраль | Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари | Республика Маънавият ва маърифат маркази, Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги |
2. Ўқув адабиётларини тайёрлаш. | 2026 йил май | ||||
3. Ўқув адабиётларини Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари доирасида ажратилган грант ҳисобидан чоп этиш. | 2026 йил декабрь | ||||
6. | Мактабгача таълим ташкилотларида «Фарзандим билан ижод», мактаб ва олий таълим тизимида «Соғлом авлод — миллат келажаги» ва «Экофаол ёшлар» лойиҳаларини амалга ошириш. | 1. Лойиҳаларни ташкил этиш дастури ва сценарийсини ишлаб чиқиш. | 2026 йил март | Ижрочилар маблағлари | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Маданият вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Спорт вазирлиги |
2. Ишлаб чиқилган сценарийлар асосида лойиҳа доирасидаги тадбирларни юқори савияда ўтказиш. | 2026 йил апрель-май | ||||
7. | Таълим ташкилотларида ташкил этилган «Ватан таянчи» ҳаракати аъзоларининг ҳарбий-ватанпарварлик форумини ташкил этиш. | 1. Форумни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2026 йил май | «Ватан таянчи» болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракатини ривожлантириш жамғармаси маблағлари | Мудофаа вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги |
2. Форумни ташкил этиш ва унинг доирасида: Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ва «Ватан таянчи» ҳаракати аъзолари ўртасида очиқ мулоқотлар ташкил этиш; мактабни аъло баҳолар билан тамомлаган «Ватан таянчи» ҳаракати аъзоларига тантанали равишда имтиёзли тавсияномалар топшириш; ўқув йили давомида юқори натижаларга эришган «Ватан таянчи» ҳаракати аъзоларини тақдирлаш. | 2026 йил июнь | ||||
8. | Талаба қизлар ўртасида «Тўмарис издошлари», талаба йигитлар ўртасида «Амир Темур ворислари» номли ҳарбий-спорт мусобақаларини ўтказиш. | 1. Ҳарбий — спорт мусобақалари низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2026 йил май | Ижрочилар маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Спорт вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги |
2. Белгиланган техник талабларга асосида ҳар бир ҳудуддаги битта олий таълим ташкилотида мусобақаларни ўтказишга мос равишда жиҳозлаш. | 2026 йил давомида | ||||
3. Мусобақаларни юқори савияда ташкил этиш. | Белгиланган муддатларда | ||||
9. | Таълим ташкилотлари учун Дастурдаги устувор йўналишлар асосида узлуксиз давом этувчи Маънавий-маърифий тадбирларнинг намунавий иш режасини ишлаб чиқиш. | 1. Ҳар ўқув йили учун Маънавий-маърифий тадбирлар намунавий иш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2026 йил 1 сентябрга қадар | - | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
2. Иш режасида белгиланган тадбирларни юқори савияда ўтказиш. | Белгиланган муддатларда | ||||
10. | Мактабгача, мактаб, ўрта махсус, касбий таълим ташкилотларида ҳафтанинг ҳар душанба куни «Келажак соати» дарсини ўтказишни йўлга қўйиш. Олий таълим ташкилотларида дарс жадвалига мувофиқ «Келажак соати» рукни остида Маърифат дарсларининг мунтазам ўтилишини ташкил этиш | 1. Ўқув йили учун дарс мавзуларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2026 йил июль | Ижрочилар маблағлари | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Болалар контентини ривожлантириш маркази |
Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига мурожаатномаси мазмуни ва моҳиятини ҳамда «Ўзбекистон — 2030» стратегиясининг асосий йўналишлари ва мақсадлари ҳақида тушунча ва кўникмаларни беришга алоҳида эътибор қаратиш. | 2026 йил август | ||||
2. Долзарб мавзулар доирасида, дарс сценарийларини ишлаб чиқиш, видеоконтент маҳсулотларини тайёрлаш режа-жадвалини тасдиқлаш. 3. Режа-жадвалга мувофиқ дарс сценарийлари ва видеоконтент маҳсулотларини тайёрлаш. 4. Тайёрланган барча методик материалларни «milliytarbiya.uz» электрон платформасига жойлаштириш. | Режа-жадвал асосида | ||||
11. | Умумий ўрта таълим ташкилотларидаги «Келажак соати» дарсини ўтувчи синф раҳбарлари учун мақсадли малака ошириш ўқувларини каскад усулида ташкил этиш. | 1. «Келажак соати» дарсини ўтувчи синф раҳбарлари учун малака ошириш ўқув курсларининг режа-жадвалини тузиш. | 2026 йил август | - | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги |
2. Тасдиқланган режа-жадвал асосида малака ошириш ўқув курсларини каскад усулида ташкил этиш. | Режа-жадвал асосида | ||||
12. | Ёш авлодни миллий қадриятларга садоқат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишларни ёритиш. | 1. Ёш авлодни миллий қадриятларга садоқат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича ўтказилаётган тадбирлар тўғрисида ахборот материалларини тайёрлаш. 2. Тайёрланган материалларни ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш. | 2026 йил давомида | - | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |